ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2023 й. ПФ-2-сон "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.01.2023 й.

N ПФ-2



ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК

КЛАСТЕРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, ТЎҚИМАЧИЛИК

ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИНИ ТУБДАН

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ҲАМДА СОҲАНИНГ ЭКСПОРТ

САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, соҳа корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толаси тўлиқ ва ип калаванинг 45 фоизи қайта ишланмоқда, шунингдек, соҳанинг йиллик экспорт салоҳияти 3,2 миллиард доллардан ошди.

Шу билан бирга, жаҳон бозорларида рақобатнинг кучайиши, хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан аралаш турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига харажатларнинг камайтирилиши ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

Кейинги беш йилда пахта толасини чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,1 бараварга ва экспорт кўрсаткичини 2,6 бараварга оширишни таъминлаш ҳамда гилам ва уй тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:


1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини давлат томонидан кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш орқали 2023 йил якуни билан соҳанинг экспорт салоҳиятини 5 миллиард АҚШ долларига етказиш, тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини 65 фоиздан 81 фоизга ошириш, 35 мингта бўш иш ўринларини тўлдириш, жумладан ижтимоий дафтарларга кирган аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатидаги мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш мақсадида:

а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан:

газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни узлуксиз, жумладан револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига, унинг буюртмасига асосан 2023 йилда 100 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил августдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади;

тижорат банкларида, уларнинг буюртмасига асосан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида, 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада ва қолган давр учун йиллик 5 фоиз ставкада қуйидаги мезонлар бўйича газлама, гиламчилик, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига кредит линиялари очилади:

маҳсулот умумий ҳажмининг 50 фоизи миқдорида экспортни таъминлаш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш;

ўз маблағлари, шу жумладан бино-иншоотлар, айланма маблағ иштирокини камида 30 фоиз қилиб белгилаш;

кредит мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд эмаслиги.

Бунда:

экспорт мажбурияти корхона томонидан бажарилмаган тақдирда, кредит бўйича имтиёзли даврда ҳисобланган фоиз ставкалари йиллик 5 фоиз ставкада қайта ҳисобланади;

тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 2 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

ажратилган маблағларни ўзлаштириш якунларидан келиб чиқиб, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси хулосаси асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2024 йилда қўшимча 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади;

б) тижорат банклари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини револьвер кредитлаш орқали айланма маблағ билан таъминлашга 1 триллион сўм миқдорида 24 ойга, жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 фоиздан ошмаган банк маржасини қўллаган ҳолда кредитлар ажратилади;

в) тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади;

г) Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 25 минг доллардан кўп бўлмаган миқдори қоплаб берилади. Бунда, ушбу харажатлар корхона томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг қарз маблағлари ўрнатилган тартибда жалб қилинганидан кейин қоплаб берилади;

д) Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

экспорт ҳажми 5 миллион долларгача бўлганда - 1 миллион долларгача;

экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда - 2 миллион долларгача;

экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда - 3 миллион долларгача;

экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда - 4 миллион долларгача;

экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда - 5 миллион долларгача;

е) ташқи бозорларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини сотишга мўлжалланган йирик савдо омборларини ижарага олиш харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда йирик савдо омборларини ижарага олиш харажатларини қоплаш тартибини тасдиқласин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртмасига асосан ушбу Фармоннинг 2-банди "г" ва "е" кичик бандларидаги ҳамда 5-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги харажатларни қоплаш учун республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин ҳамда келгуси йилларда бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу харажатларни назарда тутсин;

бир ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда фермер хўжаликларига 2022 йил ҳосили учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня қўлламаслик юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш учун 2023 йил 1 апрелга қадар 2 йил муддатга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг:

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта толаси таъминоти асосида босқичма-босқич 700 миллион АҚШ доллари миқдорида муқобил молиялаштириш манбалари ҳамда хорижий молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш;

олти ой муддатда маҳаллий корхоналар маҳсулотига халқаро сертификатларни тақдим этувчи камида учта йирик хорижий компанияларнинг ваколатхонасини ташкил қилиш;

таниқли брендлар вакилларининг республикада ҳар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

икки ой муддатда тажриба тариқасида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Европа давлатларида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг савдо уйи (ваколатхона)ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан хорижда савдо уйи ва дўконини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 100 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилсин.


7. Йил якунига қадар Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ мазкур Фармонга 1-иловада назарда тутилган кичик саноат зоналарида электр энергияси, табиий газ, оқова сув тармоқлари, марказлашган сув тозалаш иншоотлари ва бошқа инфратузилмалар барпо этилишини таъминласин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигига индустриал технопарк фаолиятини самарали йўлга қўйиш вазифаси юклансин.


7-1. 2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган айрим товарлар рўйхати 1а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш лойиҳа офиси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзпахтасаноат" АЖ балансидаги бўш турган пахта терминаллари негизида тўқимачиликка ихтисослаштирилган кичик саноат зоналарини ташкил этиш ҳамда импортдан келтириладиган хомашё омборлари сифатида ишлатиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг ижтимоий дафтарларга кирган аҳолига берилаётган имтиёзларни 3 ой муддатга сақлаб қолиш шарти билан уларни соҳа корхоналарига ишга жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда:

2023 йил 1 апрелга қадар талаб юқори бўлган профессионал касблар (тикувчи, бичувчи, йигирувчи, механик) йўналишида дуал таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш ва хорижий (Германия, Туркия) таълим дастурларини жорий қилиш бўйича пилот лойиҳаларни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида амалга оширсин;

2023 йил 1 августга қадар Туркиянинг нуфузли тўқимачилик институти билан ҳамкорликда Андижон вилоятида замонавий инновацион технологиялар институтини ташкил этиш ва хорижий таълим дастурларини жорий этиш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2023/2024 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Туркия, Германия ва бошқа давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тўқимачилик саноатида талаб юқори бўлган мутахассисларни (муҳандис, технолог, дизайнер, маркетолог) тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиб, жорий этсин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар бериш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағларни жалб қилиш;

2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёсига ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи тўловининг фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари учун мақбул ва шаффоф механизмини жорий қилиш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида қўшимча таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов белгилансин.


15. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 январдаги

ПФ-2-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида

тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари

ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати

маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган

индустриал технопарк ҳудудлари

Т/р

Ҳудуд номи


Туман номи


Маҳалла номи


Контур


Ер майдони

(га)


1.

Андижон вилояти

Пахтаобод тумани

Дўстлик массиви "Ҳаётбахш" МФЙ


266, 267, 268, 269, 270, 271, 272, 273, 274, 275, 276, 277, 278, 279, 280, 282, 283, 285, 286


55

2.

Қашқадарё вилояти


Косон тумани


"Дўстлик" МФЙ


61, 62, 63, 64, 65, 66, 138, 140 13009қ


27,4

"Гулбоғ" МФЙ


2011, 2013қ


2,6

3.

Наманган вилояти


Чортоқ тумани


"Обод диёр" МФЙ


1167, 1168, 1169,1170, 1173, 1174, 1175, 1176, 1177, 1178, 1179, 1180, 1181, 1183, 1201, 1202, 1208, 1209, 1210, 1211, 1212, 1213, 1214, 1215, 1216, 1217, 1218, 1219, 1220, 1221, 1222, 1223, 1225, 1226, 1230, 1231, 1232, 1234, 1235, 1272


106

4.

Тошкент вилояти


Юқори Чирчиқ тумани


"Қурсой" ва "Нурли замин" МФЙ


4185, 4186, 4187, 4188, 4189, 4190, 4191-к, 4023 қк


69

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 январдаги

ПФ-2-сон Фармонига

1а-ИЛОВА


2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик

ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

киришда божхона божидан озод

қилинадиган айрим товарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

         

ТИФ ТН коди

      

Товар номи

      

1.

3923100000,

3923409000,

3923900000


Пластмассадан тайёрланган товарларни ташиш ёки қадоқлаш учун товарлар

2.

4010120000,

4010190000,

4010310000,

4010320000,

4010330000,

4010340000,

4010350000,

4010360000,

4010390000


Ленталар, ременлар ёки бельтинглар

3.

8415830000

Двигателли вентилятор ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун асбоблар билан жиҳозланган ҳавони кондиционерлаш қурилмалари, шу жумладан, намликни алоҳида назорат қилиб бўлмайдиган кондиционерлар: - - ичига совутиш қурилмаси ўрнатилмаганлар


4.

8716800000

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари; уларнинг қисмлари:- бошқа транспорт воситалари- - бошқалар:- - - бошқалар:- - - - муқаддам фойдаланишда бўлган (ишлатилган):- - - - - бошқалар:- - - - - - бошқалар:- - - - - - - бошқалар


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 январдаги

ПФ-2-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4453-сон қарорининг 2-бандида:


"б" кичик банддаги "2023 йил" сўзлари "2024 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банддаги "5 фоизи" сўзлари "10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5989-сон Фармонининг 8-бандида:


"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари маблағлари," сўзлари чиқариб ташлансин;


"б" кичик банддаги "2023 йил" сўзлари "2024 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги "Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2-сон қарори 1-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси "шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр билан" сўзларидан кейин "(2022 йил пахта ҳосили учун 9 ойлик имтиёзли давр билан)" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-53-сон Фармонининг 3-бандида:


биринчи хатбошидаги "1 февралдан" сўзлари "1 мартдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


"а" кичик банддаги "25 фоизи" сўзлари "20 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-228-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди. Ушбу норма 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган ҳолатларга ҳам татбиқ этилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-268-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Марокаш, Шимолий ва Жанубий Америка, Араб, Корея ва Япония давлатларига газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Экспорт шартномалари бўйича тўловлар учинчи шахслар, яъни экспорт шартномаси бўйича инвойс (ҳисоб-фактура) асосида етказиб берувчининг пуллик ҳуқуқларини бериш асосида дебиторлик қарзларини сотиб олган ёки етказиб берувчига экспортолди молиялаштиришни амалга оширган молия агентлари (инвесторлар) томонидан амалга оширилган бўлса, учинчи шахс-инвесторлар томонидан кўрсатилган молиявий хизмат учун ушлаб қолинадиган мукофотлаш ҳақи миқдори тегишли экспорт контрактлари бўйича дебиторлик қарзи ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори учинчи шахс-инвесторларнинг мукофотлаш ҳақи миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади.

Бунда мавжуд экспорт контракти бўйича дебиторлик қарздорлигини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)да рўйхат олинмайди".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди тўққизинчи хатбошиси "100 квадрат метргача" сўзларидан кейин "(омборхоналар учун 500 квадрат метргача)" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси тармоқларида ишга жойлашган тақдирда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган хотин-қизлар юқоридаги дафтардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар уч ой муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг уч ойлик амал қилиш муддати хотин-қизлар ишга кирган кундан бошлаб ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 январь















































Время: 0.1769
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск