ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2024 й. 453-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2024 й.

N 453




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИНИНГ НОМЛАРИНИ ЎЗАРО

МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон ҳамда "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар қайта ташкил этилганлиги ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари қайта номланганлиги муносабати билан уларнинг номланишини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги йўналишларини белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июлдаги

453-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:

25-позициянинг "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-позициянинг "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг 10-1-банди бешинчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" ва "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" сўзлари тегишлича "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" ва "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 20-1-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади";


г) 20-5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:

1-босқич позициясининг "Субъектлар" устунидаги "Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқич позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

7-босқич позициясининг "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим этади";

9-босқич позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-илованинг 4-бандидаги "Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи" сўзлари "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 4-илованинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги ҳамда ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 6 ноябрдаги 695-сон қарорида:


а) 1-илованинг 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом";


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма Агентлик тизимида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади";


6-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Халқаро аккредиация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили қиймати 1 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди учинчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари,

қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан

кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик

субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва

қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир

қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ

хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация

асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш

ускуналарини харид қилишга сарфланган

харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун

субсидия ажратишга кўмаклашувчи

республика ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Лавозими бўйича - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2. Келишув асосида - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили

3. Келишув асосида - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили

4. Келишув асосида - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили

5. Келишув асосида - Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили

6. Лавозими бўйича - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби";


б) 7-илованинг "Республика ишчи гуруҳи" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика ишчи гуруҳи:


1. Лавозими бўйича - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

2. Келишув асосида - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили

3. Келишув асосида - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили

4. Келишув асосида - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили

5. Келишув асосида - Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили

6. Лавозими бўйича - Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари";


в) 8-илованинг "Республика ишчи гуруҳи" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика ишчи гуруҳи:


Т/р


Республика ишчи гуруҳи аъзолари

      

Рад этиш сабаблари

      

1.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари



2.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили



3.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили



4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили



5.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили



6.

Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари



".

          

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 1-5 ҳамда 7 ва 8-позицияларининг "Субъектлар" устунидаги тегишли келишикдаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" билан сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси" ва "Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорида:


а) 3 ва 4-бандлардаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш схемасининг 1-босқич позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1б-иловада:

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Qishloq xo`jaligi vazirligi huzuridagi", учинчи сатрда "Veterinariya va chorvachilikni" ва тўртинчи сатрда "rivojlantirish qo`mitasi raisining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган";

"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномаси тасвиридаги "O`zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo`mitasi raising" сўзлари "O`zbekiston Respublikasi Qishloq xo`jaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo`mitasi raisining" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишони билан тақдирлаш схемасининг 1-босқич позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2б-иловада:

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Qishloq xo`jaligi vazirligi huzuridagi", учинчи сатрда "Veterinariya va chorvachilikni" ва тўртинчи сатрда "rivojlantirish qo`mitasi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган";

"Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори" кўкрак нишони гувоҳномаси тасвиридаги "O`zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo`mitasi" сўзлари "O`zbekiston Respublikasi Qishloq xo`jaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo`mitasi" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июль














































































Время: 0.1049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск