ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 687-сон "Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2022 й.

N 687



ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

         

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациялаш, фьючерс савдолари иштирокчиларига қўйиладиган талаблар, уларга савдоларда иштирок этишга рухсат бериш ва рухсат беришни рад этиш тартибларини;

брокерлик идоралари ва уларнинг трейдерларига фьючерс савдолари билан шуғулланиш бўйича қўйиладиган малака талабларини белгилаш;

б) Биржа савдоларида нархлар манипуляцияси, ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг рақобатга зид бошқа усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш қоидалари 2-иловага мувофиқ:

биржа савдоларида нархлар манипуляциясининг олдини олиш чоралари ва уларни аниқлаш тартибларини;

биржа иштирокчилари томонидан нархлар манипуляциясига йўл қўймаслик бўйича тақиқланадиган ҳаракатларни;

ички (инсайдерлик) маълумотларнинг ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш бўйича чеклов ва жавобгарликни белгилаш;

в) Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

товар-хом ашё биржалари фаолиятини амалга ошириш учун электрон биржа савдолари тизимларига қўйиладиган талаблар;

зарур дастурий таъминотлар ва серверга қўйиладиган талаблар;

ахборот хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш даражасини таъминлаш ва биржа савдосининг ҳар бир иштирокчиси учун тенг фойдаланиш талаблари.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хом ашё биржалари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.

          

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 ноябрдаги

687-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

             

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорининг 8-бандида:


а) тўртинчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг миқдорларини белгилашда, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ хизматларига 0,1 фоиз миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,06 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,02 фоиз";


б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,02 фоиз";


в) еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда:

воситачилик йиғимлари учун ундириладиган маблағлар битим қийматидан тегишинча биржа хизматлари учун 3 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган тўловлар учун 2 фоиз нисбатда тақсимланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказиладиган воситачилик йиғимлари биржа учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда айрилувчи харажатлар ҳисобланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ҲККП биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс мақомига эга эмас ҳамда биржа номидан, агар қонун ва қонуности ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган ҳар қандай мустақил операция ва ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқисиз иш олиб боради".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ хизматларига 0,02 фоиз миқдордаги воситачилик йиғими";

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси "монополияга қарши курашиш органига тақдим этади" сўзларидан кейин "ва ушбу маҳсулотларни мазкур жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйиб боради" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, бу ҳақда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан ўн кун аввал, фавқулодда юзага келган вазиятларда эса шу куннинг ўзидаёқ аниқ сабабларни кўрсатиб ҳамда омбордаги мавжуд маҳсулот захираси тўғрисидаги асослантирилган маълумотларни тақдим этган ҳолда монополияга қарши курашиш органи ва биржани хабардор қилади.

Монополияга қарши курашиш органи, зарур бўлганда, мутасадди идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда, жойига чиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганади";


в) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Сотувчи ва харидорларга маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш, сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни бажариш ва битимларни бекор қилишда мазкур Низом ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган монополияга қарши талаблар қўлланилади";


г) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Монополияга қарши курашиш органи маҳсулотлар бўйича белгиланган аванс миқдорлари, тўлов ва етказиб бериш муддатларига ўзгартириш киритиш хақида сотувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга хақли";


д) 31-1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич нархларни асоссиз ошириш";


е) 32-1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан, экспортга сотиш ҳолатлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ўртасидаги фарққа кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Биржа савдолари иштирокчилари томонидан манипуляция ҳаракатлари натижасида, бунда мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно, жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлари аниқланганда, олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи билан манипуляция натижасида шаклланган маҳсулот сотилиш нархи ўртасидаги фарқ суммасини манипуляция ҳаракатлари содир этилган савдоларда сотилган маҳсулот ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағ олиб қўйилади";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "биринчи ва иккинчи қисмида" сўзлари "биринчи - учинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомда:


1-банднинг учинчи хатбошисидаги "29" рақам "30" рақам билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 30-илова билан тўлдирилсин:


"Низомга

30-ИЛОВА



Товар хом-ашё биржаси фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

             

1. Лицензия номи:


Биржа фаолияти учун лицензия



2. Лицензияланадиган фаолият турлари:


Товар хом-ашё биржаси фаолияти



3. Ариза берувчилар тоифаси:


Акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар



4. Лицензияловчи орган:


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси



5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


1. Лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами, асосий фаолият тури, телефон рақами, электрон почта манзили кўрсатилади.

2. Биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси.

3. Устав жамғармасининг шакллантирилганлиги тўғрисида маълумотнома.



6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди



7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида



8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:


20 иш куни




9. Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг муайян қоидаларига риоя этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказга эга бўлган ва Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ҳамда уларга асосан ишлаб турган электрон биржа савдо тизимининг мавжудлиги;*

в) устав фондининг ариза берилган санада базавий ҳисоблаш миқдорининг камида қирқ минг баравари миқдорида шакллантирилганлиги;

г) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа товар-хом ашё биржаларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик;

д) қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас:*

молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;

якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар ёки уларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтмаган бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;

е) тузилган биржа битимлари бажарилишининг кафолатланиш тизими мавжудлиги;

ж) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;*

з) биржа савдоси қоидалари мавжудлиги, унда:*

биржа аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом;

биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби;

биржа аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби;

биржа товарларини муомалага қўйиш ва муомаладан чиқаришга рухсат бериш тартиб-таомиллари;

тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шароит яратиш тартиби;

биржа савдоларини ўтказиш тартиби ва биржа битимлари турлари;

биржа савдоларида муомалада бўладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) тавсифи;

биржа товарларини котировкалаш (уларнинг нархини белгилаш) ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби;

биржа товарлари билан операцияларни амалга ошириш, биржа битимларини ва биржа савдолари натижаларини рўйхатга олиш ҳамда расмийлаштириш тартиби;

биржа савдолари иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

биржада нархларнинг шаклланиш жараёни устидан назорат қилиш тартиби;

биржа савдолари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартиби;

биржа савдолари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар;

биржада низоларни ҳал этиш тартиби;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар;

биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисидаги қоидалар мавжудлиги;

и) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржанинг котировкалаш варағига киритилган товарларни сотиш, олдиндан эълон қилинадиган биржанинг котировкалаш варағига киритилмаган товарларнинг сотилишига қўйилган тақиқларнинг мавжудлиги;

к) биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалаш (нархини белгилашни);

л) ахборотларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши;

м) лицензияловчи орган талабига кўра товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсий кабинет орқали биржа товарларининг қўйилиши, сотилиши ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. Бунда ваколатли органга биржа савдолари жараёнларини онлайн назорат қилиш имконини яратиш;*

н) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳамда чет эл давлатларидаги барча биржа аъзоларига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берувчи ва тенг киришини таъминловчи марказлаштирилган электрон тизимда ўтказиш. Бунда биржа савдоларини ташкил этишда рақобатни чекловчи талаблар ва шартларнинг жорий этилишини тақиқлаш;

о) товар-хом ашё биржасининг электрон савдо тизимида автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битимда рўйхатдан ўтказилган нарх, товарни етказиб бериш шартлари, битим томонлари, битим амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битимлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш;

п) товар-хом ашё биржасининг котировкалаш варағига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда дастлабки кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;

р) лицензия олиш, уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;

с) лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиниши;

т) замонавий сервер ускуналари билан жиҳозланган ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказнинг мавжудлиги, унда:*

инфратузилмани ташкил этиш учун камида 5 та сервер ускунаси, ҳар бир сервер ускунаси 2 та процессор ва камида 1 TB хотирага эга бўлиши;

бир вақтнинг ўзида ахборот тизимининг камида 5 000 та сўровни қайта ишлаш тезлигини таъминлай олиши;

кодли қулфлар ёки биометрик тизим билан ҳимояланган кириш эшикларига эга бўлиши;

ёнмайдиган материаллардан кўтарилган поллар (фальшпол) билан жиҳозланган бўлиши;

иситилган ва намликни йўқотувчи тоза ҳаво оқимини таъминловчи тизимга эга бўлган, 24/7 режимида ишловчи асосий ва захира совитиш техникалари билан жиҳозланиши;

кузатув камералари билан жиҳозланиши;

электр таъминоти узлуксизлигини (генератор ишга туширилгунга қадар) камида 2 соат таъминловчи қувват манбаи батареяларига (UPS) эга бўлиши;

махсус газ ёрдамида автоматик ёнғин ўчириш тизимига эга бўлиши;

маълумотларни қайта ишлаш марказининг 60 фоизи қувват билан камида 2 сутка давомида ишлашини таъминловчи генератор ускунасига эга бўлиши;

у) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, бунда:*

дастурий сервис ва иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи интернет, идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ҳамда бошқа асосий ва захира алоқа тармоқларига уланган бўлиши;

маълумотлар узатиш тармоғини ҳимоя қилиш учун чегара зоналарини IDS/IPS функциялари, антивирус, спам фильтрлари ва бошқаларга эга аппарат хавфсизлик деворлари билан жиҳозлаш;

дастурий иловалардаги ахборотларни шифрланган ҳолда узатиш ва қабул қилишни таъминловчи ечимларга эга бўлиш;

веб дастурий иловалар амалдаги SSL сертификатлари билан ҳимояланган бўлиши;

маълумотлар базаларини дастур ишлаб чиқувчилар ва администраторлар томонидан ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш учун PAM тизимига эга бўлиш;

ходимлар томонидан маълумотларнинг сизиб чиқишини назорат қилиш учун DLP тизимига эга бўлиши.



10. Лицензия беришда келишиладиган органлар


Мавжуд эмас



11. Лицензиянинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган



12. Изоҳ:


*) қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.


".

            

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралда 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги Ягона низомга 12 ва 13-иловаларда:


6-позициядаги "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари "Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позициядаги "Йиғим ундирилмайди" сўзлари "битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда - активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.

            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь




































































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск