ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2023 й. 100-сон "Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2023 й.

N 100



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат активлари "E-auksion" электрон савдо платформасига савдога чиқарилганда ва уларни баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилганда, баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талабини бекор қилиш;

давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўланган қисмига давлат активидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш;

савдоларда давлат активини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 мартдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 1-илова):


5-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари тегишлича "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" ва "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) тузади.

Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:

муассис;

ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;

иқтисодиёт ва молия органи;

солиқ хизмати органи;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий ижро ҳокимият органлари;

Кадастр агентлиги вакиллари киритилади.

Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин";


37 ва 38-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамият томонидан ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан расмийлаштирилади, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди, жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади";


49-банд биринчи хатбошиси "дубликати" сўзидан кейин "мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг)" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-илова 2-босқич "Бажариш муддатлари" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N _____________

         

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


          

паспорт серияси _____ рақами ____________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                       (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сўз билан)



га

(хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)



мулк ҳуқуқи берилди.

(ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу ордер


томонидан


(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(ордерни бериш асоси)


*Изоҳ_________________________________________________________

Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади";


б) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 2-илова):


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда - давлат акциялари) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат акцияларини суднинг қарори асосида сотишда;

Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига асосан акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди";


2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.";


27-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналарининг давлат акцияларини баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Давлат акцияларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ бу муддат, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат тендер комиссияси қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, биржа битими кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.

Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисобварағига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.

Давлат акцияларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағни инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:


Фд=Қд*(МБд/365)*Кд


Бунда:

Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;

Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;

Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;

МБд - Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкаси. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;

Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони биржа битими тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган биржа битими бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.

Бунда, ҳисобланган фоизлар биржа битимида белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади";


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. ҲККП биржа битими бўйича маблағлар тушгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисобварақларига пул ўтказмаларини амалга оширади;

сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан (агар мавжуд бўлган тақдирда) сотилган давлат акциялари бўйича биржа битими доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб икки иш куни ичида сотувчи:

давлат акциялари сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;

харидорга биржа битими бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар (агар мавжуд бўлган тақдирда) акция қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида сотувчининг депо ҳисобварағидан харидорнинг депо ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш тўғрисида топшириқ бериш орқали харидорга сотиб олинган акцияга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беради, бунда инвестиция мажбуриятлари бажариб бўлингунга қадар харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан харидорнинг депо ҳисобварағидаги акциянинг ҳаракати Марказий депозитарийдаги "Қимматли қоғозлар" махсус бўлимида блокировка қилинади";


Низомга 1-илованинг 3-босқичи "Бажариш муддатлари" устунидаги "10 кун" сўзи "3 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 3-илова):


1-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат улушини суднинг қарори асосида сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди";


2-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси";


3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Савдоларда давлат улушини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.";


19-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:

давлат улушини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат улуши "E-auksion" электрон савдо платформасидаги аукцион савдоларига чиқарилганда";


47-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "аукционни" ва "аукцион" сўзлари тегишлича "танловни" ва "танлов" сўзлари билан алмаштирилсин;


72-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


76-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


77-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) томонидан оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузилади";


84-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:


Фд=Қд*(МБд/365)*Кд


Бунда:

Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;

Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;

Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;

МБд - Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;

Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.

Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади";

тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


86-банднинг биринчи хатбошиси "ижтимоий мажбуриятларсиз" сўзларидан кейин "ҳамда сотиб олиш тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан" сўзлари билан тўлдирилсин;


87-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87. Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) олди-сотди шартномалари доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:

давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;

харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" сертификатни беради";


88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"88. Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда, харидор томонидан сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилади";


қуйидаги таҳрирдаги 88-1-банд билан тўлдирилсин:

"88-1. Давлат улуши белгиланган тартибда жамиятнинг ўзига сотилган тақдирда, жамият томонидан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган кундан ўн иш куни ичида жамиятга сертификат берилади";


XIII-боб ва 95-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 1-иловада:


3-босқичда:

"Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ойдан сўнг, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса ёки жамият томонидан сотиб олиш рад этилгандан сўнг давлат улушини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқариш";

"Бажариш муддатлари" устунидаги "Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ой ичида, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса" сўзлари "Давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

5-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Давлат улуши 2 ой мобайнида оммавий савдоларда сотилмаган тақдирда, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш.



Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб 30 кун ичида

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш, таклифномаларни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.


Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.


Таклифномада белгиланган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва музокаралар қатнашчиси билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.


Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Аукцион савдоларида давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади.


Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда.

"


Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКМ ҚЎШИМЧА

МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ

ФОНДИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛК

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

СЕРТИФИКАТ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------



МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

СЕРТИФИКАТ N _____________

          

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


          

паспорт серияси _____ рақами ____________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                       (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сумма сўз билан)



улуш

(давлат улуши хусусийлаштирилган жамиятнинг манзили ва номи (улуш миқдори)


қийматининг


тўланган қисмига


(сумма сўз билан)


мутаносиб равишда


мулк ҳуқуқи берилди.


(улуш миқдори ёзилган ҳолда ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу сертификат


томонидан


(ушбу сертификатни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(сертификатни бериш асоси)


*Изоҳ__________________________________________________________

Сертификат берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

         

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади";


г) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 4-илова):


2-банд ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси";


3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Савдоларда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин";


8-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат кўчмас мулки объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда ягона мулк мажмуаси сифатида хусусийлаштириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган тақдирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда ҳудудни шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли хулосани тақдим этади";

учинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги таҳрирдаги 14-1 ва 14-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"14-1. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида аниқланган, ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари бўлганда - ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан белгиланган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри "E-auksion" электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

14-2. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз сотиш учун савдога чиқарилади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) тузади.

Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:

балансда сақловчи;

иқтисодиёт ва молия органи;

солиқ хизмати органи;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

Кадастр агентлигининг ваколатли вакиллари;

бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади";


25-банддаги "йигирма" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;


26-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:

давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат кўчмас мулк объекти "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда";

иккинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


29-3-банднинг биринчи хатбошиси "тўғридан-тўғри" сўзларидан кейин "ЭРИ орқали имзоланадиган электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


43-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


50-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "аукцион" сўзи "танлов" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "аукционни" ва "аукцион" сўзлари тегишлича "танловни" ва "танлов" сўзлари билан алмаштирилсин;


63-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


71-1-банд "ғолиби билан" сўзларидан кейин "ЭРИ орқали имзоланадиган электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


77-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


81-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


82-банднинг биринчи хатбошисидан "танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


89-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи - ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:


Фд=Қд*(МБд/365)*Кд


Бунда:

Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;

Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;

Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;

МБд - Марказий банкининг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади.

Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.

Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади";

иккинчи - тўртинчи хатбошилари тегишлича ўн учинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомга 1-иловада:


2-босқич "Бажариш муддатлари" устунидаги "икки ойдан" сўзлари "ўн кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-босқич "Бажариш муддатлари" устунидаги "10 кун" сўзлари "3 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

5-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Давлат кўчмас мулк объекти оммавий (аукцион, танлов) савдоларда 2 ой давомида сотилмаган тақдирда, уни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали оферта қилишга таклифнома чоп қилинади.


Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича оферта қилишга таклифномани ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.


Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.


Таклифномада белгиланган муддатда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган музокаралар қатнашчиси билан давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.


Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Аукцион савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади.

     


Давлат мулкини сотишда тендер савдоларни ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда

"


Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА МУЛК

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------


МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N _____________

         

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


         

паспорт серияси _____ рақами ___________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                     (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сўз билан)



га

(хусусийлаштирилган давлат мулкининг манзили ва номи)



мулк ҳуқуқи берилди.

(ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу ордер


томонидан


(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(ордерни бериш асоси)


*Изоҳ_____________________________________________________________


Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

     

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади";


д) Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 7-илова):


2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси";


24-бандда:

олтинчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" сўзлари "Табиат ресурслари вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қурилиш вазирлиги" ва "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари тегишлича "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" ва "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун кечиктирилган тўлов суммаси 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня ҳисоблаб ёзади";


37-банднинг биринчи хатбошисидаги "камида уч ой олдин", "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари тегишлича "сўнг уч ой давомида" ва "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги 268-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"действие постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан от 6 октября 2014 года N 279 "Об утверждении положений о порядке приватизации объектов государственной собственности" не распространяется на реализацию государственных пакетов акций путем их вторичного публичного предложения (SPO) на фондовой бирже, в том числе на определение цены их реализации".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:

давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат мулки объекти (улуши) "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда";


б) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини

ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш

СХЕМАСИ

1-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари


    

Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Бунда, давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат мулки объекти (улуши) "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.


Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 3 иш кун ичида


Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятлар минимал қиймати миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.

Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади.

       


Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида

2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари


Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш.


Хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда






Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, савдолар оператори


ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш.


Объектларни сотиш (ижарага бериш) ҳолатида - электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин






Савдолар оператори


Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш.


Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.

"


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарорида:

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 2-илова):


3-бандда:


"а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"б" кичик бандидаги "(кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан" сўзларидан кейин ", қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, уларга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланадиган фоизлардан, шунингдек "UzAssets" АЖ инвестиция компанияси устав капиталига берилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан ҳамда "UzAssets" АЖ соф фойдасидан Жамғармага" сўзлари билан тўлдирилсин;


6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Жамғармага мазкур Низом 3-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ келиб тушган маблағларни тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:

а) маблағларнинг (ушбу банднинг "б"-"д" кичик бандлари бундан мустасно):

87 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

10 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

б) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан ушбу банднинг "в" кичик банди мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар:

90 фоизи - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;

10 фоизи - Жамғармага;

в) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

г) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг "б" кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;

д) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. Давлат активларини сотишдан тушган маблағлардан давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирилади.

Давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бекор қилинган тақдирда аввал тақсимлаб, йўналтирилган маблағлар қайтарилмайди.

Харидор олдида қопланмаган қарздорлик қисми бошқа давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қайтарилади, бунда савдо ташкилотчилари ёки воситачиларининг харажатлари қайтарилмайди.

Давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тегишли маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига йўналтирилади";


8-банддаги "қарорларида" сўзи "тегишли ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мазкур Низомнинг 3-бандининг "в" кичик бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисобварақларида жамланиб, тақсимланмайди ва белгиланган тартибда фойдаланилади.";


10-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


11-банднинг биринчи хатбошисидаги "6 ва 7-бандларига" сўзлари "6-бандига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "бешинчи, еттинчи ва саккизинчи" сўзлари "олтинчи ва еттинчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси" сўзлари "Жамғармани юритиш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"UzAssets" АЖ инвестиция компанияси - унинг устав капиталига бериш орқали сотилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан тушган маблағлар бўйича";


Низомга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорида:


а) қарор номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "(хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно)" сўзлари "(қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи - тўртинчи хатбошиларидаги ва 3-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


д) Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:


номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


1-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика мулки объект(лар)и - давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар";


3-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Бошқа асосий воситаларни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда топширувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган асосий воситалар рўйхати тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.";


6-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "республика кўчмас мулк объектлари" сўзларидан кейин "ва автомототранспорт воситалари" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "республика кўчмас мулк объект(лар)и" сўзларидан кейин "автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари" сўзлари билан тўлдирилсин;


8-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


2-бобнинг номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


9 ва 10-бандлардаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


"а" кичик бандидаги "кўчмас мулкнинг" сўзлари "мулки объектининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "кўчмас мулкни" сўзлари тегишли келишикдаги "мулки объектини" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги таҳрирдаги "д" ва "е" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"д) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномаси;

е) бошқа асосий воситаларни тасдиқланган рўйхати";


12-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


3-бобнинг номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банддаги "10" ва "кўчмас мулк" сўзлари тегишлича "11" ва "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


18 - 20-бандлардаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


4-бобнинг номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банддаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


23-банднинг биринчи хатбошисидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Агентликнинг республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш бўйича қарори ушбу мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига асос бўлади, бошқа асосий воситалар бундан мустасно";


е) Низомга 1-иловада:


номланишидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин;


1-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "кўчмас мулк" сўзлари "мулки" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 мартдаги

100-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги 352-сон қарорининг 6-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 588-сон қарорининг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 589-сон қарорининг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорининг 7-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги 837-сон қарорига илованинг 1-банди "г" кичик банди олтмиш иккинчи - олтмиш тўртинчи, саксон тўртинчи - саксон тўққизинчи ва "д" кичик банди олтмиш иккинчи - олтмиш тўртинчи хатбошилари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 декабрдаги 1040-сон қарорининг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 март











































Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск