язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикасининг 29.01.2018 й. ЎРҚ-463-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. мақулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.01.2018 й.

N ЎРҚ-463



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда мақулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 10, 270-модда; 2012 йил, N 12, 334-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) 35-моддасининг иккинчи қисмидаги, 38-моддасининг биринчи қисмидаги, 41-моддасининг биринчи қисмидаги, 45-моддасининг иккинчи қисмидаги, 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 47-моддасининг иккинчи қисмидаги, 48-моддасининг биринчи қисмидаги, 57-моддасининг биринчи қисмидаги, 60-моддасининг биринчи қисмидаги "Хўжалик" деган сўз "Иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 13-модданинг:

биринчи қисмидаги "иккинчи ва учинчи" деган сўзлар "иккинчи - тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар "бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 28-модданинг биринчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради.

Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.

Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт";


4) 148-1-модданинг биринчи қисмидаги ва 166-1-модданинг биринчи қисмидаги "округ" ва "Олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 239-модданинг иккинчи қисми:


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан";


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан";


6) 243-модданинг бешинчи қисмидаги, 247-модданинг учинчи қисмидаги, 257-модданинг биринчи қисмидаги ва 267-модданинг биринчи қисмидаги "округ" ва "Олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 389-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисмида, 118-моддасининг тўртинчи қисмида, 150, 153, 155, 157, 158-моддаларида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161-моддаларида, 210-моддасининг учинчи қисмида, 230, 231, 242, 244-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли";


8) 405-модданинг тўртинчи қисмидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


9) 414-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайинланган жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги туфайли апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судининг ажрими, қарори назорат инстанцияси суди томонидан бекор қилинганидан кейин иш кўриб чиқилган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судида муҳокама судланувчининг умуман айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги тўғрисидаги масалага дахл қилмаган ҳолда жиноятни таснифлаш ва жазо чораси хусусидагина боради";


10) 478-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) назорат тартибида - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар муносабати билан эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари протести, шунингдек ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари бўйича амалга оширилади";


11) 479-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 497-2, 498 ва 510-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация ёхуд назорат тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бунда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материалларни тақдим этиши мумкин.

Апелляция, кассация шикояти, апелляция, кассация ёки назорат протести тушганлиги тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун шикоятни назорат тартибида ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси чиқарган ажрим тўғрисида суд тушган шикоят ёки протест ўз манфаатларига тааллуқли бўлган процесс иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга юборади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини маълум қилишга ҳақли";


12) 480-модда иккинчи қисмининг 1-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 483-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция, кассация инстанцияси суди жиноят ишини шикоят ёки протест билан иш келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан, назорат инстанцияси суди эса бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқишга киришиши керак";


14) 484-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


15) 485-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"485-модда. Суд терговининг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги


Башарти иш бўйича:

1) ушбу Кодекснинг 82 - 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар етарлича тўла аниқланмаган бўлса;

2) кўрсатувлари ишни ҳал қилишга таъсир этиши мумкин бўлган шахслар сўроқ қилинмаган, зарур бўлишига қарамай экспертиза ўтказилмаган, худди шунингдек ҳужжатлар, ашёвий далиллар талаб қилиб олинмаган ёки натижалари иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган бошқа суд-тергов ҳаракатлари ўтказилмаган бўлса;

3) ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юборган назорат инстанцияси суди ажримида, қарорида баён қилинган ҳолатлар текширилмаган бўлса, суд тергови тўлиқ эмас ёки бир ёқлама ўтказилган деб эътироф этилади";


16) 486-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) суднинг ҳукмда баён этилган хулосаларида жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги масаласини ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларини тўғри қўллашга ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган бўлса ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса";


17) 490-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 497-13, 506-1 ва 521-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция, кассация инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд тергови ўтказишга, ҳукмни бекор қилишга ва янги ҳукм чиқаришга ёхуд ҳукмга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир";

тўртинчи қисмидаги "Кассация ва назорат инстанцияси" деган сўзлар "Назорат инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 491 ва 492-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"491-модда. Ҳукмни, ажримни, қарорни ўзгартириш


Агар ишни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб чиқиш чоғида Жиноят кодекси нотўғри қўлланилганлиги ёхуд жиноятнинг оғирлик даражасига ва маҳкумнинг шахсига мувофиқ келмайдиган жазо белгиланганлиги аниқланса, суд ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан, ушбу Кодекснинг 494-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ҳукмга, ажримга, қарорга зарур ўзгартиришлар киритишга ҳақли.


492-модда. Ажримни, қарорни бекор қилиб, жиноят

ишини янгидан апелляция ёки кассация тартибида

кўриб чиқиш учун юбориш


Назорат инстанцияси суди ажримни, қарорни бекор қилган тақдирда жиноят ишини судьяларнинг бошқа таркиби янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиши учун ажримни, қарорни чиқарган апелляция ёки кассация судига ёхуд бошқа судга юборади";


19) 494 ва 495-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"494-модда. Жазони кучайтириш ва оғирроқ

жиноятга доир қонунни қўллаш


Суд жиноят ишини апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш чоғида жазони кучайтиришга, худди шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли.

Апелляция ёки кассация инстанцияси суди оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ёхуд жазони кучайтиришга ана шу асослар бўйича жабрланувчи томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ҳақлидир.

Суд жиноят ишини назорат тартибида қўриб чиқиш чоғида жазони кучайтиришга, худди шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли эмас.

Оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурати туфайли ёки жазонинг енгиллиги учун апелляция ёхуд кассация инстанцияси судининг ажримини назорат тартибида бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш учун юбориш фақат шу асослар бўйича жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест келтирилган ҳоллардагина мумкин.

Оқлов ҳукми юқори суд томонидан фақат прокурорнинг апелляция ёки кассация протести, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг шикояти ёхуд оқланган шахснинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция ёки кассация шикояти, шунингдек жабрланувчининг ёхуд унинг вакилининг, оқланган шахснинг шикояти ёки назорат тартибида берилган протест бўйича бекор қилиниши мумкин.


495-модда. Юқори суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги


Жиноят ишини назорат тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек Жиноят кодекси ҳамда ушбу Кодекс нормаларининг бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмаларига ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш чоғида амал қилиш мажбурийдир.

Назорат инстанцияси суди ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айблов исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилларнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, жиноятнинг таснифи ва жазо чораси тўғрисида олдиндан хулоса чиқариб қўйишга ҳақли эмас";


20) 496-модда:

биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) апелляция, кассация ёки назорат шикояти берган, апелляция, кассация ёки назорат протести билдирган шахс";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш назорат инстанцияси суди томонидан янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш учун юборилаётганда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар кўрсатилиши зарур";

олтинчи қисмидаги "суд раёсатининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 497-2-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "биринчи, иккинчи ва учинчи" деган сўзлар "биринчи - тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 497-3-модданинг:

биринчи қисми 1-бандидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;

биринчи қисми 2-бандидаги "округ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 497-7-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар апелляция шикоятининг, протестининг мазмуни мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу келгусида ишни мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, судья апелляция шикоятини, протестини уни берган шахсга қайтариш тўғрисида апелляция шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддатни белгилаган ҳолда уч кунлик муддатда ажрим чиқаради.

Судьянинг апелляция шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажрими талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти, протести белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда ҳукм қонуний кучга кирган деб ҳисобланади";


24) 497-13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

1) биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

2) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилишга ва оқлов ҳукми чиқаришга;

3) биринчи инстанция судининг оқлов ҳукмини бекор қилишга ва айблов ҳукми чиқаришга;

4) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилишга ва ишни тугатишга;

5) биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартиришга, шу жумладан айблов ҳажмини, жиноятнинг тавсифланишини ўзгартиришга, жазони енгиллаштиришга ёки кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли.

Агар биринчи инстанция суди иш юзасидан камчиликларга ёки суд терговини бир ёқлама олиб боришга ёхуд процессуал қоидабузарликларга йўл қўйган бўлса, апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судига янгидан судда кўриб чиқишга юбормай, камчиликларни тўлдириш, процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда кўриб чиқиш натижаларини инобатга олган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади.

Биринчи инстанция судининг айблов ҳукми жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти ёки прокурорнинг протести бўлган тақдирдагина маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш томонга ўзгартирилиши мумкин.

Биринчи инстанция судининг оқлов ҳукми апелляция инстанцияси суди томонидан фақат жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти ёки прокурорнинг протести бўйича бекор қилиниб, айблов ҳукми чиқарилиши мумкин.

Апелляция инстанцияси судининг қарорида қандай асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳукми тўғри деб, шикоятнинг ёки протестнинг важлари эса асоссиз деб топилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилиш ёки уни ўзгартиришга нималар асос бўлганлиги кўрсатилиши керак.

Апелляция инстанцияси қарор қабул қилаётганда биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўрилган ва ишончли деб топилган далилларга апелляция шикоятлари, протестларини кўриб чиқишда текширилган янги далилларни қўшган ҳолда таянишга ҳақлидир.

Апелляция инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидалари асосида эълон қилинади";


25) 497-15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусий шикоят ёки хусусий протест апелляция шикоятларини ёки протестларини ҳал қилиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур моддада белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда қўриб чиқилади";


26) 498-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир";


27) 499-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагиларнинг:

1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;

2) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - шу судларнинг судлов ҳайъатларига;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - шу суднинг судлов ҳайъатига;

4) ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан эса шу суднинг судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин";


28) қуйидаги мазмундаги 502-1-модда билан тўлдирилсин:


"502-1-модда. Кассация шикоятининг, протестининг мазмуни


Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят берган шахс, унинг процессуал мавқеи, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

3) ҳукмни чиқарган суднинг номи, ҳукм чиқарилган сана, шикоят қилинаётган ва протест келтирилаётган ҳукм кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс тўғрисидаги маълумотлар;

4) шикоят, протест берган шахснинг унинг фикрига кўра ҳукмнинг ёки бошқа қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги борасидаги важлари ва унинг илтимосининг моҳияти;

5) аризачи ўз талабларини асослаётган ва кассация инстанцияси суди томонидан текширилиши лозим бўлган далиллар, шу жумладан илгари биринчи инстанция судида текширилмаган далиллар;

6) шикоятга, протестга илова қилинаётган материалларнинг рўйхати;

7) шикоят, протест берилган сана ҳамда шикоят, протест бераётган шахснинг имзоси.

Агар кассация шикоятининг, протестининг мазмуни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, судья кассация шикоятини, протестини уни берган шахсга уч кунлик муддатда қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради. Кассация шикояти, протести йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин берилиши мумкин";


29) қуйидаги мазмундаги 506-1-модда билан тўлдирилсин:


"506-1-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари


Суд ишни кассация тартибида кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

1) биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

2) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилишга ва оқлов ҳукми чиқаришга;

3) биринчи инстанция судининг оқлов ҳукмини бекор қилишга ва айблов ҳукми чиқаришга;

4) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилишга ва ишни тугатишга;

5) биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартиришга, шу жумладан айблов ҳажмини, жиноят тавсифини ўзгартиришга, жазони енгиллаштиришга ёки кучайтиришга, худди шунингдек оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли.

Агар биринчи инстанция суди иш юзасидан камчиликларга ёки суд терговини бир томонлама олиб боришга ёхуд процессуал қоидабузарликларга йўл қўйган бўлса, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судига янгидан судда кўриб чиқишга юбормай, камчиликларни тўлдириш, процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда кўриб чиқиш натижаларини инобатга олган ҳолда тегишли қарор қабул қилади.

Биринчи инстанция судининг айблов ҳукми жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти ёки прокурорнинг протести бўлган тақдирдагина маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш томонга ўзгартирилиши мумкин.

Биринчи инстанция судининг оқлов ҳукми кассация инстанцияси суди томонидан фақат жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти ёки прокурорнинг протести бўйича бекор қилиниб, айблов ҳукми чиқарилиши мумкин.

Кассация инстанцияси судининг қарорида қандай асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳукми тўғри деб, шикоятнинг ёки протестнинг важлари эса асоссиз деб топилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилишга ёки уни ўзгартиришга нималар асос бўлганлиги кўрсатилиши керак.

Кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўрилган ва ишончли деб топилган далилларга кассация шикоятларини, протестларини кўриб чиқишда текширилган янги далилларни қўшган ҳолда таянишга ҳақли.

Кассация инстанцияси суди қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади";


30) 510-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Назорат тартибида берилган шикоятнинг мазмуни ушбу Кодекс 502-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Назорат тартибидаги шикоятга иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилиниши керак";


31) қуйидаги мазмундаги 510-1 ва 510-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"510-1-модда. Суд қарорлари устидан назорат тартибида

шикоят қилиш ва протест келтириш тартиби


Қуйидаги суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин:

вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция ёки кассация ёхуд назорат тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига.


510-2-модда. Назорат тартибида берилган шикоятларни

кўриб чиқмасдан қайтариш


Назорат тартибида берилган шикоят қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:

1) назорат тартибида берилган шикоят ушбу Кодекс 502-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

2) назорат тартибида берилган шикоятга иш бўйича қабул қилинган, суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинмаган бўлса;

3) иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган бўлса;

4) назорат тартибида берилган шикоятни қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 - 3-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят берган шахс қайтадан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақлидир";


32) 511-модданинг 2-бандидаги "ҳар қандай суднинг" деган сўзлар "барча инстанция судларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) 512-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишларни судлардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига назорат тартибидаги шикоятни ушбу Кодекснинг 515-моддасида назарда тутилган тартибда ўрганаётган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ҳам эга.

Ишларни талаб қилиб олишга ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари, судьялар ва прокурорларнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, шунингдек ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг бевосита шундай қарорга келиши сабаб бўлади";


34) 514 ва 515-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"514-модда. Назорат тартибидаги шикоятларни

кўриб чиқиш муддатлари


Назорат тартибидаги шикоят бир ойгача бўлган муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак.


515-модда. Назорат тартибидаги шикоят

бўйича қабул қилинадиган қарорлар


Назорат тартибидаги шикоят унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса жиноят ишини талаб қилиб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади.

Шикоятни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида;

2) шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида.

Назорат тартибида шикоят берган шахсга қабул қилинган қарор ҳақида уч кунлик муддатда хабар қилинади";


35) қуйидаги мазмундаги 515-1 ва 515-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"515-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъатида суд қарорларини назорат

тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги

тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида суд қарорларини назорат тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

1) ажрим чиқарилган вақт, жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) назорат тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) ҳукм чиқарган суднинг, ажрим чиқарган апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;

5) назорат тартибида берилган шикоятнинг моҳияти;

6) назорат тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида суд қарорларини назорат тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан назорат тартибида шикоят берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ёки унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари назорат тартибида шикоят берган шахснинг шикоятига кўра ёки ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини назорат тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ва шикоятни кўриб чиқиш учун жиноят иши билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.


515-2-модда. Назорат тартибидаги шикоятни

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш

учун ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг назорат тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

1) ажрим чиқарилган вақт, жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) назорат тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) ҳукм чиқарган суднинг, ажрим чиқарган апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;

5) назорат тартибида берилган шикоятнинг моҳияти;

6) назорат тартибида берилган шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш сабаблари ва асослари;

7) ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиш жойи ва вақти.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат тартибидаги шикоятни ўзи чиқарган ажрим билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят иши билан бирга ўтказади";


36) 516-модда чиқариб ташлансин;


37) 518-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Протест киритган шахс уни чақириб олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўз ўринбосари томонидан келтирилган протестни чақириб олишга ҳақли. Протестни чақириб олишга фақат назорат инстанцияси суди ишни кўриб чиқишни бошлагунига қадар йўл қўйилади. Протест ва уни чақириб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади";


38) 519-модда чиқариб ташлансин;


39) 521-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"521-модда. Назорат инстанцияси судининг ваколатлари";


биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ишни назорат тартибида кўриб чиқиб, ўзининг ажрими, қарори билан:

1) ҳукмни, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

2) ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш учун юборишга;

3) ҳукмни, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни тугатишга;

4) ҳукмни, ажримни, қарорни ўзгартиришга ҳақлидир";

иккинчи қисмидаги "Протестни" деган сўз "Ишни назорат тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40) 527-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан ҳукм ёки ажрим чиқарилган ишлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ҳукмлар, ажримлар чиқарилган ишлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида";


41) 536-1-модданинг матнидаги "округ" деган сўз чиқариб ташлансин;


42) 546-модданинг матнидаги "округ ҳарбий судининг ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


43) 590-модданинг биринчи қисмидаги "округ" ва "Олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


44) 602-модданинг биринчи қисмидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 27-модданинг биринчи қисмидаги, 28-модданинг биринчи қисмидаги, 29-модданинг биринчи қисмидаги, 29-1-модданинг биринчи қисмидаги "туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси" деган сўзлар "туман (шаҳар) маъмурий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 33-модданинг матни "энг кам жазодан ҳам камроқ жазо" деган сўзлардан кейин "ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 36-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин";


4) 38-модданинг иккинчи қисмидаги "маъмурий ишлар бўйича судья" деган сўзлар "маъмурий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 242-модданинг 1-бандидаги "туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси" деган сўзлар "туман (шаҳар) маъмурий судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 245-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"245-модда. Маъмурий судлар";


биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Маъмурий ишлар бўйича судьялар" деган сўзлар "Маъмурий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 276-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, мутахассис маслаҳати (тушунтиришлари), ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, аудио-, видеоёзувлардан ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади";


8) 282-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:

1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;

2) ички ишлар органларининг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;

3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;

4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;

5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар.

Ушбу Кодекснинг 133 ва 134-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

1) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва ишончноманинг кўчирма нусхаси;

2) суғурта полисининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

3) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома;

4) кўздан кечириш далолатномаси ва ҳодиса жойининг чизмаси, транспорт воситасининг шикастланишлари тўғрисидаги маълумотнома ва техника воситалари шикастланишларининг фотосуратлари;

5) автомототранспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси;

6) судга қадар автотехника экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;

7) суриштирув якунларига кўра, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишганлиги тўғрисидаги баённома.

Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

1) жабрланувчининг аризаси;

2) судга қадар тиббий экспертиза тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;

3) жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор";


9) 288-модданинг учинчи қисмидаги "маъмурий ишлар бўйича судья" деган сўзлар "маъмурий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 294-модданинг учинчи қисмидаги "маъмурий ишлар бўйича судьянинг" деган сўзлар "маъмурий суднинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) қуйидаги мазмундаги 299-2-модда билан тўлдирилсин:


"299-2-модда. Мутахассис


Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш йўли билан кўмаклашиш ҳамда илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам бериш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва кўникмага эга бўлган, ишнинг якунидан манфаатдор бўлмаган вояга етган шахс мутахассис сифатида жалб этилиши мумкин.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин эмас.

Мутахассис: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг текшириш мавзусига доир материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва ўрганиш объектларини тақдим этиш тўғрисида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) рухсати билан ишни кўриб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга текшириш мавзусига тааллуқли саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз маслаҳатлари (тушунтиришлари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомасига киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдириш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, она тилида маслаҳат бериш ва тушунтиришларини баён қилиш ҳамда бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ушбу мутахассиснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузса, мазкур органнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Мутахассис: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан асосли ва холисона маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан келиши; ўтказилган текшириш хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган маслаҳатларни (тушунтиришларни) тушунтириб бериш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; текшириш ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектларининг ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя этиши шарт.

Мутахассиснинг барча юзага келган масалалар бўйича маслаҳатлари судга ёзма шаклда тақдим этилиши керак, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда мутахассис томонидан берилган тушунтиришлар эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилади";


12) 301-модданинг:

номи "экспертлар" деган сўздан кейин "мутахассислар" деган сўз билан тўлдирилсин;

биринчи қисми "экспертлар" деган сўздан кейин "мутахассислар" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "экспертлар" деган сўздан кейин "мутахассислар" деган сўз билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "эксперт" деган сўздан кейин "мутахассис" деган сўз билан тўлдирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 303-1-модда билан тўлдирилсин:


"303-1-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш материалларини қайтариш


Маъмурий иш мазкур органга (мансабдор шахсга) тааллуқли бўлмаган (судловига тегишли бўлмаган) ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари ушбу Кодекснинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда юборилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга (мансабдор шахсга) қайтарилади";


14) 311-модданинг биринчи қисми "эълон қилинади" деган сўзлардан кейин "ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15) 314-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича маъмурий суднинг қарори устидан шикоят қилиш ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади";


16) 315-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан эса Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин";


17) 317-модда:

биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) маъмурий суд судьясининг қарори устидан - ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда кассация инстанцияси судига";

иккинчи қисмидаги "Хўжалик-процессуал кодексида" деган сўзлар "Иқтисодий процессуал кодексида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 319-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят ёки протест туман (шаҳар) маъмурий судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва унинг натижаларига кўра, ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қарор қабул қилинади";


19) 320-модда чиқариб ташлансин;


20) қуйидаги мазмундаги XXIV-1 боб билан тўлдирилсин:


"XXIV-1 боб. Маъмурий суднинг маъмурий

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорини

қайта кўриш бўйича иш юритиш


1-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш


324-1-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация

шикояти (протести) бериш тартиби


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан кассация шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга уч сутка ичида юқори турувчи судга юборилиши лозим.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) юқори турувчи судга шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим.

Шикоят (протест) қарорни чиқарган маъмурий судга берилади.


324-2-модда. Кассация инстанциясида

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ишлар бўйича суд қарорларининг қонунийлиги

ва асослантирилганлигини текширувчи судлар


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари маъмурий судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини кассация тартибида текширади.


324-3-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация

тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) муддати


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) суд қарорининг кўчирма нусхаси топширилган ёки олинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.


324-4-модда. Кассация шикоятини (протестини)

кўриб чиқиш муддатлари


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) у шикоятни (протестни) кўриб чиқишга ваколатли судга ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилиши лозим.

Ушбу Кодекснинг 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9-моддаларида назарда тутилган суднинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарори устидан берилган кассация шикоятлари (протестлари) шикоятни (протестни) кўриб чиқишга ваколатли судга барча материаллар билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда кўрилиши лозим.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган кассация шикояти (протести), агар маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий қамоқни ўтаётган ёки маъмурий тартибда чиқариб юборилиши лозим бўлса, шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида кўрилиши керак.


324-5-модда. Суд хабарномалари ва чақирувлари


Ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида суд чақирув қоғозлари, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.


324-6-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриш


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.

Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.

Суд кассация шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.


324-7-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести)

юзасидан ҳал қилув қарори


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган ҳал қилув қарорларидан бирини чиқаради.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган шикоят (протест) юзасидан кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори қарор шаклида чиқарилади ва чиқарилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.


324-8-модда. Кассация инстанцияси суди қарорининг

кўчирма нусхасини юбориш (топшириш)


Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси чиқарилганидан кейин уч суткагача бўлган муддатда ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга, шунингдек жабрланувчига унинг сўровига биноан топширилади ёки юборилади.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор қабул қилинган куни у қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.


2-§. Назорат инстанцияси судида иш юритиш


324-9-модда. Назорат тартибида қайта кўриб

чиқилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари


Кассация инстанцияси судларининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни назорат тартибида кўриш натижалари юзасидан чиқарилган қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин.


324-10-модда. Ишни назорат тартибида кўрадиган суд


Назорат тартибидаги ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан - кассация инстанцияси судининг суд ҳужжатлари устидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан - Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни назорат тартибида кўриш натижалари юзасидан чиқарган қарори устидан кўрилади.


324-11-модда. Ишларни талаб қилиб олиш


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни назорат тартибида кўриб чиқиш учун асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун ишни тегишли маъмурий суддан талаб қилиб олишга ҳақли.


324-12-модда. Назорат шикояти бериш

(протести келтириш) тартиби ва муддати


Назорат шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.

Ушбу Кодекснинг 324-9-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан назорат шикояти (протести) улар чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.


324-13-модда. Назорат шикоятининг (протестининг) мазмуни


Назорат шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) назорат шикояти (протести) берилаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи ва ишдаги процессуал ҳолати;

3) ишни биринчи, кассация инстанцияси бўйича кўрган маъмурий судлар ва улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмуни;

4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжати;

5) суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар бундай асосларнинг мавжудлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи важларни келтирган ҳолда;

6) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси.

Назорат шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Вакил томонидан берилган шикоятга ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади. Протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланади.

Назорат шикоятига (протестига) иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари ва шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади.


324-14-модда. Назорат шикоятини ўрганиш


Назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганилади.

Судья назорат шикоятини шикоятга илова қилинган материаллар бўйича ёки талаб қилиб олинган иш материаллари бўйича ўрганади.

Назорат шикоятини ўрганиш натижалари бўйича судья шикоят келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, иш талаб қилиб олинган тақдирда эса иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай:

1) назорат шикоятини ушбу Кодекс 324-15-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;

2) назорат шикоятини қабул қилишни ушбу Кодекс 324-16-моддасида назарда тутилган асосларга кўра рад этиш ҳақида;

3) агар суд ҳужжатларини назорат тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бунда назорат шикояти, шунингдек устидан шикоят қилинган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари назорат инстанцияси судида қолади;

4) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажримнинг кўчирма нусхаси назорат шикоятини берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинган буюртма хат орқали ажрим чиқарилган кундан кейинги кундан кечиктирмай юборилади ёки тилхат олиб топширилади.


324-15-модда. Назорат шикоятини қайтариш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

1) назорат шикояти ушбу Кодекснинг 324-13-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

2) назорат шикоятини қайтариш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Шикоят берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг янгидан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли.


324-16-модда. Назорат шикоятини қабул қилишни рад этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси назорат шикоятини қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) назорат шикояти назорат инстанцияси судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) назорат шикояти белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса;

3) назорат шикояти қонунга мувофиқ назорат тартибида шикоят қилиниши мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

4) назорат шикояти кассация тартибида кўриб чиқилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

5) назорат шикояти назорат тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса.


324-17-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар

бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим


Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) назорат шикоятини берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;

5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;

6) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этишнинг қисқача сабаблари.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда назорат шикоятини берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш ва назорат шикоятини иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.

Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан назорат тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.


324-18-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар

бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) назорат шикоятини берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;

5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;

6) назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш асосларининг баёни;

7) иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиладиган жой ва сана.

Судья назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоят берган шахснинг илтимосномасига кўра назорат тартибида иш юритиш тугагунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Судья назорат шикоятини ва ишни ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва улар ўринбосарларининг протестини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида протест юзасидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш жойи ва санаси кўрсатилади.


324-19-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Раёсати томонидан назорат тартибида кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки улар ўринбосарларининг протести бўйича иш ушбу Кодекснинг 324-21-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг котиби протестни иш билан бирга олганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабар қилади.


324-20-модда. Ишда иштирок этувчи

шахсларни хабардор қилиш


Назорат шикояти (протест) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 324-5-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.

Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни назорат тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида назорат тартибида кўриб чиқилаётганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 324-5-моддасида назарда тутилган тартибда назорат инстанцияси суди мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.


324-21-модда. Ишни назорат тартибида кўриб

чиқиш муддатлари ва тартиби


Иш назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилган ёки протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг котибиятига келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай назорат тартибида кўрилади.

Иш назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, назорат шикоятини берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ва (ёки) уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин бўлган суд мажлисида назорат тартибида кўрилади.

Иш назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг маърузаси бўйича кўрилади, судья иш ҳолатларини, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмунини, назорат шикоятида (протестида) келтирилган важларни баён этади.

Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича тушунтиришлар беришга ҳақли. Назорат шикоятини берган шахс биринчи бўлиб тушунтириш беради, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, биринчи бўлиб прокурор сўзга чиқади.

Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан назорат тартибида кўрилаётганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари иштирок этиб, иш бўйича ўз фикрини баён қилади.

Иш назорат тартибида кўрилаётганда барча масалалар ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал қилинади.

Ишни назорат тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.

Қарорнинг кўчирма нусхалари назорат шикоятини (протестини) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 324-8-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


324-22-модда. Назорат шикоятини (протестини)

тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш

ва протестни чақириб олиш


Назорат шикоятини берган шахс суд мажлиси бошлангунига қадар уни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли.

Протест келтирган мансабдор шахс суд мажлиси бошлангунига қадар протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли.

Назорат шикоятидан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида ва протест чақириб олинганда, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган бўлса, назорат инстанцияси суди назорат ишини юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради.


324-23-модда. Назорат инстанцияси судининг ваколатлари


Назорат инстанцияси суди ишни назорат тартибида кўриб чиққач қуйидагиларга ҳақли:

1) суд ҳужжатини ўзгаришсиз, назорат шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) ушбу Кодекснинг 324-24-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суд ҳужжатини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;

3) суд ҳужжатини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга;

4) суд ҳужжатини бекор қилишга ва иш юритишни тўхтатишга;

5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартиришга;

6) иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга.


324-24-модда. Суд қарорини ўзгартириш

ёки бекор қилиш учун асослар


Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асослантирилмаганлиги суд ҳужжатини назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асослар бўйича бекор қилиниши мумкин эмас.


324-25-модда. Назорат инстанцияси судининг қарори


Назорат инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) қарор қабул қилган суднинг номи ва таркиби;

2) қарор қабул қилинган сана ва жой;

3) қарор қабул қилинган иш;

4) назорат шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

5) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатларининг мазмуни;

6) назорат шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича суд хулосалари;

7) назорат инстанцияси суди қайси сабабларга кўра ўз хулосаларига келган бўлса, ўша сабаблар ва ўзи амал қилган қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳавола.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори суднинг бутун таркиби томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори Раёсат мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Назорат инстанцияси судининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.


324-26-модда. Назорат инстанцияси суди

кўрсатмаларининг мажбурийлиги


Назорат инстанцияси судининг суд ҳужжатини бекор қилиш тўғрисидаги қарорида баён этилган кўрсатмалари мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Назорат инстанцияси суди қарорда аниқланмаган ёки рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёхуд исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу далилнинг тўғрилиги ёки нотўғрилиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, ишни янгидан кўришда қайси суд ҳужжати қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас.


3-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш


324-27-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи


Маъмурий суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.


324-28-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар


Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган маъмурий суд томонидан кўрилади.

Янги очилган ҳолатлар бўйича кассация ёки назорат инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.


324-29-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат:

1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;

2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги;

3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари;

4) маъмурий суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.


324-30-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади.

Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.

Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб тан олса, суд томонидан тикланиши мумкин.

Суд ҳужжатлари чиқарилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди.


324-31-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи;

3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи; ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана;

4) аризачининг ҳужжатларга ҳавола қилинган фикрига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат;

5) ариза бераётган шахснинг талаби;

6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;

2) аризачи қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси;

3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.


324-32-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш

юритишга қабул қилиш


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.

Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 324-8-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


324-33-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш


Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:

1) ариза ушбу Кодекснинг 324-30 ва 324-31-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;

2) ариза белгиланган муддат ўтганидан сўнг берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;

3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.

Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.


324-34-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб

чиқиш тартиби ва муддати


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилади.

Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.


324-35-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

натижалари юзасидан суд томонидан қабул

қилинадиган ажрим


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда такроран кўради";


21) 339-моддадаги "маъмурий ишлар бўйича судьяга" деган сўзлар "маъмурий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 343-моддадаги "маъмурий ишлар бўйича судья" деган сўзлар "маъмурий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 19-моддасининг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 102 - 121-моддалари қоидаларига кўра" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига кўра" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 38-моддасининг учинчи қисмидаги "Хўжалик" деган сўз "Иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги ЎРҚ-64-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 541-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 3-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 32-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 51-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 52-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги "Хўжалик" деган сўз "Иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 509-модда) 1-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "хўжалик процессуал" деган сўзлар "иқтисодий процессуал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги 477-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова);


2) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги 477а-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги 478-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 234-модда);


4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги 479-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 235-модда);


5) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 621-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда) I бўлимининг 17-банди;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Хўжалик процессуал ва Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 163-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 11-модда) II ва III бўлимлари;


7) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 405-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 165-модда) X бўлими;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 535-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 149-модда) XVIII бўлими;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда) XVIII бўлими;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 671-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 171-модда) XII бўлими;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 19-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-43-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 7, 373-модда);


12) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августда қабул қилинган "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-106-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 3 ва 4-моддалари;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 9 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 238-2-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-149-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 185-модда);


14) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-184-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 490-модда);


15) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган "Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда) 18-моддаси;


16) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январда қабул қилинган "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-199-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 1, 1-модда) 4 ва 5-моддалари;


17) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 11 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 52-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-218-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 332-модда);


18) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июнда қабул қилинган "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-250-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 6, 231-модда) 3 ва 4-моддалари;


19) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-255-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 335-модда) 7-моддаси;


20) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-288-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 104-модда) 4 ва 5-моддалари;


21) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрда қабул қилинган "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-335-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 9/2, 244-модда) 4 ва 5-моддалари;


22) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) 22 ва 23-моддалари;


23) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 10, 263-модда) 17-моддаси;


24) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 130-модда) 14 ва 15-моддалари;


25) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда) 15-моддаси;


26) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 343-модда) 12-моддаси;


27) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-388-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 228-модда) 5-моддаси;


28) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 312-модда) 13 ва 14-моддалари;


29) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 452-модда) 16-моддаси;


30) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 276-модда) 9-моддаси;


31) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартда қабул қилинган "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-421-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 3, 47-модда) 6-моддаси;


32) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-428-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 4, 136-модда) 2 ва 3-моддалари;


33) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) 19-моддаси;


34) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 510-модда) 34-моддаси;


35) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-448-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 10, 605-модда) 9 ва 10-моддалари.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.


11-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 83-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 5-модда