язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 й. 683-сон "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2017 й.

N 683



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ

БЕЛГИЛАРИНИ   БЕРИШ   ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини шаффоф ва рақобатдошлик асосида оширилган тўлов ставкаси бўйича, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ (кейинги ўринларда биржа деб аталади) ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали, шунингдек уларнинг буюртманомалари асосида автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича босқичма-босқич бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда, биржа томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан озод қилинади;

автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда, тўловдан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади;

жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади;

мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилмаган, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўлов ставкаларининг тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ўтказиладиган суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;

автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби ушбу қарорнинг 2-иловасида қайд этилган рақамлар комбинациясига нисбатан қўлланилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин ва янги таҳрирда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотлар тизими ҳамда марказий маълумотлар базаси билан, маълумотлардан фойдаланиш имконияти тоифаларини сақлаган ҳолда, автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотни босқичма-босқич интеграциялаштиришнинг янада оширилишини таъминласин;

йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармасини икки ой муддатда, автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни ёритиш учун катта форматдаги интерактив экранлар билан жиҳозласин;

ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширсин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда, мазкур қарорнинг талабларини автомототранспорт воситалари эгалари ва аҳолига, улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, шу жумладан телерадиоканалларда видеоролик ҳамда ҳаракатланувчи сатрларни ташкил этиш йўли билан етказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, ушбу қарорга мувофиқ автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш мониторингининг мунтазам олиб борилишини таъминласин, зарурат бўлганда, тегишли ўзгартиришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ 2017 йилнинг 31 августигача бўлган муддатда:

автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан оширилган тўлов ставкалари бўйича, ўз маблағлари ҳисобидан, шаффоф ва рақобатдошлик асосида аукцион ўтказишнинг онлайн режимидаги махсус электрон ахборот-савдо тизимини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи барча фойдаланувчиларининг эркин фойдаланишлари учун мазкур тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимларига шахсий кабинетлар очсин ва уларнинг биржанинг маълумотлар тизимидаги ишига қисқа муддатли профессионал ўқитилишини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларни автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисида, ахборот веб-сайти, мамлакат ҳудудлари обуначиларига SMS-хабарлар ҳамда уяли алоқа мессенджерлари хабарларини юбориш орқали хабардор қилиш тизимини ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биржа билан электрон ўзаро ҳамкорлик ҳисобига оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўловлар келиб тушиш жараёни бўйича онлайн тарзида доимий равишда назоратни таъминласин.


8. "Ўзбектелеком" АК ўз маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органлари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ва биржанинг ҳудудий филиаллари ўртасида оптик толали тармоқ линиялар алоқаси ўтказишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда автотранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 августдаги

683-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида" 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 42-модда) илованинг II бўлими.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори)" 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 29-модда) илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида (Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори)" 2007 йил 18 сентябрдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 387-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 12-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)" 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) 1-илованинг 8-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 951-модда