ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 й. 227-сон "2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.06.2023 й.
N 227
2023 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН БУҒДОЙ ХАРИД
ҚИЛИШ ВА ИЧКИ БОЗОРДА НАРХЛАР
БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 25 ноябрдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни, жумладан:
1 млн 283 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдойни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;
1 млн 41 минг 550 тонна товар буғдойни фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар (кейинги ўринларда - буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Белгилансинки, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналар ва буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.
2. 2023 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни қабул қилиш дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмларини буғдой етиштирувчилар кесимида рўйхатини тасдиқласин.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган товар буғдойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорида белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиш белгилаб қўйилсин.
Бунда буғдой етиштирувчилар томонидан вақтинча сақлашга қабул қилинадиган 5 ва ундан юқори синфлардаги товар буғдой барча тадбиркорлик субъектларига биржа савдолари орқали чекловларсиз сотилади.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил ҳосили учун:
а) Жамғарманинг тижорат вакили товар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш тадбирларини амалга оширади;
б) давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар 2023 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиққан ҳолда, буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади. Бунда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдойнинг бошқа синфлари учун тўлов миқдори 2-иловада кўрсатилган буғдойнинг харид нархларини аниқлаш коэффициентларидан келиб чиқиб аниқланади;
в) давлат ресурси сифатида харид қилинадиган товар буғдойни харид қилиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағларни Жамғарманинг тижорат вакиллари ҳисобварақларидаги дебит айланмасидан банк хизматлари учун ҳақ ундирилмайди;
г) вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт харажатлари буғдой етиштирувчилар ҳисобидан амалга оширилади;
д) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдори Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарорида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади;
е) давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси уч кун муддатда 2023 йилнинг март-май ойларида биржа савдоларида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни ўз вақтида сўндириш мақсадида:
фьючерс шартномаси асосида фаолият юритаётган буғдой етиштирувчилар томонидан ғалла ўрим-йиғими даврида 2023 йил ҳосили учун олинган аванс қийматидан кам бўлмаган миқдордаги буғдой ғаллачилик кластерларига топширилади;
вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар, биринчи навбатда, 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш мақсадида олинган аванс (кредит)дан юзага келган қарзни қоплаш учун йўналтирилади ва қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг қолган маблағлар эркин тасарруф этилади.
7. Белгилансинки, уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналари томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 2023 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка)га Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғи авлодлари учун белгиланган устамалар ҳисобга олинган ҳолда харид қилинади.
Бунда уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари учун Жамғарма томонидан олти ой муддатга (маблағ ажратилган ойдан бошлаб) йиллик 1,5 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн кун муддатда:
а) Транспорт вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил учун буғдой ҳосилини ташишнинг тавсиявий тарифини;
"Ўздонмаҳсулот" АК ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқласин ва жойларга етказилишини таъминласин;
б) Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан буғдой етиштирувчилар кесимида тасдиқланган вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикларни умумлаштирган ҳолда тасдиқласин ҳамда келгуси ойларнинг 28-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтига жойлаштириб борсин;
в) Жамғарма билан биргаликда:
давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикни 2023 йил 30 сентябрга қадар ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
келгуси ойларда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой тўғрисидаги маълумотларни календарь ой бошланишидан уч кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтига жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;
зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча буғдой қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Буғдой етиштирувчиларнинг вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой биржа савдолари орқали ойма-ой график асосида сотилишини инобатга олиб, 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2023 йил 1 ноябрга қадар узайтирилсин.
Бунда Жамғарма томонидан 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларининг муддати мутаносиб равишда узайтирилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига:
биржа савдоларидан буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг график асосида биржа савдоларига чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;
зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.
11. Белгилансинки, давлат захирасидаги буғдой Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали янгиланади (алмаштирилади).
Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" АК билан биргаликда 2023 йил 10 июнь ҳолатига давлат ресурси сифатида "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарда сақланаётган буғдой ҳажмларини тўлиқ хатловдан ўтказсин.
Бунда хатловдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар "Ўздонмаҳсулот" АК томонидан тақдим этиладиган асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
13. Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини сақлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда, қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва ун маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий ун маҳсулоти бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашсин.
15. Жамғарма томонидан тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ва вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг "2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорининг 12-банди ва унга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 3 июндаги
227-сон қарорига
1-ИЛОВА
2023 йил ҳосилидан суғориладиган
майдонлардан буғдойни қабул қилиш
ДИСЛОКАЦИЯСИ
тонна
Т/р
|
Корхоналар номи
|
Жами қабул қилинадиган буғдой |
Шу жумладан:
|
|||
Товар буғдой
|
шундан:
|
Уруғлик буғдой
|
||||
Давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой
|
Вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой
|
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||||
1 |
"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ |
26 158 |
26 158 |
14 309 |
11 849 |
|
2 |
"Чимбойдонмаҳсулотлари" МЧЖ |
29 792 |
27 292 |
14 929 |
12 363 |
2 500 |
3 |
"Тахиатошдонмаҳсулотлари" АЖ |
41 328 |
37 528 |
20 528 |
17 000 |
3 800 |
4 |
"Қўнғирот ун заводи" АЖ |
7 955 |
7 555 |
4 132 |
3 422 |
400 |
5 |
"Тўрткўлдонмаҳсулотлари" МЧЖ |
20 068 |
18 468 |
10 102 |
8 366 |
1 600 |
6 |
"NO`KUS BEST-SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
4 700 |
4 700 |
|||
Жами: |
130 000 |
117 000 |
64 000 |
53 000 |
13 000 |
|
Андижон вилояти
|
||||||
7 |
"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ |
73 352 |
63 852 |
35 203 |
28 649 |
9 500 |
8 |
"Асакадонмаҳсулотлари" АЖ |
64 052 |
60 052 |
33 108 |
26 944 |
4 000 |
9 |
"Қўрғонтепадонмаҳсулотлари" АЖ |
52 596 |
46 596 |
25 689 |
20 907 |
6 000 |
Жами: |
190 000 |
170 500 |
94 000 |
76 500 |
19 500 |
|
Бухоро вилояти
|
||||||
10 |
"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ |
63 517 |
60 117 |
32 911 |
27 206 |
3 400 |
11 |
"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ |
54 060 |
54 060 |
29 595 |
24 465 |
|
12 |
"Когондонмаҳсулотлари" АЖ |
22 823 |
22 823 |
12 494 |
10 329 |
|
13 |
"BUXARA BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
4 600 |
4 600 |
|||
14 |
"Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик" кластери |
7 000 |
7 000 |
|||
Жами: |
152 000 |
137 000 |
75 000 |
62 000 |
15 000 |
|
Жиззах вилояти
|
||||||
15 |
"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ |
90 519 |
90 519 |
49 969 |
40 550 |
|
16 |
"Зарбдор элеватори" АЖ |
47 348 |
46 448 |
25 640 |
20 807 |
900 |
17 |
"Дўстликдонмаҳсулотлари" АЖ |
67 733 |
67 733 |
37 390 |
30 343 |
|
18 |
"DO`STLIK BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
15 900 |
15 900 |
|||
19 |
"Семуруғ кластер" МЧЖ |
347 |
347 |
|||
20 |
"Дафна ифори" МЧЖ |
3 153 |
3 153 |
|||
Жами: |
225 000 |
204 700 |
113 000 |
91 700 |
20 300 |
|
Қашқадарё вилояти
|
||||||
21 |
"Қашқадарёдонмаҳсулотлари" АЖ |
38 300 |
33 500 |
21 000 |
12 500 |
4 800 |
22 |
"Косон ДМҚҚ" МЧЖ |
88 000 |
81 500 |
44 800 |
36 700 |
6 500 |
23 |
"Дон-халқ ризқи" АЖ |
39 750 |
37 950 |
20 240 |
17 710 |
1 800 |
24 |
"Дунё-М" АЖ |
96 800 |
93 100 |
54 400 |
38 700 |
3 700 |
25 |
"Қамаши ДҚҚ" МЧЖ |
45 350 |
45 350 |
24 400 |
20 950 |
|
26 |
"Индорама агро" МЧЖ |
30 250 |
26 400 |
10 160 |
16 240 |
3 850 |
27 |
"YAKKABOG` BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
7 000 |
7 000 |
|||
28 |
"NISHON NEW DON BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
1 600 |
1 600 |
|||
29 |
"KASBI DON BESTSEEDS"МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
2 950 |
2 950 |
|||
Жами: |
350 000 |
317 800 |
175 000 |
142 800 |
32 200 |
|
Навоий вилояти
|
||||||
30 |
"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ |
66 226 |
62 726 |
34 201 |
28 525 |
3 500 |
31 |
"Қизилтепа ун заводи" АЖ |
23 474 |
23 474 |
12 799 |
10 675 |
|
32 |
"NAVOIY-G`ALLA BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
5 300 |
5 300 |
|||
Жами: |
95 000 |
86 200 |
47 000 |
39 200 |
8 800 |
|
Наманган вилояти
|
||||||
33 |
"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ |
63 128 |
63 128 |
34 776 |
28 352 |
|
34 |
"Учқўрғондонмаҳсулотлари" АЖ |
49 476 |
49 476 |
27 255 |
22 221 |
|
35 |
"Попдонмаҳсулотлари" АЖ |
41 696 |
41 696 |
22 969 |
18 727 |
|
36 |
"UCHQO`RG`ON BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
5 800 |
5 800 |
|||
37 |
"CHORTOQ DON BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
6 000 |
6 000 |
|||
38 |
"Art soft seeds" МЧЖ |
3 900 |
3 900 |
|||
Жами: |
170 000 |
154 300 |
85 000 |
69 300 |
15 700 |
|
Самарқанд вилояти
|
||||||
39 |
"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ |
58 646 |
56 846 |
30 935 |
25 911 |
1 800 |
40 |
"Оқтош дон" АЖ |
66 044 |
60 344 |
32 838 |
27 506 |
5 700 |
41 |
"Жума элеватори" АЖ |
39 248 |
39 248 |
21 358 |
17 890 |
|
42 |
"Жомбойдонмаҳсулотлари" АЖ |
60 362 |
58 562 |
31 869 |
26 694 |
1 800 |
43 |
"Каттаминг уруғчилик кластери" МЧЖ |
2 500 |
2 500 |
|||
44 |
"MOTRID BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
6 200 |
6 200 |
|||
45 |
"ZIRABULOQ BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
2 000 |
2 000 |
|||
Жами: |
235 000 |
215 000 |
117 000 |
98 000 |
20 000 |
|
Сурхондарё вилояти
|
||||||
46 |
"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ |
88 105 |
80 105 |
44 503 |
35 602 |
8 000 |
47 |
"Шўрчидонмаҳсулотлари" АЖ |
134 895 |
126 895 |
70 497 |
56 398 |
8 000 |
48 |
"JARQO`RG`ON BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
4 000 |
4 000 |
|||
Жами: |
227 000 |
207 000 |
115 000 |
92 000 |
20 000 |
|
Сирдарё вилояти
|
||||||
49 |
"Оқолтиндонмаҳсулотлари" АЖ |
89 300 |
83 050 |
72 000 |
11 050 |
6 250 |
50 |
"Ховосдонмаҳсулотлари" АЖ |
39 400 |
39 400 |
26 000 |
13 400 |
|
51 |
"Индорама агро" МЧЖ |
37 000 |
37 000 |
37 000 |
||
52 |
"Poli Tex Sirdaryo" MЧЖ |
8 200 |
4 200 |
4 200 |
4 000 |
|
53 |
"White gold cluster" МЧЖ |
8 100 |
8 100 |
8 100 |
||
54 |
"OQOLTIN BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
8 000 |
8 000 |
|||
Жами: |
190 000 |
171 750 |
98 000 |
73 750 |
18 250 |
|
Тошкент вилояти
|
||||||
55 |
"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ |
117 715 |
116 715 |
63 847 |
52 868 |
1 000 |
56 |
"Оҳангарон дон" АЖ |
88 820 |
84 820 |
46 400 |
38 420 |
4 000 |
57 |
"Ғалла-Алтег" АЖ |
40 765 |
39 765 |
21 753 |
18 012 |
1 000 |
58 |
"ТСТ агрокластер" МЧЖ |
3 000 |
3 000 |
|||
59 |
"Нурли диёр агро" МЧЖ |
3 200 |
3 200 |
|||
60 |
"TASHKENT BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
7 100 |
7 100 |
|||
61 |
"YUQORICHIRCHIQ BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
6 400 |
6 400 |
|||
Жами: |
267 000 |
241 300 |
132 000 |
109 300 |
25 700 |
|
Фарғона вилояти
|
||||||
62 |
"Фарғонадонмаҳсулотлари" АЖ |
65 808 |
60 108 |
33 393 |
26 715 |
5 700 |
63 |
"Боғдоддонмаҳсулотлари" АЖ |
48 540 |
48 540 |
26 966 |
21 573 |
|
64 |
"Қўқондонмаҳсулотлари" АЖ |
110 112 |
103 312 |
57 396 |
45 916 |
6 800 |
65 |
"Қувадонмаҳсулотлари" АЖ |
14 541 |
13 041 |
7 245 |
5 796 |
1 500 |
66 |
"BAG`DOD BEST SEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
10 000 |
10 000 |
|||
Жами: |
249 000 |
225 000 |
125 000 |
100 000 |
24 000 |
|
Хоразм вилояти
|
||||||
67 |
"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ |
26 429 |
22 029 |
12 302 |
9 727 |
4 400 |
68 |
"Боғот дон" АЖ |
18 391 |
18 391 |
10 270 |
8 121 |
|
69 |
"Шовотдонмаҳсулотлари" АЖ |
19 812 |
19 812 |
11 064 |
8 748 |
|
70 |
"Хонқадонмаҳсулотлари" АЖ |
18 168 |
16 768 |
9 364 |
7 404 |
1 400 |
71 |
"URGANCH BESTSEEDS" МЧЖ ("Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси) |
2 200 |
2 200 |
|||
Жами: |
85 000 |
77 000 |
43 000 |
34 000 |
8 000 |
|
Республика бўйича жами: |
2 565 000 |
2 324 550 |
1 283 000 |
1 041 550 |
240 450 |
Изоҳ. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил ҳосили бўйича апробация натижаларига кўра ушбу дислокацияга дон корхоналари кесимида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилади. Буғдой етиштирувчилар ўз хоҳишларига кўра етиштирилган товар буғдойни белгиланган дислокациядан ортиқча топшириши мумкин.
2023 йил 3 июндаги
227-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат ресурси сифатида харид қилинадиган
буғдой нархларини аниқлаш
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
Буғдой синфлари
|
Клейковина миқдори (фоиздан кам бўлмаганда)
|
Қўлланиладиган коэффициент
|
Қаттиқ буғдой
|
||
1 синф |
28 |
1,641 |
2 синф |
25 |
1,447 |
3 синф |
22 |
1,316 |
4 синф |
18 |
1,000 |
Юмшоқ буғдой
|
||
1 синф |
32 |
1,366 |
2 синф |
28 |
1,162 |
3 синф |
23 |
1,000 |
4 синф |
18 |
0,895 |
5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой
|
чегараланмаган |
0,827 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 7 июнь