ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2023 й. 21-сон "Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2023 й.

N 21




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ХОТИН-

ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БЎЛИНМАЛАРИ

ҲУЗУРИДАГИ "ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ" ЖАМОАВИЙ

ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

         

Хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ёшлар орасидан "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини ташкил этиш ҳамда ушбу гуруҳ аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университетига (кейинги ўринларда - ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасалари) ўқишга киришда имтиёзлар бериш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;

аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;

ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини (кейинги ўринларда - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари) шакллантириш, ушбу гуруҳга аъзо бўлиш тартиби;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг асосий вазифалари;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларининг фаолиятини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш тартиби;

б) Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар беришда инобатга олинадиган мезонлар;

ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун квота асосида тавсияномаларни бериш тартиби;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларини ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари.


5. Белгилансинки:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади;

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари бир йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномасига асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;

тавсиянома берилган номзодлар сони белгиланган квотадан кўп бўлган тақдирда, уларни ўқишга қабул қилиш танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, ажратилган қабул квоталари доирасида кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда амалга оширилади.


6. Белгилаб қўйилсинки, "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини шакллантириш ҳамда гуруҳларнинг фаол аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлиги қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) туман (шаҳар) даражасида:

ички ишлар органлари - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолигига кирмоқчи бўлган ёшлар (хотин-қизлар)дан аризаларни қабул қилади, улар орасидан оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакиллари иштирокида ўтказиладиган суҳбат асосида мазкур қарор талабларига жавоб берадиганларини танлаб олади, гуруҳларни ташкил этиш ва номзодларни қабул қилиш ёки рад этиш бўйича оила ва хотин-қизлар бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади, номзодлар билан ўтказилган суҳбат ва гуруҳларга қабул қилиш натижалари бўйича вилоят бошқармаларига маълумот тақдим этади, гуруҳ аъзоларининг ҳар ойлик иш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, гуруҳлар томонидан ишни ташкил этиш натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади;

оила ва хотин-қизлар бўлимлари - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолигига кирмоқчи бўлган ёшлар (хотин-қизлар)дан аризаларни қабул қилади, улар орасидан белгиланган талабларга жавоб берадиганлари бўйича ички ишлар органлари раҳбарларига ёзма тавсиянома беради, номзодлар билан ички ишлар органларида ўтказиладиган суҳбат жараёнида ва тегишли қарор қабул қилишда иштирок этади, гуруҳ аъзоларининг ҳар ойлик иш жадвалини ишлаб чиқишда ҳамда гуруҳлар томонидан ишни ташкил этиш натижадорлиги бўйича ўтказиладиган мониторингда иштирок этади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида:

ички ишлар органлари - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари ҳақидаги маълумотларни жамлайди, гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади, туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома олишга номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда номзодларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида очиқ суҳбат ташкил этади, суҳбат натижалари бўйича бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган хулоса шакллантирилади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига юборилади;

оилар ва хотин-қизлар бошқармалари - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари ҳақидаги маълумотларни жамлайди, гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади, ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома олишга номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган суҳбатда иштирок этади;

в) республика даражасида:

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолияти бўйича маълумотларни жамлайди, гуруҳларнинг ишчанлиги ва иш натижадорлиги бўйича тизимли таҳлил олиб боради, лозим даражада уларни методик материаллар билан таъминлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан тақдим этилган хулосаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар беради;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси - "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолияти бўйича маълумотларни жамлайди, гуруҳларнинг ишчанлиги ва иш натижадорлиги бўйича тизимли таҳлил олиб боради, лозим даражада уларни методик материаллар билан таъминлашда иштирок этади, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳузурида ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) бир ой муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

б) уч ой муддатда:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини шакллантирсин ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

Миллий гвардия билан биргаликда тавсияномалар берилган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига ўзларининг олий таълим муассасаларига қабул қилишда қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

           

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 январдаги

21-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига

номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

          

1. 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзоларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади";


2. Қуйидаги мазмундаги 49-1-банд билан тўлдирилсин:

"49-1. "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танловда (ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича) тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаганда тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Бунда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган икки фоизли квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 январь
































































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск