Внимание!

NB! Мазкур Буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Адлия вазирининг 19.06.2024 й. 12-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2024 й. 3521-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2024 й.

N 3521




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.06.2024 й.

N 12-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг қонунчиликка номувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                                       А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан

чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 1994 йил 18 августда 87-сон билан тасдиқланган Таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган парчалар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қадоқлаш, етказиб бериш тартиби, қабул қилиш топшириш шартлари, шунингдек истеъмолчилар билан улардан қимматбаҳо металларни парчалар ва чиқиндилар кўринишида қабул қилганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 107, 1994 йил 12 октябрь).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат суғурта бош бошқармаси томонидан 68-сон билан тасдиқланган Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидалар (рўйхат рақами 126, 1995 йил 27 февраль).


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари томонидан 1995 йил 20 июлда 76-сон билан тасдиқланган Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш, ишлатиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 160, 1995 йил 20 июнь).


4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири ва Касаба уюшмаси Кенгаши раиси томонидан 1995 йил 18 декабрда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 196, 1995 йил 18 декабрь).


5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август).


6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2001 йил 6 июлдаги 10-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимини текшириш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 272-1, 2001 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 12 августдаги 156-Б-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 272-2, 2010 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 295-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 ноябрдаги 185-П-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 272-3, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 432-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август).


10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2001 йил 6 июлдаги 9-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 273-1, 2001 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон).


11. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 августдаги 154-Б-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 273-2, 2010 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 294-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 ноябрдаги 186-П-сон "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 273-3, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 435-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1997 йил 31 мартда тасдиқланган Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартиби (рўйхат рақами 320, 1997 йил 2 апрель).


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директорининг 2000 йил 20 октябрдаги 11-2000-сон "Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 320-1, 2000 йил 10 ноябрь).


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 15 октябрдаги 2010-18-сон "Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 320-2, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 401-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 19 февралдаги 2014-19-сон "Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 320-3, 2014 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 98-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 9 июлдаги 2018-06-сон "Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 320-4, 2018 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2018 й., 10/18/320-4/1623-сон).


18. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 15 мартдаги 2019-21-сон "Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 320-5, 2019 йил 4 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/320-5/2882-сон).


19. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг 1997 йил 18 июндаги "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 351, 1997 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 24.09.2019 й., 10/19/351-4/3798).


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 15 октябрдаги 2010-19-сон "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 351-1, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 400-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 19 февралдаги 2014-10-сон "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 351-2, 2014 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 99-модда).


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2016 йил 16 декабрдаги 2014-10-сон "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 351-3, 2017 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 46-модда).


23. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-55-сон "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 351-4, 2019 йил 24 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 10/19/351-4/3798-сон).


24. Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бош директорининг 1997 йил 30 сентябрдаги "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 378, 1997 йил 15 декабрь).


25. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг 2013 йил 13 июндаги 29-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 378-1, 2013 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 331-модда).


26. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 104-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 378-2, 2015 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 165-модда).


27. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 16 мартда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 15 апрелда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 апрелда, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 27 мартда тасдиқланган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби (рўйхат рақами 438, 1998 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон).


28. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 28 августдаги 16, 89, 2001-84, 02/20-15-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий хамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 438-1, 2001 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон).


29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Фан ва техника тараққиёти бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Фан ва технология бўйича маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 14 ноябрдаги 3, 123, 2002-83, 01-02/20-46-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар хамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 438-2, 2002 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон).


30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 10, 115, 2003-75, 01-02/8-45 сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 438-3, 2003 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).


31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 январдаги 1, РА/12-06-14/10, 2007-10, 01-02/20-6-сон "Илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фонд ҳамда халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан келтирилган пул маблағлари ва ускуналарга хулосаларни бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 438-4, 2007 йил 12 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 71-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 01/13-0-32/693-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 438-5, 2022 йил 9 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон).


33. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1999 йил 29 ноябрда 2080/04-1-сон билан тасдиқланган Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом (рўйхат рақами 858, 1999 йил 22 декабрь).


34. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2000 йил 31 майдаги 1058/03-1-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 858-1, 2000 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон).


35. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 июлдаги М-38-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 858-2, 2007 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 357-модда).


36. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 151-Б-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 858-3, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 272-модда).


37. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2017 йил 23 октябрдаги 30-Б-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/858-4/0238-сон).


38. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 7-2019/Б-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 858-5, 2019 йил 6 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/858-5/2720-сон).


39. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йилдаги 4 декабрда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон).


40. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика муассасаларида вақтинча меҳнатга лаёқацизлик экспертизаси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 872, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон).


41. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2000 йил 3 январда, Молия вазирининг ўринбосари томонидан 2000 йил 3 январда 2-сон билан тасдиқланган Эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирлар учун бюджет ассигнацияларини сарфлаш ва эпидемияларга қарши курашга юборилган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг хизмат сафарини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 895, 2000 йил 11 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон).


42. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори ўринбосарининг 2000 йил 8 февралдаги "Телекоммуникация тармоғи операторлари ўртасида тақдим қилинадиган сет захиралари ва трафика ўтказмалари учун ҳисоб-китоб нархларини (такс) белгилаш методикаси бошқарув ҳужжатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 909, 2000 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон).


43. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 1 февралдаги 24-п-сон "Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1464, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 106-модда).


44. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015-йил 3 мартдаги 87-сон "Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1464-1, 2015 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 148-модда).


45. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2006 йил 22 мартдаги 27-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов ва балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1569, 2006 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 158-модда).


46. "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 14 февралдаги 31-сон "Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1578, 2006 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 200-модда).


47. Ўзбекистон Республикаси автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 3 июндаги 83-сон "Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1382, 2004 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 312-модда).


48. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2019 йил 7 мартдаги 3-сон "Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1382-1, 2019 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1382-1/2811-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 июнь





































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск