ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2024 й. 23-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2024 й.

N 23




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) фаолияти тубдан такомиллаштирилганлиги ҳамда унинг устувор йўналишлари ва асосий вазифалари белгилаб берилганлиги;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Давактив агентлигининг мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

Давактив агентлигининг марказий аппарати, таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларининг вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Давактив агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Давактив агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;

Давактив агентлигининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Марказ мақоми ва фаолиятининг ташкилий асослари;

Марказ ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Марказнинг ҳисобдорлиги ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;

Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 январдаги

23-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 17 декабрдаги 793-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарорининг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 23-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 22-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 962-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-илова 5-бандининг "а" кичик банди ҳамда 6-банди.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 январь

















































































Время: 0.1139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск