ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Мудофаа вазирининг 05.08.2024 й. 685-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.09.2024 й. 3226-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2024 й.

N 3226-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

05.08.2024 й.

N 685


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғи (рўйхат рақами 3226, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мудофаа вазири                                                                Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 4-банддаги "беш" деган сўз "уч" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этиши мумкин:

ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;

резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.".


3. 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.

Баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар турдош мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.

Бунда, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган, мавжуд бўш лавозимлар сонига мутаносиб сондаги номзодлар, шунингдек уларга қўшимча равишда кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида яна 20 фоиз номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишга тавсия этилади.

Агар икки ёки бир нечта номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолса, уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.".


5. 5-иловада:


а) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "75" рақами "80" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "2 соат" деган сўзлар "80 дақиқа" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 11-банддаги "174" рақами "179" рақами билан алмаштирилсин;


в) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Психологик ўрганиш йўналишлари


Баҳо ва баллар


5 баҳо


4 баҳо


3 баҳо


2 баҳо


1.

Интеллектуал ривожланганлик даражаси


80 - 62 балл

61 - 46 балл

45 - 31 балл

30 - 0 балл

2.

Психоэмоционал барқарорлик даражаси


99 - 83 балл

82 - 67 балл

66 - 52 балл

51 - 0 балл

3.

Номзод берган жавобларнинг самимийлиги


самимий


носамимий


0 - 9


10 - 19


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 сентябрь

































Время: 0.1117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск