ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Сув транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2023 й. 462-сон "Ўзбекистон Республикаси кемачилиги соҳасида хавфсизликни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2023 й.

N 462




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЕМАЧИЛИГИ

СОҲАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг кема қатнайдиган ички сув йўлларида, табиий ва сунъий барпо этилган сув ҳавзаларида сузиш хавфсизлигини ва юкларнинг ишончли ташилишини таъминлаш, инсон ҳаётини муҳофаза қилиш ҳамда кемачилик фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикасининг ички кема йўлларида сузиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сув йўллари, табиий ва сунъий барпо этилган сув ҳавзаларида кемаларнинг ҳаракатланиш тартиби;

кемаларнинг жиҳозлари, қурилмалари ва тизимларидан фойдаланишга доир талаблар;

кемалар, таркиблар габаритлари ва сув йўлларининг ҳолатига умумий талаблар;

кемада сузиш хавфсизлигини таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш чоралари;

б) Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кемаларни техник ишлатиш бўйича асосий талаблар;

кемаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш қоидалари;

кемаларни техник назоратдан ўтказиш ва уларни текшириш тартиби;

кемаларни таъмирлаш ва узоқ муддатга сақлаш учун фойдаланишдан чиқаришга доир талаблар ва шартлар;

в) Дарё транспортида юк ташиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кемаларда юкларни ташишни ташкил этишга оид талаб ва шартлар;

юк ташишни давлат томонидан назорат қилиш тартиби;

юкларни қабул қилиш, жўнатиш, топшириш, кемаларга юклаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

юк ташиш муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги.


2. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 сентябрь







































































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск