ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 й. 612-сон "Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 612



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, тартиб-таомиллари ўхшаш бўлган кўрсатиладиган давлат хизматларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқлиги, уларнинг тизимлаштирилмаганлиги сабабли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида ноқулайликлар юзага келмоқда.

Давлат хизматлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш (бирлаштириш) ва уларнинг сонини мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;

давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;

маълумотномалар бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортлари.


3. Белгилансинки, Маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


4. Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкларини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун ваколатли органлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

612-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)" 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 23 ва 24-бандлари.


5 . Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.


6 . Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 18-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1 - 2-иловалар.


7 . Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори 1-бандининг учинчи - тўртинчи хатбошилари ҳамда қарорга 3 - 4-иловалар.


8 . Вазирлар Маҳкамасининг "Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармони)" 2020 йил 8 июндаги 364-сон қарори.


9 . Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарори 1-бандининг иккинчи - учинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1 - 2-иловалар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори 1-бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошилари ҳамда қарорга 5 ва 5б-иловалар.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 63-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 12-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 23 сентябрдаги 597-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи - олтинчи хатбошилари ҳамда низомга 1а-илова.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 41-банди ва 63-банд.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20 - 23-бандлари ҳамда низомга 5-илова.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль тарихи" маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 9 мартдаги 106-сон қарорининг 3-банди ва қарорга илова.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 529, 532-бандлари, 766-банд, 841-банднинг "в" ва "г" кичик бандлари, 882-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари, 901-банднинг "д" кичик банди.


19 . Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори 1-бандининг саккизинчи хатбошиси ҳамда қарорга 7-илова.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг 12-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарори 2-бандининг "б" кичик банди ҳамда қарорга 2-илова.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари қўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 11 ва 12-бандлари, 21-банди, 23-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари, 24-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари, 25-банднинг "г" кичик банди, 38-банднинг "в" кичик банди ҳамда 49-банднинг "ж" кичик банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига 2-илова 8-банднинг "а" кичик банди бешинчи-олтинчи хатбошилари ва "д" кичик банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 октябрдаги 623-сон қарорига илованинг 8-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 24 ноябрдаги 672-сон қарори.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 ноябрь






































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск