ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Ижара. Прокат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 й. 660-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2023 й.

N 660



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкини ижарага бериш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) томонидан давлат мулкини ижарага бериш, ижара шартномаларининг мониторинги ва тушумларни назорат қилиш бўйича "online-ijara.uz" ахборот тизими ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат мулкини ижарага бериш қоидалари;

давлат мулкига ижара тўлови миқдорини белгилаш тартиби;

ижара шартномасини тузиш ва ижара тўловлари ҳисоб-китоби тартиби;

балансда сақловчининг ижара муносабатларидаги иштироки ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ижарага берилаётган давлат мулклари ҳисобини юритиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Давактив агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

"E-ijara" электрон тизимини "online-ijara.uz" ахборот тизими билан интеграция қилсин;

давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича тўловларни ундириш ва уларнинг тақсимотини "E-ijara" электрон тизими орқали амалга ошириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича ижара тўловларини ундириш ва уларнинг тақсимоти "E-ijara" электрон тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин.


4. Бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


5. Белгилансинки, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали бепул ўтказилади.


6. Давактив агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун балансда сақловчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

660-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижарага берувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари.";


б) 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат мулки ҳисобланган объектни ижарага бериш - Ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгиловчи низомга мувофиқ;".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан балансда сақловчига тушадиган маблағлар;".






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

660-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 66-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорининг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2014 йил 20 майдаги 126-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорига 8-илованинг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 2017 йил 16 июндаги 382-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон ва "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сон қарорлари)" 2018 йил 7 мартдаги 186-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорининг 7-банди ва қарорга 2-илова.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарори)" 2018 йил 20 октябрдаги 840-сон қарорига илованинг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 13-илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарорлари)" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 10-банди.


15. Вазирлар Маҳамасининг "Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарорга 2-илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарори)" 2020 йил 24 августдаги 508-сон қарорига илованинг 1-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони)" 2021 йил 23 июлдаги 450-сон қарорига илованинг 2-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 2-илованинг 1-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 214-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 22 апрелдаги 209-сон қарорига илованинг 5-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 декабрь


















































































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск