Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2022 й. 563-сон "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2022 й.

N 563



ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ВА ФАХРИЙЛАРИНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "КЕКСАЛАР ВА

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ МАНЗИЛЛИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2015 ЙИЛ 10 АВГУСТДАГИ 237-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикамизда кекса ёшдаги авлод вакилларини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги пастлиги ушбу йўналишдаги хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини соддалаштириш уларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турларини шаффофлигини ва манзиллилигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарларини ҳамда зарур кийим-кечак ва пойабзалларини;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини бепул тақдим этиш тартибларини бекор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 октябрдаги

563-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги

бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш

ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

"а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-иловада:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 52-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Ижтимоий муҳофаза қилиш чораларига доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлашни, зарурият бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олишда кўмаклашишни ўз ичига олади".


4. 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 октябрдаги

563-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 55-банди "г" кичик банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 80-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 28 апрелдаги 317-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 46-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони)" 2020 йил 20 майдаги 307-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 55-банди "б" ва "г" кичик бандлари ҳамда 74-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 366-банди "б" кичик банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарорига 3-илованинг 20-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 майдаги 204-Ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 октябрь

















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск