ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2025 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Суғурталаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 й. 458-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.07.2025 й.
N 458
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ
БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
2024 ЙИЛ 1 МАРТДАГИ ПҚ-108-СОН ҚАРОРИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори билан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд амалдаги мажбурий суғурта полислари тўғрисидаги маълумотларнинг "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда ўз ваколатлари доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
а) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаслик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни транспорт органлари томонидан кўриб чиқиш. Бунда Транспорт вазирлигининг ахборот тизими орқали ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқариш;
б) транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ички ишлар органлари томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарорни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқариш.
4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта соҳасини рақамлаштириш, жумладан, суғурта (қайта суғурта) шартномаларини рўйхатга олиш, суғурта полисларини марказлаштирилган ҳолда расмийлаштириш, сақлаш, узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича операторни (кейинги ўринларда - Оператор) аниқласин.
Бунда Операторга суғурта соҳасини рақамлаштиришдаги эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимлари инфратузилмасини, шунингдек, ушбу мақсадлар учун технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни харид қилиш ва ўрнатиш ваколати берилсин.
5. Белгилансинки, 2025 йил 1 августдан бошлаб Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ЯААТ) ҳар бир суғурта полисини марказлаштирилган ҳолда расмийлаштириш, сақлаш, узатиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, соҳани рақамлаштиришга оид тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизигача миқдорида ундирилади.
Бунда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш, янги ахборот тизимларини харид қилиш, уларнинг тўлиқ ишлашини таъминлаш ва сақлаш, дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва ахборотларни актуаллаштириш (янгилаш) ҳамда сунъий интеллект, жумладан, бошқа замонавий ечимларни қўллаган ҳолда суғурта соҳасини рақамлаштириш Оператор ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тўлов суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади ва қуйидагича тақсимланади:
70 фоизи - Операторга;
30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига.
Бунда тўлов суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари томонидан суғурта захираларини шакллантиришда базавий суғурта мукофоти таркибидан чегирилади.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2026 йил 1 апрелдан бошлаб ЯААТда расмийлаштирилган суғурта полислари бўйича суғурта мукофотлари учун тўловларнинг марказлашган ҳолда ҳисоб-китоби Ягона суғурта биллинг тизими орқали юритилади;
Ягона суғурта биллинг тизимидан Оператор ва суғурта ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар асосида фойдаланилади.
Ягона суғурта биллинг тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб боришга масъул этиб Оператор белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Оператор билан биргаликда ЯААТда расмийлаштирилган суғурта полислари бўйича суғурта мукофотлари учун тўловлар марказлашган ҳолда Ягона ҳисобрақами орқали юритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
суғурта агентининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган вазифаларини бошқа ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга оширмаслик;
банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномалари тузилишида (банкнинг ўз тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномалари бундан мустасно) фақатгина кредит берувчи тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган суғурталовчилар номидан суғурта агенти сифатида иштирок этиши;
электрон суғурта агентлари фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар;
инсофсиз суғурта агентларининг реестрини шакллантириш тартиби.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. Ли зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 23 июлдаги
458-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ
ХИЗМАТГА МАЖБУРЛАРНИНГ, ШУНИНГДЕК,
МАХСУС УНВОНГА ЭГА БЎЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ
ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА";
б) муқаддимадаги "ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни" сўзлари "ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларни" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг" сўзлари "ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-бандда:
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда - ушбу банднинг "б" кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида";
қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:
"д) муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчининг, ҳарбий йиғинларни ўтаётганда ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг соғлиғига кўра келгуси ҳарбий хизмат (ҳарбий йиғинлар)ни ўташга яроқсиз деб топилганда - ушбу банднинг "б" кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 10 фоизи миқдорида".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "суғурта пули - 40 миллион сўм" сўзлари "суғурта суммаси - 80 миллион сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;
Изоҳ. Мазкур кичик банд 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жамғарманинг кузатув кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";
в) 1-иловада:
1-банддан "ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан, мажбурий суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш";
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи-еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини буюртма асосида тўлов эвазига кўрсатади";
олтинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари" сўзлари "мажбурий суғурта қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини буюртма асосида тўлов эвазига кўрсатиш";
8-банднинг бешинчи хатбошисидаги "барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари" сўзлари "мажбурий суғурта қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"буюртма асосида тўлов эвазига мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини кўрсатишдан олинган даромадлар";
11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Суғурталовчи томонидан Жамғарма ва суғурталовчи ўртасида тузилган ёзма битимда назарда тутилган Жамғарма олдидаги мажбуриятлар мунтазам равишда (ҳисобот даврида икки ва ундан кўп маротаба) бажарилмаган тақдирда, Жамғарма махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда суғурталовчи ва Жамғарма ўртасида тузилган битимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади";
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади. Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради. Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Жамғарма дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади";
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин:
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
д) 4-иловада:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари - транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар);"
бешинчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги "суғурта пули" сўзлари "суғурта суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситасининг бошқа эгасининг (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича транспорт воситасини бошқарадиган бошқа шахсларнинг) фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиниши мумкин";
8-банддан "транспорт воситасининг ўзида эса махсус давлат белгиси ўрнатилган бўлиши" сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидан "ва махсус давлат белгисини" ва "ва махсус давлат белгиси" сўзлари чиқариб ташлансин:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Суғурта полиси ушбу Қоидаларга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ шаклларда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилади";
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
"д" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"е) транспорт воситасининг мулкдори мазкур транспорт воситасидан унинг яқин қариндошлари фойдаланишини ва бошқаришини истаган ҳолатларда, қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахслар қўйилиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилган тақдирда).
Суғурта қилдирувчи суғурталовчига тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича зарур маълумотлар ягона ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлган тақдирда, суғурта қилдирувчидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни талаб этмасдан мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир";
14-банддаги "суғурта полиси бланкасида" сўзлари "суғурта полисида" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Транспорт воситасининг эгаси ўзига тегишли транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир. Транспорт воситасидан йил давомида фойдаланиш даври, шунингдек, уни бошқаришга қўйилган барча ҳайдовчилар мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада ва суғурта полисида кўрсатилади. Бунда суғурта қилдирувчи ҳам транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариши назарда тутилган шахс сифатида тан олинади.
Суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузиш бўйича мурожаат қилинганда, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига унинг хоҳишига кўра ушбу транспорт воситасидан фойдаланишга ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошлари аризада ва суғурта полисида кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилиши лозим. Бунда мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада тушунтириш берилгани суғурта қилдирувчи томонидан тасдиқланади.
Суғурта қилдирувчи транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини электрон суғурта хизматларидан фойдаланган ҳолда тузганида, ушбу транспорт воситасини унинг хоҳишига кўра фойдаланишга ва бошқаришга қўйилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари аризада ва суғурта полисида кўрсатилиши лозим";
қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:
"15-1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида транспорт воситасининг эгаси, транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари кўрсатилмайди. Бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланади";
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"17. Суғурта қилдирувчи томонидан аввал мажбурий суғурта шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисидаги аризани олган тақдирда, суғурталовчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 20-бандига мувофиқ мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилади";
18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги "25 фоизидан" сўзлари "20 фоизидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим номи ва 26-банддаги "Суғурта пули" сўзлари "Суғурта суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Суғурта қилинувчи" сўзлари "Суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "суғурта қилинувчининг" сўзлари "суғурта қилдирувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида мазкур хабарномани ушбу Қоидаларнинг 47-4-бандида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига тақдим этиши";
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
35-банддаги "суғурта пули" сўзлари "суғурта суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"38. Агар жабрланувчи айни бир вақтда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ҳисобланса, унинг талаби билан суғурта ҳодисаси жабрланувчининг суғурталовчиси томонидан тўғридан-тўғри ҳал этилиши лозим";
39-банддаги "суғурта пулининг" сўзлари "суғурта суммасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банддаги "суғурта қилинувчининг" сўзлари "суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг)" сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"46. Агар шикастланган мол-мулкни ёхуд унинг қолдиқларини ушбу бўлим талабларига мувофиқ кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилишга (баҳолашга) қадар амалга оширилган шу мол-мулкни таъмирлаш ёки унинг қолдиқларини утилизация қилиш суғурта ҳодисасининг мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарларнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли";
47-1-банднинг давлат тилидаги матнининг иккинчи хатбошисидаги "7-иловада" сўзлари "7-1-иловада" сўзлари билан алмаштирилсин;
47-4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Ҳайдовчиларнинг танловига кўра айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта товонини олиш мақсадида суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги ариза ўрнига суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги ариза расмийлаштирилиб, айбдор тарафнинг суғурталовчисига мурожаат қилиниши мумкин.
Бунда айбдор тарафнинг суғурталовчиси томонидан ариза кўриб чиқилиши лозим";
47-8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Суғурталовчи ушбу Қоидаларнинг 47-9-бандида белгиланган муддатда суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилмаган ҳолларда, транспорт воситаларининг эгалари тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ёки утилизация қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда суғурталовчи таъмирлаш ёки утилизация қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан низолашишга ҳақли эмас";
48-банддаги "суғурта пулининг" сўзлари "суғурта суммасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
55-банддаги "суғурта пулидан" сўзлари "суғурта суммасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
60-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мажбурий ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича мол-мулкка етказилган зарар учун суғурта товонини тўлаш юзасидан суғурталовчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, мол-мулкка етказилган зарарнинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади. Бунда ихтиёрий суғурта объекти транспорт воситаси эмас, балки транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги бўлиши лозим ҳамда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича тўланган суғурта товонининг умумий суммаси жабрланувчининг мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас";
63-банддаги "суғурта товони" сўзлари "суғурта суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 78-1-банд билан тўлдирилсин:
"78-1. Зарар етказган шахс ёки жабрланувчининг қасди оқибатида зарар етказилгани суд тартибида аниқланади";
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган
ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган
суғурта полиси
YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil |
O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Изображение Государственного герба Республики Узбекистан
|
QR kod |
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
Seriya / Серия ___ N ___ |
|||||||||||||||||||
Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sug`urta qilish bo`yicha haydovchilar soni "CHEKLANGAN" holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan |
|||||||||||||||||||
SUG`URTA POLISI |
|||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
СТРАХОВОЙ ПОЛИС |
|||||||||||||||||||
по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств, оформленный на условиях использования "ОГРАНИЧЕННЫМ" количеством водителей |
|||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
Sug`urta polisining amal qilish muddati / |
|||||||||||||||||||
Период действия страхового полиса: |
|||||||||||||||||||
с "___" ________ 20 у. / г. dan по "___" _________ 20 y. / г. gacha |
|||||||||||||||||||
1. ___________________________________________________________________________ |
|||||||||||||||||||
(Sug`urtalovchining to`liq nomi va rekvizitlari / Полное наименование и реквизиты страховщика) |
|||||||||||||||||||
2. ___________________________________________________________________________ |
|||||||||||||||||||
(Sug`urta qildiruvchining to`liq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя) |
|||||||||||||||||||
3. Sug`urta qildiruvchining telefon raqami / Номер телефона страхователя: |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
||||||||||
4. Transport vositasi to`g`risidagi ma’lumotlar / Сведения о транспортном средстве:
|
|||||||||||||||||||
Markasi va modeli / Марка и модель |
Ishlab chiqarilgan yili / Год выпуска |
Dvigatel raqami / Номер двигателя |
Kuzov (shassi) raqami / Номер кузова (шасси) |
Davlat raqami belgisi / Государственный регистрационный номер |
|||||||||||||||
-
|
- |
- |
-
|
- |
|||||||||||||||
5. Sug`urta qildiruvchining faoliyat turi / Вид деятельности страхователя: |
|||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
6. Transport vositasini boshqarishga qo`yilgan shaxslar / Лица, допущенные к управлению транспортным средством: |
|||||||||||||||||||
Т/р |
Faqat quyidagi haydovchilar: / Только нижеследующие водители:
|
Haydovchilik guvohnomasi / Водительское удостоверение |
Qarindoshlik darajasi / Степень родства* |
||||||||||||||||
1. |
F: ______________________________ |
Seriya ___ N _____ |
|||||||||||||||||
I: ______________________________ |
|||||||||||||||||||
O: ______________________________ |
|||||||||||||||||||
… |
|
||||||||||||||||||
*) yaqin qarindoshlari - "ota", "ona", "er" ("xotin"), "o`g`il", "qiz", "aka", "uka", "opa", "singil" deb ko`rsatiladi, qarindosh bo`lmagan shaxslar uchun ushbu ustun to`ldirilmaydi. |
|||||||||||||||||||
*) близкие родственники - "отец", "мать", "муж" ("жена"), "сын", "дочь", "братья", "сестры", для лиц, не являющихся родственниками эта графа не заполняется. |
|||||||||||||||||||
7. Sug`urta summasi va sug`urta mukofoti / Страховая сумма и страховая премия.
|
|||||||||||||||||||
Ko`rsatkichlar / Показатели
|
Son bilan / Цифрами |
So`z bilan / Прописью |
|||||||||||||||||
Sug`urta summasi / Страховая сумма |
|||||||||||||||||||
Sug`urta mukofoti / Страховая премия |
|||||||||||||||||||
Sug`urta mukofoti bo`yicha siylov / Скидка по страховой премии |
|||||||||||||||||||
Sug`urtalovchiga to`lanadigan sug`urta mukofoti / Страховая премия, уплачиваемая страховщику
|
|||||||||||||||||||
8. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sog`lig`i va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun mazkur sug`urta polisiga muvofiq javobgarligi sug`urtalangan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sug`urta polisi bo`yicha sug`urta hodisasi hisoblanadi. |
|||||||||||||||||||
Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, ответственность которого застрахована в соответствии с настоящим страховым полисом, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при использовании транспортного средства. |
|||||||||||||||||||
9. Sug`urtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti to`g`risidagi ma’lumotlar / Сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы; |
|||||||||||||||||||
Hudud / Регион |
Hududiy bo`linmalar nomi / Наименование региональных подразделений
|
Manzil va telefon raqami / Адресс и номер телефона
|
|||||||||||||||||
-
|
- |
- |
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
Berilgan sanasi: |
|||||||||||||||||||
Дата выдачи: "___" _________ 20___ у./г. |
|||||||||||||||||||
Berilgan vaqti: |
|||||||||||||||||||
Время выдачи: ____ soat / часов ____ daqiqa / минут. |
";
1а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган
ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган
суғурта полиси
YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil |
O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Изображение Государственного герба Республики Узбекистан
|
QR kod |
||||||||||||||
|
||||||||||||||||
Seriya / Серия __ N ___ |
||||||||||||||||
Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sug`urta qilish bo`yicha haydovchilar soni "CHEKLANMAGAN" holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan |
||||||||||||||||
SUG`URTA POLISI |
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
СТРАХОВОЙ ПОЛИС |
||||||||||||||||
по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств, оформленный на условиях использования "БЕЗ ОГРАНИЧЕНИЯ" количества водителей |
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
Sug`urta polisining amal qilish muddati |
||||||||||||||||
Период действия страхового полиса: |
||||||||||||||||
с "___" _________ 20 y. / г. dan по "___" _________ 20 y. / г. gacha |
||||||||||||||||
1. ________________________________________________________________________ |
||||||||||||||||
(Sug`urtalovchining to`liq nomi va rekvizitlari / Полное наименование и реквизиты страховщика) |
||||||||||||||||
2. ________________________________________________________________________ |
||||||||||||||||
(Sug`urta qildiruvchining to`liq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя)
|
||||||||||||||||
3. Sug`urta qildiruvchining telefon raqami / Номер телефона страхователя: |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
||||||||
4. Transport vositasi to`g`risidagi ma’lumotlar / Сведения о транспортном средстве:
|
||||||||||||||||
Markasi va modeli / Марка и модель |
Ishlab chiqarilgan yili / Год выпуска |
Dvigatel raqami / Номер двигателя |
Kuzov (shassi) raqami / Номер кузова (шасси) |
Davlat raqami belgisi / Государственный регистрационный номер |
||||||||||||
- |
- |
-
|
- |
- |
||||||||||||
5. Sug`urta qildiruvchining faoliyat turi / Вид деятельности страхователя: |
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
6. Sug`urta summasi va sug`urta mukofoti / Страховая сумма и страховая премия.
|
||||||||||||||||
Ko`rsatkichlar / Показатели
|
Son bilan / Цифрами
|
So`z bilan / Прописью
|
||||||||||||||
Sug`urta summasi / Страховая сумма |
||||||||||||||||
Sug`urta mukofoti / Страховая премия |
||||||||||||||||
Sug`urta mukofoti bo`yicha siylov / Скидка по страховой премии |
||||||||||||||||
Sug`urtalovchiga to`lanadigan sug`urta mukofoti / Страховая премия, уплачиваемая страховщику |
||||||||||||||||
7. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sog`lig`i va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq uni boshqarayotgan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sug`urta polisi bo`yicha sug`urta hodisasi hisoblanadi. Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, управляющего транспортным средством в соответствии с актами законодательства, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при управлении им. 8. Mazkur sug`urta polisida transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) ko`rsatilmaydi. Bunda ularning fuqarolik javobgarligi sug`urta qilingan hisoblanadi. / B данном страховом полисе не указываются близкие родственники владельца транспортного средства (родители, муж (жена), дети, братья, сестры). При этом их гражданская ответственность считается застрахованной. 9. Sug`urtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti to`g`risidagi ma’lumotlar / сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы:
|
||||||||||||||||
Hudud / Регион |
Hududiy bo`linmalar nomi / Наименование региональных подразделений
|
Manzil va telefon raqami / Адресс и номер телефона
|
||||||||||||||
- |
-
|
- |
||||||||||||||
|
||||||||||||||||
Berilgan sanasi: |
||||||||||||||||
Дата выдачи: "___" __________ 20___ й./г. |
||||||||||||||||
Berilgan vaqti: |
||||||||||||||||
Время выдачи: ____ soat / часов ____ daqiqa / минут. |
";
2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;
1 - 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (суғурта суммасининг белгиланган миқдорига нисбатан фоизларда).
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Т/р |
Транспорт воситаси тури |
Йиллик базавий ставка, ТБ
|
1. |
Енгил автомобиллар |
0,2 |
2. |
Юк автомобиллари |
0,35 |
3. |
Автобуслар ва микроавтобуслар |
0,4 |
4. |
Трамвайлар, мотоцикллар ва мотороллерлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари ва бошқа машиналар |
0,075 |
Изоҳ. Мазкур жадвал 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
2. Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган ҳудудга (рўйхатдан ўтказиш жойига) кўра суғурта тарифлари коэффициенти.
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Т/р |
Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган ҳудуд (рўйхатдан ўтказиш жойи)
|
КТ коэффициенти |
1. |
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти |
1,2 |
2. |
Бошқалар |
1,0 |
Изоҳ. Мазкур жадвал 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Изоҳ. Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда КТ - 2,0 коэффициенти белгиланади.
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
3. Транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаган ҳолда, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишда суғурта тарифлари коэффициенти - КБО (2).
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
4. Олдинги ўн икки ой давомида йўл-транспорт ҳодисасида айбдор сифатида суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари коэффициенти.
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Т/р |
Кўрсаткич номи
|
КБМ коэффициенти |
1. |
Битта суғурта ҳодисаси |
1,3 |
2. |
Иккита суғурта ҳодисаси |
2,0 |
3. |
Уч ва ундан кўп суғурта ҳодисаси |
3,0 |
Изоҳ. Мазкур жадвал 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Изоҳлар:
1) биринчи марта, шунингдек, олдинги мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурта ҳодисалари содир бўлмаган бўлса, мажбурий суғурта шартномаси тузишда бирга тенг бўлган коэффициент белгиланади;
2) агар транспорт воситасини бошқаришга бир неча шахсга рухсат берилган бўлса, транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслардан бирига мувофиқ бўлган энг юқори коэффициент қўлланади";
III бўлимнинг муқаддимасидаги "суғурта пули" сўзлари "суғурта суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг "2-босқич" ва "3-босқич"-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
2-босқич |
|
Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, нарколог ёки масъул тиббиёт ходими |
1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан сўнг иккала ҳайдовчи мастлик даражасини аниқлаш юзасидан ушбу ҳудуддаги ёки унга яқин бўлган наркологик диспансер ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиб, текширувдан ўтадилар.
|
1. Хабарнома тузилган вақтдан эътиборан 4 соат ичида |
||
|
Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт воситалари ҳайдовчилари, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот |
2. Жабрланувчи йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида ўз ташаббуси билан транспорт воситасини мустақил экспертизадан (баҳолашдан) ўтказади ва мустақил экспертиза натижаларини йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномага илова қилади.
|
2. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш кун ичида |
|||
|
Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи |
3. Ҳайдовчилар томонидан суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади: йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви; ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари; йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилгани тўғрисидаги баённома; йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шунингдек, суғурта полисининг кўчирма нусхалари. |
3. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш куни ичида |
|||
|
||||||
3-босқич |
|
Суғурталовчи, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот, ҳайдовчилар |
1. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ҳамда аризани қабул қилганидан сўнг уни тегишли журналда рўйхатдан ўтказиб, ҳужжатларни текширади ҳамда шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиради, зарурат бўлса, мустақил экспертизани (баҳолашни) ташкил этади.
|
Суғурталовчига тақдим этилган кундан эътиборан 15 календарь кун ичида |
||
|
Суғурталовчи |
2. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва унинг натижасига асосан суғурта товонини тўлашни рад этиш ёки уни тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва шу билан бирга, ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда утилизация қилишга рухсат беради.
|
||||
|
Суғурталовчи, ҳайдовчилар |
3. Айбдор тарафнинг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди.
|
3. Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш куни ичида |
|||
|
Суғурталовчилар |
4. Жабрланувчининг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди. Бунда суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаб беради. |
||||
|
|
|
|
|
|
|
".
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-иловада:
5-позиция учинчи устунининг "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"суғурталовчининг ваколатли давлат органи билан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида ёзма битимнинг мавжуд бўлиши";
9-позиция учинчи устунининг "Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари" бўлимининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) ваколатли давлат органи томонидан белгиланган Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилиш".
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида:
7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар), шунингдек, ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;
8-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган ёки ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва уни бошқариши мумкин. Бунда ҳайдовчининг транспорт воситаси эгасининг яқин қариндоши эканлиги ДЙҲХХ ходимлари томонидан аниқланади".
2025 йил 23 июлдаги
458-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 16 июлдаги 365-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 8-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2024 йил 30 июлдаги 458-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 июль