ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

АВ 18.01.2019 й. 3124-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг Буйруғи билан тасдиқланган (3-сонли БҲС)нинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 18.01.2019 й. 3124-сон билан рўйхатга олинган

молия вазирининг Буйруғи билан тасдиқланган

(3-сонли БҲС)нинг олдинги таҳрири




АВ 06.03.2024 й. 3124-6-сон билан рўйхатга олинган

иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғидан

олдинги таҳрири



138-банднинг олдинги таҳрири


138. Дастурий мажмуа орқали электрон шаклда топширилган молиявий ҳисоботлар бир нусхада қоғозга чоп этилиб, ҳисобот берувчи ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Имзоланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотида белгиланган тартибда сақланади.



139-банднинг олдинги таҳрири


139. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботларни дастурий мажмуа орқали ваколатли ходимлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.

Жамланма молиявий ҳисоботлар бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан Стандартнинг 138-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва сақланади.



141-банднинг олдинги таҳрири


141. Молиявий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида имзоланган ҳолда бир нусхада тақдим этади.

Ҳисоботлар бюджет ташкилотларининг муҳрлари ҳамда Стандартнинг 138-бандида кўрсатилган ваколатли шахсларнинг имзолари қўйилмаса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.



143-банднинг олдинги таҳрири


143. Бюджет маблағларини тақсимловчилар давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари асосида чораклик ва йиллик жамланма молиявий ҳисоботларни тузиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига электрон тарзда тақдим этади. (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги банд)



155-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


155. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушуми тўғрисидаги ҳисоботларни тўғри тузилишини таъминлаш мақсадида, ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва ҳисоботларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмалари, молия ва солиқ органларига ёзма шаклдаги кўрсатмалар бериши мумкин. (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



155-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва уларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида берилган кўрсатмалар юзасидан тегишлилиги бўйича Давлат солиқ қўмитасини хабардор этади. (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



167-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


167. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни: (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



168-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


168. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳисобот даври учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



169-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари тақдим қилган Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари; (АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)




АВ 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган

иқтисодиёт ва молия вазирининг Буйруғидан

олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Бюджет маблағларини олувчилар Давлат бюджети маблағлари бўйича Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Баланс (1-сон шакл)ни, Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни, Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотни ҳамда Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этади. (АВ 11.01.2023 й. 3124-5-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



153-банднинг олдинги таҳрири


153. Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.



166-банднинг олдинги таҳрири


166. Туман ва шаҳар молия бўлинмалари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:

юқори турувчи молия органларига - улар белгилаган муддатларда;

тегишли ҳокимликларга - туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот юқори турувчи молия органларига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.




АВ 11.01.2023 й. 3124-5-сон билан рўйхатга олинган

молия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Бюджет маблағларини олувчилар Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этади.



3-сонли БҲС 13-илова номининг олдинги таҳрири


Молиявий ҳолат тўғрисида баланс

ҲИСОБОТ



3-сонли БҲС 13-иловага 1-илова 032-қатор номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисобланган даромадлари (510 300)















































Время: 0.2859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск