язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2017 й. ПФ-5191-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.09.2017 й.

N ПФ-5191



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш

ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш

тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 сентябрдаги

ПФ-5191-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида" 1997 йил 22 июлдаги ПФ-1822-сон Фармонининг 1-иловасида:


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 - 5-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Yoshlar" телерадиоканали" акциядорлик жамияти акцияларининг 50 фоизи давлат улуши, қолган 50 фоизи эса Ўзбекистон ёшлар иттифоқи улуши ҳисобланади";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг ўн саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармони 1-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони иловасининг 35-банди "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонида:


а) 3-илованинг қирқинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси";


б) 4-илованинг йигирма еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси";


в) 6-илованинг йигирма бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонининг 2-иловаси 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорининг 3-бандида:


а) иккинчи - еттинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Yoshlar" телерадиоканали акциядорлик жамиятининг устав жамғармаси қуйидаги тартибда тақсимлансин:

давлат улуши - 50%;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи улуши - 50%".


б) саккизинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сон қарорининг 3-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПҚ-1332-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон қарорида:


а) 10-банднинг учинчи хатбошидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банддаги "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарорида:


а) 1-илованинг 9-банди "Масъул ижрочилар" устунидаги ""Камолот" ЁИҲ (С. Ашуров)" сўзлари "Ёшлар иттифоқи (К Куранбаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорининг рус тили матнидаги 2-иловаси 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Куранбаев К.К. - председатель Центрального Совета Союза молодежи Узбекистана".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорининг 3-иловаси 4-банди "Масъул ижрочи" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорида:


а) 4-илованинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси";


б) 6-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарорининг 1-иловаси 7-банди "и" кичик банди учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори 1-иловасининг 16-бандида:

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар";

биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори рус тили матнидаги 1-иловасининг 38 - 40-бандлари "Ответственные исполнители" устунидаги "ОДМ "Камолот" сўзлари "Союз молодежи" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарорининг рус тили матнидаги 4-иловаси 22 - 27-бандлари "Ответственные исполнители" устунидаги "ОДМ "Камолот" сўзлари "Союз молодежи" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорининг рус тили матнидаги 7-иловаси 54 - 58-бандлари "Ответственные исполнители" устунидаги "ОДМ "Камолот" сўзлари "Союз молодежи" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида:


а) 1-илованинг 4, 6, 49 - 58, 65, 68, 78-бандлари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Куранбаев К.К. - Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарорининг рус тили матнидаги 5-иловаси "Курируемые министерства, ведомства и другие организации" рўйхатининг 14-бандидаги "Общественное движение молодежи "Камолот" сўзлари "Союз молодежи Узбекистана"сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги Ф-4969-сон фармойишида:


а) 1-илованинг 5, 22, 23, 28 - 30, 34-бандлари "Бажариш учун масъуллар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг йигирма саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Куранбаев К.К. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 982-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 9-сон, 554-модда