ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 й. 304-сон "Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2023 й.

N 304



ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қарорларда қўлланилган тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;

жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги амалиёти жорий этилганлиги муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

суд бошқарувчиларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юкланган мажбуриятларни амалга ошириш учун қўшимча ҳуқуқлар бериш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июлдаги

304-сон қарорига

ИЛОВА



Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик

ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати

билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 2-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги" позициянинг "Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "банкротлик тартиботи" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


д) Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек, уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


номланишидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.";


2 ва 4-бандларнинг биринчи хатбошисидаги, 6 ва 8-бандларнинг биринчи хатбошисидаги, 9 ва 10-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

иккинчи хатбошидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "банкрот" сўзи "тўловга қобилиятсиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;

учини хатбошидаги "ошкора" сўзи "оммавий" сўзи билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "ёки қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотилиши мумкин" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса - ваколатли орган қарорига кўра қонунда белгиланган тартибда пасайтирилиши мумкин.";


20-бандда:

"суд бошқарувчиси" сўзларидан кейин "қонунда белгиланган тартибда" сўзлари билан тўлдирилсин;

"ошкора оферта" сўзлари "оммавий оферта" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги савдолар ўтказилгандан кейин келгусида корхонанинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 159-моддасида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тасарруф этилади";


22-банддаги "Тугатиш ишлари тартиботида" сўзлари "Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "Банкротлик" ва "134" сўзлари тегишинча "Тўловга қобилиятсизлик" ва "150" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "Банкротлик" ва "134" сўзлари тегишинча "Тўловга қобилиятсизлик" ва "150" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомда:


а) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 58-банддаги "эълон қилинганда" сўзлари "топилганда" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиб қоидаси" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиб қоидаси" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиб қоидаси" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 24-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хатбошидаги "банкротликни" ва "банкротлик тартиб-қоидаси" сўзлари тегишинча "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари" ва "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 25-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиб қоидаси" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш ва қайта нашр қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичидаги" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


а) 71-бандининг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 75-банддаги "банкротлик" сўзи тегишинча "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарорида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Biznes-Daily "Биржа" иқтисодий газетаси (кейинги ўринларда - "Биржа" газетаси) ва/ёки Агентлик расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда - оммавий ахборот воситалари) "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда - тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар) эълон қилинадиган оммавий ахборот воситалари этиб белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин";


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

"Биржа" газетаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида камида 1000 нусхада тарқатилади ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар ҳафтада эълон қилинишини таъминлайди. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар матнлари давлат тилида эълон қилинади ва бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин;

"Биржа" газетаси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни улар манфаатдор шахслардан олингандан ва эълон қилинганлик ҳақи тўлиқ ҳажмда тўлангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилади;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг "Биржа" газетасининг Интернетдаги сайтида қўшимча ҳақ ундирилмасдан жойлаштирилишини, шунингдек сайтда жойлаштирилган маълумотлардан бепул фойдаланилишини таъминлайди;

Агентлик расмий веб сайтининг алоҳида саҳифасига суд бошқарувчиси томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги эълон қилинадиган маълумотларни ўз кабинети орқали жойлаштиради. Ушбу саҳифага маълумотлар бепул жойлаштирилади";


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки:

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни "Биржа" газетасида эълон қилиш қиймати, шрифтнинг йириклиги камида 7 пункт ва интерлиньяжи камида 8 пункт бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир квадрат сантиметр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 фоизидан ошиши мумкин эмас;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни "Биржа" газетасида эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларининг 75-банди учинчи хатбошисидаги "банкротлик таомили" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидаги "банкротлик босқичида" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди "б" кичик бандидаги "банкротлик босқичидаги" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондиришнинг имкони йўқлиги аниқланган тақдирда, тугатувчи фермер хўжалигини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Фермер хўжалиги банкрот деб топилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорида:


а) номланишидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қоидаларда:


номланишидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:

қарздор - кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги;

сохта тўловга қобилиятсизлик - юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши натижасида кредиторларга зарар етказилиши;

тўловга қобилиятсизликни яшириш - юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказилиши;

қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш - юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирадиган шахс, кузатув кенгаши таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори, шунингдек жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш;

суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) - тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс";


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Суд бошқарувчиси томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилинади, агар ушбу кўрсатилган даврда қарздор фаолият юритмаган тақдирда қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган охирги икки йилдаги фаолияти таҳлил қилинади";


5-банднинг "д", "е", "ж" ва "з" кичик бандларидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Банкротликнинг" сўзи "Тўловга қобилиятсизликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


II бобнинг номаланишидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Қарздорнинг уни тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган санада пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги сохта тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади";


11-банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


III бобнинг номланишидаги "Банкротликни" сўзи "Тўловга қобилиятсизликни" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Тўловга қобилиятсизликни яшириш аломатлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Тўловга қобилиятсизликни яшириш юридик ва жисмоний шахс, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўзининг тўловга қобилиятсизлигини яширишда вужудга келади ҳамда шахс талабни қондириш ёки тўлашдан бош тортишга уринаётган қарзга ёки ҳар қандай турдаги қарздорликка нисбатан қўлланилади";


23-банддаги "банкротликни" сўзи "тўловга қобилиятсизликни" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротликни" сўзи "тўловга қобилиятсизликни" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш";


IV бобнинг номланишидаги "банкротликка" сўзи "тўловга қобилиятсизликка" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "банкротликка ва банкротликни" сўзлари тегишинча "тўловга қобилиятсизликка ва тўловга қобилиятсизликни" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фақат, агар у кўрсатиб ўтилган ҳуқуқдан юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан бунинг оқибатида юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги бошланишини олдиндан билган ҳолда юзага келтирилган хатти-ҳаракатлар содир этиш мақсадида фойдаланган бўлса, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш деб ҳисобланади";


27-банднинг биринчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикда "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "банкротликка" сўзи "тўловга қобилиятсизликка" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-бандда:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикда "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Қарздор юридик шахс унга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган унинг муассислари (қатнашчилари) ёки мулкдорининг ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахснинг айбига кўра, шунингдек қарздор жисмоний шахс ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркор ўзининг айбига кўра банкрот бўлганда, қарздорнинг юридик шахснинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки мулкдорига ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахсига - юридик шахсга ёки қарздор жисмоний шахсга ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорга унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юкланиши мумкин";


V бобнинг номланишидаги "банкрот" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


"д" кичик банддаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикда "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


"е" кичик банддаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) ҳисоб-китоблар ва ҳисоб-китоб билан биргаликда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши ёки кўпайишининг сабабига айланган ёки сабаби бўлиши мумкин бўлган қарздорнинг битимлари ва (ёки) қарздор юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) кўрсатилган ҳолда қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш";


38-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳлар қисми қуйидаги таҳрирдаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-банди учинчи хатбошисидаги "эътироф этилганлиги" сўзлари "топилганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги "эътироф этилганлиги" сўзи "топилганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 17 декабрдаги 346-сон қарорига илованинг рус тили матни 48-банди "д" кичик бандидаги "банкротство" сўзи "неплатежеспособности" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик белгиларига" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик аломатларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси ННТни тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. ННТ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарорида:


а) Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1-банддаги "Банкротлик" ва "156" сўзлари тегишинча "Тўловга қобилиятсизлик" ва "172" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "таъминловчи" сўзи "таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона.";


6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "хавфсизлигини сақлашни таъминлашини," сўзларидан кейин "шунингдек стратегик аҳамиятга эгалигини"сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари" сўзлари "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита)" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "банкротлик тартиботлари" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг "1-босқич" позицияси "Тадбирлар" устуни тўртинчи хатбошидаги "Агентликнинг ҳудудий органлари томонидан" сўзлари "Қўмита томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 65-банди учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчисига Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва белгиланган ушбу тўловларнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги таҳрирдаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Суд бошқарувчисининг аризасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган йиғимнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32 ва 64-бандларидаги "банкротлик босқичидаги" сўзлари тегишинча "тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори 4-бандидаги "банкротлик" сўзи тегишли келишикда "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 33-сон, 682-модда) билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомнинг 35-банди олтинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида турган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ночор (банкротлиги)" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 3-илованинг 2-банди "а" кичик бандидаги "банкрот деб топиш" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 6-банди "а" кичик бандидаги "ночор (банкрот) деб ҳисоблаш ёхуд ўзини банкрот" сўзлари "банкрот деб ҳисоблаш ёхуд ўзини тўловга қобилиятсиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 990-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:


а) 24-банднинг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида турган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 37-банднинг учинчи хатбошисидаги "бўлган" сўзи "деб топилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 47-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида турган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 60-банднинг учинчи хатбошисидаги "бўлган" сўзи "деб топилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 70-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида турган" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 83-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкрот бўлган" сўзлари "банкрот деб топилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорида:


а) муқаддиманинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бешинчидан, молиявий соғломлаштириш бўйича амалдаги ҳуқуқий меъёрларнинг корпоратив бошқарув ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида кенг қўлланилиши таъминланмаяпти. Охирги йиллардаги тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш таҳлили динамикаси тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий қилиш кўлами камайганлигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ушбу чора кредиторларнинг қарзларини қайтариш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади";


б) 3-банддаги "банкротлик" ва "банкротлик тартиботини" сўзлари тегишинча "тўловга қобилиятсизлик" ва "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш регламентида:


2-банддаги "банкротлик таомилини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандининг "в" кичик бандидаги "банкротлик тамойили" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандидаги "банкротлик таомили" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди ўнинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиботини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-1-бандида:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат амалга оширилганидан сўнг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди еттинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида" сўзлари тегишли келишикдаги "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда:


а) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 16-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги "банкротлигига" сўзи "тўловга қобилиятсизлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги "банкротлигига" сўзи "тўловга қобилиятсизлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг ўн биринчи хатбошидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-бандда:

олтмиш тўртинчи хатбошидаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш бешинчи хатбошидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш олтинчи хатбошидаги "банкротлиги" сўзи "тўловга қобилиятсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш тўққизинчи хатбошидаги "банкротлиги таомиллари жараёнини" сўзи "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

"2)" ва "3)" кичик бандлардаги "банкротлик" сўзи тегишинча "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

"56)" кичик банддаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"57)" кичик банддаги "банкротлиги" сўзи "тўловга қобилиятсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"60)" кичик банддаги "тўловга қобилиятсизлиги" сўзлари "тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг "6)" кичик бандидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

"27)" кичик банддаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"28)" кичик банддаги "банкротлиги" сўзи "тўловга қобилиятсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди тўртинчи хатбошисидаги "ночор (банкрот)" сўзлари "банкрот" сўзи билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида:


а) Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-бандининг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади";


б) Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорида:


а) муқаддимасидаги "Банкротлик" ва "банкротлик таомилларини" сўзлари тегишинча "Тўловга қобилиятсизлик" ва "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги таҳрирдаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган суд бошқарувчиси талабгорига малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади";

е) Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


1-банддаги "Банкротлик" сўзи "Тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) - тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахслар";


13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Банкротлик" сўзи "Тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "банкротлик тартиботларининг" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш уларнинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш соҳасида билим олишига йўналтирилган".


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди "14)" кичик бандидаги "банкротлигига" сўзи "тўловга қобилиятсизлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги "банкротлик тартиботи" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги "банкрот босқичида" сўзлари тегишинча "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандидаги "банкротлик босқичидаги" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди "б" кичик бандидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 17-1-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат кўрсатилганидан сўнг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди".

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 19-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчисига кадастр паспорти олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва хабарномада кўрсатилган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади".

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандининг бешинчи хатбошисидаги "(иқтисодий ночор)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банд "б" кичик бандидаги "(иқтисодий ночор)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 23-банд "б" кичик бандидаги "(иқтисодий ночор)" сўзлари чиқариб ташлансин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 ноябрдаги 748-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази орқали "Тоза ҳудуд" ДУКлари ва бошқа санитар тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун 339 та махсус техника, 8 та мобиль лаборатория, 6 мингта контейнер етказиб берилади ва 13 та сервис марказлари ташкил этилади";


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"ОТБнинг қарзини узиш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар бенифициар сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг лойиҳа доирасида лизингга берилган махсус техника учун тушган маблағлар ҳисобидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги орқали амалга оширилади".


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди "г" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчисининг аризасига кўра автотранспорт воситаси олдиндан тўловларни амалга оширмасдан кўрикдан ўтказилади ва белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 36-банднинг учинчи хатбошисидаги "(тўлов топшириғи, квитанция)" сўзларидан кейин "ушбу Низомнинг 9-банди учинчи қисми бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик иши" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг еттинчи хатбошисидаги "ночор (банкрот)" сўзлари "банкрот" сўзи билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг "б" кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 23-банддаги "банкротлик босқичида" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 39-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 55-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик босқичида" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик жараёнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентининг 10-банди иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорида:


а) муқаддимасидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази тузилмасидаги "банкротлик таомилларини" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди учинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


54. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-банди бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 4-бандининг "4.6." кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижрочига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни жорий этиш ёки Ижрочи тўловга қобилиятсиз деб топилганда (банкрот деб эълон қилинганда)".


56. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиби" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 56-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик тартиби" сўзлари "тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 568-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-банди бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" сўзи "тўловга қобилиятсизлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорида:


а) 4-бандда:


"в" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасига";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига асосан хусусий шерик ва "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми мазкур кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади";


б) 2-илованинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш Вазирлар Маҳкамасининг "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар хусусий шерикнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилади".


59. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчисининг сўровномасига мувофиқ маълумотнома бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади";


б) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


60. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:


а) Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга иловада:


5-банд қуйидаги мазмундаги 5.12-кичик банд билан тўлдирилсин:

"5.12. Директор Агентства по противодействию коррупции Республики Узбекистан и его заместители";


6-банднинг 6.7-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


8-банднинг 8.6-кичик бандидаги "Исполнительный директор" сўзлари "Председатель" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5.22-кичик банд билан тўлдирилсин:

"5.22. Директор Агентства по противодействию коррупции Республики Узбекистан и его заместители".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 июль
































































Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск