Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартларини ўзгартириш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

МЧЖ директори меҳнат таътилига чиқмоқда. Раҳбарлар таркибидан бошқа ҳеч ким йўқ. Ўзининг ишда бўлмаган вақтида у раҳбар вазифаларини бажаришни ўриндошлик асосида ишлаётган ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғига топширишга қарор қилди. Бу қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади: буйруқнинг ўзи етарлими ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинадими? (7.4 KB)
Корхонада буюртмалар йўқлиги туфайли бир қатор ходимларга топшириқ беришнинг иложи йўқ. Бироқ муассислар вазият яхшиланишига умид қилмоқда ва ҳозирча ходимлар сонини қисқартириш ёки фирмани ёпиш каби фавқулодда чораларни кўрмоқчи эмас. Директорга ходимлар билан 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза топшириш юзасидан суҳбат ўтказиш топширилди. Ходимлардан бир қисми розилик берди, айримлари эса бундай қилмоқчи эмас ва бекор туриб қолинган вақт учун компенсация тўлашни талаб қилмоқда. Улардан ариза беришни талаб қилиш қонунийми ва ходимлар таътилга чиқишни узил-кесил рад этганда иш берувчи қандай йўл тутади?
Компания таъсисчилари ишлаб чиқариш ва омбор биноларини шаҳар ташқарисига кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Шаҳарда фақат офис бинолари қолади. Ходимларнинг сезиларли қисми у жой шаҳардан жуда узоқлигини ҳамда компания хизмат транспортини таъминламаслиги ва йўл харажатларини компенсация қилмаслигини ҳисобга олган ҳолда ҳар куни иш жойигача бир-бир ярим соатлик йўл юриш улар учун умуман тўғри келмаслигини важ қилиб, янги жойга кўчиб ўтишни рад этмоқда. Норози бўлган ходимларга маъмурият ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишни таклиф қилди. Агар ходимлар бундан бош тортса, нима бўлади? Агар ходимлар янги иш жойларида ишлашни давом эттиришга рози бўлмаса, иш берувчи ишдан бўшатишда компенсация тўлаши керакми? (10.1 KB)
Корхонада ишлаётган аёллардан бири ҳомиладор эканлиги ва бажараётган ишига қарши кўрсатма берилганлиги ҳақида уни зарарли омиллар таъсиридан (шовқин, чанг ва бошқалар) ҳоли бошқа ишга ўтказиш зарурияти борлиги тўғрисидаги хулоса билан поликлиникадан маълумотнома олиб келди. Цех бошлиғи унга лойиқ бўлган иш бера олмайди. Иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? (4.4 KB)
Суд қарорига мувофиқ директор жиноят иши бўйича жаримага тортилди ва суд томонидан бир йил давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Таъсисчилар қандай йўл тутиши лозим? Улар директорни ишдан бўшатиши мумкинми ёки бошқа ишга ўтказиши керакми? (4.6 KB)
Корхона маъмурияти ходимни бошқа бўлинмага ўтказди ва вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ишини у ишга чиққунча бажаришни топширди. Бу вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими ёки қўшимча мажбуриятлар юклашни бир неча лавозимда ишлаш сифатида расмийлаштириш керакми? (5.4 KB)
Ташкилотда ходимни бир бўлинмадан бошқасига доимий асосда ўтказиш зарурияти вужудга келди. Бунда ходим лавозимининг номи ва функционал вазифалари ўзгаришсиз қолди. Бу бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими ёки буни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқармасдан иш жойининг ўзгариши сифатида расмийлаштириш керакми? (6.8 KB)
Директор ходимларидан бирини худди шундай ҳақ тўлаш шартлари асосида фуқаролик-ҳуқуқий шартномага ўтказишга қарор қилди. Ходим рози эмас. Иш берувчи мазкур ўтказишни бир тарафлама тартибда амалга ошириши мумкинми? (5.3 KB)
Директор тез-тез алмашиб туриши сабабли бўш лавозимни тўлдириш учун янги шахс қидирилаётган даврда унинг вазифаларини таркибий бўлинма раҳбарларидан бири (бўлим бошлиғи) бажаради. Директор ўринбосарлари лавозимлари эса банд эмас. Шу тўғрими? Мазкур ҳолатда вақтинча ўтказишни расмийлаштириш зарурми? (3.9 KB)
Компаниянинг мутахассис лавозимини эгаллаб турган ходими меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузганлик учун МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 4-бандига кўра ишдан бўшатилди. Икки ойдан сўнг шу лавозимга янги ходим қабул қилинди, яна бир ойдан сўнг эса эски ходим уни ишга тиклаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилди. Суднинг қарори билан у ўзининг лавозимига тикланди. Бироқ, бунгача компания раҳбари ташкилий тузилмага ўзгартириш киритди: бўлим ташкил этди ва қўшимча янги – бўлим бошлиғи штат бирлигини жорий қилди, бўлим таркибига илгари собиқ ходим эгаллаган лавозимни киритди. Ишдан бўшатилган ходим янги ходим эгаллаб турган лавозимга тикланди, у эса бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди. Ишга тикланган ходим билан меҳнат шартномасида иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси) белгиланмаганлиги сабабли компания раҳбарияти ишга тикланган ходимни компания тузилмаси ўзгарганлиги ҳақида огоҳлантиришни лозим деб топмади. Ҳозирги вақтда ишга тикланган ходим раҳбарият уни меҳнат шартлари ўзгариши тўғрисида 2 ой олдин огоҳлантирмаганлигини важ қилиб, иш чиқмаяпти ва иш берувчидан суд қарорига кўра ишга тикланган вақтдан бошлаб бугунги кунгача бўлган мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи тўлашни талаб қилмоқда. Агар меҳнат шартларининг Меҳнат кодексининг 88-моддасида белгиланган омиллари ўзгармаган бўлса, яъни ўзгаришлар меҳнат ҳақининг миқдорига ва ҳ.к.га таъсир кўрсатмаган бўлса, мутахассис лавозими ўрнига бўлим ташкил этиш меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланадими? (21 KB)
Бир ходим таътилга чиқди. Шу сабабли иш берувчи ўхшаш вазифаларни бажарувчи бошқа ходимнинг иш ҳажмини белгиланган иш куни муддати давомида кўпайтиришни мўлжалламоқда. Бу қонунийми? (5.5 KB)
Корхонанинг фаолияти ходимларни доимий равишда хизмат сафарларига юборишни талаб қилади. Ишга ходим қабул қилиниб, у ишга жойлашгандан кейин 4 ой ўтгач поликлиника врачлик маслаҳат комиссияси (ВМК)нинг маълумотномасини тақдим этди, унда кўрсатилишича, у соғлиғи ҳолатига кўра бошқа доимий ишга ўтказишга эҳтиёжи бор ва унга хизмат сафарларига бориш билан боғлиқ ишларга қарши кўрсатма берилган. Бу вазиятда иш берувчи қандай йўл тутади? (18 KB)
Ишга синов муддати билан аёл қабул қилинди. Дастлабки синов даврида унинг профессионал сифатлари иш берувчини қаноатлантирмади. Синов даври тугагач, у билан меҳнат шатномасини бекор қилишга қарор қилишди, лекин у ҳомиладор эканлиги тўғрисида маълумотнома олиб келди. Уни камроқ ҳаҳ тўланадиган ишга ўтказиш мумкинми? (7.1 KB)
Корхона ташкилий-ҳуқуқий шаклини МЧЖдан АЖга ўзгартирмоқда. Меҳнат шартномаларининг барча шартлари ва корхона тузилмаси аввалги кўринишда сақланиб қолади. Корхона келгусида ўзгариши тўғрисида ходимларни 2 ой олдин огоҳлантириш керакми? (18.7 KB)
Ташкилотда бўлим бошлиғининг бўш лавозими пайдо бўлди. Раҳбар унга корхона ходимини тайинламоқчи, бироқ бошида уни бошлиқ вазифасини бажарувчи қилмоқчи. Бу қандай расмийлаштирилади? (5.4 KB)
Аёл боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътилда бўлган даврда ташкилотда янги тузилма ва штат жадвали жорий қилинди. Аёл эгаллаган лавозим қисқартирилди. Иш берувчи бу даврда уни розилигисиз бошқа лавозимга ўтказиш ҳуқуқига эгами? (9.8 KB)
Юридик шахс балансида иккита енгил ва битта юк автомобили бор. Иш берувчи биринчи енгил автомобиль ҳайдовчисини иккинчисига ўтказишга, иккинчи автомобиль ҳайдовчисига эса юк ташувчи транспорт воситасида юк ташиш ишларини бажаришни топширишга қарор қилди. Иш берувчи кўрсатилган кўчиришларни бошқа ишга ўтказиш сифатида расмийлаштириши керакми? (6.9 KB)
Корхонада ўтказилган тиббий кўрик натижаларига биноан, ходимлардан бири соғлиғи ҳолатига кўра ишни бажаришга яроқсиз эканлиги белгиланди. Ходим мазкур ҳолатни иш берувчидан яширди, лекин у тиббий комиссия ҳисоботидан буни билиб олди. Бу ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутади: ходимнинг бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги аризасини кутиши керакми ёки ўзининг ташаббуси билан ўтказиши керакми? (6.7 KB)
Ходим иш берувчига соғлиғи ҳолатига кўра уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги илтимос билан ариза берди. Бу вариант иш берувчига тўғри келмади. Унга мазкур ходим ўрнига доимий асосда бошқа шахсни қабул қилиш қулайроқ. Иш берувчи қандай йўл тутгани афзалроқ? У ходимни бошқа доимий ишга ўтказиши мумкинми? (6.2 KB)
Ходим синов муддати билан ишга қабул қилинди. Муддат тугагунга қадар ходим ишни уддалай олмаётганлиги маълум бўлди. Иш берувчи дастлабки синов муддати тугагунга қадар синов муддатининг қолган даври сақланган ҳолда уни камроқ ҳақ тўланадиган лавозимга ўтказиши мумкинми? (6.7 KB)
Иш берувчи ходимни технологиядаги ўзгаришлар сабабли уни бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида икки ой олдин огоҳлантирди. Мазкур давр тугагач, ходим янги меҳнат шартлари асосида ишга киришди, лекин бир ҳафта ишлагандан кейин ишдан бош тортиш тўғрисида ариза ёзди ва аввалги жойи тақдим этилишини талаб қилди. Иш берувчи ходимнинг талабини қондиришга мажбурми? (4.3 KB)
Иш берувчи 16 ёшга тўлмаган шахсни ота-онасидан ёзма розилик олган ҳолда ишга қабул қилди. Маълум вақт ўтгач, ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш зарурияти вужудга келди. Иш берувчи бунга ота-онанинг розилигини олиши зарурми? (3.8 KB)
Янги технологик ускунани ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш (ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартириш) муносабати билан иш берувчи ходимларнинг меҳнат шартларини ўзгартириши зарур. У ходимларни ўрнатилган тартибда огоҳлантирди. Огоҳлантириш вақтидан 1 ой ўтгандан кейин янги ускунани тезкор жорий этиш зарурияти вужудга келди. Иш берувчи 2 ойлик давр ўтишини кутмасдан ходимлар учун янги меҳнат шартларини киритиши мумкинми? (6 KB)
Ходим билан ўриндошлик асосида меҳнат шартномаси тузилган. У асосий ишидан бўшамоқда ва унинг учун ўриндошлик асосидаги иш асосий бўлишини хоҳламоқда. Иш берувчи бунга рози. Бу ҳолатда меҳнат шартномасига тарафлар томонидан қўшимча келишув тузиш йўли билан иш қайсидир вақтдан бошлаб ўриндошлик асосида эмас, балки асосий ҳисобланиши тўғрисида тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкинми? Ёки ўриндош ходимни аввал ишдан бўшатиб, кейин эса худди шу лавозимга асосий ишга қабул қилиш керакми? Иккинчи иш берувчидаги иш автоматик равишда асосий бўладими? (7.6 KB)
Зарарли ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳомиладор ходимага енгилроқ меҳнат тайинланган. Бундай иш корхонада фақат омборда мавжуд. Бироқ ходима унинг розилигисиз ўтказиш имконсизлигини баён этган ҳолда, у ерга ўтишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, "декретгача" у уйда ўтиради, иш берувчи эса унга ўртача иш ҳақини тўлаши шарт. Ушбу вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? (19.6 KB)
Ходим биометрик паспорт билан ишга қабул қилинган. Кейинчалик унинг ўрнига ID-карта олди. Ходимлар бўйича мутахассис нима қилиши керак? Меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш керакми? (7.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск