ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Февраль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 21.02.2024 й. ЎРҚ-911-сон "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.10.2023 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.02.2024 й.

N ЎРҚ-911



"ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 10 октябрда қабул қилинган

Cенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида тўловга қобилиятсизлик ҳолатига тушиб қолган тадбиркорлик субъектларининг тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларини қўллаш орқали уларни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш амалиёти кенг жорий этилмоқда. Бундан ташқари жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб топиш асослари ва бунинг оқибатлари қонунчилик даражасида белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши унинг қоидалари бир хил қўлланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини унга мувофиқлаштириш заруратини келтириб чиқарди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва кодексларига жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликка тортиш асослари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси самарали ташкил этилишини таъминлашга, унинг ҳуқуқий қоидаларини қўллашда турлича талқинлар ва қарама-қаршиликлар бартараф этилишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, N 4, 265-модда, N 5, 319-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 66-1-модданинг биринчи қисмидаги "180-моддасида (сохта банкротлик), 181-моддасида (банкротликни яшириш)" деган сўзлар "180-моддасида (сохта тўловга қобилиятсизлик), 181-моддасида (тўловга қобилиятсизликни яшириш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 180-модда номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"180-модда. Сохта тўловга қобилиятсизлик


Сохта тўловга қобилиятсизлик, яъни юридик ёки жисмоний шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, уларни тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса";


3) 181-модда номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"181-модда. Тўловга қобилиятсизликни яшириш


Юридик ёки жисмоний шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш ёки бошқача тарзда ўзининг тўловга қобилиятсизлигини қасддан яшириш йўли билан кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса";


4) 181-1-модда номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"181-1-модда. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш


Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу юридик шахснинг ёки жисмоний шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 179-5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"179-5-модда. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш


Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёки мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ёхуд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 215-1-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 464-модда, N 6, 570-модда, N 11, 1062-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 26-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг

ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги


Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги ўз талабларини, шунингдек шахсий хусусиятга эга бўлган бошқа талабларни қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади";


2) қуйидаги мазмундаги 26-1-модда билан тўлдирилсин:


"26-1-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги


Жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади";


3) 48-модданинг:

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс, шунингдек қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассиснинг (иштирокчининг) ёки мулкдорнинг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига қонунга мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади";


4) 57-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"57-модда. Юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмида қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади";


5) 63-модданинг биринчи қисмидаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 67-модданинг бешинчи қисмидаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 113-модданинг биринчи қисмидаги "Кодексда" деган сўз "Кодексда ва бошқа қонунларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 507-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ва жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатилишидан олдинги бир йил ичида ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин";


9) 838-модданинг учинчи қисмидаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 855-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқарув муассисининг қарзлари бўйича ундирувни у ишончли бошқарувга топширган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди, бундан ушбу шахс банкрот деб топилган ҳоллар мустасно. Бошқарув муассиси банкрот деб топилганда ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш бекор қилинади ва у тугатиш массасига қўшиб юборилади";


11) 861-модда биринчи қисмининг:

тўртинчи хатбошисидаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 788-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2023 йил, N 4, 267-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 39-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўловга қобилиятсиз бўлганда ёки мазкур тақсимлаш оқибатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганда";


2) 64-модданинг матнидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 1, 4-модда; 2023 йил, N 2, 106-модда) 28-моддасининг биринчи қисмидаги "банкрот" деган сўз "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 4-модданинг:

бешинчи қисмидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади";


2) 38-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 54-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 8, 787-модда; 2023 йил, N 8, 631-модда) 3-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга ошириш бўйича адвокатлик фаолияти учун лицензия олган адвокатлар учун)".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида"ги 535-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 1-модданинг биринчи қисмидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 15-модданинг учинчи қисмидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги 600-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 84-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 577-модда) 26-моддасининг тўртинчи қисмидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 5-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда; 2020 йил, N 3, 198-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 8, 787-модда) 35-моддасининг матнидаги "банкротликка" деган сўз "тўловга қобилиятсизликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 7, 389-модда, N 8, 469-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, N 4, 337-модда, N 6, 570-модда; 2023 йил, N 4, 269-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 34-модда иккинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд томонидан иш юритиш қўзғатилганда, шу жумладан кузатувни жорий этиш, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш ҳақида иқтисодий суд томонидан ажрим қабул қилинганда, бундан ижро этилиши "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тўхтатиб турилиши мумкин бўлмаган ижро ҳужжатлари мустасно";


2) 36-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд томонидан иш юритиш қўзғатилганда, кузатувни жорий этиш, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш ҳақида иқтисодий суд томонидан ажрим қабул қилинганда - қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар";


3) 48-5-модда тўққизинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик таомили" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 61-модданинг иккинчи қисмидаги "ночорлиги (банкротлиги)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 217-модда, N 4, 340-модда; 2023 йил, N 1, 1, 2-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 4-модданинг учинчи қисмидаги "банкрот" деган сўз "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 5-модданинг ўн биринчи қисмидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 26-модда:

биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 803-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда; 2023 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилганлиги оқибатида суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги далолатномани ва суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига жабрланувчиларга (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилади".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, N 3, 217-модда; 2023 йил, N 4, 272-модда) 44-моддаси бешинчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-210-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 137-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 5, 464-модда) 23-моддасининг учинчи хатбошисидаги "банкротлик таомили" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрда қабул қилинган "Тижорат сири тўғрисида"ги ЎРҚ-374-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 245-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 17-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 670-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 969-модда; 2022 йил, N 2, 75-модда, N 7, 666-модда, N 12, 1190-модда) 352-1-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисмдаги "банкрот" деган сўз "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда ёхуд жисмоний шахс банкрот деб топилганда - унинг божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзининг ўз мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда узилмай қолган қисми бўйича".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 463-модда, N 6, 577-модда, N 8, 787-модда; 2023 йил, N 4, 269-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 25-модда биринчи қисмининг 3-бандидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик ёки жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ва йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни, агар пул мажбуриятлари ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ишлар киради";


3) 36-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"36-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишларнинг судловга тегишлилиги


Юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда, шунингдек қарздор жисмоний шахснинг ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги судда кўрилади";


4) 107-модданинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса";


5) 25-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ


210-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни

кўриб чиқиш тартиби


Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.


211-модда. Тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш

тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи


Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Аризага тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 262-модда; 2021 йил, N 1, 16-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда; 2023 йил, N 7, 533-модда) 23-моддасининг учинчи қисмидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-598-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда, N 12, 1190-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 17-модданинг иккинчи қисмидаги "тўловга лаёқатсиз ва банкрот" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 19-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "тўловга лаёқатсиз ва банкрот" деган сўзлар "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда; 2023 йил, N 6, 444, 446-моддалар, N 7, 540-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 60-модданинг ўнинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "қарздорнинг банкрот деб топилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 62-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "банкротлик (иқтисодий ночорлик)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 68-модда биринчи қисмининг 6-бандидаги "ночорлик (банкротлик)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 96-модда биринчи қисмининг 2-банди "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 97-модда:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида юзага келадиган барча турдаги жорий солиқ тўловларини (бундан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар солиғи, шунингдек ижтимоий солиқ мустасно) тўлаш, суд ажрими асосида жорий этилган суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатида тўхтатиб турилади. Бу ҳолда суд санация қилувчи бошқарувчининг ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган санадан эътиборан мазкур солиқ қарзлари олти ой ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади";

ўн учинчи қисми ўн тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


6) 98-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) шахс банкрот деб топилган бўлса";


7) 100-модданинг иккинчи қисми:


3-бандидаги "ночорлиги (банкротлиги)" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ушбу Кодекс 97-моддасининг ўн учинчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган бўлса";


8) 304-модда қуйидаги мазмундаги 22-банд билан тўлдирилсин:

"22) банкрот деб топилган қарздор юридик ва жисмоний шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларининг қарзни тўлашга йўналтирилган қисми";


9) 313-модданинг биринчи қисмидаги "банкротлик" деган сўз "қарздорнинг банкрот деб топилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 186-модда, N 4, 265, 269-моддалар, N 6, 444, 445-моддалар, N 7, 538-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модданинг 2-бандидаги "ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 19-модда қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилади.

Давлат божи "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасида белгиланган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тўланади";


3) илованинг 2-банди "в" кичик бандидаги "ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш" деган сўзлар "тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган ҳоли бандлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-642-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 595-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 464-модда, N 6, 570-модда, 10-сонга илова) 50-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

номидаги "банкрот бўлганлиги" деган сўзлар "банкрот деб топилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмдаги "ночор (банкрот)" деган сўзлар "банкрот" деган сўз билан алмаштирилсин.


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган "Давлат харидлари тўғрисида"ги ЎРҚ-684-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 289-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 36-модданинг бешинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 42-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, N 4, 265-модда) 100-моддасининг олтинчи қисмидаги "(банкрот)" деган сўз чиқариб ташлансин.


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


27-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 22 февраль










































































Время: 0.1758
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск