язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2016 й. 188-сон "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2016 й.

N 188



"ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳини зарур моддий-техника базаси билан таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.


5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 3 июндаги

188-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги Давлат ахборот тизимларини

ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини

ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш

ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори


































































Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш

ва ривожлантириш гуруҳи бошлиғи

1
















































































Ахборот-таҳлил

шўъбаси

4

Ахборотни

жойлаштириш

шўъбаси

4

Ахборот тизимлари

ва хизматларини

ишлаб чиқиш

шўъбаси

12

Ахборот

тизимларини техник

кузатиб бориш

шўъбаси

4

           

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 25 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 3 июндаги

188-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 14-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошига "банк муассасасидаги ҳисоб рақами" сўзларидан кейин "зарурат бўлганда электрон манзили" сўзлари қўшилсин;


б) 16-банддаги "ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали" сўзлари "ахборот тизимлари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 31-банднинг ўн бешинчи хатбошига "оммавий ахборот воситалари" сўзларидан кейин "лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти" сўзлари қўшилсин;


г) 37-банддаги "ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан" сўзлари "ахборот тизимлари орқали электрон шаклда" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-илованинг 5-бандига "факс" сўзидан кейин "зарурат бўлганда электрон манзил" сўзлари қўшилсин;


е) 4-илова тўртинчи босқичининг "тадбирлар" устунининг 2-бандида:

биринчи хатбошидаги "ёзма равишда" сўзлари "ёзма равишда ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ёзма" сўзи "ёзма равишда ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошига "оммавий ахборот воситаларида" сўзларидан кейин "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида" сўзлари қўшилсин;


б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади";


в) 10-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 12-банддаги "ёхуд почта алоқа воситаси орқали" сўзлари "почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-илова 1-босқичининг "Тадбирлар" устунининг 2-бандидаги ҳамда 4-босқичининг "Тадбирлар" устунининг 3-бандидаги "оммавий ахборот воситаларида" сўзларидан кейин "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):


а) Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ахборот-технологик мосликни таъминлаши ва идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялаш имконига эга бўлиши зарур";


19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт";


20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади, ҳамма фойдаланадиган ахборот ресурсларида мавжуд бўлган ҳамда фойдаланувчининг ўзининг шахсий маълумотлари бўлмаган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олиши ва улардан фойдаланиши бундан мустасно";


қуйидаги мазмундаги 21-1-банд қўшилсин:

"21-1. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлиги "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади";


30-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ахборот олиш имкони берилиши, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлган ахборотлар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли жисмоний шахсларнинг рухсатисиз тарқатилиши";


б) Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади улар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва ошкоралигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўрсатиш спектрини кенгайтириш ва сифатини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳисобига давлатнинг бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этишдан иборат";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Давлат хизматлари кўрсатишда, давлат органлари бошқа функцияларини бажаришда зарур бўлган ахборотларни излаш, олиш, қайта ишлаш, туркумлаштириш ва тарқатиш жараёнларини жадаллаштириш ва енгиллаштириш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш ишларини давом эттириш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади";


5-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграциялаш имкониятини";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "ахборотлар берилишини" сўзлари "электрон давлат хизматлари кўрсатилишини" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш - электрон ҳукуматнинг қонун ҳужжатларида белгиланадиган ягона идентификаторлари асосида электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ахборотлар сақланишини ва қайта ишланишини таъминлаш";

бешинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


19-банднинг биринчи хатбошига "Давлат органларининг" сўзларидан олдин "Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган" сўзлари қўшилсин;


31-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори 2-бандининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"электрон давлат хизматларини кўрсатишга жалб этилган тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантирилиши, улардан фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланиши ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кейинчалик уларни рўйхатга киритиш учун янгидан ташкил этилган давлат ахборот ресурслари бўйича мунтазам равишда ахборот тақдим этсинлар".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:


а) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "турғун шохобча жойлашган жой бўйича" сўзларидан кейин "бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


"а" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "жойнинг манзили" сўзларидан кейин "зарурат бўлганда электрон манзили" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "телефонлар" сўзидан кейин "зарурат бўлганда электрон манзил" сўзлари қўшилсин;


"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги аризада хўжалик юритувчи субъект электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади";


в) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига "электрон шаклда" сўзларидан олдин "ахборот тизими орқали" сўзлари қўшилсин;


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Агар давлат солиқ хизмати органлари ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда хўжалик юритувчи субъектни назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлигидан хабардор қилмаган ёки назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бермаган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиб назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига юборилган ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришнома рухсат берувчи хусусиятга эга бўлган ҳужжатга тенглаштирилади ва назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун асос ҳисобланади.

Бунда давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришномаси олингандан кейин беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериши шарт";


д) 21-банддаги ва 32-банднинг биринчи хатбошидаги "электрон шаклда" сўзларидан олдин "ахборот тизими орқали" сўзлари қўшилсин;


е) 1-иловада:

биринчи босқичнинг "Тадбирлар" устунининг 2-бандига "электрон шаклда" сўзларидан олдин "ахборот тизими орқали" сўзлари қўшилсин;

учинчи босқич "Тадбирлар" устунининг 2-бандига "ёзма шаклда" сўзларидан кейин "ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 95-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ягона портал:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини;

жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун зарур бўлган аризалар шакллари, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан электрон тарзда тўлдириш учун фойдаланишини;

ариза берувчилар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан тескари алоқани амалга ошириш имкониятини;

электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилишни;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилишини таъминлайди".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорида:


а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва

ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг

салмоғи



Якуний рейтинг,

100%

шу жумладан:



I. Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш


60%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш


1%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги


5%

1.3.

"Очиқ маълумотлар" бўлимининг мазмуни


8%

1.4.

"Электрон қатнашиш" учун имкониятлар


16%

1.5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш


30%


II. Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлар айланиши


16%

2.1.

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари


8%

2.2.

Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши


4%

2.3.

Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари


4%


III. Ахборот хавфсизлиги


20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги


3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати


7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати


4%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати


6%


IV. Ташкилий жиҳатдан баҳолаш


4%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги


1%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги


1%

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги


1%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги


1%

";


б) 3-иловада:


1-бандда:

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар";


қуйидаги мазмундаги "р" кичик банд қўшилсин:

"р) сайтдан фойдаланиш, шунингдек сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома";


в) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "базавий ахборот" сўзлари "электрон давлат" сўзлари билан алмаштирилсин;


"а" кичик бандга "кунлари" сўзидан кейин "шунингдек соатлари" сўзлари қўшилсин;


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи";


"г" ва "и" кичик бандларга "шикоятлари" сўзидан кейин "давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари" сўзлари қўшилсин;


"м" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"м) "Электрон давлат хизматлари" ва "Очиқ маълумотлар" алоҳида бўлимлари;


"н" кичик бандга "автоматлаштирилган форматлари" сўзларидан кейин "(шу жумладан SMS юбориш йўли билан" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги "р" кичик банд қўшилсин:

"р) уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола";


г) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин";


д) 12-банднинг "б" кичик бандидаги "ҳақ тўлаш имконияти" сўзлари "ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат хизмати - ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органларининг функциялари амалга оширилиши бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин;

учинчи хатбошидан "давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат хизмати кўрсатиш регламенти - электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат";


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг

ЯГОНА РЕЕСТРИ

        

Давлат

хизматининг

ноёб реестр

рақами


Давлат

хизматининг

номи


Давлат хизматини

кўрсатиш натижасини

берувчи ваколатли

органнинг номи


Давлат хизмати

кўрсатилаётган

ариза берувчилар

тоифалари


Давлат хизмати

кўрсатиш

шакли (анъ-

анавий ва

электрон)


Давлат

хизмати

кўрсатиш

нархи


Давлат

хизмати

кўрсатиш

муддатлари


1

2


3

4

5

6

7
















Жадвалнинг давоми

Давлат

хизмати

кўрсатиш

регламенти


Давлат хизмати

кўрсатиш учун

талаб қилинадиган

ҳужжатлар


Ахборот ҳамкорлиги

орқали олинадиган

ҳужжатлар ва

ахборотлар ҳамда

уларни берадиган

давлат органлари


Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижаси

Давлат хизмати

кўрсатиш натижасида

бериладиган ёки давлат

хизмати олиш учун

фойдаланиладиган шакллар ва бланкалар


Давлат

хизматлари,

шакллари ва

бланкалари

ягона реестрига

ҳавола


8


9

10

11

12

13













Изоҳ: давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг ягона реестри давлат хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин".






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 3 июндаги

188-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 8-сон, 50-модда), шунингдек қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 12-сон, 71-модда), шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 95-модда), шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 2-илова 2-бандининг "в" кичик банди ва 3-бандининг "в" кичик банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 210-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 27 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 9-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 6 мартдаги 50-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 14-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илова 30-бандининг "в" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 6-сон, 51-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 269-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 47-модда