ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2023 й. 635-сон "Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2023 й.

N 635




МАЛАКА СЕРТИФИКАТЛАРИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ   ТАРТИБГА   СОЛУВЧИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТИЗИМЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, қулай ҳамда сифатли давлат хизматларини кўрсатишни янада кенгайтириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, тартиб-таомиллари ўхшаш бўлган давлат хизматларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг тарқоқлиги ёки уларнинг тизимлаштирилмаганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишда ҳуқуқий маданиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш, шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон ҳамда "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш;

малака сертификатини бериш бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш;

малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;

давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;

малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг паспортлари.


2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


3. Ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкаларини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг ўрнатсин;

ушбу қарорнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 ноябрдаги

635-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 1-банди тўққизинчи хатбошиси ҳамда 9-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 23-банди "б" кичик банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 5 январдаги 4-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 702-банди "а" кичик банди, 861-банди "з" кичик банди, 969-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 304-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 305-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1 - 2-иловалар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 9 июндаги 324-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 27 ва 41-бандлари.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 21 июлдаги 304-сон қарорига илованинг 36-бандининг "б", "в", "г" ва "д" кичик бандлари.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 декабрь














































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск