ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IFRS) /

(IFRS) 3 "Бизнес бирлашувлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 29-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

29-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 3 "БИЗНЕС БИРЛАШУВЛАРИ"



Мақсад


1. Мазкур МҲҲСнинг мақсади ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботида акс эттириладиган бизнес бирлашувлари ва уларнинг таъсирлари тўғрисидаги маълумотларнинг ўринлилигини, ишончлилигини ва қиёсланувчанлигини оширишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун мазкур МҲХС харидорнинг қуйидагиларни қандай амалга оширишига нисбатан тамойилларни ва талабларни белгилайди:

(a) ўзининг молиявий ҳисоботида харид қилинган идентификацияланадиган активларни, қабул қилинган мажбуриятларни ва харид қилишдаги ҳар қандай назорат кучига эга бўлмаган улушни тан олиши ва баҳолаши;

(б) бизнес бирлашувида харид қилинган гудвил ёки манфаатли хариддан кўрилган фойдани тан олиши ва баҳолаши; ва

(в) молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга бизнес бирлашувининг ҳарактери ва у билан боғлиқ молиявий оқибатларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб беришини аниқлаши.



Қўллаш доираси


2. Мазкур МҲХС бизнес бирлашуви таърифини қаноатлантирадиган операция ва бошқа ҳодисага нисбатан қўлланади. Мазкур МҲХС қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

(a) биргаликдаги фаолият объектининг молиявий ҳисоботида биргаликдаги фаолият бўйича келишувни шакллантиришни ҳисобга олиш;

(б) бизнесни ташкил этмайдиган актив ёки активлар гуруҳини харид қилиш. Бундай ҳолатларда бизнесни харид қилувчи харид қилинган алоҳида идентификацияладиган активларни (38-сон БҲХС "Номоддий активлар"га мувофиқ номоддий активлар таърифини ва тан олиш мезонларини қаноатлантирадиган активларни ҳисобга олган ҳолда) ва қабул қилинган мажбуриятларни идентификациялаши ва тан олиши лозим. Гуруҳнинг қиймати алоҳида идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятлар ўртасида уларнинг харид қилиш санасидаги тегишли ҳаққоний қийматлари асосида тақсимланиши лозим. Бундай операция ёки ҳодиса гудвилнинг юзага келишига олиб келмайди.

(в) умумий назорат остида бўлган ташкилотлар ёки бизнеслар бирлашуви (Б1-Б4 бандларда қўллаш бўйича тегишли кўрсатма келтирилган).


2A. Мазкур стандартнинг талаблари фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган шўъба ташкилотга инвестициянинг 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"да таърифланган инвестиция ташкилоти томонидан харид қилинишига нисбатан қўлланмайди.



Бизнес бирлашувини аниқлаш


3. Ташкилот харид қилинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятлар бизнесни ташкил этишини талаб этадиган мазкур МҲХСдаги таърифни қўллаш орқали операция ёки бошқа ҳодиса бизнес бирлашуви эканини аниқлаши лозим. Агар харид қилинган активлар бизнес ҳисобланмаса, у ҳолда ҳисобот берувчи ташкилот бундай операция ёки бошқа ҳодисани активни харид қилиш сифатида ҳисобга олиши лозим. Б5-Б12Г бандларда бизнес бирлашувини идентификациялаш бўйича кўрсатма ва бизнес таърифи келтирилган.



Харид қилиш усули


4. Ташкилот ҳар бир бизнес бирлашувини харид қилиш усулини қўллаш орқали ҳисобга олиши лозим.


5. Харид қилиш усулини қўллаш қуйидагиларни талаб этади:

(a) бизнесни харид қилувчини идентификациялаш;

(б) харид қилиш санасини аниқлаш;

(в) харид қилинган идентификацияланадиган активларни, қабул қилинган мажбуриятларни ва харид қилинадиган бизнесда ҳар қандай назорат қилинмайдиган улушни тан олиш ва баҳолаш; ва

(г) гудвилни ёки манфаатли хариддан фойдани тан олиш ва баҳолаш.



Бизнесни харид қилувчини идентификациялаш


6. Ҳар бир бизнес бирлашуви учун бирлашадиган ташкилотлардан бири бизнесни харид қилувчи сифатида идентификацияланиши лозим.


7. 10-сон МҲХСдаги кўрсатма бошқа ташкилот, яъни харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган бизнесни харид қилувчини - ташкилотни идентификациялаш учун фойдаланилиши лозим. Агар бизнес бирлашуви содир бўлиб, лекин 10-сон МҲХСдаги кўрсатманинг қўлланиши бирлашадиган ташкилотларнинг қайси бири бизнесни харид қилувчи эканини аниқ белгилаш имкониятини бермаса, у ҳолда бизнесни харид қилувчини аниқлаш мақсадида Б14-Б18-бандларида келтирилган омилларни кўриб чиқиш лозим.



Харид қилиш санасини аниқлаш


8. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасини, яъни харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган санани аниқлаши лозим.


9. Бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган санаси одатда бизнесни харид қилувчи юридик жиҳатдан товонни ўтказадиган, активни харид қиладиган ва харид қилинадиган бизнес билан боғлиқ мажбуриятни қабул қиладиган - ёпиш санаси ҳисобланади. Лекин, бизнесни харид қилувчи назоратни ёпиш санасидан олдин ёки кейин келадиган санада олиши мумкин. Масалан, агар ёзма келишувда бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўлиш санаси ёпиш санасидан олдин келиши назарда тутилган бўлса, харид қилиш санаси ёпиш санасидан олдин келади. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасини аниқлашда барча ўринли далиллар ва ҳолатларни кўриб чиқиши лозим.



Харид қилинган идентификацияланадиган активлар,

қабул қилинган мажбуриятлар ва харид қилинадиган

бизнес устидан назорат кучига эга бўлмаган

улушни тан олиш ва баҳолаш


Тан олиш тамойили


10. Харид қилиш санасида бизнесни харид қилувчи гудвилдан алоҳида тарзда, харид қилинган идентификацияланадиган активлар, қабул қилинган мажбуриятлар ва харид қилинадиган бизнес устидан назорат кучига эга бўлмаган улушни тан олиши лозим. Харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни тан олиш 11 ва 12-бандларда келтирилган шартлар бажарилганда амалга оширилади.



Тан олиш шартлари


11. Харид қилиш усулини қўллаш доирасида тан олишни қаноатлантириш учун харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятлар харид қилиш санасида Молиявий ҳисобот учун концептуал асосдаги активлар ва мажбуриятларнинг таърифларига мос келиши лозим. Масалан, бизнесни харид қилувчи томонидан амалга оширилиши кутилаётган, лекин харид қилинадиган бизнес фаолиятидан чиқиши ёки меҳнат муносабатларнинг тугатилиши ёхуд харид қилинадиган бизнесдаги ишчининг бошқа жойга ўтказилиши билан боғлиқ ўзининг режаларини амалга ошириш учун зарур бўлмайдиган сарфлар харид қилиш санасида мажбурият ҳисобланмайди. Шунинг учун, бизнесни харид қилувчи бундай сарфларни харид қилиш усулини қўллаш доирасида тан олмайди. Бунинг ўрнига, бизнесни харид қилувчи бундай сарфларни бирлашувдан сўнг бошқа МҲХСга мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботида тан олади.


12. Шу билан бирга, харид қилиш усулини қўллаш доирасидаги тан олишни қаноатлантириш учун, харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятлар бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес (ёки унинг собиқ мулкдорлари) ўртасидаги алоҳида операциялар натижасида эмас, балки бизнес бирлашуви операциясидаги айирбошлашнинг бир қисми бўлиши лозим. Бизнесни харид қилувчи харид қилинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларнинг қайси бири харид қилинадиган бизнес билан боғлиқ айрибошлашнинг бир қисми ҳисобланишини ва қайси бири, агар мавжуд бўлса, ўзларининг ҳарактери ва тегишли МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинадиган алоҳида операция натижаси ҳисобланишини аниқлаши учун 51-53 бандлардаги кўрсатмани қўллаши лозим.


13. Бизнесни харид қилувчининг тан олиш тамойили ва шартларини қўллаши харид қилинадиган бизнес ўзининг молиявий ҳисоботида актив ва мажбурият сифатида илгари тан олинмаган баъзи актив ва мажбуриятларни тан олинишига олиб келиши мумкин. Масалан, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес ўзининг молиявий ҳисоботида ўзида ички яратилганлиги ва тегишли сарфларни харажатларга киритганлиги сабабли актив сифатида тан олинмаган савдо белгиси, патент ёки харидор билан муносабати каби идентификацияланадиган номоддий активларни тан олади.


14. Б31-Б40-бандларда номоддий активларни тан олиш бўйича кўрсатма берилган. 21А-28Б бандлар, мазкур МҲХС тан олиш тамойиллари ва шартларида чекланган истисноларни назарда тутадиган моддаларга эга бўлган идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятларни белгилайди.



Бизнес бирлашуви натижасида харид қилинган

идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган

мажбуриятларни таснифлаш ёки белгилаш


15. Харид санасида бизнесни харид қилувчи тегишли равишда бошқа МҲХСни кейинчалик қўллаш мақсадида, харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни таснифлаши ёки белгилаши лозим. Бизнесни харид қилувчи бундай таснифлаш ёки белгилашларни харид қилиш санасида мавжуд бўлган шартнома шартлари, иқтисодий шароитлар, ўзининг операцион ёки ҳисоб сиёсатига ҳамда бошқа ўринли шартлар асосида амалга ошириши лозим.


16. Баъзи ҳолатларда МҲХСлар ташкилот муайян актив ёки мажбуриятни қандай таснифлаши ёки белгилашига боғлиқ тарзда турлича ҳисобга олиш тартибини таъминлайди. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида мавжуд бўлган ўринли шартлар асосида амалга ошириши лозим бўлган таснифлаш ёки белгилашларга мисоллар қуйидагиларни қамраб олади, лекин улар билан чекланмайди:

(a) 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"га мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ёки амортизацияланган қийматда баҳоланадиган муайян молиявий активлар ва мажбуриятлар ёхуд бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активни таснифлаш;

(б) 9-сон МҲХСга мувофиқ дериватив инструментни хежлаш инструменти сифатида таснифлаш; ва

(в) 9-сон МҲХСга мувофиқ бириктирилган дериватив асосий шартномадан алоҳида ҳисобга олиниши лозимлигини баҳолаш (мазкур МҲХС да фойдаланиладиган атама "таснифлаш" масаласи ҳисобланади).


17. Мазкур МҲХС 15-бандда ифодаланган тамойилга нисбатан қуйидаги истиснони назарда тутади:

(a) 16-сон МҲХС "Ижара"га мувофиқ харид қилинадиган бизнес оператив ижара ёки молиявий ижара сифатида ижарага берувчи ҳисобланадиган ижара шартномасини таснифлаш; ва

(б) 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га мувофиқ шартномани суғурта шартномаси сифатида таснифлаш.

Бизнесни харид қилувчи бундай шартномаларни, шартноманинг амал қилиши санаси бошланишидаги (ёки агар шартнома шартлари унинг таснифланишини ўзгартирадиган тарзда модификациялашган бўлса, харид қилиш санаси ҳисобланиши мумкин бўлган модификация қилинган пайт) шартнома шартлари ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда таснифлаши лозим.



Баҳолаш тамойили


18. Бизнесни харид қилувчи харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни уларни харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаши лозим.


19. Бизнесни харид қилувчи ҳар бир бизнес бирлашуви учун харид қилиш санасида, ташкилот тугатилганда ўз эгаларига ташкилотнинг соф активларига нисбатан мутаносиб эгалик улушини берувчи жорий эгалик қилиш хуқуқлари ҳисобланадиган назорат кучига эга бўлмаган улушларни қуйидагича баҳолаши лозим:

(a) ҳаққоний қийматда; ёки

(б) харид қилинадиган бизнеснинг идентификацияланадиган соф активларининг тан олинган суммаларига нисбатан жорий эгалик қилиш инструментларининг пропорционал улуши сифатида.

Назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг бошқа барча компонентлари, агар МҲХСлар бошқа баҳолаш асосини қўллашни талаб этмаса, уларни харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланиши лозим.


20. 24-31-бандлар мазкур МҲХС баҳолаш тамойили бўйича чекланган истисноларни назарда тутадиган моддаларни ўз ичига оладиган идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятларнинг турларини белгилайди.



Тан олиш ёки баҳолаш тамойиллари

бўйича истиснолар


21. Мазкур МҲХС тан олиш ва баҳолаш тамойилларига нисбатан чекланган истисноларни назарда тутади. 21A-31 бандлар истисноларни назарда тутадиган муайян моддаларни ва бундай истисноларнинг ҳарактерларини белгилайди. Бизнесни харид қилувчи бундай моддалар ҳисобини 21A-31 бандлардаги талабларга риоя қилган ҳолда юритиши лозим, бунда айрим моддалар:

(a) 11 ва 12-бандларда келтирилган шартларга қўшимча тарзда тан олиш шартларини қўллаш орқали ёки тан олиш тамойили ва шартларни қўллашдан фарқ қиладиган натижаларга олиб келадиган бошқа МҲХСлар талабларини қўллаш орқали тан олинади.

(б) харид қилиш санасида уларнинг ҳақконий қийматлари ҳисобланмайдиган бошқа суммада баҳоланади.



Тан олиш тамойили бўйича истиснолар


37-сон БҲХС ёки 21-сон МҲХСШҚ шарҳининг қўллаш

доирасидаги мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар


21А. 21Б банд 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар" ёки 21-сон МҲХСШҚ шарҳи "Мажбурий тўловлар" қўллаш доирасидаги мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларга нисбатан қўлланилади, агар улар бизнес бирлашувида эмас, балки алоҳида-алоҳида юзага келган бўлса.


21Б. "Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси" мажбуриятни, ўтган ҳодисалардан келиб чиқадиган иқтисодий ресурсларни ўтказиш бўйича ташкилотнинг мавжуд жавобгарлиги сифатида  таърифлайди. 37-сон БҲХС қўллаш доирасидаги мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар учун бизнесни харид қилувчи харид қилинган санасида олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган мавжуд жавобгарликнинг борлигини аниқлаш учун 37-сон БҲХСнинг 15-22 бандларини қўллаши лозим. 21-сон МҲХСШҚ шарҳининг қўллаш доирасидаги мажбурий тўлов учун бизнесни харид қилувчи мажбурий тўловни тўлаш бўйича мажбуриятни тан олишга олиб келадиган жавобгарлик юклайдиган ҳодиса харид қилинган санасида содир бўлганлигини аниқлаш учун 21-сон МҲХСШҚ шарҳири қўллаши лозим.


21В. 21Б бандига мувофиқ аниқланган мавжуд жавобгарлик 22(б) бандидаги шартли мажбурият таърифига жавоб бериши мумкин. Агар шундай бўлса, 23-банд ушбу шартли мажбуриятга нисбатан қўлланилади.



Шартли мажбуриятлар ва шартли активлар


22. 37-сон БҲХС шартли мажбуриятни қуйидагича таърифлайди:

(a) олдинги ҳодисалардан юзага келиши мумкин бўлган ва унинг мавжудлиги фақатгина ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланадиган эҳтимолли жавобгарликдир; ёки

(б) олдинги ҳодисалардан юзага келадиган мавжуд жавобгарлик, лекин улар тан олинмайди, чунки:

(i) жавобгарликни бажариш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурслар чиқиб кетишининг талаб этилиши эҳтимоли йўқ; ёки

(ii) жавобгарликнинг қиймати етарли даражада ишончли баҳолана олмайди.


23. Агар бундай мажбурият олдинги ҳодисалардан юзага келган мавжуд жавобгарлик ҳисобланса ҳамда унинг ҳаққоний қийматини ишонч билан баҳолаш мумкин бўлса, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашув натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни тан олиши лозим. Шунинг учун, 37-сон БҲХСнинг 14(б), 23, 27, 29 ва 30-бандларига зид бўлсада, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни, гарчи жавобгарликни сўндириш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурслар чиқиб кетишининг талаб этилиши эҳтимоли йўқ бўлса ҳам, тан олиши лозим. Мазкур МҲХСнинг 56-банди шартли мажбуриятларни кейинги ҳисобга олиш бўйича кўрсатма беради.


23А. 37-сон БҲХС шартли активни олдинги ҳодисалардан юзага келиши мумкин бўлган ва унинг мавжудлиги фақатгина ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланадиган эҳтимолли актив сифатида таърифлайди. Бизнесни харид қилувчи харид қилинган санасида шартли активни тан олмаслиги лозим.



Тан олиш ва баҳолаш тамойиллари бўйича истиснолар


Фойда солиқлари


24. Бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви натижасида харид қилинган активлардан ва қабул қилинган мажбуриятлардан юзага келадиган кечиктирилган солиқ активи ёки мажбуриятини 12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"га мувофиқ тан олиши ва баҳолаши лозим.


25. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида мавжуд бўлган ёки 12-сон БҲХСга мувофиқ харид қилиш натижасида юзага келадиган вақтинчалик фарқлар ва солиқларни кейинги даврларга ўтказишларнинг потенциал солиқ таъсирларини ҳисобга олиши лозим.



Ходимларнинг даромадлари


26. Бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес ходимларининг даромадлари билан боғлиқ мабжбуриятларни (ёки активни, агар мавжуд бўлса) 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари"га мувофиқ тан олиши ва баҳолаши лозим.



Зарарни қоплаш активлари


27. Бизнес бирлашувида сотувчи бизнесни харид қилувчига муайян актив ёки мажбуриятнинг барчасига ёки маълум бир қисмига тегишли бўлган муайян шартли ҳолат ёки ноаниқлик натижасини шартномавий тарзда қоплаб бериши мумкин. Масалан, сотувчи бизнесни харид қилувчига муайян шартли ҳолатдан юзага келадиган мажбурият бўйича белгиланган суммадан ортиқ бўлган зарарларни қоплаб бериши мумкин; бошқача қилиб айтганда, сотувчи бизнесни харид қилувчининг мажбурияти белгиланган суммадан ошмаслигини кафолатлайди. Натижада, бизнесни харид қилувчи зарарни қоплаш активига эга бўлади. Бизнесни харид қилувчи зарарни қоплаш активини у қопланадиган моддани тан оладиган пайтда тан олиши лозим, бунда актив умидсиз суммалар бўйича баҳоланган резерв ташкил этиш зарурлиги туфайли ушбу қопланадиган модда каби бир хил асосда баҳоланади. Шунинг учун, агар қоплаш харид қилиш санасида тан олинган ва харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланган активга ёки мажбуриятга тегишли бўлса, бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида ушбу санадаги ҳаққоний қийматида баҳоланган қоплаш активини тан олиши лозим. Ҳаққоний қийматда баҳоланган қоплаш активи учун келгуси пул оқимларининг йиғиладиган қисмига тегишли ноаниқликлар натижаси ҳаққоний қийматни баҳолашда инобатга олинади ва алоҳида баҳоланган резерв зарур бўлмайди (Б41-бандда тегишли қўллаш бўйича кўрсатма берилган).


28. Айрим ҳолатларда, зарарни қоплаш тан олиш ёки баҳолаш тамойилларига истисно бўлган актив ёки мажбуриятга тегишли бўлиши мумкин. Масалан, зарарни қоплаш ҳаққоний қиймати харид қилиш санасида ишончли баҳоланмаслиги туфайли харид қилиш санасида тан олинмайдиган шартли мажбуриятга тегишли бўлиши мумкин. Муқобил тарзда, зарарни қоплаш масалан, харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматда бўлмаган бошқа асосда баҳоланган ходимлар даромадидан келиб чиқадиган активга ёки мажбуриятга тегишли бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, қоплаш активи тан олиниши ва қопланадиган моддани баҳолашда қоплаш активининг йиғилиши бўйича раҳбарият баҳосига ва қопланадиган сумма бўйича ҳар қандай шартномавий чекловларга асосан фойдаланиладиган фаразларга мос бўлган фаразлар орқали баҳоланиши лозим. 57-бандда қопловчи активни кейинги ҳисобга олиш бўйича кўрсатма берилган.



Харид қилинадиган бизнес ижарачи

ҳисобланадиган ижара шартномаси


28А. 16-сон МҲХСга мувофиқ идентификацияланган ва унда харид қилинадиган бизнес ижарачи ҳисобланадиган ижара шартномаси ҳолатида бизнесни харид қилувчи фойдаланиш хуқуқидаги активлар ва ижара бўйича мажбуриятларни тан олиши лозим. Бизнесни харид қилувчи қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва ижара бўйича мажбуриятларни тан олмаслиги лозим:

(а) ижара муддати (16-сон МҲХСда таърифланганидек) харид қилиш санасидан кейин 12 ой давомида тугайдиган ижара шартномаси; ёҳуд

(б) таянч актив паст қийматга эга бўлган ижара шартномалари (16-сон МҲХСнинг Б3-Б8 бандларида тавсифланганидек).


28Б. Бизнесни харид қилувчи ижара бўйича мажбуриятларни қолган ижара тўловларининг дисконтланган қиймати (ушбу атама 16-сон МҲХСда таърифланганидек) бўйича, худди харид қилинган ижара шартномаси харид қилиш санасида янги ижара шартномаси каби баҳолаши лозим. Бизнесни харид қилувчи фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг суммасини, бозор шароитлари билан таққослаган ҳолда ижаранинг ижобий ва салбий шартларини кўрсатиш учун тузатилган ижара бўйича мажбурият суммаси билан бир хил суммада баҳолаши лозим.



Баҳолаш тамойили бўйича истиснолар


Қайта харид қилиш ҳуқуқлари


29. Бизнесни харид қилувчи номоддий актив сифатида тан олинган қайта харид қилинган ҳуқуқни тегишли шартнома амал қилиш муддатининг қолган қисми асосида баҳолаши лозим, бунда унинг ҳаққоний қийматини баҳолашда бозор иштирокчиларининг шартнома потенциал янгиланишида қатнашиши ёки қатнашмаслиги инобатга олинмайди. Б35 ва Б36-бандларда қўллаш бўйича тегишли кўрсатма берилган.



Акцияларга асосланган тўлов операцияси


30. Бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес акцияга асосланган тўлов операциялари ёки харид санасига 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов"да ифодаланган усулга мувофиқ харид қилинадиган бизнеснинг акцияга асосланган тўлов операцияларини бизнесни харид қилувчининг акцияга асосланган тўловга алмаштириш билан боғлиқ мажбурият ёки улушли инструментни баҳолаши лозим. (Мазкур МҲХС ушбу усулнинг натижасини "бозорга асосланган баҳо" сифатида акс эттиради).



Сотиш учун мўлжалланган активлар


31. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган харид қилинган узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳни) ушбу МҲХСнинг 15-18-бандларига асосан сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим.


31A. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]



Гудвилни ёки манфаатли харид қилишда

фойдани тан олиш ва баҳолаш


32. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида қуйидаги (а) кичик бандининг (б) кичик бандидан ортиқ қисми сифатида баҳоланган гудвилни тан олиши лозим:

(a) қуйидагиларнинг жами:

(i) умуман олганда харид қилиш санасида ҳаққоний қийматда акс эттиришни талаб этадиган мазкур МҲХСга мувофиқ баҳоланган ўтказилган товон (37-бандга қаранг);

(ii) харид қилинадиган бизнесда қатнашадиган ҳар қандай назорат кучига эга бўлмаган улушнинг мазкур МҲХСга мувофиқ баҳоланган суммаси; ва

(iii) босқичма - босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашувида харид қилинадиган бизнес капиталида олдин эгалик қилинган улушнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати (41 ва 42-бандларга қаранг).

(б) харид қилиш санасида мазкур МҲХСга мувофиқ баҳоланган, қабул қилинган мажбуриятни чиқариб ташлаган ҳолда харид қилинган идентификацияланадиган активнинг соф қиймати.


33. Бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчи ва харид қилинадиган бизнес (ёки унинг собиқ мулкдорлари) фақат хусусий капиталдаги улушларни айирбошлашда, харид қилиш санасида харид қилинадиган бизнеснинг хусусий капиталдаги улушининг ҳаққоний қиймати бизнесни харид қилувчининг харид санасидаги хусусий капиталдаги улушининг хаққоний қийматига нисбатан юқори эҳтимол билан ишончли баҳоланиши мумкин. Бундай ҳолатда, харид қилувчи гудвил суммасини хусусий капиталдаги ўтказилган улушнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати ўрнига харид қилинадиган бизнеснинг хусусий капиталидаги улушнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматидан фойдаланган ҳолда бизнесни аниқлаши лозим. Ҳеч қандай товон ўтказилмайдиган бизнес бирлашувидаги гудвил суммасини аниқлаш учун, бизнесни харид қилувчи ўтказилган товоннинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати ўрнига бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнесдаги улушининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматидан фойдаланиши лозим (32(a)(i)-банд). Б46-Б49 бандларда қўллаш бўйича тегишли кўрсатма берилган.



Манфаатли харидлар


34. Баъзан бизнесни харид қилувчи 32(б)-бандда келтирилган сумма 32(а)-бандда келтирилган суммаларнинг йиғиндисидан ошадиган бизнес бирлашуви ҳисобланадиган манфаатли харидни амалга оширади. Агар бундай ортган сумма 36-бандда келтирилган талабларни қўллагандан сўнг ҳам сақланиб қолса, у ҳолда бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида юзага келган фойдани фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим. Фойда бизнесни харид қилувчида акс эттирилиши лозим.


35. Манфаатли харид масалан, сотувчи мажбур бқлганидан ҳаракат қиладиган мажбурий сотув ҳисобланадиган бизнес бирлашувида юзага келиши мумкин. Лекин, 22-31-бандларда келтирилган муайян моддалар учун тан олиш ва баҳолашдан истиснолар ҳам манфаатли харид бўйича фойдани тан олишга олиб келиши (ёки тан олинган фойда суммасини ўзгартириши) мумкин.


36. Манфаатли харид бўйича фойдани тан олишдан олдин, бизнесни харид қилувчи барча харид қилинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларни тўғри идентификацияланганлигини қайта кўриб чиқиши лозим ва ушбу қайта кўриб чиқишда идентификацияланган ҳар қандай қўшимча активлар ёки мажбуриятларни тан олиши лозим. Бундан кейин, бизнесни харид қилувчи қуйидагиларнинг барчасига нисбатан харид қилиш санасида мазкур МҲХС тан олинишини талаб этадиган суммаларни баҳолашда фойдаланиладиган тартибларни кўздан кечириши лозим:

(a) харид қилинган идентификацияланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятлар;

(б) агар мавжуд бўлса, харид қилинадиган бизнесда назорат кучига эга бўлмаган улуш;

(в) харид қилинадиган бизнес хусусий капиталида олдин эгалик қилган улушига нисбатан босқичма - босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашуви; ва

(г) ўтказилган товон.

Кўриб чиқишнинг мақсади, баҳолашлар харид қилиш санасидаги барча мавжуд маълумотларни лозим даражада акс эттирилганлигини кафолатлашдан иборат.



Ўтказилган товон


37. Бизнес бирлашувида ўтказилган товон ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим ва у бизнесни харид қилувчи томонидан ўтказилган активларнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматлари, бизнесни харид қилувчи томонидан харид қилинадиган бизнеснинг собиқ мулкдорлари олдидаги қабул қилган мажбуриятлари ва бизнесни харид қилувчи томонидан чиқарилган хусусий капиталдаги улушлар йиғиндиси сифатида ҳисобланиши лозим. (Лекин, бизнес бирлашувида ўтказилган товонда инобатга олинган харид қилинадиган бизнеснинг ходимлари томонидан эгалик қилинган акцияга асосланган тўлов даромадлари эвазига айрибошланган харид қилинадиган бизнеснинг акцияга асосланган тўлов даромадларининг ҳар қандай қисми ҳаққоний қийматда эмас, балки 30-бандга мувофиқ баҳоланиши лозим.) Товоннинг мумкин бўлган шаклларига мисоллар пул маблағларини, бошқа активларни, бизнес ёки бизнесни харид қилувчининг шўъба ташкилотини, шартли товонни, оддий ёки имтиёзли улушли инструментларни, опционларни, варрантларни ва ўзаро ташкилотлар аъзоларининг улушларини ўз ичига олади.


38. Ўтказилган товон бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматларидан фарқ қиладиган баланс қийматларга эга активларни ёки мажбуриятларни ўз ичига олиши мумкин (масалан, бизнесни харид қилувчининг номонетар активлари ёки бизнеси). Агар шундай бўлса, бизнесни харид қилувчи ўтказилган активларни ёки мажбуриятларни уларни харид қилиш санасида ҳаққоний қийматда қайта баҳолаши ва юзага келадиган фойда ёки зарарларни, агар мавжуд бўлса, фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим. Лекин, айрим ҳолларда ўтказилган активлар ёки мажбуриятлар бизнес бирлашувидан сўнг бирлашган ташкилотда қолади(масалан, бунга сабаб активлар ёки мажбуриятлар бизнесни харид қилувчининг собиқ мулкдорларига эмас, балки харид қилинадиган бизнесга ўтказилади) ва шу туфайли бизнесни харид қилувчи улар устидан назоратни сақлаб қолади. Бундай ҳолатда, бизнесни харид қилувчи ушбу активларни ва мажбуриятларни бевосита харид қилиш санасидан олдинги санадаги уларнинг баланс қийматларини баҳолаши лозим ва бизнес бирлашувидан олдин ва кейин у назорат қиладиган активлар ёки мажбуриятлар бўйича фойда ёки зарар ҳисоботида фойда ёки зарарни тан олмаслиги лозим.



Шартли товон


39. Бизнесни харид қилувчи томонидан харид қилинадиган бизнесга айрибошлаш учун бериладиган товон ўз ичига шартли товон келишувидан юзага келадиган ҳар қандай актив ёки мажбуриятни олади (37-бандга қаранг). Бизнесни харид қилувчи шартли товоннинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматини харид қилинадиган бизнес эвазига ўтказилган товоннинг бир қисми сифатида тан олиши лозим.


40. Бизнесни харид қилувчи 32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тақдим этиш"нинг 11-бандида келтирилган улушли инструмент ёки молиявий мажбуриятни таърифланишидан келиб чиқиб, молиявий инструментни таърифига молиявий мажбурият ёки хусусий капитал сифатида жавоб берадиган шартли товонни тўлаш жавобгарлигини таснифлаши лозим. Тақдим этиш. Бизнесни харид қилувчи олдин ўтказилган товонни қайтариб олиш ҳуқуқини, агар муайян шартлар бажарилса, актив сифатида таснифлаши лозим. 58-бандда шартли товонни кейинги ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма берилган.



Бизнес бирлашувларининг муайян

турларига нисбатан харид қилиш усулини

қўллаш бўйича қўшимча кўрсатма


Босқичма - босқич амалга ошириладиган

бизнес бирлашуви


41. Баъзи ҳолатларда бизнесни харид қилувчи бевосита харид қилиш санасидан олдин унинг хусусий капиталида улуши бўлган харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўлади. Масалан, 20X1 йил 31 декабрда, "А" ташкилот "Б" ташкилотнинг хусусий капиталида 35 фоиз назорат кучига эга бўлмаган улушга эга. Ушбу санада, "А" ташкилоти унга Б ташкилотни назорат қилиш имконини берадиган "Б" ташкилотнинг қўшимча 40 фоиз назорат кучига эга бўлмаган улушини сотиб олди. Мазкур МҲХСда бундай операция босқичма - босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашуви ёки қадамма-қадам харид қилиш сифатида назарда тутилади.


42. Босқичма - босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашувида, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес олдин хусусий капиталида эгалик қилган улушини харид қилиш санасида ҳаққоний қиймат бўйича қайта баҳолаши лозим ва юзага келадиган фойда ёки зарарни, агар мавжуд бўлса, фойда ёки зарарда ёки бошқа умумлашган даромад таркибида ўринли тарзда тан олиши лозим. Олдинги ҳисобот даврларида, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес хусусий капиталидаги улушининг қийматидаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромад таркибида тан олиши мумкин бўлган. Бундай ҳолатда, бошқа умумлашган даромадда тан олинган сумма, агар бизнесни харид қилувчи олдин эгалик қилинган хусусий капиталдаги улушини тўғридан-тўғри ҳисобдан чиқаришда талаб этиладиган асосда тан олиниши лозим.


42A. Биргаликдаги фаолият бўйича келишув томони (11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"да таърифланган) бирагиликдаги операция ҳисобланадиган (11-сон МҲХСда таърифланган) бизнесни назорат қилганда ва бунда активларга нисбатан ҳуқуққа эга ва ушбу биргаликдаги операция билан боғлиқ мажбурият бўйича жавобгарликни олганда, ушбу келишув босқичма-босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашуви ҳисобланади. Бизнесни харид қилувчи босқичма - босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашувига нисбатан талабларни қўйиши лозим, жумладан, 42-бандда таърифланган тарзда биргаликдаги операцияларда олдин эгалик қилинган улушларни қайта баҳолаш. Бунда бизнесни харид қилувчи биргаликдаги операцияларда барча олдин эгалик қилинган улушларни қайта баҳолаши лозим.



Товон ўтказмасдан амалга ошириладиган

бизнес бирлашуви


43. Баъзи ҳолатларда бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес устидан назоратга товонни ўтказмасдан эга бўлади. Бундай бирлашувларга нисбатан ҳам бизнес бирлашувини ҳисобга олишда фойдаланиладиган харид қилиш усули қўлланади. Бундай ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Харид қилинадиган бизнес, мавжуд инвестор (бизнесни харид қилувчи) назоратга эга бўлиши учун ўз акцияларининг етарлича миқдорини қайта сотиб олади.

(б) Харид қилинадиган бизнесда кўпчилик овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган бизнесни харид қилувчига унинг устидан назорат қилиш имконини олдин бермаган озчилик вето ҳуқуқи муддати тугайди.

(в) Бизнесни харид қилувчи ва харид қилинадиган бизнес ўз бизнесларини фақат шартнома орқали бирлаштиришга келишади. Бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес устидан назорат эвазига ҳеч қандай товон ўтказмайди ва харид қилиш санасида ҳам, ундан олдин ҳам харид қилинадиган бизнеснинг хусусий капиталида ҳеч қандай улушларга эга бўлмайди. Шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган бизнес бирлашувларига мисол сифатида бирлаштириш келишуви бўйича икки бизнесни бирлаштириш ёки икки марта листинг қилинган корпорацияни келтириш мумкин.


44. Шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган бизнес бирлашувида, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнеснинг мулкдорларига нисбатан мазкур МҲХСга мувофиқ тан олинган харид қилинадиган бизнеснинг соф активлари суммасини акс эттириши лозим. Бошқача айтганда, бизнесни харид қилувчидан бошқа томонлар эгалик қиладиган, харид қилинадиган бизнес хусусий капиталидаги улушлар, ҳаттоки харид қилинадиган бизнес хусусий капиталидаги барча улушлар назорат кучига эга бўлмаган улушнинг акс эттирилишига олиб келадиган бўлса ҳам, бизнесни харид қилувчининг бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботида назорат кучига эга бўлмаган улуш сифатида акс эттирилади.



Баҳолаш даври


45. Агар бизнес бирлашувининг дастлабки ҳисобга олиниши бирлашув содир бўлган ҳисобот даври охиригача тугатилмаса, бизнесни харид қилувчи тўлиқ бўлмаган моддалар ҳисобини шартли баҳо бўйича ўзининг молиявий ҳисоботида акс этириши лозим. Баҳолаш даври мобайнида, бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисида ва агар маълум бўлганда, ушбу санада тан олинган суммаларни баҳолашга таъсир этиши мумкин бўлган, олинган янги маълумотларни акс эттириш учун харид қилиш санасида тан олинган шартли суммаларни ретроспектив тарзда тузатиши лозим. Баҳолаш даври мобайнида, агар янги маълумотлар харид қилиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисида олинса ва агар улар маълум бўлганда, ушбу санада қўшимча активларни ва мажбуриятларни тан олинишига олиб келиши мумкин бўлган бизнесни харид қилувчи ушбу қўшимча активлар ёки мажбуриятларни ҳам тан олиши лозим. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисида излаётган маълумотларга эга бўлиши ёки бошқа маълумотларни олиш имконсизлигини аниқлаши билан баҳолаш даври тугайди. Лекин, баҳолаш даври харид қилиш санасидан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим.


46. Баҳолаш даври харид қилиш санасидан кейинги давр бўлиб, ушбу давр давомида бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви бўйича тан олинган шартли суммаларга тузатиш киритиши мумкин. Баҳолаш даври бизнесни харид қилувчини МҲХСнинг талабларига мувофиқ харид қилиш санаси ҳолатига қуйидагиларни аниқлаш ва баҳолашда зарур бўлган маълумотларга эга бўлиш учун асосланган муддат билан таъминлайди:

(a) харид қилинган идентификацияланадиган активлар, қабул қилинган мажбуриятлар ва харид қилинган бизнесда ҳар қандай назорат кучига эга бўлмаган улуш;

(б) харид қилинган бизнес учун ўтказилган товон (ёки гудвилни баҳолашда фойдаланилган бошқа сумма);

(в) босқичма-босқич амалга ошириладиган бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнес хусусий капиталидаги олдиндан эгалик қилинган улуш; ва

(г) юзага келган гудвил ёки манфаатли харид бўйича фойда.


47. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасидан кейин олинган маълумотлар тан олинган шартли суммаларга нисбатан тузатиш киритилишига олиб келишини ёки ушбу маълумотлар харид қилиш санасидан кейин содир бўлган ҳодисалардан юзага келишини аниқлашда барча ўринли омилларни кўриб чиқиши лозим. Ўринли омиллар қўшимча маълумотлар олинган санани ва бизнесни харид қилувчи шартли суммаларни ўзгартириш сабабини аниқлай олишини ўз ичига олади. Харид қилиш санасидан қисқа муддатдан кейин олинган маълумотларнинг бир неча ойлар кейинроқ олинган маълумотларга нисбатан харид қилиш санасида мавжуд бўлган ҳолатларни акс эттириш эҳтимоли юқорироқ бўлади. Масалан, ҳаққоний қийматини оралиқ ҳодиса аниқланмагунча, активни харид қилиш санасидан қисқа муддатдан сўнг учинчи томонга ушбу санада баҳоланган унинг шартли ҳаққоний қийматидан аҳамиятли даражада фарқ қиладиган суммада сотилиши эҳтимол шартли суммадаги хатони кўрсатиши мумкин.


48. Бизнесни харид қилувчи идентификацияланадиган актив (мажбурият) учун тан олинган шартли суммадаги кўпайишни (камайишни) гудвилнинг камайиши (кўпайиши) сифатида тан олади. Лекин, баҳолаш даври мобайнида олинган янги маълумотлар баъзида бирдан ортиқ актив ёки мажбуриятнинг шартли суммасига нисбатан тузатиш киритишга олиб келиши мумкин. Масалан, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес иншоотларининг биридаги бахтсиз ҳодисага тегишли зарарларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлиши мумкин ва бунда ушбу зарарларнинг барчаси ёки маълум қисми бизнесни харид қилувчининг суғурта полиси орқали қопланади. Агар бизнесни харид қилувчи ушбу мажбуриятнинг харид санасидаги ҳаққоний қиймати тўғрисида баҳолаш даври мобайнида янги маълумотларга эга бўлса, мажбурият учун тан олинган шартли суммага ўзгартиришдан юзага келадиган гудвилга нисбатан тузатиш суғурталовчидан олинадиган тўлов талаби учун тан олинган шартли суммага ўзгартиришдан юзага келадиган гудвилга нисбатан мос равишдаги тузатиш орқали ўзаро (тўлиқ ёки қисман) қопланиши мумкин.


49. Баҳолаш даври мобайнида, бизнесни харид қилувчи шартли суммаларга нисбатан тузатишларни бизнес бирлашувини ҳисобга олишни харид қилиш санасида тугаллангани каби тан олиши лозим. Демак, бизнесни харид қилувчи молиявий ҳисоботда тақдим этилган олдинги даврлар учун қиёсий маълумотларни жумладан дастлабки ҳисобга олишни тугаллашда тан олинган эскиришга, амортизацияга ёки бошқа даромад таъсирларига бирор ўзгартириш ўз ичига олган ҳолда зарур бўлганда ўзгартириши лозим.


50. Баҳолаш даври тугагандан сўнг, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашувини ҳисобга олишни 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" га мувофиқ фақатгина хатони тузатиш учун ўзгартириши лозим.



Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини

нима ташкил этишини аниқлаш


51. Бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес ўртасида бизнес бирлашуви бўйича музокаралар бошланишидан олдин қандайдир муносабат ёки бошқа келишувлар мавжуд бўлиши мумкин ёҳуд уларнинг музокаралари давомида бизнес бирлашувидан алоҳида бўлган келишувни тузиши мумкин. Ҳар иккита вазиятда, бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес (ёки унинг собиқ мулкдорлари) бизнес бирлашувида айирбошланишнинг қисми ҳисобланмайдиган, яъни бизнесни харид қилувчи учун харид қилинадиган бизнесни айирбошланадиган модданинг қисми бўлмаган ҳар қандай суммаларни идентификациялаши лозим. Харид қилиш усули доирасида бизнесни харид қилувчи фақат харид қилинадиган бизнес учун ўтказилган товонни, шунингдек харид қилинадиган бизнес эвазига харид қилинган активларни ва қабул қилинган мажбуриятларни тан олиши лозим. Алоҳида операциялар ҳисоби тегишли МҲХСларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


52. Бирлашувдан олдин бизнесни харид қилувчи томонидан ёки бизнесни харид қилувчи номидан, ёки харид қилинадиган бизнес (ёки унинг собиқ мулкдорлари) манфатлари учун эмас, балки асосан бизнесни харид қилувчи ёки бирлашадиган ташкилот манфаати учун амалга ошириладиган операция катта эҳтимол билан алоҳида операция ҳисобланади. Қуйида харид қилиш усули қўлланилиши лозим бўлмаган алоҳида операцияларга мисоллар келтирилган:

(a) пировард натижада бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес ўртасида аввал мавжуд бўлган алоқаларни мустаҳкамлайдиган операция;

(б) пировард натижада харид қилинадиган бизнеснинг ишчилари ёки собиқ мулкдорлари келгусидаги хизматлар учун ҳақ оладиган операция; ва

(в) пировард натижада харид қилинадиган бизнес ёки унинг собиқ мулкдорларига бизнесни харид қилувчи учун харид қилиш билан боғлиқ амалга оширилган сарфларни қоплайдиган операция.

Б50-Б62 бандларда қўллаш бўйича тегишли кўрсатма келтирилган.



Харид қилиш билан боғлиқ сарфлар


53. Харид қилиш билан боғлиқ сарфлар бу бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашувини амалга оширишда сарфланадиган сарфлардир. Бундай сарфлар воситачининг ҳақини: маслаҳат, юридик, бухгалтерия, баҳолаш ва бошқа малакали хизматларга ҳақларни; умумий маъмурий сарфларни, жумладан харид қилиш бўйича ички бўлимни сақлаб туриш сарфларини; шунингдек қарз ва улушли қимматли қоғозларни чиқариш ҳамда рўйхатга олиш билан боғлиқ сарфларни ўз ичига олади. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш билан боғлиқ сарфаларни бир истисно ҳолатдан ташқари ҳолларда улар сарфланган ва хизматлар қабул қилинган даврларда харажатлар сифатида ҳисобга олиши лозим. Қарз ва улушли қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ сарфлар 32-сон БҲХС ва 9-сон МҲХСга мувофиқ тан олиниши лозим.



Кейинги баҳолаш ва ҳисобга олиш


54. Умуман олганда бизнесни харид қилувчи харид қилинган активлар, қабул қилинган ёки тўланган мажбуриятлар ҳамда бизнес бирлашув натижасида чиқарилган улушли инструментларни, уларнинг характеридан келиб чиққан ҳолда бошқа қўлланадиган МҲХСларга мувофиқ кейинги баҳолаши ва ҳисобини амалга ошириши лозим. Лекин, мазкур МҲХС қуйидаги харид қилинган активлар, қабул қилинган мажбуриятлар ва бизнес бирлашув натижасида чиқарилган улушли инструментларни кейинги баҳолаш бўйича кўрсатма беради:

(a) қайта харид қилинган ҳуқуқлар;

(б) харид қилиш санасида тан олинган шартли мажбуриятлар;

(в) зарарни қоплаш активлари; ва

(г) шартли товон.

Б63-бандда қўллаш бўйича тегишли қўлланма келтирилган.



Қайта харид қилиш ҳуқуқлари


55. Номоддий актив сифатида тан олинган қайта харид қилинган ҳуқуқлар ҳуқуқ тақдим этилган шартноманинг қолган шартномавий даври мобайнида амортизация қилиниши лозим. Қайта харид қилинган ҳуқуқни учинчи томонга кейинчалик сотадиган бизнесни харид қилувчи сотув бўйича фойда ёки зарарни аниқлашда номоддий активнинг баланс қийматини инобатга олиши лозим.



Шартли мажбуриятлар


56. Дастлабки тан олишдан сўнг ва мажбурият сўндирилиши, бекор қилиниши ёки муддати тугашига қадар, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашувида тан олинган шартли мажбуриятни қуйидаги суммалардан юқорироғи бўйича баҳолаши лозим:

(a) 37-сон БҲХСга мувофиқ тан олиниши мумкин бўлган сумма; ва

(б) дастлаб тан олинган суммадан, агар ўринли бўлса, 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"га мувофиқ тан олинган жамғарилган даромадларни чегирган ҳолдаги сумма.

Мазкур талаб ҳисоби 9-сон МҲХСга мувофиқ амалга ошириладиган шартномаларга нисбатан қўлланмайди.



Зарарни қоплаш активлари


57. Ҳар бир кейинги ҳисобот даври охирида, бизнесни харид қилувчи зарарни қопловчи активнинг ундирилиши бўйича раҳбарият баҳосига асосан ўзининг ҳаққоний қийматида кейинги даврларда баҳоланмайдиган қопловчи актив учун, қопланадиган мажбурият ёки актив каби бир хил асосда харид қилиш санасида тан олинган қопловчи активни, ҳар қандай шартномавий чекловларга шартли равишда, баҳолаши лозим. Бизнесни харид қилувчи, актив ундирилса, уни сотса ёки бошқа ҳолларда унга нисбатан ҳуқуқдан маҳрум бўлса, зарарни қопловчи активни ҳисобдан чиқариши лозим.



Шартли товон


58. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасидан кейин тан оладиган шартли товоннинг ҳаққоний қийматидаги айрим ўзгаришлар бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисидаги ушбу санадан сўнг эга бўлган қўшимча маълумотлар натижаси бўлиши мумкин. Бундай ўзгаришлар 45-49 бандларга мувофиқ баҳолаш даврининг тузатишлари бўлиб ҳисобланади. Лекин, харид қилиш санасидан кейинги ҳодисалардан, масалан фойда кўрсаткичига эришиш, белгиланган акцияга нархига эришиш ёки тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳасида муҳим босқичга эришишдан юзага келадиган ўзгаришлар баҳолаш даврининг тузатишлари бўлиб ҳисобланмайди. Бизнесни харид қилувчи баҳолаш даврининг тузатишлари бўлмаган шартли товоннинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни қуйидагича ҳисобга олиши лозим:

(а) Хусусий капитал сифатида таснифланган шартли товон қайта баҳоланмаслиги лозим ва унинг кейинги ҳисоб-китоби хусусий капитал ичида ҳисобга олиниши лозим.

(б) Бошқа шартли товон:

(i) 9-сон МҲҲСни қўллаш доирасида бўлган шартли товон ҳар бир ҳисобот даврига ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади, ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар эса 9-сон МҲХС мувофиқ давр бўйича фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.

(ii) 9-сон МҲҲСни қўллаш доирасига кирмайдиган шартли товон ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши лозим ва ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар эса фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.



Маълумотларни ёритиб бериш


59. Бизнесни харид қилувчи ўзининг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга қуйидаги даврларда содир бўладиган бизнес бирлашувининг ҳарактерини ва у билан боғлиқ молиявий оқибатларни баҳолашга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) жорий ҳисобот даври мобайнида; ёки

(б) ҳисобот даври охиридан кейин, лекин молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқулланишидан олдин.


60. 59-банддаги мақсадга эришиш учун, бизнесни харид қилувчи Б64-Б66-бандларда белгиланган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


61. Бизнесни харид қилувчи ўзининг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга жорий даврда ёки олдинги ҳисобот даврларида содир бўлган бизнес бирлашувларига тегишли бўлган ҳолда, жорий ҳисобот даврида тан олинган тузатишларнинг молиявий таъсирларини баҳолашга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


62. 61-банддаги мақсадга эришиш учун, бизнесни харид қилувчи Б67-бандда белгиланган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


63. Агар мазкур ва бошқа МҲХС орқали талаб этилган муайян ёритиб беришлар 59 ва 61-бандларда белгиланган мақсадларни қаноатлантирмаса, бизнесни харид қилувчи ушбу мақсадларга эришишда зарур бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


Кучга кириш санаси


64. Мазкур МҲХС харид қилиш санаси 2009 йил 1 июль ёки ушбу санадан кейин бошланадиган биринчи йиллик ҳисобот даврига тўғри келадиган ва ундан кейин амалга оширилган бизнес бирлашувларига нисбатан перспектив тарзда қўлланади. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Лекин, мазкур МҲХС фақат 2007 йил 30 июнь ва ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврининг бошида қўлланилиши лозим. Агар ташкилот мазкур МҲХСни 2009 йил 1 июль санасидан олдин қўлласа, у ушбу далилни ёритиб бериши лозим ва бир вақтни ўзида 27-сон БҲҲС (2008 йил таҳрири)ни қўллаши лозим.


64A. [Чиқариб ташланган]


64Б. 2010 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 19, 30 ва Б56-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва Б62А ва Б62Б бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2010 йил 1 июлдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ташкилот мазкур МҲХСни биринчи марта қўллаган санадан бошлаб, ўзгартиришлар перспектив тарзда қўлланиши лозим.


64В. 2010 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 65A-65Д бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2010 йил 1 июлдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ўзгаришлар 2008 йилда эълон қилинган мазкур МҲХСнинг қўлланишигача бўлган харид қилиш санасига эга бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли товон суммаларига нисбатан қўлланиши лозим.


64Г. [Чиқариб ташланган]


64Д. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 10-сон МҲХС бўйича 7, Б13, Б63(д)-бандлар ва А-иловага ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 10-сон МҲХС билан бир вақтда қўллаши лозим.


64Е. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш" бўйича 20, 29, 33 ва 47-бандларга ва А-иловадаги ҳаққоний қиймат таърифига, шунингдек Б22, Б40, Б43-Б46, Б49 ва Б64-бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 13-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


64Ё. 2012 йилнинг октябр ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришлар) бўйича 7-бандга ўзгартириш киритилган ва 2А-банди киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. "Инвестиция ташкилотлари"ни бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у ушбу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


64Ж. [Чиқариб ташланган]


64З. 2013 йил декабр ойида эълон қилинган "2010-2012 йилларда МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар" бўйича 40 ва 58-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 67А-банд ва унинг тегишли сарлавҳаси киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 июль ёки ушбу санадан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 9-сон МҲХС ва 37-сон БҲХС (мазкур стандартлар "2010-2012 йилларда МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар" орқали тузатилган) билан бирга қўллаш шарти билан олдинроқ қўллаши мумкин. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


64И. 2013 йил декабрь ойида эълон қилинган "2011-2013 йилларда МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар" бўйича 2(а)-бандига ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришни 2014 йил 1 июлдан бошланадиган йиллик даврлар учун перспектив тарзда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


64Й. 2014 йил май ойида эълон қилинган 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар" бўйича 56-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


64К. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 16, 42, 53, 56, 58 ва Б41-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 64А, 64Г ва 64З-бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


64Л. 2016 йил январь ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС бўйича 14, 17, Б32 ва Б42-бандларга ўзгартиришлар киритилган ҳамда Б28-Б30 бандлар ва уларга тегишли сарлавҳалар чиқариб ташланган, шунингдек, 28А-28Б-бандлар ва уларга тегишли сарлавҳалар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


64М. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган]


64Н. 2017 йил декабрь ойида эълон қилинган "2015-2017 йилларда МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар"бўйича 42A банд қиритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни харид қилиш санаси 2019 йил 1 январ ёки ушбу санадан кейинги йиллик ҳисобот даврларга тўғри келадиган бизнес бирлашувларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


64О. 2018 йил октябрь ойида эълон қилинган "Бизнеснинг таърифи" бўйича Б7А-Б7В, Б8А ва Б12-Б12Г-бандлари киритилган, А-иловадаги "бизнес" атамаси таърифига ўзгартириш киритилган ҳамда 3, Б7-Б9, Б11 ва Б12-бандларига ўзгартириш киритилган, шунингдек Б10-банд чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни харид қилиш санаси 2020 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейинги йиллик ҳисобот даврларга тўғри келадиган бизнес бирлашувларга, шунингдек ушбу даврлар бошланишига ёки ундан кейин харид қилинадиган активларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ қўлласа, ташкилот ушбу ҳолатни ёритиб бериши лозим.


64П. 2020 йил майда эълон қилинган "Концептуал асос"га ҳавола бўйича 11, 14, 21, 22 ва 23-бандларга ўзгартириш киритилди ва 21A, 21Б, 21В ва 23А бандлар киритилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни харид қилиш санаси 2022 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейинги йиллик ҳисобот даврларга тўғри келадиган бизнес бирлашувларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот бир вақтнинг ўзида 2018 йил мартда эълон қилинган "МҲХСдаги "Концептуал асос"га ҳаволаларга ўзгартиришлар" бўйича киритилган барча ўзгартиришларни қўлласа, бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.



Ўтиш қоидалари


65. Харид қилиш саналари мазкур МҲХСнинг қўлланишидан олдин келадиган бизнесни бирлаштириш натижасида юзага келадиган активлар ва мажбуриятларга ушбу МҲХСга мувофиқ тузатиш киритилмайди.


65A. Харид қилиш саналари ташкилот 2008 йилда эълон қилинган мазкур МҲХСни биринчи марта қўллаган санадан олдин келган бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли товон қолдиқларига мазкур МҲХСни биринчи марта қўллаш пайтида тузатиш киритилмаслиги лозим. Ушбу қолдиқларни кейинги ҳисобга олишда 65Б-65Д бандлар қўлланади. 65Б-65Д бандлар харид қилиш саналари ташкилот 2008 йилда эълон қилинган мазкур МҲХСни биринчи марта қўллаган сана ёки ундан кейин бўлган бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли товон қолдиқларини ҳисобга олишда қўлланилмаслиги лозим. 65Б-65Д бандлардаги бизнес бирлашуви фақат харид қилиш санаси 2008 йилда эълон қилинган мазкур МҲХС ни қўлланишидан олдин келган бизнес бирлашувларини англатади.


65Б. Агар бизнес бирлашуви келишуви келгуси ҳодисаларга боғлиқ бўлган бирлашув кийматига тузатиш киритишни назарда тутса, бизнесни харид қилувчи, агар тузатиш эҳтимоли мавжуд бўлса ва у ишончли баҳоланса, ушбу тузатиш суммасини харид қилиш санасида бирлашув қийматига киритиши лозим.


65В. Бизнес бирлашуви келишуви бир ёки ундан ортиқ келгуси ҳодисаларга боғлиқ бўлган бирлашув қийматига тузатиш киритишга рухсат бериши мумкин. Тузатиш киритиш, масалан, келгуси даврларда белгиланган фойда даражасини сақланишига ёки унга эришилишига ёки чиқарилган инструментларнинг бозор нархини сақланишига боғлиқ тарзда шартли бўлиши мумкин. Баъзи ноаниқлик мавжуд бўлишига қарамасдан, одатда маълумотларнинг ишончлилигига путур етказмаган ҳолда бирлашувни дастлабки ҳисобга олиш пайтида бундай тузатиш суммасини баҳолаш имкони мавжуд бўлади. Агар келгуси ҳодисалар содир бўлмаса ёки баҳонинг қайта кўриб чиқилиши зарур бўлса, бизнес бирлашуви қиймати мос равишда тузатилиши лозим.


65Г. Лекин, бизнес бирлашуви келишуви бундай тузатишни назарда тутса, ушбу тузатиш, агар унинг эҳтимоли мавжуд бўлмаса ва у ишончли баҳоланмаса, бирлашув дастлабки ҳисобга олиш пайтида бирлашув қийматига киритилмайди. Агар ушбу тузатишнинг кейинги даврларда эҳтимоли мавжуд бўлса ва у ишончли баҳоланса, қўшимча товон бирлашув қийматига тузатиш сифатида инобатга олиниши лозим.


65Д. Айрим ҳолатларда, бизнесни харид қилувчидан харид қилинадиган бизнес устидан назорат эвазига бизнесни харид қилувчи томонидан берилган активлар, чиқарилган улушли инструментлар ёки қабул қилинган ёки зиммага олинган мажбуриятлар қийматидаги камайиш учун қоплаш сифатида харид қилинадиган бизнесга кейинги тўловни амалга ошириш талаб этилиши мумкин. Бу ҳолат, масалан, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви қийматининг бир қисми сифатида чиқарилган улушли ёки қарз инструментларининг бозор нархини кафолатлаганда ва ундан дастлаб аниқланган қийматни тиклаш учун қўшимча улушли ёки қарз инструментларини чиқариш талаб этилганда юзага келади. Бундай ҳолатларда, бизнес бирлашувининг қийматида ҳеч қандай кўпайиш тан олинмайди. Улушли инструментлар ҳолатида, қўшимча тўловнинг ҳаққоний қиймати дастлаб чиқарилган инструментларга нисбатан акс эттирилган қийматдаги тенг суммадаги камайиш билан ўзаро қопланади. Қарз инструментлари ҳолатида, қўшимча тўлов дастлабки эмиссия бўйича мукофотда камайиш ёки дисконтда кўпайиш сифатида инобатга олинади.


66. 3-сон МҲХСни ҳануз қўлламаган ва харид усули орқали ҳисобга олинган бир ёки ундан ортиқ бизнес бирлашувларига эга бўлган ташкилот, масалан ўзаро ташкилотлар, Б68 ва Б69-бандлардаги ўтиш шартларини қўллаши лозим.



Фойда солиқлари


67. Харид қилиш санаси мазкур МҲХСни қўллашдан олдин бўлган бизнес бирлашувлари учун бўлса, бизнесни харид қилувчи 12-сон БҲХСнинг 68-бандидаги талабларни мазкур МҲХС орқали киритилган ўзгартиришлар билан бирга истиқболли тарзда қўллаши лозим. Бошқача айтганда, бизнесни харид қилувчи тан олинган муддати узайтирилган солиқ активларидаги олдин тан олинган ўзгаришлар учун олдинги бизнес бирлашувларини ҳисобга олинишига тузатиш киритмаслиги лозим. Лекин, мазкур МҲХС қўлланадиган санадан бошлаб, бизнесни харид қилувчи тан олинган муддати узайтирилган солиқ активларидаги ўзгаришларни, фойда ёки зарарга нисбатан тузатиш сифатида (ёки агар 12-сон БҲХС талаб этса, фойда ёки зарардан ташқарида), тан олиши лозим.



9-сон МҲХСга хавола


67А. Агар ташкилот мазкур стандартни қўлласа, лекин 9-сон МҲХСни ҳали қўлламаса, у ҳолда 9-сон МҲХСга йўналтирилган ҳаволаларни 39-сон БҲХСга йўналтирилган ҳаволалар сифатида қараш лозим.



3-сон МҲХС (2004 йил таҳрири)нинг

бекор қилиниши


68. Мазкур МҲХС 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари" (2004 йил таҳрири) нинг ўрнини эгаллайди.





А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир.

          

           

харид қилинадиган бизнес


Бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчи назоратга эга бўладиган бизнес ёки бизнеслар.


бизнесни харид қилувчи


Харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган ташкилот.


харид қилинган сана


бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган сана.


бизнес

Фаолият турлари ва активларнинг интеграциялашган тўплами бўлиб, уларни амалга ошириш ва бошқариш бизнесни харид қилувчиларга товар ва хизматларни тақдим этиш, инвестициявий даромадни (дивиденд ёки фоиз кўринишидаги) ёки одатдаги фаолиятдан бошқа даромадларни шакллантириш имкониятини беради.


бизнес бирлашуви

бизнесни харид қилувчининг бир ёки ундан ортиқ бизнеслар устидан назоратга эга бўлишидаги операция ёки бошқа ҳодисадир. Баъзида "ҳақиқий қўшиб юбориш" ёки "тенгларнинг қўшиб юборилиши" деб номланадиган операция ҳам мазмуни бўйича мазкур МҲХСда фойдаланиладиган бизнес бирлашувлари ҳисобланади.


шартли товон

Одатда, белгиланган келгуси ҳодисалар содир бўлганда ёки шартлар қаноатлантирилганда, харид қилинадиган бизнес устидан назорат учун айирбошлашнинг қисми сифатида харид қилинадиган бизнеснинг собиқ мулкдорларига қўшимча активлар ёки хусусий капиталдаги улушларни ўтказиш бўйича бизнесни харид қилувчининг мажбурияти ҳисобланади. Лекин, шартли товон, агар белгиланган шартлар қаноатлантирилса, бизнесни харид қилувчига олдин ўтказилган товонни қайтариб олиш ҳуқуқини ҳам бериши мумкин.


хусусий капиталдаги улушлар


Мазкур МҲХС мақсадларида, хусусий капиталдаги улушлар инвестор эгалигидаги ташкилотларнинг эгалик улушларини ва ўзаро ташкилотлар мулкдорининг, аъзосининг ёки иштирокчисининг улушларини англатиш учун кенг маънода қўлланилган.


ҳаққоний қиймат

Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир. (13-сон МҲХСга қаранг.)


гудвил

Бизнес бирлашувида харид қилинган бошқа активлардан юзага келадиган келгуси иқтисодий нафларни акс эттирадиган актив бўлиб, у алоҳида идентификацияланмайди ва ажратилган ҳолда тан олинмайди.


идентификацияланадиган


Қуйидагилардан бири бажарилса, актив идентификацияланадиган ҳисобланади:

(a) ажраладиган бўлса, яъни уни ташкилотдан ажратиш ёки бўлиш ва индивидуал тарзда ёки тегишли шартнома, идентификацияланадиган актив ёки мажбурият билан бирга сотиш, ўтказиш, лицензиялаш, ижарага бериш ёки айирбошлаш, ташкилотнинг юқоридагиларни амалга ошириш нияти бор ёки йўқлигидан қатъий назар, мумкин бўлса; ёки

(б) шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида, бундай ҳуқуқлар ўтказиладиган ёки ташкилотдан ёки бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъий назар, келиб чиқадиган бўлса.


номоддий актив


Моддий ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган номонетар актив.


ўзаро ташкилот

Инвестор эгалигидаги ташкилотдан ташқари бошқа ташкилот бўлиб, у ўзининг мулкдорларига, аъзоларига ёки иштирокчиларига дивидендларни, сарфлар камайишини ёки бошқа иқтисодий нафларни таъминлайди. Масалан, ўзаро суғурта компанияси, кредит уюшмаси ва ширкат ташкилоти буларнинг барчаси ўзаро ташкилотлардир.


назорат кучига эга бўлмаган улуш


Бош ташкилотга бевосита ёки билвосита қарашли бўлмаган шўъба ташкилотидаги хусусий капитал.


мулкдорлар


Мазкур МҲХС мақсадларида, мулкдорлар тушунчаси инвестор эгалигида, мулкдорлари, аъзолари ёки иштирокчилари эгалигида бўлган ташкилотнинг хусусий капиталдаги улуши соҳибларини (эгалари) англатиш учун кенг маънода қўлланилади.

         

           




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир.



Умумий назорат остидаги ташкилотларни

ўз ичига оладиган бизнес бирлашувлар

(2(в)-банднинг қўлланиши)


Б1. Мазкур МҲХС умумий назорат остидаги ташкилотлар ёки бизнесларни ўз ичига олган бизнес бирлашувига нисбатан қўлланмайди. Умумий назорат остидаги ташкилотлар ёки бизнесларни қамраб оладиган бизнес бирлашуви бу барча бирлашадиган ташкилот ёки бизнеслар пировардида бизнес бирлашувидан ҳам олдин ҳам кейин айнан бир томон ёки томонлар тарафидан назорат қилинадиган ва ушбу назорат вақтинчалик бўлмаган бизнес бирлашувдир.


Б2. Шахслар гуруҳи, агар шартномавий келишувлар натижасида улар биргаликда ушбу ташкилотнинг фаолиятидан нафга эга бўлиш учун унинг молиявий ва операцион сиёсатини бошқариш ваколатига эга бўлса, маълум бир ташкилотни назорат қилувчи сифатида қаралади. Шунинг учун, агар шахсларнинг айнан бир гуруҳи шартномавий келишувларга асосан ҳар бир бирлашадиган ташкилотнинг фаолиятидан наф олиш учун молиявий ва операцион сиёсатларини бошқариш бўйича устун жамоавий ваколатга эга бўлса ҳамда ушбу ваколат вақтинчалик ҳисобланмаса, бундай бизнес бирлашуви мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасига кирмайди.


Б3. Ташкилот жисмоний шахс ёки шартномавий келишув асосида фаолият юритаётган шахслар гуруҳи томонидан назорат қилиниши мумкин ва ушбу шахс ёки шахслар гуруҳига нисбатан МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тақдим этиш талаби қўлланмайди. Шунинг учун, умумий назорат остидаги ташкилотлар ўз ичига оладиган бизнес бирлашув сифатида қаралиши учун бирлашаётган ташкилотларни бизнес бирлашув бўйича айнан бир консолидациялашган молиявий ҳисобот таркибига киришининг зарурати йўқ.


Б4. Бизнес бирлашувидан олдин ва кейин хар бир бирлашадиган ташкилотнинг назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг миқдори бизнес бирлашуви умумий назорат остидаги ташкилотларни ўз ичига олиш ёки олмаслигини аниқлашда ўринли ҳисобланмайди. Шу каби, бирлашадиган ташкилотларнинг бири гуруҳнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидан чиқарилган шўъба ташкилоти ҳисобланишининг факти бизнес бирлашуви умумий назорат остидаги ташкилотларни ўз ичига олиш ёки олмаслигини аниқлашда ўринли ҳисобланмайди.



Бизнес бирлашувини аниқлаш

(3-банднинг қўлланиши)


Б5. Мазкур МҲХС бизнес бирлашувини бизнесни харид қилувчининг бир ёки ундан ортиқ бизнеслар устидан назоратга эга бўладиган операция ёки бошқа ҳодиса сифатида таърифлайди. Бизнесни харид қилувчи турли йўллар орқали харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўлиши мумкин, масалан:

(a) пул маблағлари, пул маблағлари эквивалентлари ёки бошқа активларни (жумладан бизнесни ташкил этадиган соф активларни) ўтказиш орқали;

(б) мажбуриятларни қабул қилиш орқали;

(в) хусусий капиталдаги улушларни чиқариш орқали;

(г) товоннинг бир нечта турини тақдим этиш орқали; ёки

(д) товонни ўтказмасдан, жумладан шартноманинг ўзи орқали (43-бандга қаранг).


Б6. Бизнес бирлашуви юридик, солиқ ёки бошқа сабаблар туфайли турли усулларда шаклланиши мумкин бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:

(a) бир ёки бир нечта бизнеслар бизнесни харид қилувчининг шўъба ташкилотларига айланади ёки бир ёки бир нечта бизнесларнинг соф активлари бизнесни харид қилувчига юридик тарзда қўшилади;

(б) бир бирлашадиган ташкилот ўзининг соф активларини ёки унинг мулкдорлари ўзларининг хусусий капиталдаги улушларини, бошқа бирлашадиган ташкилотга ёки унинг мулкдорларига ўтказади;

(в) барча бирлашадиган ташкилотлар ўзларининг соф активларини ёки ушбу ташкилотларнинг мулкдорлари ўзларининг хусусий капиталдаги улушларини, янги ташкил этилган ташкилотга (баъзида йиғиш ёки компеляция операцияси ҳам дейилади) ўтказадилар; ёки

(г) бирлашадиган ташкилотлардан бирининг собиқ мулкдорлари гуруҳи бирлашган ташкилот устидан назоратга эга бўлади.



Бизнес таърифи (3-банднинг қўлланиши)


Б7. Бизнес ресурслардан ва маҳсул яратиш имкониятига эга бўлган ушбу ресурсларга нисбатан қўлланиладиган жараёнлардан иборатдир. Бизнеснинг уч элементи қуйидаги тартибда таърифланган (бизнеснинг хар бир элементи бўйича кўрсатма берилган Б8-Б12Г-бандларига қаранг):

(a) Ресурс: Маҳсулни яратадиган ёки унга нисбатан бир ёки ундан ортиқ жараёнларни қўллаш орқали маҳсулни яратиш имкониятига эга бўлган ҳар қандай иқтисодий ресурс. Мисол тариқасида узоқ муддатли активларни (номоддий активлар ёки узоқ муддатли активлардан фойдаланиш ҳуқуқларини киритган ҳолда), интеллектуал мулкни, зарурий материаллар ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш имконияти ва ходимларни келтириш мумкин.

(б) Жараён: Маҳсулни яратадиган ёки яратишга имконият яратадиган ресурс ёки ресурсларга нисбатан қўлланадиган ҳар қандай тизим, стандарт, баённонма, келишув ёки қоида ҳисобланади. Мисол тариқасида стратегик бошқарув жараёнлари, операцион жараёнлар ва ресурсларни бошқариш жараёнларини келтириш мумкин. Ушбу жараёнлар одатда ҳужжатлаштирилади, бироқ зарур бўлган кўникма ва тажриба ҳамда қоида ва битим талабларини бажарадиган ишчи кучи билан ташкил қилинган интелектуал салоҳияти махсул яратиш мақсадида ресурларга нисбатан қўлланадиган зарур жараёнларни таъминлаши мумкин. (Бухгалтерия ҳисоби тизими, тўловларни тақдим этиш, иш ҳақини тўлаш ва бошқа маъмурий тизимлар одатда маҳсулларни яратишда фойдаланиладиган жараёнлар ҳисобланмайди.)

(в) Маҳсул: Бизнесни харид қилувчига товар ва хизматларни тақдим этадиган, инвестиция даромадини шакллантирадиган (дивиденд ёки фоиз кўринишидаги) ёки одатдаги фаолиятдан бошқа даромадни шакиллантирадиган ресурслар ва ушбу ресурсларга нисбатан қўлланадиган жараёнларнинг натижаси.



Ҳаққоний қиймат концентрациясини

аниқлаш бўйича ихтиёрий тест


Б7А. Б7Б-бандида харид қилинган жами фаолият турлари ва активлар бизнес ҳисобланмаслиги бўйича содда таҳлилни амалга оширишга имкон берадиган ихтиёрий тест (концентрация мавжудлиги бўйича тест) ифодаланган. Ушбу тестни қўллаш ёки қўлламаслиги бўйича қарорни ташкилот ўзи мустақил қабул қилади. Ташкилот бундай қарорни ҳар бир операция ёки алоҳида бошқа ҳодисалар бўйича қабул қилиши мумкин. Концентрация мавжудлиги бўйича тест қуйидаги натижаларга олиб келади:

(а) агар концентрация мавжудлиги бўйича тестдан ўтказилган бўлса, ушбу жами фаолият турлари ва активлар бизнес ҳисобланмаслиги бўйича хулоса қилинади ҳамда кейинчалик таҳлил қилиш талаб этилмайди;

(б) агар концентрация мавжудлиги тестидан ўтказилмаса ёки ташкилот ушбу тестни қўлламаса, у ҳолда ташкилот Б8-Б12Г-бандларда келтирилган таҳлилни амалга ошириши лозим.


Б7Б. Агар харид қилинган ялпи активларнинг жами ҳаққоний қиймати амалий жиҳатдан ягона идентификацияланадиган актив ёки шунга ўхшаш идентификацияланадиган активлар гуруҳига концентрация қилинган бўлса, концентрация мавжудлиги бўйича тест ўтказилган ҳисобланади. Концентрация мавжудлиги бўйича тест ўтказиш мақсадида:

(а) харид қилинган ялпи активлар таркибидан пул маблағлари ва пул эквивалентлари, кечиктирилган солиқ активлари ҳамда кечиктирилган солиқ мажбуриятларини тан олиш натижасида келиб чиқадиган гудвил чиқариб ташланади;

(б) харид қилинган ялпи активларнинг ҳаққоний қиймати харид қилинган соф идентификацияланадиган активларнинг ҳаққоний қийматидан ошиб кетган қисмига тенг ўтказилган товонни (назорат кучига эга бўлмаган улушнинг ҳаққоний қиймати ҳамда олдин эгалик қилган улушнинг ҳаққоний қийматини қўшган ҳолда) ўз ичига олиши лозим. Харид қилинган ялпи активларнинг ҳаққоний қийматини одатда ўтказилган товоннинг (назорат кучига эга бўлмаган улушнинг ҳаққоний қиймати ҳамда олдин эгалик қилган улушнинг ҳаққоний қийматини қўшган ҳолда) ҳаққоний қиймати ва кейинчалик (а) - кичик бандида келтирилган моддаларни чиқариб ташлаган ҳолда қабул қилинган мажбуриятнинг (кечиктирилган солиқ мажбуриятлари бундан мустасно) хаққоний қиймати суммаларини қўшиш орқали сумма миқдорида аниқлаш мумкин. Лекин, агар харид қилинган ялпи активларнинг хаққоний қиймати келтирилган сумма миқдоридан ошиб кетса, у ҳолда баъзи бир ҳолатларда янада аниқ ҳисоб - китоб талаб этилиши мумкин;

(в) ягона идентификацияланадиган актив бу - бизнес бирлашув доирасида ягона идентификацияланадиган актив сифатида тан олинадиган ва баҳоланадиган ҳар қандай актив ёки активлар гуруҳи ҳисобланади;

(г) агар моддий актив бошқа моддий активга бириктирилган бўлса ва у шундай бошқа моддий активдан (ёки 16-сон МҲХС "Ижара"га мувофиқ ижара шартномасининг предмети ҳисобланадиган таянч активдан) аҳамиятли сарфларни амалга оширмасдан ёки фойдалилигини ёхуд иккита активдан (масалан, ер ва бино) бирининг ҳаққоний қийматини аҳамиятли камайтирмасдан жисмоний жиҳатдан ажратиб ҳамда алоҳида фойдаланиб бўлмаса, у ҳолда бундай активлар ягона идентификацияланадиган активлар ҳисобланади;

(д) активларнинг ўхшашлигини таҳлил қилишда ташкилот ҳар бир ягона идентификацияланадиган актив характери ва активдан келадиган маҳсулни яратиш ҳамда бошқариш билан боғлиқ рискларни (бошқача айтганда рискларнинг характерларини) ҳисобга олиши лозим;

(е) қуйидаги активлар ўхшаш активлар ҳисобланмайди:

(i) моддий актив ва номоддий актив;

(ii) турли таснифларга (масалан, захиралар, ишлаб чиқариш ускунаси ва автомобил) тегишли бўлган моддий активлар, бунда улар (г) кичик банди мезонларига мувофиқ ягона идентификацияланадиган актив ҳисобланган ҳолатлар мустасно;

(iii) турли таснифларга (масалан, савдо белгилари, лицензиялар ва яратилиш жараёнида бўлган номоддий активлар) тегишли бўлган номоддий активлар;

(iv) молиявий актив ва номолиявий актив;

(v) турли таснифларга (маслан, дебиторлик қарзлари ва улушли инструментларга инвестициялар) тегишли бўлган молиявий активлар;

(vi) активнинг бир таснифига тегишли бўлган, лекин аҳамиятли риск хусусиятларига эга идентификацияланадиган активлар.


Б7В. Б7Б-банди талаблари 38-сон БҲХС "Номоддий активлар"да активларнинг ўхшашлиги бўйича кўрсатмага ўзгартириш киритмайди; шунингдек, улар 16-сон БҲХС "Асосий воситалар", 38-сон БҲХС ва 7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёриитиб бериш"даги "таснифлаш" атамаси мазмунини ўзгартирмайди. Маълумотларни ёритиб бериш.



Бизнеснинг элементлари


Б8. Бизнеснинг одатда маҳсул билан боғланганлигига қарамасдан маҳсулнинг мавжудлиги интеграциялашган фаолият тури ва активларнининг жамланмасини бизнес сифатида квалификация қилиш учун мажбурий ҳисобланмайди. Мақсадга эришиш учун фаолият тури ва активларнинг жамланмаси фаолият юритиши ва уларни бошқариш мумкинлиги учун уларга нисбатан жами иккита муҳим элемент - ресурс ва жараён зарур бўлади. Бизнес сотувчи томонидан ушбу бизнесни юритишда фойдаланадиган барча ресурс ёки жараённи ўз ичига олиши талаб этилмайди. Лекин, интеграциялашган фаолият тури ва активлар жамланмаси бизнес ҳисобланиши учун энг камида биргаликда аҳамиятли равишда маҳсулни яратишга қодир бўладиган ресурс ва тубдан аҳамиятли жараёнларни ўз ичига олиши лозим. Б12-Б12Г-бандларда, жараён тубдан аҳамиятли эканлигини қандай қилиб таҳлил қилиниши келтирилган.


Б8А. Агар харид қилинган фаолият тури ва активлар жамланмаси маҳсулга эга бўлса, тушум олинишининг давом этиши ўз ўзидан ресурс ва тубдан аҳамиятли жараён харид қилинганлигини англатмайди.


Б9. Бизнес элементларининг характери тармоқ ва ташкилотларнинг (фаолиятлар) операцияси, бунга ташкилотнинг ривожланиш босқичини қўшган ҳолда тузилишига қараб ўзгариб туради. Фаолият юритаётган бизнес тез-тез турли хил кўп ресурслар, жараёнлар ва маҳсулларга эга бўлади, янги бизнесда эса кўп ҳоллалда кўп бўлмаган миқдордаги ресурс ва жараёнлар, баъзан эса фақат бир турдаги маҳсул (маҳсулот) мавжуд бўлади. Амалий жиҳатдан барча бизнесда мажбурият мавжуд, лекин бизнес учун мажбурият мавжуд бўлиши талаб этилмайди. Бундан ташқари, бизнес ҳисобланмаган харид қилинган жами фаолият турлари ва активлар ўз ичига мажбуриятни олади.


Б10. [Чиқариб ташланган]


Б11. Аниқ фаолият тури ва активлар жамланмаси бизнес ҳисобланишини аниқлаш учун бозор иштирокчисининг шундай фаолият тури жамланмасини амалга ошириш ва активларни бизнес сифатида бошқариши мумкинлигига асосланиши лозим. Шундай қилиб, таҳлил қилиш пайтида муайян жамланма бизнес ҳисобланиши учун ушбу жамланмани сотувчи томонидан бизнес сифатида бошқариши ёки бизнесни харид қилувчининг ушбу жамланмани бизнес сифатида бошқаришни ният қилганлигининг далили аҳамият касб этмайди.



Харид қилинган жараённинг тубдан

аҳамиятли ҳисобланишини баҳолаш


Б12. Б12А-Б12Г-бандларида, агар харид қилинган фаолият тури ва активлар жамланмаси маҳсулга эга бўлмаган (Б12Б-банд) ва маҳсулга эга бўлган (Б12В-банд) ҳолатларда харид қилинган жараён тубдан аҳамиятли ҳисобланиши учун қандай қилиб таҳлил қилиш лозимлиги тушунтирилган.


Б12А. Харид қилиш санасида маҳсулга эга бўлмаган фаолият тури ва активлар жамланмасига мисол бўлиб тушум олиниши бошланган фаолиятнинг бошланғич босқичидаги ташкилот ҳисобланади. Бундан ташқари, агар харид қилинган фаолият тури ва активлар жамланмаси харид қилиш санасида тушумни шакллантирган бўлса, ушбу жамланма, гарчи кейинчалик ташқи бизнесни харид қилувчилар учун бошқа тушум шакллантира олмасада, масалан бунинг натижасида бизнесни харид қилувчи томонидан интеграцияланса ҳам, кўрсатилган санада маҳсулга эга ҳисобланади.


Б12Б. Агар фаолият тури ва активлар жамланмаси харид қилиш санасида маҳсулга эга бўлмаса, у ҳолда харид қилинган жараённи (ёки жараёнлар гуруҳини) қуйидаги ҳолатларда тубдан аҳамиятли ҳисоблаш лозим:

(а) у харид қилинган ресурс ёки ресурсларни маҳсулга айлантириш ёки трансформация қилиш қобилияти бўйича тубдан аҳамиятга эга; ва

(б) харид қилинган ресур ўз ичига зарур бўлган кўникма, билим ёки тажрибага эга ташкиллашган ишчи кучи каби бошқа ресурларни маҳсулга айлантириш ёки трансформация қилиш қобилиятига эга бўлган ташкиллашган ишчи кучини ҳам олади. Бундай бошқа ресурслар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(i) товарлар ёки хизматлар яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган интелектуал мулк;

(ii) маҳсулни яратиш мақсадида ишлаб чиқилиши мумкин бўлган бошқа иқтисодий ресурслар; ёки

(iii) келгусидаги маҳсулни яратиш имкониятини берадиган зарур материал ёки ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқини олиш.

(б) (i)-(iii)-бандларида назарда тутилган ресурсларга технология, тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари бўйича тугалланмаган лойиҳалар, мол-мулк ҳамда фойдали қазилмалар қазиб олиш ҳуқуқлари.


Б12В. Агар харид қилиш санасида фаолият тури ва активлар жамланмаси маҳсулга эга бўлса, у ҳолда харид қилинган жараён (ёки жараёнлар гуруҳи) тубдан аҳамиятли ҳисобланиши лозим, агар у харид қилинган ресурс ва ресурсларга нисбатан уни қўллаганда қуйидагиларга эга бўлса:

(а) маҳсулни яратишни давом эттириш имкониятига эга бўлишда тубдан аҳамиятли ҳисобланади, харид қилинган ресурслар эса жараённи (ёки жараёнлар гуруҳини) бажариш учун зарур бўлган кўникма, билим ёки тажрибага эга ташкиллашган ишчи кучини ўз ичига олади; ёки

(б) маҳсулни яратишни давом эттириш имкониятига аҳамиятли даражада қобилиятли ва:

(i) ўзига хос ва камёб ҳисобланади; ёки

(ii) маҳсулни яратишни давом эттириш имконияти аҳамиятли сарфларсиз, уринишларсиз ёки кечиктиришсиз алмаштириб бўлмайди.


Б12Г. Қуйидаги қўшимча ҳолатлар Б12Б ва Б12В-бандларини таъминлаш мақсадида келтирилган:

(а) харид қилинган шартнома тубдан аҳамиятли жараён эмас, балки ресурс ҳисобланади. Шундай бўлсада, харид қилинган шартнома, масалан мол-мулкни бошқариш ёки активларни бошқариш учун аутсорсинг хизматлари шартномаси ташкиллашган ишчи кучидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиши мумкин. Ташкиллашган ишчи кучи шундай шартнома фойдаланиш имкониятини тақдим этадиган, ташкилот назорат қиладиган ва албатта уни харид қилган тубдан аҳамиятли жараённи амалга ошираётганлигини ташкилот таҳлил қилиши лозим. Бундай таҳлил доирасида ҳисобга олиш лозим бўлган омиллар ўз ичига шартнома муддати ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш шартларини олади.

(б) харид қилинган ташкиллашган ишчи кучини алмаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар харид қилинган ташкиллашган ишчи кучининг амалга ошираётган жараёни маҳсулни яратиш имконияти бўйича тубдан аҳамиятли эканлигини кўрсатиши мумкин.

(в) агар, масалан, у маҳсулни яратиш учун зарур бўлган жараёнлар орасида ёрдамчи ёки иккинчи даражали ҳисобланса, жараён (ёки жараёнлар гуруҳи) тубдан аҳамиятга эга бўлмайди.



Бизнесни харид қилувчини аниқлаш

(6 ва 7-бандларнинг қўлланиши)


Б13. 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"га кўрсатмада харид қилинадиган бизнес устидан назоратга эга бўладиган бизнесни харид қилувчи - ташкилотни аниқлашда фойдаланиш лозим. Агар бизнес бирлашуви содир бўлиб, лекин 10-сон МҲХСдаги кўрсатманинг қўлланиши бирлашадиган ташкилотларнинг қайси бири бизнесни харид қилувчи эканини аниқ белгилаш имкониятини бермаса, у ҳолда бизнесни харид қилувчини аниқлаш мақсадида Б14-Б18-бандларида келтирилган омилларни кўриб чиқиш лозим.


Б14. Асосан пул маблағлари ёки бошқа активларни ўтказиш орқали ёки мажбуриятларни қабул қилиш орқали амалга оширилган бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчи бўлиб одатда пул маблағи ёки бошқа активларни ўтказадиган ёки мажбуриятларни қабул қиладиган ташкилот ҳисобланади.


Б15. Хусусий капиталдаги улушларни айирбошлаш орқали амалга оширилган бизнес бирлашувида, бизнесни харид қилувчи бўлиб одатда ўзининг хусусий капиталдаги улушларини эмиссия қиладиган ташкилот ҳисобланади. Лекин, умумий маънода "қайта харид қилиш" деб номланадиган айрим бизнес бирлашувларида, эмитент - ташкилот харид қилинадиган бизнес ҳисобланади. Б19-Б27-бандларда қайта харид қилишларни ҳисобга олиш бўйича кўрсатма келтирилган. Хусусий капиталдаги улушларни айирбошлаш орқали амалга оширилган бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчини идентификациялаш учун қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда бошқа ўринли далил ва ҳолатлар кўриб чиқилиши лозим:

(a) бизнес бирлашувидан кейин бирлашган ташкилотдаги нисбий овоз бериш ҳуқуқлари. Одатда бизнесни харид қилувчи бирлашадиган ташкилот ҳисобланиб, бунда унинг мулкдорлари гуруҳ сифатида бирлашган ташкилотда овоз бериш ҳуқуқларининг энг йирик қисмини сақлаб қолади ёки қабул қилади. Мулкдорларининг қайси гуруҳи овоз бериш ҳуқуқларининг энг йирик қисмини сақлаб қолишини ёки қабул қилишини аниқлашда, ташкилот ҳар қандай ғайриоддий ёки махсус овоз бериш келишувлари ва опционлари, варрантлар ёки конвертацияланадиган қимматли қоғозлар мавжудлигини кўриб чиқиши лозим.

(б) бошқа ҳеч қайси бир мулкдори ёки мулкдорларининг ташкилий гуруҳида аҳамиятли овоз бериш улуши мавжуд бўлмаганда, бирлашган ташкилотда озчиликнинг аҳамиятли овоз бериш улушининг мавжудлиги. Одатда бизнесни харид қилувчи бирлашадиган ташкилот ҳисобланиб, бунда унинг ягона мулкдори ёки мулкдорларининг ташкилий гуруҳи бирлашган ташкилотдаги улушнинг озчилик аҳамиятли овоз бериш улушига эга бўлади.

(в) бирлашган ташкилот бошқарув органининг таркиби. Бизнесни харид қилувчи одатда бирлашадиган ташкилот ҳисобланиб, бунда унинг мулкдорлари бирлашган ташкилот бошқарув органининг кўпчилик аъзоларини сайлаш ёки тайинлаш ёки четлатиш имкониятига эга бўлади.

(г) бирлашган ташкилот юқори раҳбариятининг таркиби. Бизнесни харид қилувчи одатда бирлашадиган ташкилот ҳисобланиб, бунда (олдинги) рахбарият бирлашадиган ташкилот рахбарияти таркибида устунликка эга бўлади.

(д) хусусий капиталдаги улушларни айирбошлаш шартлари. Бизнесни харид қилувчи одатда бирлашадиган ташкилот ҳисобланиб, бошқа бирлашадиган ташкилотнинг ёки ташкилотларнинг хусусий капиталдаги улушларнинг бирлашишдан олдинги ҳаққоний қиймати устига мукофот тўлайди.


Б16. Одатда (масалан, активларида, даромад ёки фойдада баҳоланган) нисбий ҳажми бошқа бирлашадиган ташкилот ёки ташкилотларнинг ҳажмидан аҳамиятли тарзда каттароқ бўлган бирлашадиган ташкилот бизнесни харид қилувчи бўлади.


Б17. Иккидан ортиқ ташкилот иштирок этадиган бизнес бирлашувида бизнесни харид қилувчини аниқлаш бирлашадиган ташкилотларининг қайси бири бирлашиш ташаббуси билан чиққанлиги, шунингдек бирлашадиган ташкилотнинг нисбий ҳажми каби саволларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим.


Б18. Бизнес бирлашувини амалга оширишдан шаклланган янги ташкилот бизнесни харид қилувчи бўлиши талаб этилмайди. Агар янги ташкилот бизнес бирлашувини амалга оширишда хусусий капиталдаги улушларни чиқариш учун шаклланган бўлса, бизнес бирлашувидан олдин мавжуд бўлган бирлашадиган ташкилотларининг бири Б13-Б17-бандлардаги кўрсатмани қўллаш орқали бизнесни харид қилувчи сифатида белгиланиши лозим. Аксинча, товон сифатида пул маблағларини ёки бошқа активларни ўтказадиган ёки мажбуриятларни қабул қиладиган янги ташкилот бизнесни харид қилувчи бўлиши мумкин.



Қайта харид қилиш


Б19. Қимматли қоғозларни эмиссия қиладиган ташкилот (юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчи) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида Б13-Б18-бандлардаги кўрсатма асосида харид қилинадиган бизнес сифатида белгиланган пайтда, қайта харид қилиш содир бўлади. Хусусий капиталдаги улушлари харид қилинган ташкилот (юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнес) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида операция қайта харид қилиш сифатида инобатга олиниши учун бизнесни харид қилувчи бўлиши шарт. Масалан, қайта харид қилишлар баъзида хусусий тарзда фаолият юритаётган ташкилот оммавий ташкилот бўлишни хоҳлаган ҳолда, ўзининг акцияларини рўйхатдан ўтказишни хоҳламаганда содир бўлади. Буни амалга ошириш учун, хусусий ташкилот оммавий ташкилот унинг хусусий капиталдаги улушларини оммавий ташкилотнинг хусусий капиталдаги улушлари эвазига харид қилади. Мазкур мисолда, оммавий ташкилот юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчи ҳисобланади, чунки у ўзининг хусусий капиталдаги улушларини эмиссия қилди ва хусусий ташкилот юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнес ҳисобланади, чунки унинг хусусий капиталдаги улушлари харид қилинди. Лекин, Б13-Б18 бандлардаги кўрсатмани қўллаш қуйидаги ҳолатларга олиб келади:

(a) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида оммавий ташкилотни харид қилинадиган бизнес сифатида белгилаш (бухгалтерия ҳисоби мақсадларида харид қилинадиган бизнес); ва

(б) бухгалтерия ҳисоби мақсадларида хусусий ташкилотни бизнесни харид қилувчи сифатида белгилаш (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи).

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес операцияни қайта харид қилиш сифатида ҳисобга олиш учун бизнес таърифини қаноатлантириши шарт ва мазкур МҲХСдаги барча тан олиш ва баҳолаш тамойиллари, жумладан гудвилни тан олиш талаби қўлланилади.



Ўтказилган товонни баҳолаш


Б20. Қайта харид қилишда бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи одатда харид қилинадиган бизнес учун ҳеч қандай товон чиқармайди. Бунинг ўрнига, бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес одатда бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчининг мулкдорларига ўзининг хусусий капиталдаги улушларини чиқаради. Шу туфайли, бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи томонидан унинг бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнесдаги улуши учун ўтказиладиган товоннинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати хусусий капиталдаги улушларнинг, юридик жиҳатдан шўъба ташкилот ушбу миқдорни юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг мулкдорларига қайта харид қилишдан юзага келадиган бирлашган ташкилотдаги айнан шу миқдордаги капитал улушни бериш учун чиқариши шарт бўлган миқдорига асосланади. Ушбу усулда ҳисобланган хусусий капиталдаги улуш миқдорининг ҳаққоний қийматидан харид қилинадиган бизнес эвазига ўтказилган товоннинг ҳаққоний қиймати сифатида фойдаланиш мумкин.



Консолидациялашган молиявий ҳисоботни

тайёрлаш ва тақдим этиш


Б21. Қайта харид қилишдан сўнг тайёрланган консолидациялашган молиявий ҳисобот юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) номи остида эълон қилинади, лекин изоҳларда юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) молиявий ҳисоботининг давоми сифатида фақат шундай бир тузатиш билан тасвирланади, бунда ушбу тузатиш бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнеснинг юридик капиталини акс эттириш учун бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчининг юридик капиталини ретроспектив тарзда тузатиш ҳисобланади. Ушбу тузатиш юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) капиталини акс эттириш учун талаб этилади. Ушбу консолидациялашган молиявий ҳисоботларда тақдим этилган қиёсланувчан маълумотлар ҳам юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) юридик капиталини акс эттириш учун ретроспектив тарзда тузатилади.


Б22. Консолидациялашган молиявий ҳисобот юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг молиявий ҳисоботининг давомини акс эттириши туфайли, бунда унинг капитал тузилишидан ташқари, консолидациялашган молиявий ҳисобот қуйидагиларни акс эттиради:

(a) юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) бирлашишдан олдинги баланс қийматида тан олинган ва баҳоланган активлари ва мажбуриятлари.

(б) бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) мазкур МҲҲСга мувофиқ тан олинган ва баҳоланган юридик жиҳатдан активлари ва мажбуриятлари.

(в) юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) бизнес бирлашувидан олдин тақсимланмаган фойдаси ва бошқа хусусий капитал моддалари бўйича қолдиқлар.

(г) юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) бевосита бизнес бирлашувидан олдин амалда бўлган ҳолда чиқарилган хусусий капиталдаги улушларини юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) ҳаққоний қийматига қўшган ҳолда аниқланадиган консолидациялашган молиявий ҳисоботда чиқарилган хусусий капиталдаги улушлар сифатида тан олинган сумма. Лекин, хусусий капитал тузилиши (яъни чиқарилган капиталдаги улушларнинг миқдори ва тури) юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) хусусий капитал тузилишини, жумладан бирлашувни амалга оширишда юридик жиҳатдан бош ташкилот чиқарган хусусий капиталдаги улушларни акс эттиради. Шунга кўра, юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) капитал тузилиши қайта харид қилишда чиқарилган юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) акциялари миқдорини акс эттириш учун харид қилиш келишувида белгиланган айирбошлаш коэффициенти орқали қайта ҳисобланади.

(д) Б23 ва Б24-бандларда муҳокама қилинганидек, назорат кучига эга бўлмаган улушнинг юридик жиҳатдан шўъба ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчининг) тақсимланмаган фойдаси ва бошқа хусусий капитал қолдиқларининг бирлашишдан олдинги баланс қийматларидаги мутаносиб улуши.



Назорат кучига эга бўлмаган улуш


Б23. Қайта харид қилишда, юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг (бухгалтерия мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) баъзи мулкдорлари ўзларининг хусусий капиталдаги улушларини юридик жиҳатдан бош ташкилотнинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) хусусий капиталдаги улушларига айирбошламаслиги мумкин. Ушбу мулкдорлар қайта харид қилишдан сўнг консолидациялашган молиявий ҳисоботда назорат кучига эга бўлмаган улуш сифатида инобатга олинади. Бунга сабаб, юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчининг хусусий капиталдаги улушларига ўзларининг хусусий капиталдаги улушларини айирбошламайдиган юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг мулкдорлари бирлашган ташкилотнинг натижалари ва соф активларидаги эмас, балки фақатгина юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг натижалари ва соф активларидаги улушга эга бўладилар. Аксинча, юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчи бухгалтерия ҳисоби мақсадларида харид қилинадиган бизнес бўлсада, юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчининг мулкдорлари бирлашган ташкилотнинг натижалари ва соф активларидаги улушга эга бўладилар.


Б24. Юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг активлари ва мажбуриятлари консолидациялашган молиявий ҳисоботда уларнинг бирлашишдан олдинги баланс қийматларида баҳоланади ва тан олинади (Б22(a)-бандга қаранг). Шунинг учун, қайта харид қилишда назорат кучига эга бўлмаган улуш назорат қилинмайдиган акциядорларнинг юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг соф активларининг бирлашишдан олдинги баланс қийматларидаги мутаносиб улушини акс эттиради, хатто агар бошқа харид қилишдаги назорат кучига эга бўлмаган улушлар уларнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланади.



Бир акцияга тўғри келадиган фойда


Б25. Б22(г)-бандда таъкидланганидек, қайта харид қилишдан кейинги консолидациялашган молиявий ҳисоботдаги капитал тузилиши юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) капитал тузилишини, жумладан бизнес бирлашувни амалга оширишда юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчи томонидан чиқарилган капиталдаги улушларни акс эттиради.


Б26. Қайта харид қилиш содир бўладиган давр мобайнида амалдаги оддий акцияларнинг тортилган ўртача миқдорини (бир акцияга тўғри келадиган фойдани ҳисоблашдаги махраж) ҳисоблашда:

(a) ушбу давр бошидан харид қилиш санасигача амалдаги оддий акциялар миқдори қўшилиш тўғрисидаги келишувда белгиланган айирбошлаш коэффициентига кўпайтирилган давр мобайнида юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) амалдаги оддий акцияларининг тортилган ўртача миқдори асосида ҳисобланиши лозим; ва

(б) харид қилиш санасидан ушбу давр охиригача амалдаги оддий акциялар миқдори ушбу давр мобайнида юридик жиҳатдан бизнесни харид қилувчининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги харид қилинадиган бизнес) амалдаги оддий акцияларининг ҳақиқий миқдорига мос бўлиши лозим.


Б27. Қайта харид қилишдан кейинги консолидациялашган молиявий ҳисоботда тақдим этилган харид қилиш санасидан олдинги ҳар бир қиёсланувчан давр учун бир акцияга тўғри келадиган базавий фойда қуйидагича ҳисобланиши лозим:

(a) ушбу даврларнинг ҳар биридаги оддий акциядорларга тегишли юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг фойда ёки зарарини

(б) харид қилиш келишувида белгиланган айирбошлаш коэффициентига кўпайтирилган юридик жиҳатдан харид қилинадиган бизнеснинг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги бизнесни харид қилувчи) амалдаги оддий акцияларининг олдинги тортилган ўртача миқдорига бўлиш орқали.



Муайян харид қилинган активлар

ва қабул қилинган мажбуриятларни тан олиш

(10-13-бандларнинг қўлланиши)


Б28-Б30. [Чиқариб ташланган].



Номоддий активлар


Б31. Бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашувида харид қилинган идентификацияланадиган номоддий активларни, гудвилдан алоҳида тан олиши лозим. Агар номоддий актив ажралиш мезонини ёки шартномавий-юридик мезонни қаноатлантирса, у идентификацияланадиган ҳисобланади.


Б32. Агар актив ўтказиладиган бўлмаса ҳам ёки харид қилинадиган бизнесдан ёки бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлмаса ҳам, шартномавий-юридик мезонни қаноатлантирадиган номоддий актив идентификацияланадиган ҳисобланади. Масалан:

(а) [Чиқариб ташланган]

(б) харид қилинадиган бизнес атом электр станциясига эга ва уни бошқаради. Ушбу атом электр станциясини бошқариш лицензияси бизнесни харид қилувчи уни харид қилинган электр станциясидан алоҳида тарзда сотиш ёки бошқа ҳолларда ўтказиш имконига эга бўлмаса ҳам, номоддий актив ҳисобланади ва у гудвилдан алоҳида тарзда тан олиш учун шартномавий-юридик мезонни қаноатлантиради. Бизнесни харид қилувчи бошқариш лицензиясининг ҳаққоний қиймати билан электр станциясининг ҳаққоний қийматини, агар ушбу активларнинг фойдали хизмат муддатлари бир хил бўлса, молиявий ҳисобот мақсадларида ягона актив сифатида тан олиши мумкин.

(в) харид қилинадиган бизнес технологик патентга эга. У ушбу патентни бошқаларга фақатгина маҳаллий бозордан ташқарида фойдаланиш учун лицензия сифатида тақдим этган ва бунинг эвазига чет элдаги келгуси фойданинг маълум улушини олади. Технологик патент ва унга тегишли лицензия келишуви, агар патент ва унга тегишли лицензия келишувини бир-биридан алоҳида тарзда сотиш ёки айирбошлаш амалий мумкин бўлмаса ҳам, гудвилдан алоҳида тарзда тан олиш учун шартномавий-юридик мезонни қаноатлантиради.


Б33. Ажралиш мезони харид қилинган номоддий актив харид қилинадиган бизнесдан ажратилган ёки бўлинган ҳолда, алоҳида ёки тегишли шартнома, идентификацияланадиган ёки мажбурият билан бирга сотилиши, ўтказилиши, лицензияланиши, ижарага берилиши ёки айирбошланишини англатади. Бизнесни харид қилувчи сотиш, лицензиялаш ёки бошқа ҳолларда қийматга эга бошқа моддага айирбошлаш имкониятига эга бўлган номоддий актив, агар бизнесни харид қилувчи уни сотиш, лицензиялаш ёки бошқа ҳолларда айирбошлашни назарда тутмаса ҳам, ажралиш мезонини қаноатлантиради. Харид қилинган номоддий актив, агар ушбу турдаги актив ёки ўхшаш турдаги актив бўйича айирбошлаш операцияларининг далили мавжуд бўлса, ҳаттоки агар ушбу операциялар кам ҳолларда содир бўлса ҳам ва бизнесни харид қилувчи уларда иштирок этиши ёки этмаслигидан қатъий назар, ажралиш мезонини қаноатлантиради. Масалан, харидор ва обуначи рўйхатлари тез-тез лицензияланади ва шунинг учун ажралиш мезонини қаноатлантиради. Ҳатто агар харид қилинадиган бизнес унинг харидорлар рўйхатлари бошқа харидорлар рўйхатларидан фарқ қиладиган хусусиятларга эга бўлишига ишонганда ҳам, харидорлар рўйхатлари тез-тез лицензияланиши тўғрисидаги далил одатда харид қилинган харидорлар рўйхати ажралиш мезонини қаноатлантишини англатади. Лекин, агар махфийлик ёки бошқа келишувлар шартлари ташкилотнинг унинг харидорлари тўғрисидаги маълумотларни сотишини, ижарага беришини ёки бошқа ҳолларда айирбошлашини тақиқласа, бизнес бирлашувида харид қилинган харидорлар рўйхати ажралиш мезонини қаноатлантирмаслиги мумкин.


Б34. Агар у тегишли шартнома, идентификацияланадиган актив ёки мажбурият билан бирга ажраладиган бўлса, харид қилинадиган бизнесдан ёки бирлашган ташкилотдан алоҳида тарзда ажралмайдиган номоддий актив ажралиш мезонини қаноатлантиради. Масалан:

(a) бозор иштирокчилари депозит мажбуриятларни ва тегишли депозитор алоқаси бўйича номоддий активларни кузатиладиган айирбошлаш операцияларида айирбошлайди. Шу туфайли, бизнесни харид қилувчи депозитор алоқаси бўйича номоддий активни гудвилдан алоҳида тарзда тан олиши лозим.

(б) бизнесни харид қилувчи рўйхатга олинган савдо белгисига ва бундай савдо белгисига эга маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ҳужжатлаштирилган аммо патентланмаган техник тажрибага эга. Савдо белгиси бўйича эгалик ҳуқуқини ўтказиш учун, мулкдордан собиқ мулкдори томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фарқланмайдиган маҳсулотни ёки хизматни ишлаб чиқариш учун янги мулкдорга зарур бўлган бошқа барча қисмларни ўтказиш ҳам талаб этилади. Тегишли савдо белгиси сотилганда, патентланмаган техник тажриба харид қилинадиган бизнесдан ёки бирлашган ташкилотдан ажратилиши ва сотилиши шарт бўлганлиги туфайли, у ажралиш мезонини қаноатлантиради.



Қайта харид қилиш ҳуқуқлари


Б35. Бизнес бирлашувининг қисми сифатида, бизнесни харид қилувчи у ўзининг бир ёки ундан ортиқ тан олинган ёки тан олинмаган активларидан фойдаланиш учун харид қилинадиган бизнесга олдин тақдим этган ҳуқуқини қайта харид қилиши мумкин. Бундай ҳуқуқларга мисоллар франчайзинг келишуви асосида бизнесни харид қилувчининг савдо номидан фойдаланиш ҳуқуқини ёки технология лицензияси келишуви асосида бизнесни харид қилувчининг технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Қайта харид қилинган ҳуқуқ бизнесни харид қилувчи гудвилдан алоҳида тарзда тан оладиган идентификацияланадиган номоддий активдир. 29-банд қайта харид қилинган ҳуқуқни баҳолаш бўйича кўрсатма беради ва 55-банд қайта харид қилинган ҳуқуқнинг кейинги ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма беради.


Б36. Агар қайта харид қилинган ҳуқуқни юзага келтирадиган шартнома шартлари айнан бир ёки ўхшаш моддалар бўйича жорий бозор операцияларининг шартларига нисбатан ижобий ёки салбий бўлса, бизнесни харид қилувчи ҳисоб-китоб бўйича фойда ёки зарарни тан олиши лозим. Б52-банд ушбу ҳисоб-китоб фойдаси ёки зарарини баҳолаш бўйича кўрсатма беради.



Бирлашган ишчи кучи

ва идентификацияланмайдиган

бошқа моддалар


Б37. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасига харид қилинган идентификацияланмайдиган номоддий активларнинг қийматини гудвил таркибида жамлайди. Масалан, бизнесни харид қилувчи, ходимларнинг мавжуд жамланмаси бўлган, бизнесни харид қилувчига харид қилинган бизнесни харид қилиш санасидан бошлаб юритишни давом эттиришга имкон берадиган, бирлашган ишчи кучининг мавжудлигига нисбатан қийматни акс эттириши мумкин. Бирлашган ишчи кучи малакали ишчи кучининг ақлий капиталини - харид қилинадиган бизнеснинг ходимлари ўз фаолиятларига олиб келадиган (кўп ҳолларда махсус) билим ва тажрибани - акс эттирмайди. Бирлашган ишчи кучи гудвилдан алоҳида тарзда тан олинадиган идентификацияланадиган актив бўлмаганлиги туфайли, унга нисбатан акс эттирилган ҳар қандай қиймат гудвил таркибида жамланади.


Б38. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасида активлар сифатида таснифланмайдиган моддалар бўйича акс эттирилган ҳар қандай қийматни ҳам гудвил таркибида жамлайди. Масалан, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес харид қилиш санасида янги харидорлар билан музокаралар олиб бораётган потенциал шартномаларга нисбатан қийматни акс эттириши мумкин. Ушбу потенциал шартномалар харид қилиш санаси ҳолатига актив бўлмаганлиги туфайли, бизнесни харид қилувчи уларни гудвилдан алоҳида тарзда тан олмайди. Бизнесни харид қилувчи ушбу шартномалар қийматини харид қилиш санасидан кейин содир бўладиган ҳодисаларга нисбатан кейинги даврларда гудвилдан қайта таснифламаслиги лозим. Лекин, бизнесни харид қилувчи алоҳида тан олинадиган номоддий актив харид қилиш санасида мавжуд бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш учун харид қилишдан қисқа муддатдан сўнг содир бўладиган ҳодисалар тўғрисидаги далиллар ва ҳолатларни баҳолаши лозим.


Б39. Дастлабки тан олишдан сўнг, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашувида харид қилинган номоддий активларни 38-сон БҲХС "Номоддий активлар"нинг шартларига мувофиқ ҳисобга олади. Лекин, 38-сон БҲХСнинг 3-бандида тавсифланганидек, дастлабки тан олишдан сўнг баъзи харид қилинган номоддий активларни ҳисобга олиш бошқа МҲҲСлар орқали белгиланади.


Б40. Идентификациялаш мезонлари номоддий актив гудвилдан алоҳида тарзда тан олиниши ёки олинмаслигини аниқлайди. Лекин, мезонлар номоддий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш бўйича кўрсатмани таъминламайди ва номоддий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланилган фаразларни чекламайди. Масалан, бизнесни харид қилувчи ҳаққоний қийматни баҳолашда бозор иштирокчилари номоддий активни баҳолаш пайтида фойдаланадиган фаразларни, масалан шартномани келгусида янгилашларни, инобатга олиши мумкин. Янгилашларнинг ўзи идентификацияланиш мезонларини қаноатлантириши талаб этилмайди. (Лекин, бизнес бирлашувида тан олинган қайта харид қилинган ҳуқуқлар учун ҳаққоний қийматни баҳолаш тамойилига нисбатан истиснони белгилайдиган 29-бандга қаранг). 38-сон БҲХСнинг 36 ва 37-бандлари номоддий активлар бошқа номоддий ёки моддий активлар билан бирга ягона ҳисоб бирлигига бирлаштирилиши лозимлигини аниқлаш бўйича кўрсатма беради.



Харид қилинадиган бизнесдаги

муайян идентификацияланадиган активларнинг

ва назорат кучига эга бўлмаган улушнинг

ҳаққоний қийматини баҳолаш

(18 ва 19-бандларнинг қўлланиши)



Ноаниқ пул оқимларига эга активлар

(баҳоланган резервлар)


Б41. Бизнесни харид қилувчи харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланиб, бизнес бирлашувида харид қилинган активлар учун харид қилиш санасига алоҳида баҳоланган резервни тан олмаслиги лозим, чунки у келгуси пул оқимлари тўғрисидаги ноаниқликнинг таъсирлари ҳаққоний қийматни баҳолашда инобатга олинган бўлади. Масалан, мазкур МҲХС бизнесни харид қилувчидан харид қилинган дебиторлик қарзларини, жумладан кредитларни, уларнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳолашни талаб этиши туфайли, бизнесни харид қилувчи ушбу санада умидсиз деб ҳисобланган шартномавий пул оқимлари бўйича алоҳида баҳоланган резервни тан олмайди.



Харид қилинадиган бизнес

ижарага берувчи бўлган оператив ижара

келишувларига боғлиқ активлар


Б42. Харид қилинадиган бизнес ижарага берувчи бўлган оператив ижарага боғлиқ бўлган бино ёки патент каби активнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматини баҳолашда, бизнесни харид қилувчи ижара шартларини инобатга олиши лозим. Бошқача айтганда, агар оператив ижаранинг шартлари, Б29-банд харид қилинадиган бизнес ижарачи бўлган ижаралар бўйича талаб этганидек, бозор шартлари билан қиёсланганда ижобий ёки салбий бўлса, бизнесни харид қилувчи алоҳида актив ёки мажбуриятни тан олмайди.



Бизнесни харид қилувчи фойдаланмасликни

ёки бошқа бозор иштирокчилари шундай активдан

фойдаланиши мумкин бўлган усулдан фарқ қиладиган

усулда фойдаланишни назарда тутадиган активлар


Б43. Ўзининг рақобатбардош ҳолатини ҳимоя қилиш учун ёки бошқа сабаблар туфайли, бизнесни харид қилувчи харид қилинган номолиявий активдан фаол фойдаланмасликни назарда тутиши мумкин ёки у активнинг юқори даражадаги ёки энг яхши фойдаланилишига мувофиқ фойдаланишни назарда тутмаслиги мумкин. Масалан, бу бизнесни харид қилувчи ундан бошқаларнинг фойдаланишини олдини олиш орқали ҳимоявий тарзда фойдаланишни режалаштирадиган харид қилинган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича номоддий актив ҳолатида бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, номолиявий активдан бозор иштирокчилари юқори даражада ва энг яхши фойдаланишини фараз қилган ҳолда, бизнесни харид қилувчи унинг ҳаққоний қийматини ўринли баҳолаш фаразларига мувофиқ ҳам дастлаб, ҳам кейинги қадрсизланишга текшириш бўйича ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолаш пайтида баҳолаши лозим.



Харид қилинадиган бизнесдаги назорат

кучига эга бўлмаган улуш


Б44. Мазкур МҲХС бизнесни харид қилувчига харид қилинадиган бизнесдаги назорат кучига эга бўлмаган улушни харид қилиш санасида унинг ҳаққоний қийматида баҳолашга имкон беради. Баъзида бизнесни харид қилувчи назорат кучига эга бўлмаган улушнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматини акциялар (яъни бизнесни харид қилувчи эгалик қилмайдиган акциялар) бўйича фаол бозордаги белгиланган нарх асосида баҳолаш имкониятига эга бўлади. Лекин, бошқа ҳолатларда, акциялар бўйича фаол бозордаги белгиланган нарх мавжуд бўлмайди. Ушбу ҳолатларда, бизнесни харид қилувчи назорат кучига эга бўлмаган улушнинг ҳаққоний қийматини бошқа баҳолаш усуллари орқали баҳолаши мумкин.


Б45. Бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнесдаги улушининг ва назорат кучига эга бўлмаган улушнинг бир акция бўйича ҳаққоний қийматлари фарқ қилиши мумкин. Агар бозор иштирокчилари назорат кучига эга бўлмаган улушни нархлашда мукофот ёки дисконтни инобатга олиши мумкин бўлса, асосий фарқ бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган бизнесдаги улушининг бир акция бўйича ҳаққоний қийматида назорат мукофотининг инобатга олиниши ёки аксинча, назорат кучига эга бўлмаган улушнинг бир акция бўйича ҳаққоний қийматида назорат мавжуд бўлмаслиги дисконтининг (назорат кучига эга бўлмаган улуш дисконти деб ҳам юритилади) инобатга олинишидан иборат бўлиши мумкин.



Гудвилни ёки манфаатли хариддан

фойдани баҳолаш



Бизнесни харид қилувчининг харид қилинадиган

бизнесдаги улушининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний

қийматини баҳолаш усуллари орқали баҳолаш

(33-бандни қўллаш)


Б46. Товон ўтказилмасдан эришиладиган бизнес бирлашувида, бизнесни харид қилувчи гудвилни ёки манфаатли хариддан фойдани баҳолаш учун ўтказилган товоннинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қийматини ўзининг харид қилинадиган бизнесдаги улушининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати билан алмаштириши лозим (32-34-бандларга қаранг).



Ўзаро ташкилотларнинг бирлашувларига нисбатан

харид қилиш усулини қўллашдаги махсус товонлар

(33-бандни қўллаш)


Б47. Иккита ўзаро ташкилотлар бирлашганда, харид қилинадиган бизнесдаги хусусий капиталнинг ёки аъзолик улушларининг ҳаққоний қиймати (ёки харид қилинадиган бизнеснинг ҳаққоний қиймати) бизнесни харид қилувчи томонидан ўтказилган аъзолик улушларининг ҳаққоний қийматига нисбатан ишончлироқ баҳоланиши мумкин. Ушбу ҳолатда, 33-банд бизнесни харид қилувчидан гудвилнинг суммасини товон сифатида ўтказилган бизнесни харид қилувчининг хусусий капиталдаги улушларининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати орқали эмас, балки харид қилинадиган бизнеснинг хусусий капиталдаги улушларининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати орқали аниқлашни талаб этади. Шу билан бирга, бизнесни харид қилувчи ўзаро ташкилотларнинг бирлашувида ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида харид қилинадиган бизнеснинг соф активларини бошқа турдаги ташкилотлар харид қилиш усулини қўллайдиган ёндашувга мувофиқ тақсимланмаган фойдага қўшилувчи сифатида эмас, балки бевосита капиталга ёки хусусий капиталга қўшилувчи сифатида тан олиши лозим.


Б48. Улар бошқа бизнесларга кўп томонлама ўхшаш бўлсада, ўзаро ташкилотлар фарқланадиган хусусиятларга эга бўлиб, ушбу хусусиятлар асосан уларнинг аъзолари ҳам харидорлар ҳам мулкдорлари ҳисобланишидан юзага келади. Ўзаро ташкилотларнинг аъзолари умуман олганда ўзларининг аъзолигидан нафларни, кўп ҳолларда товарлар ва хизматлар учун тўланган камайтирилган ҳақлар ёки патронаж дивидендлари шаклида олишни назарда тутади. Патронаж дивидендларининг ҳар бир аъзога тақсимланган қисми кўп ҳолларда аъзо йил давомида ўзаро ташкилот билан амалга оширган бизнесининг суммасига асосланади.


Б49. Ўзаро ташкилотнинг ҳақконий қийматини баҳолашда бозор иштирокчилари келгуси аъзолик нафлари тўғрисида қилиши мумкин бўлган фаразлари ҳамда бозор иштирокчилари ўзаро ташкилот тўғрисида қилиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўринли фаразлари инобатга олиниши лозим. Масалан, жорий қиймат усули ўзаро ташкилотнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланилиши мумкин. Усулда бошланғич маълумотлар сифатида фойдаланилган пул оқимлари аъзолик нафлари учун чегирмаларни, масалан, товарлар ва хизматлар учун тўланган камайтирилган ҳақларни акс эттиришининг эҳтимоли мавжуд бўлган ўзаро ташкилотнинг кутилган пул оқимларига асосланиши лозим.



Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини

нима ташкил этишини аниқлаш

(51 ва 52 бандларни қўллаш)


Б50. Бизнесни харид қилувчи операция харид қилинадиган бизнес учун айирбошлашнинг қисми эканлигини ёки операция бизнес бирлашувидан алоҳида эканлигини аниқлаш учун бир-бирига зид бўлмаган ва ҳар бири хулоса ҳисобланмайдиган омилларни кўриб чиқиши лозим:

(a) операция учун сабаблар - бирлашувдаги томонлар (бизнесни харид қилувчи ва харид қилинадиган бизнес ҳамда уларнинг мулкдорлари, директорлари ва бошқарувчилари - ва уларнинг агентлари) муайян операцияни ёки келишувни амалга оширганлигининг сабабларини тушуниш у ўтказилган товоннинг ва харид қилинган активларнинг ва қабул қилинган мажбуриятларнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритиши мумкин. Масалан, агар операция бирлашувдан олдин асосан харид қилинадиган бизнеснинг ёки унинг собиқ мулкдорларининг манфаати учун эмас, балки асосан бизнесни харид қилувчининг ёки бирлашган ташкилотнинг манфаати учун амалга оширилса, операциянинг ушбу қисмининг тўланган нархи (ва ҳар қандай тегишли активлар ёки мажбуриятлар) харид қилинадиган бизнес учун айирбошлашнинг қисми бўлишининг эҳтимоли камроқ бўлади. Шунга кўра, бизнесни харид қилувчи ушбу қисмни бизнес бирлашувидан алоҳида тарзда ҳисобга олиши мумкин.

(б) операцияга ким ташаббуркорлик қилган - операцияга ким ташаббускорлик қилганини тушуниш ҳам у харид қилинадиган бизнес учун айирбошлашнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритиши мумкин. Масалан, бизнесни харид қилувчи томонидан ташаббускорлик қилинган операция ёки бошқа ҳодиса бизнес бирлашувидан олдин харид қилинадиган бизнес ёки унинг собиқ мулкдорлари камроқ наф олган ёки ҳеч қандай наф олмаган ҳолда, бизнесни харид қилувчи ёки бирлашган ташкилотга келгуси иқтисодий нафларни таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бошқа томондан, харид қилинадиган бизнес ёки унинг собиқ мулкдорлари томонидан ташаббускорлик қилинган операция ёки келишув бизнесни харид қилувчининг ёки бирлашган ташкилотнинг манфаати учун бўлишининг эҳтимоли камроқ ва бизнес бирлашуви операциясининг қисми бўлишининг эҳтимоли кўпроқ бўлади.

(в) операциянинг муддати - операциянинг муддати ҳам у харид қилинадиган бизнес учун айирбошлашнинг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритиши мумкин. Масалан, бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес ўртасида бизнес бирлашувининг шартлари бўйича музокаралар мобайнида содир бўладиган операция харид қилинадиган бизнесга ёки бирлашган ташкилотга келгуси иқтисодий нафларни таъминлаш учун бизнес бирлашувини кўриб чиқиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Агар шунда бўлса, харид қилинадиган бизнес ва унинг собиқ мулкдорлари бизнес бирлашувидан олдин операциядан камроқ наф олиши ёки ҳеч қандай наф олмаслик эҳтимоли мавжуд, бундан улар бирлашган ташкилотнинг қисми сифатида оладиган нафлар мустасно.



Бизнес бирлашувида бизнесни

харид қилувчи билан харид қилинадиган

бизнес ўртасидаги аввал мавжуд бўлган

муносабатни амалда ҳисоб-китоб қилиш

(52(а)-банднинг қўлланиши)


Б51. Бизнесни харид қилувчи ва харид қилинадиган бизнес улар бизнес бирлашувини назарда тутишидан олдин мавжуд бўлган муносабатига, яъни "аввал мавжуд бўлган муносабат" деб номланадиган муносабатга эга бўлиши мумкин. Бизнесни харид қилувчи билан харид қилинадиган бизнес ўртасидаги аввал мавжуд бўлган муносабат шартномавий (масалан, таъминотчи ва харидор ёки лицензияловчи ва лицензияланувчи) ёки шартномасиз (масалан, даъвогар ва жавобгар) бўлиши мумкин.


Б52. Агар бизнес бирлашуви аввал мавжуд бўлган муносабатни ҳал қилса, бизнесни харид қилувчи қуйидагича баҳоланган фойда ёки зарарни тан олади:

(a) аввал мавжуд бўлган ношартномавий муносабат (масалан, суд жараёнида) бўйича ҳақконий қийматни.

(б) аввал мавжуд бўлган шартномавий муносабат бўйича (i) ва (ii) кичик бандлардаги суммаларнинг камроғини:

(i) шартномани айнан бир ёки ўхшаш моддалар учун жорий бозор операциялари бўйича шартлар билан қиёслаганда бизнесни харид қилувчи нуқтаи назаридан ижобий ёки салбий бўлган сумма. (Салбий шартнома жорий бозор шартларида салбий бўлган шартномадир. У зарар келтирувчи шартнома, яъни шартнома асосида мажбуриятларни бажаришнинг муқаррар сарфлари унинг асосида олиниши кутилаётган иқтисодий нафлардан ошадиган бўлиши талаб этилмайди.)

(ii) наф келтирмайдиган шартнома контрагент учун мавжуд бўлган шартномадаги ҳар қандай қайд қилинган ҳисоб-китоб қилиш шартларининг суммаси.

Агар (i) кичик банд суммасидан (ii) кичик банд суммаси кам бўлса, фарқ бизнес бирлашуви ҳисобининг қисми сифатида инобатга олинади.

Тан олинган фойда ёки зарар суммаси бизнесни харид қилувчи олдин тегишли актив ёки мажбуриятни тан олган ёки олмаганлигига қисман боғлиқ бўлиши мумкин ва шу туфайли эълон қилинган фойда ёки зарар юқоридаги талабларни қўллаш орқали ҳисобланган суммадан фарқ қилиши мумкин.


Б53. Аввал мавжуд бўлган алоқа бизнесни харид қилувчи қайта харид қилинган ҳуқуқ сифатида тан оладиган шартнома бўлиши мумкин. Агар шартнома айнан бир ёки ўхшаш моддалар учун жорий бозор операциялари бўйича нархлаш билан қиёслаганда ижобий ёки салбий бўлган шартларни ўз ичига олса, бизнесни харид қилувчи шартномани самарали ҳисоб-китоб қилиш учун, Б52-бандга мувофиқ баҳоланган фойда ёки зарарни бизнес бирлашувидан алоҳида тарзда тан олади.



Ходимларга ёки акцияларни сотаётган акциядорларга

шартли тўловлар бўйича келишувлар

(52(б)-банднинг қўлланилиши)


Б54. Ходимларга ёки сотаётган акциядорларга шартли тўловлар бўйича келишувлар бизнес бирлашувдаги шартли товон бўлиши ёки алоҳида операциялар бўлиши келишувларнинг характерига боғлиқ бўлади. Харид қилиш келишуви шартли тўловлар шартларини ўз ичига олиш сабабларини, ким келишувга ташаббускорлик қилганини ва томонлар келишувни қачон тузганлигини тушуниш келишувнинг характерини баҳолашда фойдали бўлиши мумкин.


Б55. Агар ходимларга ёки сотаётган акциядорларга шартли тўловлар бўйича келишувлар харид қилинадиган бизнес учун айирбошлашнинг қисми бўлиши ёки бизнес бирлашувдан алоҳида операция бўлиши яққол кўринмаса, бизнесни харид қилувчи қуйидаги кўрсаткичларни кўриб чиқиши лозим:

(a) Узлуксиз бандлик - акцияларни сотаётган ва асосий ходимлар бўлиб ишлай бошлайдиган акциядорларнинг узлуксиз бандлиги шартлари шартли товон келишуви моҳиятининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Узлуксиз бандликнинг ўринли шартлари бандлик келишувида, харид қилиш келишувида ёки айрим бошқа ҳужжатда инобатга олиниши мумкин. Шартли товон келишуви бирлашувдан кейинги хизматлар учун мукофот ҳисобланиб, бандлик тўхтатилган ҳолатларда тўловлардан автоматик тарзда воз кечилади. Шартли тўловларга бандлик тўхташи таъсир этмайдиган келишувлар шартли тўловлар мукофот эмас, балки қўшимча товон ҳисобланишини кўрсатиши мумкин.

(б) Узлуксиз бандликнинг давомийлиги - агар талаб этилган бандлик даври шартли тўлов даври билан мос ёки ундан узоқроқ бўлса, бу шартли тўловлар, моҳиятан, мукофот бўлишини кўрсатиши мумкин.

(в) Мукофот даражаси - ходимнинг шартли тўловлардан ташқари иш ҳақи бирлашган ташкилотдаги бошқа асосий ходимларнинг иш ҳақи билан қиёсланганида, у асосланган даражада ўрнатилган ҳолатлар шартли тўловлар мукофот эмас, балки қўшимча товон бўлишини кўрсатиши мумкин.

(г) Ходимларга қўшимча тўловлар - Агар акцияларни сотаётган ва ходимлар бўлиб ишлай бошламайдиган акциядорлар, бирлашган ташкилотнинг акцияларни сотаётган ва ходимлари бўлиб ишлай бошлайдиган акцидорларга нисбатан бир акцияга асосланган камроқ шартли тўловларни олса, ушбу далил акцияларни сотаётган ва ходимлар бўлиб ишлай бошлайдиган акциядорларга шартли тўловларнинг қўшимча суммаси иш ҳақи бўлишини кўрсатиши мумкин.

(д) Эгаликдаги акциялар миқдори - акцияларни сотаётган ва асосий ходимлар сифатида қоладиган акциядорлар томонидан эгалик қилинган акцияларнинг нисбий миқдори шартли тўлов келишуви моҳиятининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Масалан, агар харид қилинадиган бизнесдаги деярли барча акцияларга эгалик қилган, акцияларни сотаётган акциядорлар асосий ходимлар сифатида ўз фаолиятини давом эттирса, ушбу далил келишув моҳиятан бирлашувдан сўнгги хизматлар бўйича иш ҳақини таъминлаш учун кўзланган фойдада қатнашиш келишуви бўлишини кўрсатиши мумкинки. Муқобил тарзда, агар асосий ходимлар сифатида ўз фаолиятини давом эттирадиган сотаётган акциядорлар харид қилинадиган бизнеснинг фақатгина кам миқдордаги акцияларига эгалик қилган бўлса ва барча сотаётган акциядорлар бир акцияга асосланган шартли тўловнинг бир хил суммасини олса, ушбу далил шартли тўловлар қўшимча товон бўлшини кўрсатиши мумкин. Асосий ходимлар сифатида ўз фаолиятини давом эттирадиган сотаётган акциядорларга ўзаро боғлиқ томонларнинг, масалан оила аъзоларининг, харид қилишдан олдинги эгалик улушлари ҳам инобатга олиниши лозим.

(е) Баҳолашга боғлиқлик - Агар харид қилиш санасида ўтказилган дастлабки товон харид қилинадиган бизнесни баҳолашда аниқланган кенгликнинг қуйи чегарасига асосланган бўлса ва шартли формула ушбу баҳолаш ёндашувига тегишли бўлса, ушбу далил шуни кўрсатиши мумкинки, шартли тўловлар қўшимча товон бўлади. Муқобил тарзда, агар шартли тўлов формуласи олдинги фойдада қатнашиш келишуви билан мос бўлса, ушбу далил келишувнинг моҳияти иш ҳақини таъминлаш бўлишини кўрсатиши мумкин.

(ё) Товонни аниқлаш формуласи - шартли тўловни аниқлашда фойдаланилган формула келишувнинг моҳиятини баҳолашда фойдали бўлиши мумкин. Масалан, агар шартли тўлов кўп мартали фойдалар асосида аниқланса, бу мажбурият бизнес бирлашувидаги шартли товон бўлади ва формула харид қилинадиган бизнеснинг ҳаққоний қийматини аниқлаш ёки тасдиқлашни назарда тутган бўлишини кўрсатиши мумкин. Аксинча, фойданинг белгиланган улуши бўлган шартли тўлов ходимлар олдидаги мажбуриятлар кўрсатилган хизматлар учун ходимларга ҳақ тўлаш бўйича фойдада қатнашиш келишуви бўлишини кўрсатиши мумкин.

(ж) Бошқа келишувлар ва масалалар - акцияларини сотаётган акциядорлар билан бошқа келишувларнинг шартлари (масалан, рақобат қилмаслик келишувлари, келгусида кучга кирадиган шартномалар, консалтинг шартномалари ва мулк ижара келишувлари) ва шартли тўловларнинг фойда солиғи ёндашуви шартли тўловлар харид қилинадиган бизнес учун товон бўлмаган бошқа тўловларни кўрсатиши мумкин. Масалан, харид қилиш билан боғлиқ ҳолда, бизнесни харид қилувчи йирик сотаётган акциядор билан мулк ижара келишуви тузиши мумкин. Агар ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари сезиларли тарзда бозор даражасидан паст бўлса, шартли тўловлар бўйича алоҳида келишув орқали талаб этилган ижарага берувчига (сотаётган акциядорга) айрим ёки барча шартли тўловлар, моҳиятан, бизнесни харид қилувчи ўзининг бирлашувдан сўнгги молиявий ҳисоботида алоҳида тан олиши лозим бўлган ижарага берилган мулкдан фойдаланиш учун тўловлар бўлиши мумкин. Аксинча, агар ижара шартномаси ижарага берилган мулк учун бозор шартлари билан мос бўлган ижара тўловларини белгиласа, сотаётган акциядорга шартли тўловлар бўйича келишув бизнес бирлашувидаги шартли товон бўлиши мумкин.



Харид қилинадиган бизнеснинг ходимлари эгалик

қилган даромадларга айирбошланган бизнесни харид

қилувчининг акцияга асосланган тўлов даромадлар

(52(б)-банднинг қўлланилиши)


Б56. Бизнесни харид қилувчи ўзининг акцияга асосланган тўлов даромадларини(*) (алмаштириш даромадлари) харид қилинадиган бизнеснинг ходимлари эгалик қилган даромадларга айирбошлаши мумкин. Бизнес бирлашуви билан боғлиқ тарзда акция опционларининг ёки бошқа акцияга асосланган тўлов даромадларининг айирбошланиши 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов" га мувофиқ акцияга асосланган тўлов даромадларининг ўзгартирилиши сифатида ҳисобга олинади. Агар бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнеснинг даромадларини алмаштирса, бизнесни харид қилувчининг алмаштириш даромадларининг бозорга асосланган баҳосининг жами ёки қисми бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонни баҳолашда инобатга олинади. Б57-Б62-бандлар бозорга асосланган баҳони қандай тақсимлаш бўйича кўрсатма беради. Лекин, харид қилинадиган бизнеснинг даромадлари бизнес бирлашуви оқибатида муддати тугайдиган ҳамда агар бизнесни харид қилувчи у амалга оширишга мажбур бўлмаган ҳолда ушбу даромадларни алмаштирадиган ҳолатларда, алмаштириш даромадларининг бозорга асосланган баҳосининг жами 2-сон МҲХСга мувофиқ бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботда иш ҳақи сарфи сифатида тан олиниши лозим. Бу ҳеч қандай алмаштириш даромадларининг бозорга асосланган баҳоси бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонни баҳолашда инобатга олинмаслигини англатади. Бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнеснинг даромадларини, агар харид қилинадиган бизнес ёки унинг ходимлари алмаштиришни талаб этиш имкониятига эга бўлсалар, алмаштиришга мажбур бўлади. Масалан, мазкур кўрсатмани қўллаш мақсадида, бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнеснинг даромадларини, агар алмаштириш қуйидагилар орқали талаб этилса, алмаштиришга мажбур бўлади:

(a) харид қилиш келишувининг шартлари;

(б) харид қилинадиган бизнеснинг даромадлари шартлари; ёки

(в) ўринли бўлган қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар.


Б57. Алмаштириш даромадининг харид қилинадиган бизнес учун ўтказилган товоннинг қисмига тегишли қисмини ва бирлашувдан кейинги хизмат учун иш ҳақига тегишли қисмини аниклашда, бизнесни харид қилувчи 2-сон МҲХСга мувофиқ харид қилиш санаси ҳолатига бизнесни харид қилувчи томонидан тақдим этилган алмаштириш даромадларини ва харид қилинадиган бизнеснинг даромадларини баҳолаши лозим. Харид қилинадиган бизнес эвазига ўтказилган товоннинг қисми бўлган алмаштириш даромадларининг бозорга асосланган баҳосининг қисми бирлашувдан олдинги хизматга тегишли бўлган харид қилинадиган бизнес даромадининг қисмига тенг бўлади.


Б58. Бирлашувдан олдинги хизматга тегишли бўлган алмаштириш даромадининг қисми харид қилинадиган бизнес даромадининг бозорга асосланган баҳосини хуқуқ ўтиш даврининг тугалланган қисмини жами хуқуқ ўтиш даври ёки харид қилинадиган бизнеснинг дастлабки хуқуқ ўтиш даврининг каттароғи нисбатига кўпайтириш орқали аниқланади. Хуқуқ ўтиш даври барча белгиланган ўтиш шартлари қаноатлантириладиган даврдир. Хуқуқ ўтиш шартлари 2-сон МҲХСда таърифланган.


Б59. Бирлашувдан кейинги хизматга тегишли ўтмаган алмаштириш даромадининг қисми ва шу туфайли бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботда иш ҳақи сарфи сифатида тан олинган қисм, алмаштириш даромадининг бозорга асосланган баҳосининг жамидан бирлашувдан олдинги хизматга тегишли суммани чегирилганига тенг бўлади. Шу туфайли, бизнесни харид қилувчининг алмаштириш даромадининг бозорга асосланган баҳосининг бирлашувдан кейинги хизматга тегишли харид қилинадиган бизнес даромадининг бозорга асосланган баҳосидан ошган ҳар қандай қисмини акс эттиради ва ушбу ортиқча қисмни бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботда иш ҳақи сарфи сифатида тан олади. Агар бизнесни харид қилувчи бирлашувдан кейинги хизматни талаб этса, у бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш даромадининг қисмини ходимлар уларнинг харид қилинадиган бизнес томонидан тақдим этилган даромадлари харид қилиш санасидан олдин ўтиши учун талаб этилган барча хизматни кўрсатган ёки кўрсатмаганлигидан қатъий назар, акс эттириши лозим.


Б60. Бирлашувдан олдинги хизматга тегишли хуқуқ ўтмаган алмаштириш даромадининг қисми ҳамда бирлашувдан кейинги хизматга тегишли қисми бўйича хуқуқ ўтиши кутилган алмаштириш даромадлари миқдорининг энг мақбул мавжуд баҳосини акс эттириши лозим. Масалан, бирлашувдан олдинги хизматга тегишли алмаштириш даромадининг қисмининг бозорга асосланган баҳоси 100 п.б.га тенг ва бизнесни харид қилувчи томонидан даромаднинг фақат 95 фоизи ўтиши кутилса, бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонга киритилган сумма 95 п.б.га тенг бўлади. Ўтиши кутилган алмаштириш даромадларининг баҳоланган миқдоридаги ўзгаришлар бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонга ўзгартиришлар сифатида эмас, балки ўзгаришлар ёки воз кечишлар содир бўладиган даврлардаги иш ҳақи сарфида акс эттирилади. Шу каби, харид қилиш санасидан кейин содир бўладиган бошқа ҳодисаларнинг таъсирлари, масалан фаолият натижалари туфайли даромадларга ўзгартиришлар ёки уларнинг якуний натижаси, ҳодиса содир бўладиган давр учун иш ҳақи сарфини аниқлашда 2-сон МҲҲСга мувофиқ ҳисобга олинади.


Б61. Бирлашувдан олдинги ва бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш даромадининг қисмларини аниқлашда ҳам алмаштириш даромади 2-сон МҲҲСнинг шартларига мувофиқ мажбурият сифатида ёки улушли инструмент сифатида таснифланишидан қатъий назар, бир хил талаблар қўлланади. Харид қилиш санасидан кейин мажбурият сифатида таснифланган даромадларнинг бозорга асосланган баҳосидаги барча ўзгаришлар ва тегишли фойда солиғи таъсирлари ўзгаришлар содир бўладиган давр(лар)даги бизнесни харид қилувчининг бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботида тан олинади.


Б62. Акцияга асосланган тўловлар бўйича алмаштириш даромадларининг фойда солиғи таъсирлари 12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"нинг шартларига мувофиқ тан олиниши лозим



Харид қилинадиган бизнеснинг улушли

инструментларда ҳисоб-китоб қилинадиган

акцияга асосланган тўлов операциялари


Б62A. Харид қилинадиган бизнес шундай амалдаги акцияга асосланган тўлов операцияларига эга бўлиши мумкинки, бунда бизнесни харид қилувчи уларни ўзининг акцияга асосланган тўлов операцияларига айирбошламайди. Агар хуқуқ ўтган бўлса, ушбу харид қилинадиган бизнеснинг акцияга асосланган тўлов операциялари харид қилинадиган бизнесдаги назорат кучига эга бўлмаган улушнинг қисми бўлади ва улар ўзларининг бозорга асосланган баҳосида баҳоланади. Агар ҳуқуқ ўтмаган бўлса, улар 19 ва 30-бандларга мувофиқ худди харид қилиш санаси тақдим этилиш санаси бўлгандек ўзларининг бозорга асосланган баҳосида баҳоланади.


Б62Б. Ҳуқуқ ўтмаган акцияга асосланган тўлов операцияларининг бозорга асосланган баҳоси назорат кучига эга бўлмаган улушга ҳуқуқ ўтиш даврининг тугалланган қисмини қуйидагиларнинг каттароғига нисбати асосида тақсимланади: жами ҳуқуқ ўтиш даври билан акцияга асосланган тўлов операциясининг дастлабки ҳуқуқ ўтиш даври. Қолдиқ бирлашувдан кейинги хизматга тақсимланади.



Кейинги баҳолаш ва ҳисобга олиш бўйича

кўрсатмалар берадиган бошқа МҲХС

(54-бандни қўллаш)


Б63. Бизнес бирлашувида харид қилинган активлар ёки қабул қилинган мажбуриятларни кейинги баҳоланиши ва ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма берадиган бошқа МҲХСларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) 38-сон БҲХС бизнес бирлашувида харид қилинган идентификацияланадиган номоддий активларни ҳисобга олишни белгилайди. Бизнесни харид қилувчи гудвилни харид қилиш санасида тан олинган суммадан ҳар қандай жамғарилган қадрсизланишдан зарарларни чегирган ҳолда баҳолайди. 36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши" қадрсизланишдан зарарларни ҳисобга олишни белгилайди.

(б) 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари" бизнес бирлашувида харид қилинган суғурта шартномаларини кейинги ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма беради.

(в) 12-сон БҲХС бизнес бирлашувида харид қилинган кечиктирилган солиқ активлари (жумладан, тан олинмаган кечиктирилган солиқ активлари) ва кечиктирилган солиқ мажбуриятларини кейинги ҳисобга олинишини белгилайди.

(г) 2-сон МҲХС ходимларнинг келгуси хизматларига тегишли бўлган ҳолда бизнесни харид қилувчи томонидан чиқарилган алмаштиришнинг акцияга асосланган тўлов даромадларининг қисмини кейинги баҳоланиши ва ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма беради.

(д) 10-сон МҲХС бош ташкилотнинг шўъба ташкилотдаги эгалик улушидаги ўзгаришларни назоратга эга бўлгандан кейин ҳисобга олиниши бўйича кўрсатма беради.



Маълумотларни ёритиб бериш

(59 ва 61-бандларнинг қўлланиши)


Б64. 59-банддаги мақсадга эришиш учун, харидор ҳисобот даври мобайнида содир бўладиган ҳар бир бизнес бирлашуви учун қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) бизнесни харид қилувчининг номи ва тавсифи.

(б) харид қилиш санаси.

(в) харид қилинган хусусий капиталдаги овоз бериш улушларининг фоизи.

(г) бизнес бирлашуви учун асосий сабаблар ва бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнес устидан назоратга қандай эга бўлганининг тавсифи.

(д) тан олинган гудвилни ташкил этадиган омилларнинг сифатли тавсифи, масалан харид қилинадиган бизнес билан бизнесни харид қилувчи фаолиятларининг бирлашувидан кутилган биргаликдаги фаолиятлар, алоҳида тан олинишни қаноатлантирмайдиган номоддий активлар ёки бошқа омиллар.

(е) жами ўтказилган товоннинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати ва товоннинг ҳар бир асосий синфининг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати, масалан:

(i) пул маблағлари;

(ii) бошқа моддий ёки номоддий активлар, жумладан бизнес ёки бизнесни харид қилувчининг шўъба ташкилоти;

(iii) қабул қилинган мажбуриятлар, масалан, шартли товон учун мажбурият; ва

(iv) бизнесни харид қилувчининг хусусий капиталдаги улушлари, жумладан чиқарилган ёки чиқариладиган инструментлар миқдори ёки улушлар ва ушбу инструментларнинг ёки улушларнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш усули.

(ё) шартли товон келишувлари ва зарарни қоплаш активлари учун:

(i) харид қилиш санаси ҳолатига тан олинган сумма;

(ii) келишувнинг тавсифи ва тўлов суммасини аниқлаш асоси; ва

(iii) (дисконтланмаган) натижалар кенглигининг баҳоси ёки, агар кенгликни баҳолаш имкони бўлмаса, ушбу маълумот ва кенгликни нима учун баҳолаш имкони бўлмаслигининг сабаблари. Агар тўловнинг максимум суммаси чегараланмаган бўлса, бизнесни харид қилувчи ушбу маълумотни ёритиб бериши лозим.

(ж) харид қилинган дебиторлик қарзлари учун:

(i) дебиторлик қарзларининг ҳаққоний қиймати;

(ii) дебиторлик қарзларининг ялпи шартномавий суммалари; ва

(iii) харид қилиш санасида йиғиб олиниши кутилмаётган шартномавий пул оқимларининг энг яхши ҳисоб баҳоси.

Ёритиб бериладиган маълумотлар дебиторлик қарзларининг асосий синфи, масалан қарзлар, бевосита молиявий ижара шартномалари ва ҳар қандай бошқа дебиторлик қарзлари синфи бўйича таъминланиши лозим.

(з) харид қилиш санасида харид қилинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларнинг ҳар бир асосий туркуми бўйича тан олинган суммалар.

(и) 23-бандга мувофиқ тан олинган ҳар бир шартли мажбурият учун 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"нинг 85-бандида талаб этилган маълумотлар. Агар шартли мажбурият унинг ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланмаслиги туфайли тан олинмаган бўлса, бизнесни харид қилувчи қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(i) 37-сон БҲХСнинг 86-бандида талаб этилган маълумотлар; ва

(ii) мажбурият нима учун ишончли баҳоланмаслигининг сабаблари.

(й) солиқ мақсадларида чегирилиши кутилаётган гудвилнинг жами суммаси.

(к) 51-бандга мувофиқ бизнес бирлашувида активларнинг харид қилиниши ва мажбуриятларнинг қабул қилинишидан алоҳида тарзда тан олинадиган операциялар учун:

(i) ҳар бир операциянинг тавсифи;

(ii) бизнесни харид қилувчи ҳар бир операцияни қандай ҳисобга олганлиги;

(iii) ҳар бир операция учун тан олинган суммалар ва ҳар бир сумма тан олинган молиявий ҳисоботдаги сатр моддаси; ва

(iv) агар операция аввал мавжуд бўлган муносабатнинг самарали ҳисоб-китоби бўлса, ҳисоб-китоб суммасини аниқлашда фойдаланилган усул.

(л) (к) кичик банд орқали талаб этилган алоҳида тан олинган операцияларнинг ёритиб берилиши харид қилишга тегишли сарфларнинг суммаси ва, алоҳида тарзда, харажат сифатида тан олинган ушбу сарфларнинг суммаси ва ушбу харажатлар тан олинган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг сатр моддаси ёки моддалари. Харажат сифатида тан олинмаган ҳар қандай эмиссия сарфларининг суммаси ва улар қандай тан олинганлиги ёритиб берилиши лозим.

(м) манфаатли харид бўйича (34-36 бандларга қаранг):

(i) 34-бандга мувофиқ ҳар қандай тан олинган фойда суммаси ва фойда тан олинган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг сатр моддаси; ва

(ii) операция нима учун фойдани юзага келтирганлигининг сабаблари тавсифи.

(н) харид қилиш санасида бизнесни харид қилувчи харид қилинадиган бизнеснинг хусусий капитал улушларнинг 100 фоизидан камига эгалик қиладиган ҳар бир бизнес бирлашуви учун:

(i) харид қилиш санасида тан олинган харид қилинадиган бизнесдаги назорат кучига эга бўлмаган улушнинг суммаси ва ушбу сумма учун баҳолаш асоси; ва

(ii) ҳаққоний қийматда тан олинган харид қилинадиган бизнесдаги назорат қилинмайдиган ҳар бир улуш учун, баҳолаш усул(лар)и ва ушбу қийматни баҳолашда фойдаланилган аҳамиятли бошланғич маълумотлар.

(о) босқичларда эришиладиган бизнес бирлашуви бўйича:

(i) бевосита харид қилиш санасидан олдин бизнесни харид қилувчи эгалик қиладиган харид қилинадиган бизнесдаги капитал улушнинг харид қилиш санасидаги ҳаққоний қиймати; ва

(ii) бизнес бирлашувидан олдин бизнесни харид қилувчи эгалик қиладиган харид қилинадиган бизнесдаги хусусий капитал улушни ҳаққоний қийматда қайта баҳолаш натижасида тан олинган ҳар қандай фойда ёки зарарнинг суммаси (42-бандга қаранг) ва ушбу фойда ёки зарар тан олинган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг сатр моддаси.

(п) қуйидаги маълумотларни:

(i) ҳисобот даври учун умумлашган даромад тўғрисидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритилган харид қилиш санасидан бошлаб харид қилинадиган бизнеснинг тушуми ва фойда ёки зарарининг суммалари; ва

(ii) йил мобайнида содир бўлган барча бизнес бирлашувлари учун харид қилиш санаси худди йиллик ҳисобот даврининг боши бўлгандек жорий ҳисобот даври учун бирлашган ташкилотнинг тушуми ва фойда ёки зарари.

Агар мазкур банд орқали талаб этилган маълумотларнинг бирортасини ёритиб берилиши амалий имконсиз бўлса, харидор ушбу далилни ёритиб бериши ва ёритиб бериш нима учун амалий имконсиз бўлишини тушунтириши лозим. Мазкур МҲХС "амалий имконсиз" атамасидан 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"дагидек айнан бир хил маъно бўйича фойдаланади.


Б65. Биргаликда муҳим бўлган ҳолда ҳисобот даври мобайнида содир бўладиган алоҳида тарзда муҳим бўлмаган бизнес бирлашувлари учун, бизнесни харид қилувчи Б64(д)-(п) кичик бандлар орқали талаб этилган маълумотларни умумлаштириб ёритиб бериши лозим.


Б66. Агар бизнес бирлашувининг харид қилиш санаси ҳисобот даври охиридан кейин аммо молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқулланишидан олдин бўлса, бизнесни харид қилувчи, агар бизнес бирлашувини дастлабки ҳисобга олиш молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқуллаш пайтида тўлиқсиз бўлмаса, Б64-банд орқали талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим. Ушбу ҳолатда, бизнесни харид қилувчи қайси ёритиб беришларни амалга ошириб бўлмаслигини ва улар нима учун амалга оширилмаслиги сабабларини изоҳлаши лозим.


Б67. 61-банддаги мақсадга эришиш учун, бизнесни харид қилувчи ҳар бир муҳим бизнес бирлашуви учун ёки биргаликда муҳим бўлган ҳолда алоҳида тарзда муҳим бўлмаган бизнес бирлашувлари учун умумлаштириб қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) агар бизнес бирлашувининг дастлабки тан олиниши муайян активлар, мажбуриятлар, назорат кучига эга бўлмаган улушлар ёки товон моддалари бўйича тўлиқсиз бўлса (45-бандга қаранг) ва шу туфайли бизнес бирлашуви бўйича молиявий ҳисоботда тан олинган суммалар фақат шартли равишда аниқланган бўлса:

(i) бизнес бирлашувининг дастлабки тан олиниши нима учун тўлиқсиз бўлиши сабаблари;

(ii) дастлабки тан олиниши тўлиқсиз бўлган активлар, мажбуриятлар, хусусий капиталдаги улушлар ёки товон моддалари; ва

(iii) 49-бандга мувофиқ ҳисобот даври мобайнида тан олинган ҳар қандай баҳолаш даври тузатишларининг характери ва суммаси.

(б) харид қилиш санасидан кейин ташкилот шартли товон активини ундириб олиши, сотиши ёки бошқа ҳолларда унга нисбатан ҳуқуқдан махрум бўлишига, ёки ташкилот шартли товон мажбуриятини ҳисоб-китоб қилиши ёки мажбурият бекор қилиниши ёки муддати тугашига қадар ҳар бир ҳисобот даври учун:

(i) тан олинган суммалардаги ҳар қандай ўзгаришлар, жумладан ҳисоб-китобда юзага келадиган ҳар қандай фарқлар;

(ii) натижалар (дисконтланмаган) кенглигидаги ҳар қандай ўзгаришлар ва ушбу ўзгаришлар учун сабаблар; ва

(iii) баҳолаш усуллари ва шартли товонни баҳолашда фойдаланилган асосий бошланғич маълумотлар.

(в) бизнес бирлашувида тан олинган шартли мажбуриятлар учун, бизнесни харид қилувчи баҳоланган мажбуриятнинг ҳар бир синфи учун 37-сон БҲХСнинг 84 ва 85-бандлари орқали талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим.

(г) қуйидагиларни алоҳида кўрсатган ҳолда, ҳисобот даври бошида ва охирида гудвилнинг баланс қийматининг солиштирмаси:

(i) ҳисобот даври бошида ялпи сумма ва жамғарилган қадрсизланиш зарарлари.

(ii) ҳисобот даври мобайнида тан олинган қўшимча гудвил, бунда 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ харид қилишда сотишга мўлжалланган сифатида таснифланиш мезонларини қаноатлантирадиган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган гудвилдан ташқари.

(iii) 67-бандга мувофиқ ҳисобот даври мобайнида кечиктирилган солиқ активларининг кейинги тан олинишидан юзага келадиган тузтишлар.

(iv) 5-сон МҲХСга мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган гудвил ва олдин сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилмаган ҳолда ҳисобот даври мобайнида ҳисобдан чиқарилган гудвил.

(v) 36-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобот даври мобайнида тан олинган қадрсизланиш зарарлари. (36-сон БҲХС ушбу талабга қўшимча тарзда копланадиган қиймат ва гудвилнинг қадрсизланиши тўғрисидаги маълумотларни ёритиб беришни талаб этади.)

(vi) 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"га мувофиқ ҳисобот даври мобайнида юзага келадиган валюта курсидаги соф фарқлар.

(vii) ҳисобот даври мобайнида баланс қийматидаги ҳар қандай бошқа ўзгаришлар.

(viii) ҳисобот даври охирида ялпи сумма ва жамғарилган қадрсизланиш зарарлари.

(д) жорий ҳисобот даврида тан олинган ҳар қандай фойда ёки зарарнинг суммаси ва тушунтирилиши, бунда иккаласи ҳам:

(i) жорий ёки олдинги ҳисобот даврида содир бўлган бизнес бирлашувида харид қилинган аниқланадиган активлар ёки зиммага олинган мажбуриятларга тегишлидир; ва

(ii) ёритиб берилиши бирлашган ташкилотнинг молиявий ҳисоботини тушунишда ўринли бўладиган ҳажмда, характерда ёки ҳолатда бўлиши.



Фақатгина ўзаро ташкилотларни қамраб оладиган

ёки шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган

бизнес бирлашувлари учун ўтиш қоидалари

(66-банднинг қўлланиши)


Б68. 64-банд мазкур МҲХС харид қилиш санаси 2009 йил 1 июлдан бошланадиган ва ундан кейинги биринчи йиллик ҳисобот даврининг бошидан ва ундан кейин бошланадиган бизнес бирлашувларига нисбатан перспектив тарзда қўлланилишини таъминлайди. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Лекин, ташкилот мазкур МҲХСни фақат 2007 йил 30 июндан ёки ундан кейинги санада бошланадиган йиллик ҳисобот даврининг бошида қўллаши лозим. Агар ташкилот мазкур МҲХСни унинг кучга кириш санасидан олдин қўлласа, у ушбу далилни ёритиб бериши лозим ва бир вақтни ўзида 27-сон БҲҲС (2008 йилда таҳрир қилинган)ни қўллаши лозим.


Б69. Мазкур МҲХСни перспектив тарзда қўллаш талаби фақатгина ўзаро ташкилотларни қамраб оладиган ёки шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган бизнес бирлашувлари учун, агар ушбу бизнес бирлашуви учун харид қилиш санаси мазкур МҲХСнинг қўлланилишидан олдин бўлса, қуйидаги таъсирга эга бўлади:

(a) Таснифлаш - ташкилот олдинги бизнес бирлашувини ташкилотнинг бундай бирлашувлар бўйича олдинги ҳисоб сиёсатига мувофиқ таснифлашни давом эттириши лозим.

(б) Олдин тан олинган гудвил - мазкур МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврнинг бошида, олдинги бизнес бирлашувидан юзага келадиган гудвилнинг баланс қиймати ташкилотнинг олдинги ҳисоб сиёсатига мувофиқ ушбу санадаги унинг баланс қиймати бўлиши лозим. Ушбу суммани аниқлашда, ташкилот ушбу гудвилнинг ҳар қандай жамғарилган амортизациясининг баланс қийматини ва гудвилдаги мос равишдаги камайишни чиқариб ташлаши лозим. Бошқа ҳеч қандай тузатишлар гудвилнинг баланс қийматига нисбатан амалга оширилмайди.

(в) Хусусий капиталдан камайиш сифатида олдин тан олинган гудвил - ташкилотнинг олдинги ҳисоб сиёсати олдинги бизнес бирлашувидан юзага келадиган гудвилни хусусий капиталдан камайиш сифатида тан олинишига олиб келган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда, ташкилот мазкур МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврнинг бошида ушбу гудвилни актив сифатида тан олмаслиги лозим. Бундан ташқари, ташкилот ушбу гудвил тегишли бўлган бизнеснинг барчасини ёки қисмини ҳисобдан чиқарса ёки гудвил тегишли бўлган пул маблағини юзага келтирадиган бирлик қадрсизланган бўлса, у фойда ёки зарарда ушбу гудвилнинг ҳар қандай қисмини тан олмаслиги лозим.

(г) гудвилни кейинги ҳисобга олиш - мазкур МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврнинг бошидан бошлаб, ташкилот олдинги бизнес бирлашувидан юзага келадиган гудвилни амортизация қилишни тўхтатиши лозим ва 36-сон БҲХСга мувофиқ гудвилни қадрсизланишини тестдан ўтказиши лозим.

(д) Олдин тан олинган манфий гудвил - харид усулини қўллаш орқали олдинги бизнес бирлашувини ҳисобга олган ташкилот ўзининг харид қилинадиган бизнеснинг идентификацияланган активлари ва мажбуриятларининг соф ҳаққоний қийматидаги улушининг, ушбу улушнинг қийматидан ошган қисмини кечиктирилган суммасини ҳисобварақнинг кредит томонида тан олган бўлиши мумкин (баъзида манфий гудвил дейилади). Агар шундай бўлса, ташкилот мазкур МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврнинг бошида ҳисобварақнинг кредитида акс эттириладиган ушбу кечиктирилган сумманинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариши лозим ва бу ушбу санадаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига нисбатан мос тузатиш билан бирга амалга оширилиши лозим.

          

         

---------------------------------------------------------------

*) Б56-Б62-бандларда "акцияга асосланган тўлов даромадлари" ўтган ёки ўтмаган акцияга асосланган тўлов операцияларига тегишлидир.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь








































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск