ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2022 й. 731-сон "Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2022 й.

N 731




ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ

ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда - олимпия ва паралимпия марказлари) ўрта ва профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда уларнинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ва спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;

2022/2023 ўқув йилида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 750 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни ташкил этади;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 450 нафарни ташкил этади;

олимпия ва паралимпия марказларида ўқувчи-спортчилар контенгенти ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари ушбу марказлар спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни янада яхшилаш ва тренерларни рағбатлантириш учун йўналтирилади;

олимпия ва паралимпия марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари паралимпия бўлимларига умумий ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар белгиланади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига спорт турлари бўйича қабул қилинган ўқувчи-спортчилар олимпия ва паралимпия марказларини тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади;

олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

олимпия ва паралимпия марказлари психологлари ҳамда тарбиячилари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг филиалларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул малака оширади.


2. Қуйидагилар:

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг профессионал таълим босқичи битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчи-спортчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 5-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 6-иловага мувофиқ;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки:

олимпия ва паралимпия марказлари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида иштирок этади;

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчи-спортчилари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг 1-2-курсларида таълим олаётган спорт турлари бўйича республика миллий терма жамоалари учун асосий номзод бўлган спортчи-ўқувчилардан бутланади;

олимпия ва паралимпия марказлари ўқувчи-спортчилари учун спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тасдиқланган суткалик озиқ-овқат нормасига мос равишда маблағ ажратилади;

халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мувофиқ олимпия ва паралимпия марказларининг тажрибали ходимларини 2023 йилдан бошлаб чет давлатларга юбориш амалиёти жорий этилади. Бунда хизмат сафарлари харажатлари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023/2024 ўқув йилига қадар:

олимпия ва паралимпия марказларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилаётган автобус билан таъминласин;

олимпия ва паралимпия марказларида хўжалик хизматларини (энг аввало овқатланиш хизматларини) аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлга қўйсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:

а) Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар:

Марказларда умумий ўрта таълим ва профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ҳамда спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда касбий стандарт ва малака талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Марказларда паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчилар тайёрланишини инобатга олган ҳолда уларни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;

б) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Марказларда паралимпия спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ҳамда спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) 2023 йил 1 сентябрга қадар Марказларнинг бино ва иншоотларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мавжуд спорт иншоотларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, кар ва заиф эшитувчи ҳамда кар ва соқов ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда спорт иншоотлари мавжуд бўлмаган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус спорт иншоотларини қуриш, уларни тегишли спорт инвентарлари билан таъминлаш ишларини 2023 йилдан бошлаб Инвестиция дастурларида назарда тутиш юзасидан таклиф киритсин.


7. Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Ҳукуматнинг "Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

           

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт

турларига тайёрлаш марказлари

РЎЙХАТИ

            

Т/р


Марказларнинг рўйхати

           

Марказларнинг юридик адреси

         

1.

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Тошкент шаҳри, Лутфий 4-тор кўчаси, 38-уй

2.

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Нукус шаҳри, Чимбой гузари

3.

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Андижон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уй

4.

Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчаси, 2-уй

5.

Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Жиззах шаҳри, Истиқлол кўчаси, 12-уй

6.

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 13-уй

7.

Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Навоий шаҳри, М. Таробий кўчаси, 17-даҳа

8.

Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Давлатобод тумани, Тинчлик кўчаси, 5-уй

9.

Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Самарқанд шаҳри, Пахтаобод кўчаси, 77а-уй

10.

Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Тойлоқ тумани, Абу Райҳон Беруний кўчаси, 5а-уй

11.

Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси, 5-уй

12.

Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси, 42-уй

13.

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Чирчиқ шаҳри, 50 йил шоҳ кўчаси, 14-уй

14.

Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Фарғона шаҳри, А. Навоий кўчаси, 55-уй

15.

Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази


Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 1а-уй

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

5-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт турларига

тайёрлаш марказлари ўқувчи-спортчилари

учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

            

Т/р

         

Маҳсулотлар номи

          

Грамм

(брутто)

         

1.

Буғдой нони, 1-нав


600

2.

Буғдой уни, 1-нав


30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


160

4.

Қанд-шакар


100

5.

Асал


30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари


120

7.

Сариёғ


80

8.

Ўсимлик ёғи


30

9.

Сут-қатиқ


600

10.

Қаймоқ


50

11.

Творог


100

12.

Пишлоқ


50

13.

Гўшт, парранда гўшти


410

14.

Колбаса маҳсулотлари


70

15.

Балиқ


100

16.

Тухум (дона)


2

17.

Картошка


500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан помидор пастаси


700

19.

Мева резаворлар, хўл мева, шарбатлар, витаминли ичимликлар


800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан наматак 0,5 гр, баргак


50

21.

Чой


3

22.

Какао


5

23.

Йодланган туз


10

24.

Хамиртуруш


1

25.

Минерал газсиз сув


500

26.

Буғдой майсалари кукуни


3


Оқсиллар


231,8

Ёғлар


228,8

Углеводлар


957,9

Калорияси


6693,8

          

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

6-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт турларига

тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

           

Т/р

       

Лавозимлар номи

       

Штат бирлиги сони

        

         

I. БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

         

1.

Директор


1

2.

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари


1

3.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


1

4.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


1

6.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари


1

           

II. ТИББИЁТ ПУНКТИ

       

7.

Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири)


1

8.

Шифокор-диетолог


1

9.

Шифокор-педиатор


1

10.

Шифокор-травматолог


1

11.

Ҳамшира (олий тоифали)


2

12.

Ҳамшира (1-тоифали)


2

13.

Уқаловчи


2

14.

Санитарка (кичик тиббий ходим)


1

          

III. ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР

         

15.

Котиб-иш юритувчи


1

16.

Кадрлар бўйича бош инспектор


1

17.

Кадрлар ва ўқувчи-спортчилар бўйича инспектор


1

18.

Юрисконсульт


1

19.

Психолог


1,5

20.

Спорт психологи*


3

21.

Бош бухгалтер


1

22.

Бухгалтер**


2

23.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси


1

24.

Ўқув бўлим мудири


1

25.

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти


1

26.

Инструктор-методист**


5

27.

Бош ошпаз***


1

28.

Ошпаз***


7

29.

Ошхона ишчиси***


4

30.

Идиш ювувчи***


4

31.

Ёрдамчи ишчи***


1

32.

Юкчи***


1

33.

Омборчи***


2

34.

Таъминот бўйича агент***


1

35.

Кир ювиш бўйича машинист***


2

36.

Дазмолчи (Гладильщик)***

1

37.

Катта тарбиячи


1

38.

Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи


1

39.

Бино ва иншоотларни ташкил этиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича муҳандис


1

40.

Кутубхоначи


2

41.

Видео-ёзув оператори


1

           

Изоҳ:


*) спорт психологларидан бир нафари паралимпия бўлими ўқувчи-спортчилари учун ажратилади;


**) амалдаги штат бирликлари ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 2023/2024 ўқув йилига қадар, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази учун бутун даврда ишлашига рухсат берилади;


***) ушбу лавозимлар аутсорсинг хизматига ўтганда киритилмайди.


1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи лавозими киритилиши мумкин.


3. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади.

         

         




Намунавий штатлар жадвалига

ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт турларига

тайёрлаш марказлари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун

алоҳида лавозимларни киритиш

НОРМАЛАРИ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА

           

1. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган Марказнинг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.



2-БОБ. ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ

ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИДА АЛОҲИДА

ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ МЕЪЁРЛАРИ

           

2. Марказ ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси учун - 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


3. Марказнинг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун - 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.


4. Марказнинг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун - 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.


5. Марказнинг 2 500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2 500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


6. Марказнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берилган майдон бундан мустасно.


7. Марказни кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвоза постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда, Марказ ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

Марказни кеча-кундуз қўриқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ шартнома асосида қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш мумкин.


8. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари, футбол стадиони учун - алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонлари бундан мустасно).


9. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв.м. майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - Марказ биносининг фойдаланиладиган 3 500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Марказ балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.


10. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


11. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


12. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган Марказларда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) кеча ва кундуз дам олиш, байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


13. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар 25 нафар ўқувчиларга 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


14. Жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчиларни доимий кузатиб юриш мақсадида 12 нафар паралимпия ўқувчи-спортчилари учун иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 1,0 бирлик ҳисобидан тарбиячи лавозими киритилади.


15. Марказнинг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.


16. Марказнинг ўқувчилар турар жойида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса - 0,5 бирлик паспортчи лавозими киритилади.


17. Хўжалик бекаси лавозими Марказ ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача бўлса - 1,0 бирлик, 300 нафардан ортиқ бўлса - 2,0 бирлик штат киритилади.


18. Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мувофиқ енгил хизмат автомашиналари чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун - 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.


19. Марказ балансига киритилган "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.


20. Марказ ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.


21. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган Марказда 1,0 бирликдан ҳар бирига алоҳида сувдан қутқарувчи, таъмирловчи ва тозаловчи лавозимлари киритилади.


22. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.


23. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.


24. Марказ тиббиёт пункти учун ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан тиббиёт пунктининг навбатчи ҳамшираси лавозими киритилади.


25. Футбол, камондан отиш майдони мавжуд бўлган Марказда ҳар бир алоҳида жойлашган футбол майдони, камондан отиш майдонини таъмирловчи ва тозаловчи учун - алоҳида 1,0 бирлик штат бирлиги киритилади.


26. Марказнинг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун - 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.


27. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотлари ва спорт майдонлари учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга Марказнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.


29. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассаса раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


30. Штатлар жадвалини тузишда календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ҳамда ўқувчилар сони ўзгаришига кўра ўқув йилининг 1 сентябрь ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

РЎЙХАТИ

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда):


а) 1-иловада:


7-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари-тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерация (ассоциациялар)нинг (улар мавжуд бўлса) тақдимномаси бўйича";


13-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоаларининг тренерлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерация (ассоциациялар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномасига кўра тайинланади";


15-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий календарь режа, у тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия-спорт бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари томонидан шакллантирилади, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади";

бешинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

"а" кичик банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ҳудудий календарь режага киритиш учун - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларига спорт турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан;"


23-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика календарь режасини шакллантиришда - Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади;";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий календарь режани шакллантиришда - Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларининг, туманлар (шаҳарлар) спортни ривожлантириш бўлимларининг, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;"


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод-2014" спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида" 2014 йил 1 июлдаги 175-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 328-модда) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари билан биргаликда Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган мамлакатларнинг халқаро тажрибасидан кенг фойдаланган, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида мақсадли тайёрлаш учун ҳар бир вилоятдан ҳар йили танлаб олиш кўрсаткичини 100 кишигача етказган ҳолда спорт секцияси ва мактаб даражасидан бошлаб иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими такомиллаштирилишини таъминласин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида" 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банди еттинчи хатбошисидаги "олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган 2018 - 2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 7, 14, 17, 29, 30, 31-позицияларининг "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги тегишли келишикдаги "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан, "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорининг 4-банди "а" кичик бандининг саккизинчи хатбошиси, "б" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг педагогик амалиёт ўташи белгиланган муассасалар рўйхатида:

1-позициянинг "Педагогик амалиётга юбориладиган муассасалар номи" устунидаги "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати" устуни "Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" устуни билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


5-илованинг "Терма жамоалар ва спорт захираси" устунидаги "олимпия захираси коллежига" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-илованинг "Ташкилотлар, иш хусусиятлари" устунидаги "олимпия ва паралимпия захиралари коллежи", "болалар-ўсмирлар спорт мактабларида" сўзлари тегишлича "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази", "спорт мактабларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарорида:


а) 2-иловада:


"Андижон вилояти" бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

           

"





1.

Андижон шаҳри

    

бокс

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, 50-умумтаълим мактаби

      

футбол

футбол академияси, болалар-ўсмирлар футбол мактаби

    

бадминтон, стол тенниси 2-сон спорт мактаби

32-умумтаълим мактаби

       





";

         

"Бухоро вилояти" бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"





1.

Бухоро шаҳри


бадминтон, эркин кураш Бухоро шаҳридаги Эркин кураш маркази

      

бокс

"Аббос Атоев" номидаги бокс маркази

   

юнон-рум кураши

Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази кураш зали

        





";

        

"Қашқадарё вилояти" бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"





1.

Қарши шаҳри

   

бадминтон, дзюдо

Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

      

сузиш

Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби

          

каратэ WKF

Қарши шаҳар

29-умумтаълим мактаби

      





";

          

"Самарқанд вилояти" бўлимида:

1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"





1.

Самарқанд шаҳри

   

бадминтон, дзюдо

Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

         

бадиий гимнастика

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби

           

енгил атлетика

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби

        





";

         

14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"





14.

Тойлоқ тумани

          

эшкак эшиш турлари

Тойлоқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

         

кураш

Тойлоқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

         

волейбол

Тойлоқ туман спорт мактаби

        





";

        

"Фарғона вилояти" бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"





1.

Фарғона шаҳри

         

бадминтон, теннис

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби

          

гимнастика

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби

        

сузиш

Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

        





";

          

"Тошкент шаҳри" бўлимининг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"





7.

Чилонзор тумани

     

бадминтон, бадиий гимнастика

Чилонзор тумани спорт мактаби

          

камондан отиш Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудидаги камондан отиш базаси

          

гандбол

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

        





";

           

б) 3-илованинг 15-банди "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "олимпия захиралари коллежларига" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорида:


а) 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида, спорт мактабларида, ихтисослаштирилган спорт мактабларида бадминтон бўлимларини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин";


б) 2-илованинг:

4-позицияси "Объект номи" устунидаги "Жиззах олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позицияси "Объект номи" устунидаги "Қарши олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг олимпия захиралари коллежларига" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлигининг Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 2-илованинг 11-бандидаги "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорининг 2-иловасида:


1-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Фарғона олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунида:

"Андижон олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Андижон шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунида:

"Наманган олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Самарқанд олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" ҳамда "Ғузор тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунида:

"Термиз олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" ҳамда "Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Навоий олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Навоий Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" ҳамда "Хива тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Нукус олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Жиззах олимпия захиралари коллежи" сўзлари "Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-позициянингғил ва қиз болалар учун" устунидаги "Республика олимпия захиралари коллежи", "Чирчиқ олимпия захиралари коллежи" ҳамда "Гулистон олимпия захиралари коллежи" сўзлари тегишлича "Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази", "Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" ҳамда "Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 апрелдаги 159-сон қарори 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "олимпия ва паралимпия захираси коллежларида" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 июндаги 294-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 18 июлдаги 198-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 181-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорига 5-илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 877-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь














































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск