ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 й. 425-сон "Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N 425



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, халқ таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва ўқувчилари юқори натижаларга эришган малакали педагог кадрларнинг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг юридик шахс бўлмаган Халқ таълими вазири жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йилда Жамғармага Давлат бюджетидан 300 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Белгилансинки, Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш;

халқ таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ халқаро ва асосий олимпиаданинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш;

малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни саралаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш. Бунда ушбу мақсадларга Жамғарма даромадларининг 1 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат этилади;

ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб, педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш, шу жумладан, ушбу гуруҳлар таркибига жалб этилган мутахассисларни рағбатлантириш;

таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва педагогик маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби;

устама тўланадиган малакали педагог кадрларни танлаб олишнинг босқичлари, мезонлари ва тартиби;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама, шунингдек, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш мезонлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

425-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;

мактаблардаги барча 1 - 11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари;

б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга қабул қилинадидиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами билан бепул таъминлаш жорий қилинсин";


б) қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"5-1. 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5-2. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Халқ таълими вазирлигига берилсин";


в) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 августдаги

409-сон қарорига

ИЛОВА



2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган

кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун

махсус ўқув қуроллари тўплами

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўқув қуроллар номи


Ўлчов

бирлиги


1 (бир) ўқувчига

бериладиган ўқув

қуроллари сони



1.

Брайл ёзув дафтари


дона

20


2.

Брайл ёзув грифели


дона

1


3.

Брайл ёзув прибори


дона

1


4.

Йиғма алифбо, колодка (махсус кўзи ожизлар учун)


дона

1


5.

Бўртма нуқтали чизиқли чизғич


дона

1


6.

Бўртма нуқтали кубик (ҳарф ҳосил қилиш учун)


тўплам

1


7.

Пластилин


қути

1


8.

Рангли қалам (12 рангли)


қути

1


9.

Оддий қалам


дона

2


10.

Қаламдон


дона

1


11.

Расм дафтари (12 варақ)


дона

4


12.

Елим


дона

1


13.

Ўқувчи сумкаси


дона

1


14.

Ўчирғич


дона

1

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида:


а) 4-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф - комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда - 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 17,6 фоиз";


б) 3-илова (Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом)да:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади";


9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф - комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда - 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 17,6 фоиз";


14-банд "раҳбар ходими томонидан" сўзларидан кейин "унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар," сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилсин:

"21. Педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.

22. Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорида:


а) қарор номидан "Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1, 2 ва 3-бандларнинг "а" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "жамғармаси ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига уларнинг" сўзлари "жамғармасига унинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандда:


"а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"в" кичик банддан "Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


1, ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 августдаги 679-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


а) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 25 ва 25-1-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 26-банд "услубий бирлашмалари раҳбарлари" сўзларидан кейин "ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин";


г) 30-1 ва 30-2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади";


е) қуйидаги мазмундаги 33-1-банд билан тўлдирилсин:

"33-1. Педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади";


ж) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Умумий ўрта таълим муассасаларининг

ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг

директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш

тартибини амалиётга жорий этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Мактаб


Мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича мактаб ҳузурида Ишчи гуруҳ тасдиқланади.


Доимо, ҳар янги ўқув йили бошлангунга қадар









2-босқич

Ишчи гуруҳ


1. Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимларини фаолиятини тасдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолайди ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.



Ҳар йили 1 июлга қадар


2. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.


3. Умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди.



Мукофотлаш лозим бўлган даврда мурожаатга асосан







3-босқич

Мактаб


1. Ишчи гуруҳнинг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан мактаб директорининг буйруғи чиқарилади.


2. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойдаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.


Доимо









4-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


Ишчи гуруҳнинг қарорлари асосида қабул қилинган мактаб директорининг буйруғига мувофиқ умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамаларни, мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлаб беради.


Доимо



".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова (Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида низом)да:


2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, энг юқори баллнинг 60 фоиздан 85 фоизигача тўплаган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) ҳамда 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентга энг юқори балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади";


4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Жамғарма маблағлари ташкилотларнинг "4001" маблағлар манбаси бўйича тегишли ғазначилик шахсий ҳисобварағида шакллантирилиб, барча харажатлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вазирликлар ва идоралар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар даражалари ўртасидаги мувофиқлик жадвали асосида тизимларидаги ходимларга устамалар белгилаш учун ҳар йили ўзларига тааллуқли бўлган сертификатлар рўйхатларини тасдиқлайди".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини сифатида берилган пул мукофотлари танловнинг белгиланган босқичи якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

танлов шартларига кўра асосий кўрсаткичлар бўйича мактабнинг юқори баҳоланишига ҳисса қўшган ҳамда ўқувчиларни танловга тайёрлаган хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизигача;

танловда қатнашиб юқори натижалар кўрсатган терма жамоа аъзолари бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалар ёки нақд пул шаклида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизигача;

мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхонасини хорижий тилдаги илмий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг хорижий тилда тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолашга кўмаклашувчи техник воситалар билан фан кабинетларини жиҳозлаш учун - мукофот суммасининг қолган қисми.

Терма жамоа аъзоларига бир хил қийматдаги совғалар ажратилади ёки мукофот суммаси жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади";


б) 2-илованинг 3, 6 ва 9-позицияларидаги "50 фоиздан кам бўлганда" сўзлари "50 фоиз ва ундан кам бўлганда" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида:


а) 1-илова (Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом)да:


4-банддан "таълим жараёнига мослашиш даражасига қараб" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қлий ривожланиши ўта заиф болалар";


27-банддан "нуқсонларни тузатиш (коррекция) ва улар билан боғлиқ бола ривожланишининг ўзига хосликларини бартараф этиш ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тьюторларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади";


40-банднинг биринчи хатбошисидан "психик ривожланишидаги камчиликларни бартараф этиш ва коррекциялашга кўмаклашиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кенгаш йиғилишларига ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар жалб қилиниши мумкин";


б) 2-илова (Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низом)да:


12-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "кўзи ожиз (кўр) болалар учун" сўзларидан кейин ""Нурли маскан" ихтисослаштирилган" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги "кейинчалик кўр бўлган болалар учун" сўзларидан кейин ""Нурли маскан" ихтисослаштирилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


45-бандда:

"кўришда нуқсони бўлган болалар учун" сўзларидан кейин "Нурли маскан" сўзлари билан тўлдирилсин;

"фақат кўриши соғлом" сўзлари чиқариб ташлансин;


46-бандда:

биринчи хатбошидаги "Кўришда нуқсони бўлган ва заиф кўрувчи болалар учун" сўзларидан кейин "Нурли маскан" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"Кўзи ожиз ўқитувчиларга тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосасига асосан кўзи ожиз мутахассис котиб ажратилиши мумкин. Ушбу ходимга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади".


в) 4-илова (Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида низом)нинг 33-бандидан "соатбай" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 7-илова (Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби)да:


1-позициядаги "Ш. Шерматов" сўзи "Б. Саидов" сўзига алмаштирилсин;


8-позициядаги "Г. Маърупова" сўзи "С. Турдиев" сўзига алмаштирилсин;


10-позициядаги "С. Ашуров" сўзи "Ж. Ходжаев" сўзига алмаштирилсин;


11-позициядаги "О. Қўйсинов" сўзи "У. Ташкенбаев" сўзига алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин:

"14. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"электрон платформа - таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати акс эттирилган интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган, Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган электрон тизим";


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади";


г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома - объективка;

олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси";


д) 15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади";


ж) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритади";


з) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда

таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан

ўқитувчи-педагогларни жалб этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари


Тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар юзасидан Халқ таълими вазирлигига таклиф киритади.


Ҳар йили 1 февралга қадар









2-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.



Ҳар йили 1 мартга қадар



2. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.


Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида







3-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


Электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида, шу жумладан, улардаги ажратиладиган вакант дарс соатлари ҳақидаги маълумотларни киритади.


Ҳар йили 15 майга қадар









4-босқич

Ўқитувчи-педагоглар


Ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган манзилнинг ахборот маълумотлари асосида мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат этади.


Ҳар йили 15 майдан 25 июлга қадар









5-босқич

Умумтаълим мактаби


1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.


Ҳар йили 1 августга қадар


2. Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар билан касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида суҳбат ўтказилади.


3. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади.


Ҳар йили 5 августга қадар







6-босқич

Халқ таълими вазирлиги


Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


Ҳар йили 10 августга қадар









7-босқич

Умумтаълим мактаби директори


Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар билан янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилиш бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузади ва қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқни расмийлаштиради.


Ҳар йили янги ўқув йилининг биринчи кунига қадар



".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "1 апрелга қадар" сўзлари "1 сентябрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг иккинчи хатбошисидан "ҳамда келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 11-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. 2022 йил 1 августга қадар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасаси ва "Транспорт ва логистика хизмати" давлат унитар корхонаси негизида Халқ таълими тизимида Давлат харидларини ташкил этиш, товарларни етказиб бериш, йиғиш ва ўрнатиш бўйича ягона буюртмачи сифатида "Таъминот ва логистика хизмати" давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин.

Белгилансинки, "Таъминот ва логистика хизмати" давлат унитар корхонаси "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасаси ҳамда "Транспорт ва логистика хизмати" давлат унитар корхонасининг барча мол-мулклари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда у томонидан кўрсатиладиган хизматлар нарх (тариф)лари белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади";


д) 1-илова (Умумтаълим мактабларининг компьютер синф хоналарини замонавий компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлашга қўйилган минимал меъёрлар ва техник талаблар)да:


2-позициянинг "Сони" устунидаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


7-позиция чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги 792-сон қарорида:


а) қарор номидаги "9-11-синфлари" сўзлари "10-11-синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "9-11-синфлари" сўзлари "10-11-синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "9-11-синфлари" ва "9-10-синфларда" сўзлари тегишлича "10-11-синфлари" ва "10-синфларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "9-11-синфлари" сўзлари "10-11-синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) илова (Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом)да:


низом номидаги "9-11-синфлари" сўзлари "10-11-синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "9-11-синфлари" сўзлари "10-11-синфлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "А. Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари" сўзлари "А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова (Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


3-банднинг учинчи хатбошисидаги "А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари" сўзлари "А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари (кейинги ўринларда - педагогика марказлари)";


7-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 12-банднинг биринчи хатбошисидаги, 13-банднинг биринчи хатбошисидаги, 96-банддаги, 110-банднинг учинчи хатбошисидаги, 116, 128 ва 129-бандлардаги "ҳудудий марказлар" сўзлари "педагогика марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган Йўл харитасининг 54-позициясидаги "3. Ўқитувчининг нуфузини оширишга бўлган рағбат қаторида, ўқитувчи, мураббийлар учун алоҳида "Ўқитувчи" кўкрак нишони таъсис этиш" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август


































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск