ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2022 й. ПҚ-337-сон "Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2022 й.

N ПҚ-337



ТАЭКВОНДО (WT) СПОРТ ТУРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, таэквондо (WT)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2022-2024 йилларда таэквондо (WT) спорт турини (кейинги ўринларда - таэквондо) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи-аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг "Пумсе" (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни яхшилаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек, истиқболда мактабгача таълим ташкилотларида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда "Kids таэквондо" лойиҳасини ишга тушириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб этиш, шунингдек, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш, таэквондо клубларини тузиш;

таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;

ҳудудий терма жамоаларнинг асосий тайёргарлик марказлари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этиш;

таэквондони ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш;

маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компаниялар билан биргаликда таэквондо бўйича халқаро стандартларга мос замонавий инвентарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида таэквондони тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражадаги ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланилишини таъминлаш.


2. Таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;

спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалар, клублар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали;

таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнири;

таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида "Вазир кубоги" мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов) билан биргаликда:

уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

ушбу бандда кўрсатилган таэквондо фестивали ва халқаро турнирни 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;

таэквондо фестивали ва халқаро турнирда маҳаллий таэквондочилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган халқаро даражадаги кучли таэквондочилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

мазкур мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) юқоридаги мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. 2022-2024 йилларда таэквондо (WT) спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ассоциация тизимида Ўзбекистон таэквондо академиясини (кейинги ўринларда - Таэквондо академияси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Таэквондо академияси:

Бутунжаҳон "Kukkiwon" таэквондо академияси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда янги "leadership" имижини яратиш мақсадида ташкил этилади;

Мудофаа вазирлигининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари (табиий газ, электр, телекоммуникация, ичимлик ва оқова сув тармоқлари) мавжуд объектларидан бирида жойлаштирилади.


6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов):

бир ой муддатда Бутунжаҳон "Kukkiwon" таэквондо академиясининг тавсияларини инобатга олиб, Таэквондо академияси жойлашадиган аниқ манзилни белгиласин;

2024-2025 йилларда Таэквондо академиясини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш ишларини якунласин ва фойдаланишга топширсин. Бунда, академиянинг биноси ва зарур инфратузилмасини барпо этиш 2024-2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) Таэквондо академиясини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.

7. Қуйидагилар Таэквондо академиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;

таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;

таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;

маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, мастер-класслар, ўқув машғулотлари ташкил этиш.


8. Қуйидагилар Таэквондо академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Таэквондо академияси фаолиятини қўшимча молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳам йўналтирилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Таэквондо академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


9. Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов) Қуролли Кучлар тизимида таэквондони оммалаштириш ва ривожлантириш ишларини амалга оширсин, шу жумладан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида турнирлар ҳамда мусобақаларни ташкил қилсин, уларни спорт захираси ва терма жамоалар таркибига жалб қилсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таэквондо бўйича терма жамоаларнинг асосий тайёргарлиги учун 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказини барпо этиш ва уларни замонавий спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватлансин.

Белгилансинки:

а) ихтисослаштирилган таэквондо марказлари иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олади ҳамда уларни келгусида миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига тайёрлаб беради, шунингдек, ҳудудий саралаш мусобақаларини, клуб чемпионатларини ташкил этади ва ўтказади;

б) қуйидагилар ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


11. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) билан биргаликда 2023 йил 1 январдан бошлаб 3-иловага мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатадиган спорт тури - таэквондога қизиқишини ошириш мақсадида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этсин, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб қилсин.

12. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида "Таэквондо ва спорт фаолияти" факультети ҳузурида Спортчиларни илмий-услубий ва тиббий-биологик таъмлаш муаммолари лабораторияси ташкил қилинсин ва унинг фаолияти университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов) Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг "Таэквондо ва спорт фаолияти" факультетида таэквондо бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида замонавий инновацион технологиялар асосида касбий таълимни такомиллаштириш, илмий, илмий-услубий базани яратиш ва янада ривожлантириш чораларини кўрсин.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

уч ой муддатда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига тегишли шарт-шароитларни яратиш, уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш учун уларга ҳудудлардаги йирик ташкилотлар ва ҳомийларни бириктирсин;

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларида тренер-йўриқчи лавозимини жорий этиш орқали таэквондо йўналиши бўйича олий таълим муассасаларини битириб, терма жамоага жалб этилмаган ёш тренер кадрларни жалб этсин;

таэквондони оммалаштириш мақсадида ёшлар ўртасида туман (шаҳар) ва ҳудуд миқёсидаги мусобақаларни мунтазам равишда ташкил қилсин;

таэквондо бўйича ташкил этиладиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларида ҳудудий спорт жамоалари иштирок этишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш.Махмудов ҳамда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси раиси Ш.Р. Ташматов белгилансин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал таэквондочилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда таэквондо инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтиришга инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни кўриш;

таэквондони таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш;

таэквондо бўйича мусобақаларни ўтказиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;

2022-2024 йилларда таэквондони ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига тўлақонли эришиш;

ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини ҳар ярим йилда камида бир марта танқидий муҳокама қилиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш.


16. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-337-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таэквондо (WT) спорт турини

2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш

ДАСТУРИ

          

N

    

Чора-тадбирлар

         

Амалга ошириш

механизмлари

      

Амалга ошириш

муддатлари

       

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул ижрочилар

          

1.

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси ҳузурида таэквондо (WT) бўйича (кейинги ўринларда - таэквондо) U 19 республика профессионал клубини ташкил этиш.


1. Таэквондо (WT) бўйича U 19 республика профессионал клуби фаолиятини самарали ташкил қилиш.


2022 йил

декабрь


Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов)

2. Таэквондо (WT) бўйича 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги" мусобақасини ўтказиш.


Ҳар йили

март

2.

Илғор тажрибани жорий этиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва мутахассисларни маълум бир муддатга юбориш (ротация қилиш).


1. Таэквондо ривожланмаётган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш), уларни бириктириш, режа ва шартларни ишлаб чиқиш.


2. Тажриба сифатида Сирдарё ва Хоразм вилоятларини танлаш.


2022 йил

декабрь

Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Сирдарё (Ғ.Мирзаев) ва Хоразм (Ф.Эрманов) вилоятлари ҳокимликлари


3.

Ҳудудларда таэквондо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.


2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшлар келажакда таэквондо бўйича олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.


3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.


4. Маҳалла, туман ва шаҳарларда олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар иштирокида ёш таэквондочилар учун доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.


5. Туман (шаҳар) саралаш босқичларининг узлуксиз ўтказилишини жорий этиш.


6. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этган иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.


2022-2024

йиллар

давомида

Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларидаги таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлаш.


1. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш.


2. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш.


2022 йил

октябрь

Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг "Пумсе" (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш.


1. Мактабгача таълим ташкилотларида "Kids таэквондо" лойиҳасини ишга тушириш.


2023 йил

январь


Ижрочилар, ҳомийлар, грант ва бошқа маблағлар


Мактабгача таълим вазирлиги (Б.Онорбоев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (келишув асосида)


2. Лойиҳа доирасида танланган мактабгача таълим ташкилотларини таэквондо бўйича инвентарь ва кийимлар билан таъминлаш.


2023 йил

апрель

6.

Таэквондочиларнинг спорт тиббиёти бўйича билимларини ошириш.


1. Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон ва Бухоро давлат тиббиёт институтлари спорт тиббиёти кафедралари томонидан Корея Республикасининг етакчи спорт тиббиёти клиникалари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиш.


2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг саматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитация ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби мавзуларда амалга ошириш.


2022 йил

сентябрдан

бошлаб

Ижрочилар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)

7.

"Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастурини амалга ошириш.


1. Таэквондони таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш.


2. Таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиш.


3. Таэквондо бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, уларни қўллаб-қувватлаш.


4. Ҳудудларда таэквондо инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш.


2022 йил

декабрдан

бошлаб

Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартибини жорий этиш.


"Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағлари


8.

Спорт-таълим муассасаларида таэквондо бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.


1. Ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов, Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)


2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий қилиш.


2022 йил

декабрь

9.

Таэквондо билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш.


1. Спорт қаҳрамонлари ҳаёти жозибали баён этилган бадиий адабиётларни яратиш.


2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва улардан машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш.


2022 йил

давомида

Ижрочилар,

ҳомийлар

ва бошқа

маблағлар


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов, А.Аслонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)


10.

Электрон таълим ресурсларида таэквондо бўйича машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.


1. Таэквондо бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш.


2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.


2022 йил

апрель

Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабоев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)


11.

Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида таэквондо ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.


1. Таэквондо бўйича етакчи хорижий давлатларнинг (Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия ва бошқ.) илғор тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

октябрь


Ижрочилар

ва ҳомийлар

маблағлари


Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов)


2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда ушбу мамлакатлар спортчиларининг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь

12.

Халқаро таэквондо федерацияси (World Taekwondo), Осиё таэквондо уюшмаси (WT Asia) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг таэквондо бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


Таэквондо бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.


2022 йилдан

бошлаб

Ижрочилар

ва ҳомийлик

маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)

13.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда таэквондо бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.


1. Республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивалини ўтказиш.


2023 йилдан

бошлаб

ҳар йили

сентябрь


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь

режасига ажратилган маблағлар доирасида


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнирини Тошкент шаҳрида ўтказиш.


2023 йил

ноябрь


3. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.


Мусобақалар

якунлари

бўйича


14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали таэквондони кенг тарғиб қилиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида таэквондо бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида "Таэквондо WT" махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида таэквондони кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг таэквондо ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.


Ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш -

2022 йил

сентябрь


Амалга

ошириш -

2022-2024

йиллар

давомида


Ижрочилар

маблағлари


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш.Ташматов)

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-337-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2024 йилларда таэквондо (WT)

спорт   турини   ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

N

    

Кўрсаткичлар

    

Ўлчов

бирлиги

      

Йиллар кесимида

       

Масъул ижрочилар

     

2022

    

2023

     

2024

    

2025*

   

1.

Ўзбекистонда таэквондо билан доимий шуғулланувчилар


Нафар

26 000

28 000

30 000

32 000

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

2.

Спорт-таълим муассасаларида таэквондо билан шуғулланувчилар


Нафар

23 200

24 000

25 000

26 000

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

3.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги таэквондо тўгараклари


Сон

30

60

80

100

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси


4.

Спорт-таълим муассасаларидаги таэквондо бўйича тренерлар


Нафар

1 175

1 250

1 300

1 350

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

5.

Таэквондо бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар


Нафар

5

10

15

20

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

6.

Спорт-таълим муассасаларидаги таэквондо бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Нафар

473

500

520

550

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

7.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган таэквондо мусобақалари


Сон

14

18

20

22

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

8.

Таэквондо бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш


Сон

8

12

14

16

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

            

*) Прогноз кўрсаткич..

        

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-337-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023 йил 1 январдан бошлаб

таэквондо (WT) бўйича дарсдан ташқари

алоҳида спорт секциялари ташкил этиладиган

умумий ўрта таълим мактабларининг

ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА СОНИ

        

N

    

Ҳудудлар

   

Умумий ўрта таълим

мактаблари сони*

      

Шундан

     

2023

йилда

   

2024

йилда

   

2025

йилда

   

2026

йилда

   

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


110

27

27

28

28

2.

Андижон вилояти


130

33

32

33

32

3.

Бухоро вилояти


130

33

32

33

32

4.

Жиззах вилояти


100

25

25

25

25

5.

Қашқадарё вилояти


130

33

32

33

32

6.

Навоий вилояти


100

25

25

25

25

7.

Наманган вилояти


130

33

32

33

32

8.

Самарқанд вилояти


180

45

45

45

45

9.

