ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 01.02.2024 й. 5-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.02.2024 й. 3235-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.2024 й.

N 3235-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.02.2024 й.

N 5-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун

ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 27 ноябрдаги 626-cон "Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларининг соддалаштирилиши муносабати билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                 А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА




Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун

ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

          

1. 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

        

21.

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш

     

30%

".


2. Қуйидаги мазмундаги 28-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

        

28.

Мол-мулкка қўйилган тақиқни (хатловни) бекор қилиш ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига киритиш (ҳар бир мулк учун)

        

5%

".

       

3. Изоҳнинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"***) Мазкур ҳақ миқдорларининг 27-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 50 фоизи ҳамда 21-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 10 фоизи "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси ҳисоб рақамига вазирлик ахборот тизимларини ривожлантириш учун йўналтирилади.".

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 февраль






























































Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск