ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2023 й. 193-сон "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2023 й.

N 193



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАСИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланган.

Шунга кўра, ушбу Фармонга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 8 майдаги

193-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 4-илованинг 12-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ислом университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 224-сон қарорига 3-илованинг 10-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 августдаги 364-сон қарорига 2-илованинг 1-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомнинг 24-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорига 1-илованинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низомда:


а) 4-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга илованинг 1-босқич "Тадбирлар" устуни ўнинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига 1-илованинг 44-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорида:


а) 2 ва 7-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-банднинг биринчи хатбошиси, 5-банд, 20-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг ўн биринчи хатбошиси ва 19-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4 ва 5-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "O`zbekiston" телерадиоканалининг "Ҳидоят сари" студияси ва Тошкент ислом университети "Зиё медиа маркази" фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги 716-сон қарорининг 1 ва 7-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарорининг 10-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) муассислигидаги етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академия ректорига, зарур ҳолларда, Дин ишлари қўмитаси билан келишган ҳолда Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин";


в) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дин ишлари қўмитаси Академия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Академия ўз фаолиятида бевосита Дин ишлари қўмитаси олдида ҳисобдордир;";


г) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Дин ишлари қўмитаси:";


д) 8-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарорининг 1, 3, 5, 7, 8 ва 9-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 896-сон қарорда:


а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8 ва 9-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва "Зиё" медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" ва "Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари тегишлича "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" ва "Дин ишлари қўмитаси"сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарорига 2-илованинг 15-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 1-илованинг 3-босқич иккинчи устуни 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 14 февралдаги 84-сон қарорининг 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги 422-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Д. Махсудов - Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари".


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги 693-сон қарорига 2-иловада:


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 7-иловада:


а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. С. Тошбоев - Дин ишлари қўмитаси раиси";


б) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Б. Қодиров - Дин ишлари қўмитаси Конфессиялар билан ишлаш бўлими бошлиғи";


в) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Б. Рустамов - Дин ишлари қўмитаси Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи".


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 16 декабрдаги 756-сон қарорига 1-илованинг 17-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида Ягона низомга 23-илованинг 4, 5 ва 9-позицияларидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида ягона низомга 14-илованинг 9-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига 1-иловада:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 1-илованинг 2-босқич иккинчи устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 2-илованинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 48-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги 282-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг" сўзлари "Дин ишлари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5, 6, 10 ва 15-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" сўзлари "Дин ишлари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 октябрдаги 590-сон қарорига илованинг 20-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳудудий бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 май

















































Время: 0.1632
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск