язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2018 й. 652-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2018 й.

N 652



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги

ПҚ-3680-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"  2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 августдаги

652-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан деҳқон хўжаликлари ер участкаларидан ва томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг, шу жумладан, ерга ишлов бериш, уруғлик, кўчатлар ва дарахтлар ўтқазиш, иссиқхоналар қуриш, мол ва паррандалар боқиш ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориш ҳуқуқига эгадир";

б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин. 


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 83-банднинг учинчи хатбошига "шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига" сўзлари қўшилсин;


б) 84-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ ва сув хўжалиги, адлия органлари, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ўз ваколатлари доирасида тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар";


в) 86-банднинг иккинчи хатбошига "Сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзларидан кейин "фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг  2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг Намунавий уставининг 36-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фермер хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий ҳисобланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг  2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисида низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, деҳқон хўжалигида, камида 4 сотих майдондаги томорқа ерда банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд камида 50 бош уй паррандаси боқиш билан шуғулланувчи жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир йилда бир энг кам иш ҳақи миқдорида суғурта бадаллари тўланганида унинг учун суғурта бадаллари тўланган муайян йил меҳнат стажига киритилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 657-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандида:

а) қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи - йигирманчи хатбошилар қўшилсин:

"Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамият, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари сотиб олишга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда субсидиялар бериш;

агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳасидаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимларини,  томорқа ер эгаларини касбга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий таълим муассасаларида касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга грантлар ажратиш";

б) ўн тўққизинчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:


а) "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 2-рўйхатнинг "4. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 4.6.5-кичик банд қўшилсин:

"4.6.5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари";


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг "5. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 5.16-кичик банд қўшилсин:

"5.16. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 август