ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 й. 619-сон "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2022 й.

N 619



2021-2025 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ

СТРАТЕГИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳит яратиш, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, корпоратив бошқарув тизими такомиллаштириш ва унинг қонуний асосларини янада кучайтириш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, давлат томонидан ҳар бир корхонага қўйилган мақсад ва вазифаларни белгилаш, давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этишни тақозо этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ва уларни ислоҳ қилиш ишларини жадаллаштириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига корпоратив бошқарувнинг, хусусан давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) вазифасини бажарувчи ташкилотлар масъулиятини ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналарда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш, корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

619-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):


а) 1-иловада:


5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "раҳбарнинг ҳуқуқлари" сўзларидан олдин "кузатув кенгаши ва" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кузатув кенгаши таркибида ташкил этиладиган қўмиталар ва уларнинг вазифалари";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги II-I бўлим билан тўлдирилсин:


"II-I. Давлат корхонасини бошқариш


11-1. Муассис, кузатув кенгаши ва ижроия органи (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органларидир.

Кузатув кенгашнинг фаолияти, унинг аъзоларига қўйиладиган талаблар мазкур Низом ва муассиснинг қарори билан тасдиқланадиган корхонанинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низом билан тартибга солинади";


12-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат корхонасига етказилган зарарларни ундириш тўғрисида давлат корхонаси раҳбари ва кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан даъво тақдим этиш";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кузатув кенгашини тузиш, унинг аъзоларини тайинлаш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач олти ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган ажратмадан ташқари қоладиган қисмини олишга";


13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "чоракда" сўзи "йили камида бир марта" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги III-I бўлим билан тўлдирилсин:


"III-I. Давлат корхонаси кузатув кенгашининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


13-1. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши корхонанинг бошқарув органи ҳисобланади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом ва корхонанинг устави билан муассис ваколати доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

13-2. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони давлат корхонаси устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек, умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.

Кузатув кенгаши муассис томонидан уч йил муддатга тайинланади.

13-3. Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни муассисга киритиш;

давлат корхонаси раҳбари номзодига қўйиладиган малака талабларини (маълумоти, тижорат, молия ва соҳавий тажриба ҳамда бошқаларни) белгилаш;

давлат корхонаси раҳбари ўринбосарларини тайинлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонасининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низомини тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш, уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонаси раҳбари ва ички назорат органларининг, шу жумладан, корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

давлат корхонаси асосий (уставдаги) фаолияти билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган шуъба хўжалик жамиятлари ҳамда филиаллари (ваколатхоналари) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш;

давлат корхонасини бошқариш сиёсатини тасдиқлаш;

давлат корхонасининг бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун муассисга киритиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;

давлат корхонасининг ташкилий тузилмаси, ривожлантириш дастури, уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, бошқа юридик шахслардаги иштироки бўйича таклифларни муассисга киритиш;

ҳомийлик хайриялари, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш (олиш) тўғрисида муассис томонидан ва қонунчиликда белгиланган доирада қарор қабул қилиш;

давлат корхонасининг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат корхонаси молиявий ҳисоботларини дастлабки тарзда тасдиқлаш;

корпоратив маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш ва корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;

давлат корхонаси устави ёки муассиснинг қарори билан белгиланган ҳолларда давлат корхонаси мол-мулкини олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш, бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) бегоналаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно;

корхона фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича ҳисобот, ҳужжатлар ва маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳамда кузатув кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун уларни талаб қилиб олиш;

давлат корхонаси устави ва кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

13-4. Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар корхона раҳбарининг ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

13-5. Давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзоси унга юкланган функцияларни бажариш учун зарур вақт ажратиши, ўзига юкланган мажбуриятларни виждонан бажариши ва қарор қабул қилишда давлат корхонаси манфаатларини назарда тутиши лозим.

Давлат корхонасининг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро этувчи органнинг корхона бизнес-режасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитиб бориши ҳамда уни ижросини назорат қилиши керак.

13-6. Кузатув кенгаши аъзолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муассис олдида жавоб берадилар";


19-банд "муассис" сўзидан кейин "ва кузатув кенгаши" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-иловада:


4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш";


6-банд "хизмати ходимлари" сўзларидан кейин "корхонанинг штатлар жадвалига киритилиши ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатув кенгаши ёки муассис (акциядорлар умумий йиғилиши, иштирокчилар умумий йиғилиши) томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.";


11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли";


қуйидаги мазмундаги 24-2-банд билан тўлдирилсин:

"24-2. Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган корхона ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:


"а" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"корхона томонидан ишлаб чиқилган стратегия, уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар, махфий ёки тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно;

корхонада одоб-ахлоқ стандартларини қамраб олган Одоб-ахлоқ қоидалари жорий этилганлиги ва бу борадаги маълумотларни";

ўн бешинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"корхонанинг тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги маълумот. Бунда корхоналарнинг нотижорат мақсадлари, уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, корхонанинг молиявий натижаларига таъсирининг миқдорий баҳоси кўрсатилиши лозим";


"в" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) йил якунлари бўйича молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида";


"г" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "6" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар".


Изоҳ. Мазкур илованинг 1-банди, "б" кичик банди 2023 йил 1 январдан кучга киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

619-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори)" 2013 йил 13 августдаги 221-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2013 й., 33-сон, 438-модда) илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 4-илованинг 6-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)" 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 25-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)" 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 октябрь
















































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск