язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2017 й. 1019-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2017 й.

N 1019



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал

хизмат  кўрсатиш  вазирлиги  фаолиятини  ташкил  этиш

тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон, "2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сон, "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сон ва "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 декабрдаги

1019-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 40-модда) 1-иловада:


а) 5.1-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўп хонадонли уй-жой фондини умумий мулки ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун турар жой ҳамда нотурар жой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдори хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгилаш;";


б) 8.3-банддаги "Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда" сўзлари қўшилсин;


в) 11.17-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

""Коммуналўқув" ўқув-услубий маркази" ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификат мавжуд бўлганда ва номзод туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда сайланади, шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг тақдимномасига кўра лавозимидан озод этилади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) қуйидаги мазмундаги 35-позиция қўшилсин:

       

"

35.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой-коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар


100

Ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ичимлик сув таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама


".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда) 3-илованинг ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банддаги, 29-банднинг "б" кичик бандидаги, 32, 41-бандлардаги, 45, 54-бандлардаги иккинчи хатбошиларидаги, 48-банднинг еттинчи хатбошидаги, 55-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 593-модда) 10-бандида:


а) иккинчи хатбошидан "шунингдек, иссиқхона хўжаликлари томонидан иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергияси етказиб бериш иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баравари миқдори қўлланилган ҳолда амалга оширилади (кўп хонадонли уйларда жойлашган юридик шахсларга иситиш учун етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бундан мустасно);".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 60-модда):


а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 2-бандидаги "масъул ижро этувчи агентликлар (Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар)" сўзлари "масъул ижро этувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Коммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 60-модда):


а) 4-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг олтинчи хатбошидаги "Халмухамедов У.А. - "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ҳайдаров Т.А. - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илованинг 15-бандидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-иловада:


5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" ва "буюртмачилар" сўзлари тегишли равишда "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг" ва "буюртмачи" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги ва 32-банднинг биринчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

биринчи хатбошидаги ""Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари "Инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


17 ва 20-бандлардаги ""Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари "Инжиниринг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банднинг биринчи хатбошидаги "буюртмачиларнинг раҳбарлари - "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари" сўзлари "Инжирининг компаниялари раҳбарлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўп квартирали уйларда лифт қурилмалари ҳолатини янада яхшилаш ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Бош ободонлаштириш бошқармаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги 235-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 431-модда) 3-банди учинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси" сўзлари " - Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 560-модда):


а) 1-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 11-банднинг биринчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:

илованинг номидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

изоҳдаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) ва 1б-иловаларга изоҳлардаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 2-иловада:

"Тадбирлар номи" устунида:


3 ва 4-бандлардаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Ўзкоммунўқувташкилотчи" республика ўқув-методик ва норматив-инжиниринг марказида" сўзлари ""Коммунўқув" ўқув-методик маркази ДУКда" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Масъул бажарувчилар" устунидаги:

2 - 5, 13, 17, 20, 21, 24, 26, 28 - 30, 40, 43 - 45-бандлардаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банддаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" ва ""Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ" сўзлари тегишли равишда "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" ва ""Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 12-позициясида:

"Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар" устунидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Келишиш предмети" устунидаги "Аҳоли пунктлари ҳудудларидан маиший ва саноат чиқиндиларини чиқариб ташлаш ва утилизация қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда):


а) 5-илованинг 2-банди саккизинчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги ("Сувоқава" ДУК тизимидаги ҳудудий бўлимлар билан биргаликда)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бошқармалар билан биргаликда)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 17-банди "Лойиҳа ташкилотлари номи" ва "Вазирликлар ва идоралар номи" устунидаги ""Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ" ва ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари тегишли равишда ""Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК" ва "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 1-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 28-1-банд қўшилсин:

"28-1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги";


б) 39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 50-сон, 567-модда) 6-илованинг 7-бандидаги ""Махкамов И.Р. - "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори" сўзлари "Ҳайдаров Т.А. - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 106-модда) 4-банди биринчи хатбошидаги ""Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 мартдаги 159-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 34-модда) 2-илованинг еттинчи хатбошидаги "лавозими бўйича - "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори" сўзлари "Ҳайдаров Т.А. - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда "Коммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 87-модда):


а) 1-илованинг 21-банди иккинчи хатбошидаги "давлат муассасаларида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 20-банди иккинчи хатбошидаги "давлат муассасалари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги хизматлари учун" сўзлари "узоқ муддат хизмат қилгани учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 17-банди иккинчи хатбошидаги "давлат муассасалари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 550-модда) иловада:


а) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат ташкилотларидаги узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги "уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1261-модда