язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш/ ЎзР 29.08.2001 й. 258-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 29.08.2001 й. 258-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади. Суднинг жарима тариқасида жазо тайинлаш тўғрисидаги ҳукми асосида берилган ижро варақаси бўйича ижро иши юритиш қўзғатилганда уни ихтиёрий равишда ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 19-моддасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. (ЎзР 22.09.2010 й. ЎРҚ-260-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



42-1-модданинг олдинги таҳрири


42-1-модда. Қарздор жисмоний шахснинг

Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш

(ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, суд ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан суд ижрочиларининг, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.



56-модда учинчи - ўн тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Кўчмас мулкни, шу жумладан, ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш риэлторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу қисмда кўрсатилган мол-мулкни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очиқ аукцион савдоларида амалга оширилади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Савдо ташкилотларини шунингдек риэлторлик ташкилотларини ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни танлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Агар реализация қилиш учун аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйилган мол-мулк аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилиши муносабати билан реализация қилинмаса, ушбу Қонун 63-моддаси саккизинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра кимошди савдосининг амалга ошмаган деб топилиши бундан мустасно, мазкур мол-мулк суд ижрочиси томонидан қуйидаги тартибда арзонлаштирилиши керак:

давлат солиқ хизмати органи ва молия органи вакиллари иштирокида мол-мулк нархининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда - давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;

мол-мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида - бошқа ижро ҳужжатлари бўйича.

Савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган мол-мулк ҳам, агар у савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида реализация қилинмаган бўлса, арзонлаштирилиши лозим. Бунда арзонлаштириш ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда ва миқдорда амалга оширилади.

Мол-мулк арзонлаштирилганда суд ижрочиси белгиланган тартибда далолатнома тузади, шундан сўнг арзонлаштирилган мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилотларига такроран реализация қилиш учун қўйилади. Бунда арзонлаштирилган мол-мулк бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабар у ўтказилишидан камида ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида берилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мазкур мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек ушбу Қонун 63-моддасининг саккизинчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра дастлабки кимошди савдолари амалга ошмаган деб эълон қилинганда мол-мулк арзонлаштирилмайди ва биринчи баҳоланган нарх бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилоти томонидан такроран реализация қилишга қўйилади.

Мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларида реализация қилинмаган ёки такроран реализация қилиш учун савдо ташкилотларига топширилган бошқа мол-мулк ўттиз кун мобайнида реализация қилинмаган тақдирда, у ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ арзонлаштирилган нархда ундирувчига таклиф қилинади, давлат даромадига ижро ҳужжатлари бўйича ундириш қаратилган мол-мулк эса ушбу моддада белгиланган тартибда яна арзонлаштирилиши ва реализация қилишга қўйилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаса, суд ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларидаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бошланғич сотиш нархидан 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади.

Қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилиниши керак. Улар суд ижрочиси билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи инвестиция воситачиси - брокер томонидан кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар арзонлаштирилмайди ва икки ой мобайнида бир неча марта кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар мазкур муддатда реализация қилинмаган тақдирда, суд ижрочиси ундирувчига ушбу қимматли қоғозларни уларни брокер томонидан кимошди савдосига қўйилган охирги кимошди савдоси кунининг охирги кимошди савдоси соатидаги ўртача нархида ўзида қолдиришни таклиф этади.

Суд ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг саккизинчи ва тў??изинчи қисмларида назарда тутилган таклифи суд ижрочиси томонидан тегишли мол-мулк реализация қилинмаганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувчига юборилиши лозим. Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи бўлган тақдирда, таклифлар суд ижрочиси томонидан Суд департаменти органларига ижро ҳужжатларининг келиб тушиши навбатига кўра ундирувчиларга юборилади. Агар мол-мулкнинг суд ижрочиси томонидан таклиф қилинган баҳоси ижро ҳужжати бўйича ундирувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдиришга тегишли фарқни бир вақтнинг ўзида Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига тўлаган (ўтказган) тақдирда ҳақли, бу ҳақда таклифда кўрсатиб ўтилади. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида суд ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган тақдирда ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этмаса, мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан, мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади. Ундирувчи - гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда ёхуд белгиланган муддатда ўз қарорини ёзма шаклда тақдим этмаганда, ижро иши юритиш ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади, реализация қилинмаган бошқа мол-мулк бўйича ижро иши юритиш эса қарздорда ундирувга қаратилиши мумкин бўлган ўзга мол-мулк бўлмаса, ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади.

Олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздор қарзини ва суд ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга ошираётган суд ижрочисига тақдим этган тақдирда ҳам қарздорга қайтарилади.

Реализация қилинган мол-мулкни мол-мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангунига қадар харидорларга бериб юбориш, шунингдек тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан реализация қилиш савдо ташкилотларига ва суд ижрочиларига тақиқланади.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш хусусиятлари, шунингдек кўчмас мулкни узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқларини, қарздорнинг ер участкаларига, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларини реализация қилиш тартиби ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



63-модданинг олдинги таҳрири


63-модда. Аукцион шаклидаги кимошди

савдоларини ўтказишга тайёргарлик

кўриш ва уларнинг асосий шартлари

(ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича аукцион шаклидаги кимошди савдолари риэлторлик ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Тегишли риэлторлик ташкилоти ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилот билан тузилган шартнома ва (ёки) кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки (бошланғич) баҳоси кўрсатилган буюртма аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси;

суд ижрочиси тузган мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасининг кўчирма нусхаси ёхуд суд ижрочисининг уларни хатлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;

мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар, шу жумладан, баҳолаш тўғрисидаги хулосанинг, автомототранспорт воситасини ёки кўчмас мулкни кўздан кечириш далолатномасининг кўчирма нусхалари;

мол-мулкка эгалик ҳуқуқини ва мол-мулкка бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари.

Кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ижара шартномасининг кўчирма нусхаси;

ижара шартномасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;

ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан аукцион шаклидаги кимошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқни ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат.

Қурилиши тугалланмаган объектни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси;

тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномасининг кўчирма нусхаси.

Ер участкасини ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ва ер участкаси чизмасининг кўчирма нусхаларини илова қилади.

Аукцион шаклидаги кимошди савдолари нархнинг ошиб бориши тамойили асосида ўтказилади.

Қуйидаги ҳолларда аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади, агар:

аукционга иккитадан кам харидор келса;

аукционнинг иштирокчиларидан биронтаси мол-мулкни ёхуд мулкий ҳуқуқни эълон қилинган дастлабки нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортса ёки реализация қилинган мол-мулкнинг ёхуд мулкий ҳуқуқнинг қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.




ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



62-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органдан қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида хабарнома олинганда суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлайди, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритишлар мустасно. Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



81-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга хўжалик суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



48-2-модданинг олдинги таҳрири


48-2-модда. Ундирувни қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчисининг ва унинг мижозларининг

пул маблағларига ҳамда қимматли қоғозларига қаратиш хусусиятлари

(ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кредит ташкилотида очилган алоҳида ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағларига қаратилиши мумкин эмас.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг тегишли реестр юритиш тизимидаги шахсий ҳисобварақларида ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан депозитарийларда очилган депо ҳисобварақларида сақланаётган қимматли қоғозларига қаратилиши мумкин эмас.



54-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари мутахассислар албатта иштирок этган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланиши, кейин (уч иш куни ичида) масъулиятли сақлаш учун банкка ёки депозитарийга топширилиши керак, муайян турдаги қимматликлар музейга ёки уларнинг сақланиш шароитларини таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



55-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун қарздорга ёки суд ижрочиси тайинлаган бошқа шахсларга (бундан буён матнда сақловчи деб юритилади) мол-мулкни хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Суд ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи суд ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз бу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Депозитарийга сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, суд ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, суд ижрочисининг розилиги талаб этилмайди. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар ўзида расмий листингга киритилган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлаштирилган тартибда котировка қилинадиган фонд биржасига суд ижрочиси томонидан ёзма сўров бериш орқали аниқланади.



54-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар суд ижрочиси томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган бўлса, суд ижрочиси қимматли қоғозларни баҳолаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда баҳоловчи ташкилотни жалб этади. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи баҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайди. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири



56-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк, шу жумладан, ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқлари, ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижалари ва шахсийлаштириш воситаларига акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ажратилган майдончаларда биржалар томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион шаклидаги кимошди савдосида амалга оширилади.




ЎзР 22.09.2010 й. ЎРҚ-260-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни тахриридаги қисм) (Олдинги тахририга қаранг)



51-модда матнининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг гаров билан таъминланмаган мол-мулки унга нисбатан қўйилган барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, ундирув унинг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратилади, бунда гаровга олувчининг белгиланган ҳуқуқларига, шунингдек ушбу Қонуннинг 6-бобида назарда тутилган қоидаларга риоя этилади.

Қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулкини ўзида қолдирган гаровга олувчи ўзининг талабига нисбатан устунликка эга бўлган кредиторларнинг талабларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ошмаган миқдорда қаноатлантириши шарт.

Агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш учун қаратилган бўлса, ундирув қарздорнинг бошқа мол-мулки бўлишидан қатъи назар, биринчи навбатда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни тахриридаги қисм)



54-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади. Кўрсатилган нарх суд томонидан белгиланган бўлмаса, мазкур мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нархда кимошди савдосига қўйилади.



80-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тўртинчи навбатда гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ундирув тўғрисидаги гаров билан таъминланган талаблар қаноатлантирилади.



80-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бешинчи навбатда жисмоний ва юридик шахсларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилади.




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-257-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк турларига бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида, ижро этиш кунида амалда бўлган нархлар бўйича суд ижрочиси томонидан таъминланади.



54-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи мутахассисларни танлаб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлимлари суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочилари зиммасига юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро ҳужжатида назарда тутилган муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбурияти кимнинг зиммасига юклатилган бўлса, ўша шахс қарздор ҳисобланади.



13-модда биринчи қисми учинчи жумласининг олдинги таҳрири


Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат у шахсан ижро этиши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, уларни ижро этишда қарздор ўз вакили орқали ҳаракат қилишга ҳақли эмас.



18-модда биринчи қисми биринчи жумласининг олдинги таҳрири


Қарздор эгаллаб турган ёки унга қарашли хоналар ва омборларни очиш, қарздорнинг мол-мулкини кўздан кечириш, уларни хатлаш, олиб қўйиш ва бериш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга оширишда холислар иштирок этиши шарт.



21-модданинг олдинги таҳрири


21-модда. Суд ижрочиларининг ички ишлар органлари

ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги


Суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда бирон-бир тўсиқ юзага келса, ички ишлар органларининг ходимлари ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлашга кўмаклашишлари шарт.

Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш талаб этилса, суд ижрочиси ички ишлар органларига тегишли талабнома юборади.



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорга белгиланган муддат тугагандан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ушбу Қонуннинг 82-моддасида назарда тутилган жаримани ундирган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида маълум қилади. Жарима тариқасидаги жазони тайинлаш тўғрисидаги ҳукм асосида берилган ижро варақаси бўйича ижро иши юритиш қўзғатилган тақдирда, ихтиёрий ижро этиш муддати ҳукм қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой этиб белгиланади. (ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонуни таҳриридаги жумла)



33-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ижрочиси ундирувчининг аризасига биноан ижро ҳаракатлари амалга оширилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан кўпи билан ўн кун муддатга кейинга қолдириши мумкин.

Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда қарор чиқаради ва бу ҳақда ижро иши юритиш тарафлари, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга маълум қилади.

Суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин.



34-модда матнининг олдинги таҳрири


Қуйидаги ҳолатларда ижро иши юритишни тўхтатиб туриш мажбурийдир:

1) агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;

2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда;

3) қарздор муомала лаёқатини йўқотганда;

4) қарздор муддатли ҳарбий хизматда бўлганда ёки муддатли ҳарбий хизматда бўлган ундирувчи илтимос қилганда;

5) агар қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашаётган пайтда;

6) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;

7) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш (кечиктириш) қонуний ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда; (ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонуни таҳриридаги банд)

8) ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда.



35-модда матнининг олдинги таҳрири


Қуйидаги ҳолларда ижро иши юритиш тўхтатиб турилиши мумкин:

1) суд ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириб бериш тўғрисида ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилганда;

2) қарздор узоқ хизмат сафарида бўлганда;

3) қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда;

4) суд ижрочисининг ҳаракатлари устидан ёки унинг иштирокини рад этиш қаноатлантирилмаганлиги юзасидан шикоят берилганда;

5) қарздор, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда;

6) ундирувчи илтимос қилганда;

7) суд ижрочиси томонидан судга жарима тариқасидаги жиноий жазони жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш тўғрисида тақдимнома киритилганда. (ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонуни таҳриридаги банд)



36-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро иши юритиш қуйидаги муддатларга тўхтатиб турилади:

1) қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек унинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди иш қўзғатганда - қарздорнинг ҳуқуқий ворислари аниқлангунига, бедарак йўқолганнинг мол-мулки суд томонидан ҳомийлик ва васийлик органлари белгилаган ишончли бошқарувчига топширилгунига ёки муомалага лаёқатсиз қарздорга ҳомий тайинлангунига ёхуд қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар;

2) ундирувчи ёки қарздор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда, қарздор касал бўлиб қолганда, хизмат сафарида бўлганда ёки қарздор, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда муддатли ҳарбий хизматдан озод бўлгунга ёки стационар даволаш муассасасидан чи??унга, хизмат сафаридан қайтгунга ёки қарздор, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидириб топилгунга қадар;

3) ижро ҳаракатлари, шунингдек ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан низолашилаётганда - масала моҳиятан узил-кесил кўриб чиқилгунга қадар;

4) суд ижрочисини рад қилиш қаноатлантирилмаганлиги юзасидан шикоят берилганда - шикоят суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар;

5) бошқа ҳолларда - ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар тугагунига қадар.

Ижрони тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилингандан кейин ундирувчининг аризасига биноан ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра ижро иши юритиш уни тўхтатиб қўйган суд томонидан тикланади.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг ушбу моддада белгиланган муддатларини суд қисқартириши мумкин.



37-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

1) ундирувчи ундирувдан воз кечганда, агар воз кечиш суд томонидан қабул қилинган бўлса;

2) ундирувчи ва қарздор ўртасида суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилганда;

3) ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаса;

4) тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаганда;

5) мазкур турдаги ундирув учун қонунда белгиланган муддат ўтганда;

6) ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати ҳисобланадиган ҳужжат бекор қилинганда;

7) қарздордан олиб қўйилган ашёларни ундирувчига топшириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этишда ундирувчи ашёларни олишдан воз кечганда;

8) жарима тариқасидаги жиноий жазони жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда. (ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонуни таҳриридаги банд)



38-модданинг олдинги таҳрири


38-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш

ва тугатиш тўғрисидаги масалаларни кўриш


Хўжалик суди берган ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша хўжалик суди ёки суд ижрочиси турган жойдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади.

Қолган барча ҳолларда ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш суд ижрочиси турган жойдаги суд томонидан амалга оширилади.

Тўхтатиб турилган ёки тугатилган ижро иши бўйича ҳеч қандай ижро ҳаракатларига йўл қўйилмайди.

Суд ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида тарафларга, ижро ҳужжатини берган суд (агар масалани ижро ҳужжатини берган суд эмас, бошқа суд ҳал қилган бўлса) ёки бошқа органга уч кунлик муддат ичида маълум қилади.

Суднинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан ўн кунлик муддат ичида хусусий шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин.



39-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ажрими қонуний кучга киргандан кейин суд ижрочиси ижро этиш бўйича ўзи тайинлаган барча чораларни бекор қилади. Ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим суд ижрочиси тегишли белгилар қўйиши лозим бўлган ижро ҳужжати билан бирга ушбу ҳужжатни берган суд ёки бошқа органга қайтарилади.



40-модданинг олдинги таҳрири


40-модда. Ижро ҳужжатларини қайтариш


Ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган бўлса, бундай ижро ҳужжатлари вазиятга қараб, қуйидаги ҳолларда ундирувчига қайтарилади:

1) ундирувчининг аризасига биноан;

2) агар ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати ўтказиб юборилган бўлса;

3) агар қарздорнинг манзилини ёки унинг мол-мулки турган жойни аниқлаш ёхуд банклар ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлар ва омонатларда қарздорга қарашли пул маблағлари ва бошқа қимматликлар турганлиги ёки сақланаётганлиги тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлмаса (ушбу Қонунга мувофиқ қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

4) агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса;

5) агар ундирувчи ижро ҳужжати ижро этилаётганда қарздорнинг сотилмаган мол-мулкини ўзига олишни ёки ижро ҳужжатида кўрсатилган ва қарздордан олиб қўйилган муайян ашёларни олишни рад қилса;

6) агар ундирувчи ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган бўлса.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4, 5, 6-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда суд ижрочиси бу ҳақда тегишли далолатнома тузади, далолатномани катта суд ижрочиси тасдиқлайди.

Ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмайди.

Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилганда, ундирувчига ушбу Қонуннинг 76-моддасида назарда тутилган бўнак бадали тўлиқ қайтарилади.

Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган ҳолларда бўнак бадалининг суд ижрочиси қайтарилаётган ижро ҳужжатини ижро этиш юзасидан қилган харажатларидан ортиқча қисмигина қайтарилади.

Ундирувчига ижро ҳужжати ва бўнак бадалини қайтариш тўғрисида суд ижрочиси қарор чиқаради, қарорни катта суд ижрочиси тасдиқлайди. Ижро этилган ижро ҳужжати уни берган суд ёки бошқа органга қайтарилади.



41-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тамомланади:

ижро ҳужжати амалда ижро этилганда;

ижро ҳужжати уни берган суд ёки бошқа органнинг ёхуд ундирувчининг талабига биноан ижро этилмасдан қайтарилганда;

ижро ҳужжати ушбу Қонуннинг 40-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилганда;

ижро ҳужжати ушбу Қонун 25-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ижро этиш учун бошқа суд ижрочисига юборилганда;

ижро иши юритиш тугатилганда.

Суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради.



42-модда тўртинчи ва бешинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қарздорни, унинг мол-мулки ва болани қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради, қарорни катта суд ижрочиси тасдиқлайди. Қарздор жисмоний шахсни ёки болани қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига биноан, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш харажатлари тегишли суд ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади.

Суд ижрочисининг қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришни рад этиш тўғрисидаги ва қидириш харажатларини ундириш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин.



46-модда 1) банди матнининг олдинги таҳрири


1) мол-мулкни хатлаш ва уни реализация қилиш йўли билан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш;




47-модда матнининг олдинги таҳрири


Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини хатлаш (рўйхатга олиш), олиб қўйиш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.

Ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўм ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағларига ҳамда ўзга қимматликларига қаратилади.

Қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағлари ва бошқа қимматликлари тўғрисида маълумот мавжуд бўлса, улар хатланади. Қарздорнинг маълум бўлиб қолган тегишлича сўмдаги нақд пули ёки банклардаги ёхуд бошқа кредит ташкилотларидаги сўмлари етарли бўлмаса, ундирув қарздордаги мавжуд нақд чет эл валютасига ёхуд унинг банклардаги ёки бошқа кредит муассасаларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақланаётган валютасига қаратилади.

Қарздор ундирув биринчи навбатда қаратилиши лозим бўлган мол-мулк турлари ёки ашёларни ўзи кўрсатишга ҳақли.

Қарздорнинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, ундирув қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка қаратилади, қонунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.

Қарздор мол-мулкининг у ёки бу турига ундирув қаратиш навбатини суд ижрочиси мазкур мол-мулкнинг ликвидлигини инобатга олган ҳолда белгилайди.

Қарздорнинг мол-мулкига, шу жумладан нақд пул маблағлари ва банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ва бошқа қимматликларига ундирув ижро харажатларини ҳисобга олган ҳолда ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ва ҳажмда қаратилади.

Қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлган ҳолларда ундирув унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади.

Инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган маблағлар ва бошқа мол-мулк инвестиция даври мобайнида қарздорнинг илгари юзага келган қарзини қоплаш ҳисобига мажбурий тартибда ундириб олинмайди. (ЎзР 09.04.2008 й. ЎРҚ-148-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



49-модда матнининг олдинги таҳрири


Ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш, ушбу мол-мулкнинг қарздорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда амалга оширилади.




52-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро ҳужжатлари ижро этилаётганда жисмоний шахсларга нисбатан ундирув қарздорнинг оиласи нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй- жой, квартира, уй анжомлари ҳамда жиҳозлари, кийимлар ва бошқа буюмларга қаратилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



54-модда матнининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинган мол-мулк суд ижрочиси томонидан рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк турларига бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида, ижро этиш кунида амалда бўлган нархларда баҳоланади.

Зарур ҳолларда, суд ижрочиси мол-мулк қийматини аниқлаш учун мутахассисни жалб этади.

Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари рўйхатга олиниб, албатта мутахассислар иштирокида баҳоланади, сўнгра (уч сутка ичида) масъулиятли сақлаш учун банкка топширилади, муайян турдаги бойликлар музейга ёки уларнинг сақланиш шароитларини таъминловчи бошқа махсус муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.



55-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун қарздорга ёки суд ижрочиси тайинлаган бошқа шахсларга (бундан буён матнда сақловчи деб юритилади) мол-мулкни хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Агар мол-мулкнинг хоссаларига кўра ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келмаса, сақловчи ундан фойдаланиши мумкин.



56-модда матнининг олдинги таҳрири


Қарздорнинг хатланган мол-мулкини реализация қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, хатлаш асослари ва мол-мулк турларидан қатъи назар, хатланган кундан бошлаб икки ой ичида уни сотиш йўли билан амалга оширилади, қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган мол-мулк бундан мустасно.

Қарздорнинг мол-мулки шартнома-воситачилик асосларида ёки аукцион савдоси шартларига мувофиқ реализация қилинади, кўчмас мулк бундан мустасно.

Қарздорнинг кўчмас мулки ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ким ошди савдоси ўтказиш йўли билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотилади.

Агар мол-мулк икки ой ичида реализация қилинмаса, ундирувчига мол-мулкни баҳоланган суммада ўзида қолдириш ҳуқуқи берилади. Ундирувчи мол-мулкни олишдан воз кечган тақдирда, у қарздорга қайтарилади, ижро иши юритиш эса тугатилади.

Қарздор қарзини ва суд ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган чиқимларни тўла узганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга оширувчи суд ижрочисига тақдим этган тақдирда, олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздорга қайтарилади. Бу ҳолларда ижро этилмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олинади.



57-модда матнининг олдинги таҳрири


Ижро ҳужжатида кўрсатилган ашёларни ундирувчига топшириш тўғрисидаги қарорга кўра суд ижрочиси бу ашёларни қарздордан олиб қўяди ва топшириш далолатномасини тузиб, уларни ундирувчига топширади. Ундирувчи мазкур ашёлардан воз кечган тақдирда, улар қарздорга қайтарилади, ижро иши юритиш эса тугатилади.



58-модда иккинчи қисми иккинчи жумласининг олдинги таҳрири


Ижро этиш бўйича харажатларни қоплаш учун мўлжалланган ижро йиғими суммаси суд ижрочиларининг депозит ҳисобварағига ўтказилиб, сўнгра ана шу сумма ҳисобидан ижро харажатлари қопланади.



60-модда матнининг олдинги таҳрири


Қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш қуйидаги навбатда амалга оширилади:

биринчи навбатда - ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган мол-мулкка (қимматли қоғозлар, қарздорнинг депозитдаги ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағлари, валюта бойликлари, енгил автотранспорт, офис дизайни ашёлари ва бошқаларга) нисбатан;

иккинчи навбатда - тайёр маҳсулот (товарлар), шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан;

учинчи навбатда - кўчмас мулк объектлари, шунингдек хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишга мўлжалланган бошқа асосий воситаларга нисбатан.



62-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қарздор юридик шахс тугатилган тақдирда, суд ижрочисининг ижросида турган ижро ҳужжатлари ижро учун тугатувчига топширилади. (ЎзР 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Суд ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлигини ундирувчига маълум қилади. (ЎзР 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



63-модданинг олдинги таҳрири


63-модда. Ким ошди савдосини

ўтказишга тайёргарлик кўриш


Қарздорнинг кўчмас мулкини ким ошди савдосида сотиш ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Суд ижрочисининг ким ошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг энг кам дастлабки (бошланғич) нархи кўрсатилган буюртмаси ёки тегишли ихтисослаштирилган ташкилот билан тузган шартномаси ким ошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади.

Буюртма ёки шартномага қуйидагилар илова қилинади:

ижро ҳужжатининг нусхаси;

суд ижрочиси тузган қарздор мол-мулкини хатлаш далолатномасининг нусхаси;

кўчмас мулк объектини тавсифловчи ҳужжатлар;

мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи ёки мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Узоқ муддатли ижара ҳуқуқини сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ижара шартномасининг нусхаси;

ижара шартномасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан ким ошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат.

Қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарор нусхаси;

тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномаси нусхаси;

буюртмачининг таъсис ҳужжатлари нусхаси.



64-модда матнининг олдинги таҳрири


Даврий тўловларни ундириш, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ошмаган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда ундириладиган суммани тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаса ёки мол-мулки етарли бўлмаса, ундирув қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади.



71-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро этиш мумкин бўлмаган тақдирда, суд ижрочиси ижро ҳужжатини уни берган судга ёки бошқа органга қайтариш тўғрисида қарор чиқаради.



76-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро ҳаракатлари тамомланганда бўнак бадали (ушбу Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ харажатларнинг қарздор ҳисобидан амалга оширилган қисми) ундирувчига тўлиқ қайтарилади, қарздордан олиб қўйилган ашёларни ундирувчига топшириш бўйича ижро ҳужжатини ижро этишда ундирувчи уларни олишдан асоссиз бош тортганлиги ва ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилганлиги ёки у ижро ҳужжатининг ижросига ўзининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан тўсқинлик қилганлиги туфайли ижро иши юритиш тугатилганлиги бундан мустасно. Бу ҳолларда бўнак бадалининг ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларидан ортиқча қисми ундирувчига қайтарилади.



77-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар ундирувчи ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилиб, ижро ҳужжатини ижро этиш пайтида қарздордан олиб қўйилган ашёларни қабул қилишдан асоссиз бош тортганлиги сабабли ижро иши юритиш тугатилса, ижро ҳужжатини ижро этиш ва уни ундирувчига қайтариш учун кетган харажатлар ундирувчидан ундирилади. Бундай ҳолларда харажатларни ундириш суд ижрочисининг қарорига асосан амалга оширилади.



82-модданинг олдинги таҳрири


82-модда. Жисмоний шахсларнинг ижро ҳужжатини

ижро этмаганлик учун жавобгарлиги


Ижро ҳужжати уни ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда ёки қарздор зиммасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати узрсиз сабабларга кўра суд ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда, суд ижрочиси жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача миқдорда жарима солади.



83-модда матнининг олдинги таҳрири


Қоида тариқасида, олий юридик ёки ўрта махсус (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси суд ижрочиси бўлиши мумкин. Суд ижрочиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Суд ижрочиси ҳокимият вакили ҳисобланади ва у хизмат вазифаларини бажараётганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги махсус кийимда бўлади.

Суд ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда адлия органлари ходимлари даража унвонлари берилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг суд қарорларини ижро этиш бўлими бошлиғи ва мутахассислари, шу департамент ҳудудий бўлимларининг суд қарорларини ижро этиш масалалари бўйича бош ва етакчи инспекторлари суд ижрочилари мақомига эга.



84-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ахборот, тушунтириш ва маълумотномалар олиш;

ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ва молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ текширувдан ўтказиш;

ижро иши юритишда иштирок этаётган жисмоний ва юридик шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;

қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларга кириш, мазкур бинолар ва омборларни кўздан кечириш, зарурат бўлганда уларни очиш, шунингдек суд ажрими асосида бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларда амалга ошириш;

қонунга мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;

қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликларини қонун ҳужжатларига мувофиқ хатлаш;

олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, бошқа мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун сарф-харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;

ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органдан уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраш;

қарздорга, унинг мол-мулкига ёки болага нисбатан қидирув эълон қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.



86-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари (ижро иши юритишни қўзғатиш, жарима солиш ва шу кабилар) тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, суд ижрочиси тегишли қарор чиқаради.




ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда 2 бандининг олдинги таҳрири


2) жиноят ишлари бўйича суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми;



30-модда номи ва биринчи қисмининг олдинги таҳрири


30-модда. Ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган муддатлар.


Суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ижро ҳаракатларини ва талабларини ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддати ичида амалга ошириши ва ижро этиши лозим.