Сирдарё вилояти


100

25

25

25

25

10.

Сурхондарё вилояти


100

25

25

25

25

11.

Тошкент вилояти


180

45

45

45

45

12.

Фарғона вилояти


150

37

37

38

38

13.

Хоразм вилояти


100

25

25

25

25

14.

Тошкент шаҳри


200

50

50

50

50

Жами


1 840

461

457

463

459

          

*) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси умумий ўрта таълим мактабларининг аниқ манзилли рўйхатини тасдиқлайди. Бунда, умумий ўрта таълим мактаблари сонини кўпайтиришга рухсат берилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-337-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4583-сон қарорига илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сон қарорида:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 4-илованинг номланишидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг изоҳида:

"Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан кураш маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш манзилларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4954-сон қарорида:


а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантириладиган туман (шаҳар)ларда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчи-тренерлар, маҳалла аҳолиси ўртасида шахмат бўйича доимий равишда мусобақалар ва шахмат ҳафталиклари ўтказиб борилади ва ушбу тадбирлар маҳаллий бюджет ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади";


б) 2-иловада:

3-позицияда:

1-банднинг "в" кичик банди "Ижро муддати" устунидаги "2022 йилдан бошлаб ҳар йили август" сўзлари "Ҳар йили октябрь" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг "Ижро муддати" устунидаги "2022 йилдан бошлаб ҳар йили август" сўзлари "Ҳар йили ноябрь" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги "Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5251-сон қарорига 1-иловада:


а) 14-позициянинг 5-банди чиқариб ташлансин;


б) 20-позиция чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-5281-сон қарорида:


а) 13-банддаги "1 июлга" сўзлари "1 октябрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


10-позициянинг "Бажариш муддати" устунидаги "2022 йил июнь" сўзлари "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-позицияда:

"Бажариш муддати" устунидаги "2022 йил декабрь" сўзлари "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Ижрочилар маблағлари" сўзлари "Инвестиция дастурида назарда тутилган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позицияда:

"Бажариш муддати" устунидаги "2022 йил октябрь" сўзлари "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-позицияда:

"Бажариш муддати" устунидаги "2023 йил октябрь" сўзлари "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5282-сон қарорига 1-илованинг 13 ва 16-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

13.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.


1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.


2022 йил

март


Республика бюджети маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси


2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.


2022 йил

декабрь

16.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.


1. Поп туманидаги 2-сон спорт мактабининг Чодак филиали учун "Олтинкон" маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.


2022 йил

давомида


Республика бюджети маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


2. Бандихон туман спорт мактабида бадминтон учун мўлжалланган спорт залини қуриш.


2022 йил

давомида



        

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги "Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-162-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-мавзеда жойлашган 259-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида замонавий бокс мактаби ташкил этилишини ва 2023 йил якунига қадар тўлиқ жиҳозланишини таъминласин".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги "Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-163-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 24 м-уй манзилида жойлашган 175-сон умумий ўрта таълим мактабига туташ ҳудудда замонавий гимнастика мактаби ташкил этилишини ва 2023 йил якунига қадар тўлиқ жиҳозланишини таъминласин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги "Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-208-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, ушбу банд талаблари Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари маблағларига, шунингдек мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалар, "Меҳрибонлик" уйлари, спорт-таълим муассасаларига ҳамда тармоқни ривожлантириш давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-268-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "икки ой" сўзлари "уч ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги "икки ой" сўзлари "уч ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


56-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

56.

Фориш тумани

     

11.

Фориш тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби

        

Фориш тумани спорт мактаби

        

12.

Фориш тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

       

           

қуйидаги мазмундаги 59-1-позиция билан тўлдирилсин:

        

59-1.

Зафаробод тумани

  

18.

Зафаробод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби

  

Зафаробод тумани спорт мактаби

  

          

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-286-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси "Ўзбекистон дзюдо федерацияси" сўзларидан кейин "ва ҳомийлик" сўзлари билан тўлдирилсин.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль

































































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск