ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2018 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИ   ВА ОЛИЙ   ХЎЖАЛИК   СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ   АЙРИМ  ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН   ДЕБ ТОПИШ   ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинганлиги ва уни суд амалиётида қўллаш борасида баъзи муаммоли масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:



I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "хўжалик" деган сўз "иқтисодий, маъмурий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандининг иккинчи хатбошиси "ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгаши томонидан тайинланади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-банди:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тушунтирилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар), ҳарбий судлар юқори турувчи судларга фақат процессуал жиҳатдан бўйсунади.

Барча даражадаги судлар судьялари тегишли суд раислари ва раис ўринбосарларига фақат ишни ташкил этиш масалалари бўйича бўйсунадилар";

бешинчи хатбошисидаги "Умумий судлар судьялари" деган сўзлар "Судьялар" деган сўз билан алмаштирилсин;


10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади";


12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори:


номидаги, муқаддимасининг иккинчи хатбошисидаги, 1-бандидаги, 15-бандининг биринчи хатбошисидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда ФК 242-моддасига мувофиқ, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт";


ўзбек тилидаги матни 16-бандидаги "ва Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликни қўллаш суд амалиёти тўғрисида"ги 2/84-сонли қарорлари" деган сўзлар "қарори" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида" 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда

иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини

қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судларининг" деган сўзлар "Иқтисодий судларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандидаги, 4-бандининг учинчи хатбошисидаги, 5-бандининг биринчи хатбошисидаги, 16-бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 328-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза фақат ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий ворислари (ИПК 46-моддаси), шунингдек суд жаримаси солинган шахслар (ИПК 58, 69 ва 98-моддалари) ҳам шундай ҳуқуққа эгадирлар.

Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда янги очилган ҳолатлар бўйича ариза беришга ҳақли эмас, бундай ҳолатда улар фақат шу суд ҳужжатларига нисбатан апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят беришлари мумкин. Бундай шахслар янги очилган ҳолатлар бўйича ариза билан мурожаат этганида аризани қабул қилиш ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда тугатилади.

Иқтисодий судлар ўзлари қабул қилган суд ҳужжатларини ўз ташаббуслари билан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин эмас";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. ИПКнинг 325-моддасида кўрсатилганидек, суднинг ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича фақат у қонуний кучга кирганидан кейингина қайта кўрилиши мумкин. Бу қоида дарҳол ижро этиладиган суд ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.

Қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этилганда, аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг шундай ариза билан қайтадан мурожаат этиш, аризани умумий тартибда кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди";


3-бандидаги "ХПКнинг 204-моддаси 2-қисмида" деган сўзлар "ИПКнинг 327-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банди иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 204-моддаси 2-қисми" деган сўзлар "ИПК 327-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 55-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 68-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. ИПК 327-моддасининг 2 ва 3-бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги, улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин. Ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин";


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин (ИПК 327-моддасининг 4-банди), башарти, агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган иқтисодий судга, агар суд ҳужжати апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳамда янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ариза иқтисодий суднинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган инстанциясига берилади. Ушбу тартиб бузилган ҳолда берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан сўнг аниқланса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.

ИПК 328-моддасининг биринчи-учинчи қисмлари, шунингдек 329-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ишни кўриш жойи ва вақти кўрсатилган ажрим чиқариш йўли билан иш юритишга қабул қилинади. ИПК 328-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ариза беришнинг бир ойлик муддати процессуал муддат бўлиб, агар ариза қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ушбу муддат тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш ҳақида аризани қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши лозим. Илтимоснома қаноатлантирилган ва ўтказиб юборилган муддатни тикланганда бу ҳақида қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди. Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгандан кейин берилган аризани қабул қилиш ИПК 314-моддасининг 2-бандига асосан рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритиш тугатилади";


9-банди чиқариб ташлансин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Судлар шуни алоҳида эътиборга олиши лозимки, ИПК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича шу ҳужжатни қабул қилган иқтисодий суд томонидан қайта кўрилади.

Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини, агар у апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ва назорат инстанцияларининг қарорлари, ажримлари ИПК 326-моддасининг иккинчи қисмига биноан суд ҳужжатини ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади";


12-банди:

биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. ИПКнинг 332-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд ариза тушган кундан бошлаб бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқади. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ИПКнинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.

Судларнинг эътибори суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган шахс аризасидан воз кечиши мумкинлигига қаратилсин.

Аризадан воз кечиш қабул қилинган тақдирда суд ИПК 110-моддасининг 6-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритишни тугатади";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. ИПКнинг 333-моддасига биноан иқтисодий суд суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан умумий тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим устидан назорат шикояти берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича назорат инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим устидан назорат тартибидаги шикоят (протест) умумий тартибда берилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ажримлари бундан мустасно";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Шуни назарда тутиш лозимки, ИПК 333-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ИПКда белгиланган умумий тартибда кўради. Бундай ҳолатда ишни кўришда ИПКнинг тегишлича биринчи, апелляция, кассация ва назорат инстанциялари судида иш юритишни тартибга соладиган қоидалари қўлланилади.

Янги очилган ҳолат бўйича суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, иқтисодий суд, имконият мавжуд бўлганда ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий таъминлаган, яъни уларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқарилгандан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир".


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарори:


номидаги, муқаддимасининг бешинчи - еттинчи хатбошиларидаги, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-бандларидаги, 11-бандининг биринчи, учинчи хатбошиларидаги, 12, 13 ва 15-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди:

иккинчи хатбошисидаги "Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасининг 11-бандига мувофиқ, хўжалик судига" деган сўзлар "Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 25-моддасига мувофиқ маъмурий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


10-бандидаги "4-қисмида" деган сўзлар "тўртинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг учинчи хатбошисидаги "3-қисмига" деган сўзлар "учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олсинларки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига нисбатан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги юзасидан бериладиган даъво аризалари бўйича, 16-бандига мувофиқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар манфаатларини кўзлаб киритиладиган даъво аризалари бўйича, 29-бандига мувофиқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер хўжаликларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилганлар".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг

айрим масалалари ҳақида";


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун барча юридик шахсларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек унинг ҳудудий органларининг (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) банкротлик ишлари юзасидан берган аризалари ва илтимосномалари Қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда кўриб чиқилиши лозим.

Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда давлат божи қарздордан ундирилади.

Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади";


3-бандидаги, 4-бандининг учинчи хатбошисидаги, 5-бандидаги, 8-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 10-бандидаги, 11-бандининг учинчи хатбошисидаги, 12-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 13-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 13.3-бандининг биринчи, иккинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 15-бандининг биринчи хатбошисидаги, 17-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 19-бандининг биринчи, иккинчи, бешинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги, 20-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 21-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 22-25 ва 27-бандларидаги, 28-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 30 ва 32-бандларидаги, 35-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 36, 40-43-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандининг учинчи хатбошисидаги "боқимандани" деган сўз "солиқ қарзини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандидаги "умумий юрисдикция" деган сўзлар "фуқаролик ишлари бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қонуннинг 10-моддасига кўра иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.

Агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан иқтисодий судга даъво аризаси келиб тушган бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ рад этилади.

Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади";


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилишда судья қарздор юридик шахснинг энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан, қарздор - якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг эса энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан кам бўлмаган миқдорда жами қарзи мавжудлигини ва бу мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида бажарилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши зарур. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, аризани қабул қилиш Қонун 45-моддасининг бешинчи қисми ва ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади";


8-бандининг тўртинчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-бандидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Олий хўжалик судига" деган сўзлар "Олий судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандининг биринчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорлар" деган сўзлардан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 152-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 200-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан иқтисодий судга бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади";


20-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 82 ва 83-моддаларида" деган сўзлар "ИПКнинг 101 ва 102-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 22 ва 26-бандларидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


21-банди учинчи хатбошисининг учинчи жумласи чиқариб ташлансин;


23-банди "сохта банкротлик аниқланганда" деган сўзлардан кейин "ва Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24-бандининг учинчи хатбошисидаги "ХПК 86-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 110-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29-бандининг биринчи хатбошиси "қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий қилинганидан кейин вужудга келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Шаҳарни ташкил этувчи ва уларга тенглаштирилган корхоналарни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган "Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида"ги Низомга риоя қилишлари лозим";


35-банди:

учинчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки" деган сўзлардан кейин "якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "суд ижрочисининг" деган сўзлар "давлат ижрочисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Қарздор - якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларининг барча талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан ва ҳисоб-китоблар тугагандан кейин иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради.

Қарздор - якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаган ҳолларда, давлат ижрочиси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини иқтисодий судга қайтаради. Иқтисодий суд ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.

Агар Қонун 181-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади";


38-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

"Акс ҳолда қарздорнинг мол-мулкини банкка ўтказиш ҳақидаги банкнинг аризасини қаноатлантириш рад этилади";


39-банди "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


41-бандидаги "ХПК 128-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 168-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида";


ўзбек тилидаги матни муқаддимасидаги "Хўжалик судлари", "хўжалик процессуал" деган сўзлар тегишинча "Иқтисодий судлар", "иқтисодий процессуал" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори қарорнинг одил судловнинг конституциявий асосларини амалга оширадиган ва Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинадиган ҳужжат сифатида қонуний ва асослантирилган бўлиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 18-боби талабларига сўзсиз ва қатъий риоя этилиши шарт эканлигига қаратилсин.

Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.

Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас";


2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 12-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 13-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 56-62-моддалари" деган сўзлар "ИПКнинг 69-75-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси "экспертларнинг хулосалари," деган сўзлардан кейин "мутахассисларнинг маслаҳати (тушунтириши)," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 138-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 179-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6-бандидаги "ХПКнинг 41 ва 42-моддаларига" деган сўзлар "ИПКнинг 47 ва 48-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 140-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 182-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарор у қонуний кучга киргандан кейин ижро қилинади";


10-бандидаги "ХПКнинг 217-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 342-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Суд томонидан қабул қилинган қарор судья томонидан ёзма равишда баён қилиниши ҳамда қўлда ёзилиши ёки машинкада, компьютерда ёхуд бошқа электрон ускунада терилган бўлиши мумкинлиги инобатга олиниши лозим. Қарор судья томонидан имзоланади ва шундан кейин иш муҳокамаси тугаган мазкур мажлисда ишда иштирок этувчи шахсларга эълон қилинади. Ушбу тартибга риоя қилиш қарорнинг фақат хулоса қисми эълон қилинган ҳолатда ҳам мажбурийдир. Айни вақтда раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган қарор билан қачон танишишлари мумкинлигини эълон қилади. Қонун ҳужжатларида ёзма шаклда тузилиши белгиланган бўлиб, оғзаки эълон қилинган хулоса ёки ёзма шаклда тузилган бўлиб, судьянинг имзоси мавжуд бўлмаган хулоса қарор ҳисобланмайди.

Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов иш юритуви бошқа иштирокчиларининг тушунтиришлари қарорда учинчи шахс номидан келтирилади.

Қарорнинг қабул қилинган санаси у суд мажлисида эълон қилинган кун ҳисобланади";


12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қарор суд таркиби ўзгармаган ҳолда, иқтисодий суд иш юритуви ва суд муҳокамаси тамойилларига қатъий риоя этилган шартларда қабул қилинади.

Қарор фақат суд муҳокамасида қатнашган судья томонидан қабул қилиниши мумкин. Ишни кўриш жараёнида судьяни алмаштириш зарурати туғилганда суд муҳокамаси бошидан бошланади.

Ишни кўришда қатнашган судья томонидан имзоланмаган ёки ишни кўришда қатнашмаган судья томонидан имзоланган қарор бекор қилиниши лозим";


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 149-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 189-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 150-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 190-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ИПКнинг 34, 35 ва 36-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция, кассация ёки назорат шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат муайян суд инстанцияси учун белгиланган талаб айнан шу инстанцияда қўлланилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори муқаддимасидаги, 1-бандидаги ва 6-бандининг биринчи хатбошисидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судининг хусусий ажрими тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарори:


номидаги, 1-бандининг биринчи хатбошисидаги, 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 6-бандининг учинчи хатбошисидаги, 6.2-бандининг биринчи хатбошисидаги, ўзбек тилидаги матнининг 7-бандидаги, 8-8.1-бандларидаги, 8.2-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 8.3-бандидаги, 8.4-бандининг учинчи хатбошисидаги, 8.5-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 8.6-бандининг биринчи хатбошисидаги, 8.10-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 8.11, 8.12, 8.13, 8.14 ва 9-бандларидаги, 10-бандининг биринчи хатбошисидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари" деган сўзлар "Иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 3-моддасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд низони кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир";


4-банди биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- иқтисодий низоларни кўриш жараёнида жиноят аломатлари аниқланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун прокурорга хабар бериш";


5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 15-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Судлар хусусий ажрим ажримларнинг турларидан бири ҳисобланиши ҳамда унга ушбу модда биринчи қисмининг суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийлиги ҳақидаги қоида татбиқ этилишини инобатга олишлари лозим";


8.6-бандининг биринчи хатбошисидаги, 8.10-бандининг биринчи хатбошисидаги, 8.11-бандидаги, 10-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 10.1-бандидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


9-бандидаги "ХПК 152-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.2-бандидаги "ХПКнинг 152-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 200-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.3-бандидаги "ХПКнинг 151-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 195 ва 196-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сифати тегишли даражада бўлмаган

маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан

боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича

суд амалиёти тўғрисида";


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллаши лозим";


9-банди:

биринчи хатбошисининг биринчи кичик хатбошисидаги "ХПКнинг 114-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 151-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисининг ўнинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- олувчи - корхона жамоатчилик вакилига ёки бошқа корхона вакилига берилган гувоҳнома Ишлаб чиқариш-техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини сифати бўйича қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мос ҳолда берилган бўлиб, агар у маҳсулот (товар)ларни қабул қилиб олишда қатнашган ва шартнома шартларига кўра маҳсулот (товар)ни қабул қилиб олиш ҳам мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлса";


ўзбек тилидаги матни 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 17-бандидаги "хўжалик суди", "хўжалик судининг" деган сўзлар тегишинча "иқтисодий суд", "иқтисодий суднинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 175-сонли қарори 1-бандидаги ва 6-бандининг биринчи хатбошисидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори:


номидаги, 1-бандининг биринчи хатбошисидаги, 2-3, 4.2-бандларидаги, 4.3-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 5-банднинг биринчи хатбошисидаги, 6, 7.4, 7.5-бандларидаги, 8-бандининг учинчи хатбошисидаги, 11-бандининг учинчи хатбошисидаги, 12.3-бандидаги, 21.2-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 21.4-бандидаги, 22-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 24-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 25-бандидаги, 26.1-бандининг биринчи хатбошисидаги, 26.6-бандининг биринчи хатбошисидаги, 28-бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддимасидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ИПК 311-моддасининг бешинчи қисмига кўра, назорат шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак";

иккинчи хатбошиси тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шунингдек, давлат божи даъво миқдорини кўпайтириш, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан ва иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун ҳам ундирилади";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъво аризасида даъвонинг баҳоси кўрсатилиши керак. Даъво баҳосининг кўрсатилиши давлат божи тўғри тўланганлигини текшириш учун зарур, чунки белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганда, иқтисодий суд ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтаради, давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳоллар бундан мустасно";


4.3-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 115-моддасининг биринчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 149-моддасининг бешинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 33-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 39-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4.4-бандидаги "ХПК 92-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 114-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4.5-бандидаги "ХПК 37-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 44-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4.6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.6. Агар апелляция, кассация ва назорат шикоятлари берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади.

Суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда, давлат божи тўланмайди. Бунда судларнинг эътибори апелляция, кассация ёки назорат шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи ИПКда назарда тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилсин";


4.7-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 106-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 139-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандидаги "(ХПК 120-моддасининг иккинчи қисми)" деган сўзлар "(ИПКнинг 160-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қонунда белгиланган ҳолларда ва асосларда иқтисодий суд даъвогарнинг аризасига кўра, унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли. Жумладан, СК 337-моддасининг йигирма олтинчи қисмига кўра, пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, иқтисодий суд ушбу шахслар апелляция, кассация ёки назорат шикояти билан мурожаат қилганда ҳам давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли";


7.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.1. Давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш манфаатдор тарафнинг ёзма илтимосномаси бўйича амалга оширилади. Илтимоснома даъво аризасида (аризада), апелляция, кассация ёки назорат шикоятида ёхуд алоҳида аризада баён этилиши мумкин.

Даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикояти билан мурожаат қилингунга қадар давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома иқтисодий суд томонидан қабул қилинмайди.

Илтимосномада даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикоятини беришда манфаатдор тарафнинг мулкий аҳволи давлат божини белгиланган тартибда тўлаш имкониятини бермаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асослари келтирилиши лозим";


7.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.3. Илтимосномани қаноатлантириш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикоятини қабул қилиш тўғрисидаги ажримда, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ажримда илтимосномани қаноатлантириш ёхуд уни қаноатлантиришни рад этиш асослари кўрсатилиши керак.

Илтимосномани қаноатлантириш рад этилиши муносабати билан даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан умумий асосларда шикоят қилиниши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди";


8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. СКнинг 327-моддасига мувофиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир. Шундан келиб чиқиб, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, давлат божи ишда иштирок этмаётган шахс томонидан тўланиши мумкин эмас. Агар давлат божи даъвогар (аризачи), апелляция, кассация ёки назорат шикояти берувчи шахс ўрнига бошқа шахс томонидан тўланган бўлса (корхона учун унинг раҳбари ёки таъсисчиси томонидан давлат божи тўланган ҳоллар бундан мустасно), давлат божи ҳақиқатда тўланмаганлигидан келиб чиққан ҳолда, даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикояти тегишинча ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, 269-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 292-моддаси биринчи қисмининг 4-банди ва 313-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилиши лозим";


11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12.2-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандидаги "ХПКнинг 93-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 115-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Шуни инобатга олиш керакки, умумий қоида бўйича ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади, агар у давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса. Шу билан бирга, СК 342-моддаси биринчи қисмининг 4, 6, 7 ва 9-бандларига мувофиқ давлат божи қуйидаги ҳолларда қайтарилиши керак:

иш судга тааллуқли бўлмаганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилганда;

ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;

даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилганда;

ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган ҳолларда";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Иқтисодий судлар шуни назарда тутишлари керакки, ишни кўриш даъвони (аризани) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади, агар у давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса.

Дастлабки даъво (ариза) кўрмасдан қолдирилгандан кейин даъво аризаси (ариза) билан иқтисодий судга қайтадан мурожаат қилинганда давлат божи умумий асосларда янгидан тўланади";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Апелляция, кассация ёки назорат шикоятлари қайтарилганда ҳамда уларни қабул қилиш рад этилганда тўланган давлат божи қайтарилади. Апелляция, кассация ёки назорат шикоятидан воз кечилган ва шикоятдан воз кечиш суд томонидан қабул қилинган ҳолда, тегишли суд инстанцияси шикоят бўйича иш юритишни тугатади ва тўланган давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса шикоят берган шахсдан ундирилади";


17-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Неустойка миқдори иқтисодий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади, агар даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига ундирилади";


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. СК 337-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, даъво суммаси кўпайтирилган тақдирда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъвонинг кўпайтирилган суммасига мувофиқ ундирилади. Шу боис, даъво суммасини кўпайтириш тўғрисидаги аризага белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу қоида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органи ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан манфаатида тақдим этилган даъвогар томонидан даъво талабининг миқдори кўпайтирилганда ҳам қўлланилади";


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. ИПК 115-моддасининг учинчи қисмига кўра, давлат божи тўланган, лекин иқтисодий судга келиб тушмаган ёки у қайтарган ёхуд қабул қилиш рад этилган аризалар, апелляция, кассация ёки назорат шикоятлари бўйича ҳамда божини тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади";


21-бандидаги "ХПК 95-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 118-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21.3. ИПК 118-моддасининг тўртинчи қисмида, агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида келиб чиққан бўлса, иқтисодий суд ишнинг натижасидан қатъи назар, давлат божи бўйича суд харажатларини шу шахсга юклашга ҳақлилиги назарда тутилган";


ўзбек тилидаги матни 22-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 179-моддасининг саккизинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


25-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари СКнинг 330-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Бунда шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилиш деганда тўлиқ озод қилиш ёхуд иқтисодий судга даъво аризаси (ариза) берганда давлат божини тўлашдан озод қилиш тушунилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолияти доирасида судга мурожаат қилишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг "а"-"г" ва "е" кичик бандларида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Бунда кичик бизнес субъектларининг мақоми даъво аризасига илова қилинадиган иқтисодий судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан ўттиз кун олдинги сана қайд этилган статистика органининг ёки давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси билан тасдиқланиши лозим, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно.

Агар иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади. Даъво рад этилган тақдирда, давлат божи даъвогардан қўшимча равишда ундирилмайди.

Агар иқтисодий суд мурожаат қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектига давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган бўлса, давлат божи ишни кўриш натижаси бўйича тегишли тарафдан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда ундирилади.

Ушбу ишлар бўйича апелляция, кассация ва назорат шикоятлари учун биринчи инстанция судига тўланган (ундирилган) давлат божининг 50 фоизи миқдорида бож тўланади";


26.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПК 91-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 91-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26.2 ва 26.3-бандлар чиқариб ташлансин;


26.4-бандидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26.5-банди чиқариб ташлансин;


29-бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, агар ушбу шахс давлат божи тўловидан озод этилмаган бўлса, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади";

учинчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ёки назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида" 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Суд ҳужжатларини ижро этишга оид

қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича

суд амалиётининг айрим масалалари

тўғрисида";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 16-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 16-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Суд ҳужжати ижрога қаратилишининг муҳим шарти унинг қонуний кучга кириши ҳисобланади.

Бинобарин, суд ҳужжати қонуний кучга кирган ва шу асосда ижро варақаси берилгандан сўнг келиб тушган апелляция шикояти (протести)нинг шикоят бериш муддати тикланиб, у иш юритувга қабул қилинса, суднинг муддатни тиклаш ва апелляция шикоят (протест)ини қабул қилиш ҳақидаги ажримида суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиш масаласи ҳам ФПК 409-моддасининг 3-банди, ИПКнинг 271-моддаси, МСИЮтКнинг 212-моддаси қоидаларига мос ҳолда ҳал қилиниши лозим";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) суд ҳужжатини ижрога қаратишнинг умумий тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ижро варақаси, одатда, ундирувчига берилиши лозим.

ФПКнинг 448-моддасига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига берилади.

Суд айрим фуқаролик ишлари юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори бўйича ижро варақасини ундирувчининг илтимосига асосан ижро қилиш учун бевосита ижро органига юбориши мумкин.

ИПК 336-моддасининг бешинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимосномасига кўра, давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади.

ФПК 449-моддасининг иккинчи қисмига, ИПК 336-моддасининг олтинчи қисмига ва МСИЮтК 278-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ суд қарорларининг давлат даромадига (бюджетга) маблағлар ундириладиган тўловлар юзасидан берилган ижро ҳужжатлари суд томонидан бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилади.

Ижро варақаси (суд буйруғи) судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали ундирувчига ва давлат ижрочисига юборилиши мумкин";


5-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 374-моддаси ва ХПК 216-моддаси" деган сўзлар "ФПКнинг 450-моддаси ва ИПКнинг 341-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.1. Судларга тушунтирилсинки, йўқотилган ижро иши юритилиши суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг, ижро иши юритилиши тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг, шунингдек ижро ҳужжати берган суд ёки бошқа органнинг ташаббусига биноан тикланиши мумкин. Судлар бу ҳақдаги аризани Қонуннинг 43-моддаси, ФПКнинг 462-моддаси ва ИПКнинг 30-бобида белгиланган қоидалари асосида кўриб чиқадилар";


6-банди:

биринчи хатбошисидаги "(ФПК 375-моддаси, ХПК 212-моддаси)" деган сўзлар "(ИПКнинг 337-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Жавобгарни" деган сўз "Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан жавобгарни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПКнинг 379-моддаси ва ХПКнинг 215-моддасида" деган сўзлар "ФПКнинг 453-моддаси ва ИПКнинг 340-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг учинчи хатбошисидаги, 8-бандининг учинчи хатбошисидаги, 12-бандининг учинчи хатбошисидаги, 19-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг биринчи хатбошисидаги, 9-бандининг биринчи хатбошисидаги, 10-бандидаги, 11-бандининг олтинчи хатбошисидаги, 12-бандининг биринчи хатбошисидаги, 14-бандининг биринчи хатбошисидаги, 18-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 19-бандидаги, 21-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 23-бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "суд ижрочиси" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ФПК 215-моддаси ҳамда ХПК 150-моддасида" деган сўзлар "ФПКнинг 263-моддаси ҳамда ИПКнинг 190-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 216-моддаси, ИПК 217-моддасига" деган сўзлар "ФПКнинг 454-моддаси, ИПКнинг 342-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ижрочисининг ҳар қандай ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақидаги қарори устидан МСИЮтКда белгиланган тартибда маъмурий судга шикоят берилиши мумкин";


11-банди:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса йигирма кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади";

бешинчи хатбошисидаги "ХПКда" деган сўз "ИПКда" деган сўз билан алмаштирилсин;


13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. ФПКнинг 432-моддаси, МСИЮтКнинг 258-моддаси ҳамда ИПКнинг 316-моддасига кўра, Олий суд судьяси назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги масала тўғрисида қарор қабул қилиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоятни берган шахснинг илтимосномасига кўра назорат тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан фойдаланилган тақдирда, судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади. Агар суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганидан кейин тақдим қилинганда ва бундай илтимоснома қаноатлантирилганда, бу ҳақида алоҳида ажрим чиқарилади";


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қонуннинг 88-моддасига кўра, давлат ижрочисининг хатти- ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Давлат ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкин.

Давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш МСИЮтКда назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилади. Ушбу аризалар (шикоятлар) МСИЮтКда белгиланган тартибда, ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади";


18-банди:

биринчи хатбошисидаги "ФПК ва ХПКнинг 40-моддалари" деган сўзлар "ФПКнинг 166-моддаси ва ИПКнинг 131-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "умумий юрисдикция судлари" деган сўзлар "фуқаролик ишлари бўйича суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Қонуннинг 81-моддасига мувофиқ ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади.

Банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан жарима қўллаш ҳақида иқтисодий судга берилган ариза суд томонидан ИПКда белгиланган умумий қоидалар бўйича, ушбу Кодекснинг 27-бобида белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилиши лозим. Бундай ариза давлат ижрочиси томонидан ҳам, ундирувчи (тадбиркорлик субъекти) томонидан ҳам берилиши мумкин";


23-бандининг иккинчи хатбошисидаги "умумий юрисдикция судлари" деган сўзлар "фуқаролик ишлари бўйича судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандидаги "Умумий юрисдикция ва хўжалик судларига" деган сўзлар "Судларга" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори:


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари" деган сўзлар "Иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1 ва 11-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 24-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 26-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд бундай талабни қаноатлантиришни рад этади";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан келишув

битимини тасдиқлашда процессуал қонун

нормаларининг қўлланилишига оид

айрим масалалар тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари", "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси" деган сўзлар тегишинча "Иқтисодий судлар", "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори иқтисодий суд иш юритуви иштирокчилари томонидан келишув битимини тузиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинишига қаратилсин";


4-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 122-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига" деган сўзлар "ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПК 40, 41 ва 122-моддаларининг" деган сўзлар "ИПКнинг 16-боби" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


8-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 44-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 50-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ИПК 63-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим";


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.

Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим";


13-бандидаги "ХПК 40-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 134-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-бандидаги "(ХПК 86-моддасининг 7-банди ва 132-моддаси)" деган сўзлар "(ИПК 110-моддасининг 7-банди ва 133-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-бандидаги "ХПК 95-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 118-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-бандидаги "ХПКда" деган сўз "ИПКда" деган сўз билан алмаштирилсин;


19-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 60-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 173-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ижро варақасини бериш масаласи суд томонидан тарафлар чақирилмасдан ИПКнинг V бўлими қоидалари бўйича кўрилади. Зарурат туғилганда суд ижро варақаси бериш масаласини суд мажлисида кўриб чиқишга ҳақли.

Ижро варақасининг мазмуни ИПКнинг 337-моддаси талабларига жавоб бериши керак ва у ИПК 338-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ичида ижрога тақдим этилиши лозим";


23-бандининг иккинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори:


номидаги, 1-бандининг биринчи хатбошисидаги, 1.2 ва 3-бандларидаги, рус тилидаги матни 5-бандининг биринчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, ўзбек тилидаги матни 5-бандининг биринчи, бешинчи, еттинчи хатбошиларидаги, 6-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 9, 9.1 ва 9.2-бандларидаги, 11-бандининг биринчи хатбошисидаги, 15 ва 18-бандларидаги, 21-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 24-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 33, 36, 37.1 ва 37.3-бандларидаги, 38.1-бандининг учинчи хатбошисидаги, 40.3 ва 41-бандларидаги, 42-бандининг биринчи хатбошисидаги, 42.1, 43 ва 44-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддимасидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ, шу жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга оид ишларни кўришда солиқ тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Солиқ кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Солиқ кодекси 2-моддасининг учинчи қисми ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Солиқ кодексида белгиланган қоидалар қўлланилади";


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 40-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар "иқтисодий суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг биринчи хатбошисидаги "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш шунингдек, солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилиши мумкин. Бунда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қарзининг жамига ёки унинг бир қисмига нисбатан амалга оширилиши мумкин";


ўзбек тилидаги матни 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Солиқ кодекси 69-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак. Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки асоссиз ундирилган пул маблағларини (солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, пенялар) ваколатли органлардан ундириш тўғрисида даъволар берилганда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар ва (ёки) уларнинг ҳудудий органларини ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларни ИПКнинг 48-моддасига мувофиқ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жавобгар тарафидан ишда иштирок этишга жалб қилиши керак";


12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар давлат солиқ хизмати органи низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлигига эътибор қаратишлари лозим. Қайд этилган тартибга риоя этилмаган ҳолда берилган даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилиши, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим";


12.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12.1. Солиқ кодекси 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчи юридик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси бўлса, талабнома филиал ёки ваколатхонага юборилиши мумкин";


13-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўрмасдан, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақида берилган даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ қайтарилади, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 4-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади, солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўлмаган ёки солиқ тўловчи солиқ қарзини тўлаш учун ўзининг банк ҳисобварағига тўлов топшириқномасини қўйган ҳоллар бундан мустасно";


13.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13.1. Давлат солиқ хизмати органи ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, солиқ қарздорлигининг миқдори қонун ҳужжатларида белгилангандан кам бўлмаслиги лозим.

Агар қарздорлик суммаси белгиланган миқдордан кам бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос равишда рад этилади, ушбу ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.

Судларга тушунтирилсинки, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган қоида, солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлган, бироқ ушбу қарз тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган ҳолларда татбиқ этилмайди";


14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ кодексининг 63-моддаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарзини сўзсиз ундириш тартибини белгилайди. Шу муносабат билан иқтисодий судлар эътиборга олишлари керакки, солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан ундириш ҳақидаги даъво аризалари (аризалар) иқтисодий судларга тааллуқли эмас, Солиқ кодекси 70-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Иқтисодий судлар ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритиш учун қабул қилишда Солиқ кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинганлигини текшириши шарт:

солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий карточкаларидан кўчирма;

тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.

ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.

Давлат солиқ хизмати органининг ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига қайд этилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтариш учун асос бўлади";


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш, солиқ тўловчига молиявий санкцияни қўллаш, унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда исботлаш мажбурияти ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда ваколатли орган зиммасига юклатилади.

ИПК 73-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, солиқ тўловчининг раҳбари ёки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлашдан озод этилади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан мустасно.

Судлар инобатга олишлари лозимки, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ёки шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, ушбу ҳолатлар суд томонидан далил сифатида қабул қилиниши мумкин";


20.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20.1. ИПК 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра ва Солиқ кодекси 67-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди";


22-бандидаги "ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига" деган сўзлар "ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


28.1-бандидаги "ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 28.2-банд билан тўлдирилсин:

"28.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонининг 2-бандида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилиниб, жиноят иши доирасида ва юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно эканлиги белгиланган.

Судларнинг эътибори, мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мораторий 2020 йил 22 январгача бўлган муддатда амал қилишига қаратилсин. Шу муносабат билан, агар давлат солиқ хизмати органи қайд этилган муддатда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса, мазкур ҳолат аризадаги талабни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади, жиноят иши доирасида ва юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказилган текширишлар, шунингдек қисқа муддатли текширишлар бундан мустасно";


29, 30 ва 34-бандлари чиқариб ташлансин;


35.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35.2. Судларга тушунтирилсинки, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари, 112-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар фақатгина Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва молиявий санкцияларга қўлланилади.

Судлар Солиқ кодекси 108-моддасининг тўққизинчи қисми ва 112-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидалар фақат судлар томонидан қўлланишини инобатга олишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 49-банди, Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисми ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ушбу қоидалар татбиқ этилмайди";


37.3-бандидаги "ХПКнинг 38-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 45-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


38-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар суднинг ҳукми, ажрими, қарори ёки ҳал қилув қарори ёхуд давлат органининг (мансабдор шахснинг) қарорига асосан кирим қилинмаган товарлар йўқ қилинган бўлса, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилиши лозим";


42.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42.2. Суд буйруғи берилганидан кейин давлат солиқ хизмати органи томонидан айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича даъво тақдим этилса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 2-бандига асосан тугатилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни

кўришда иқтисодий судлар томонидан

қонун ҳужжатлари қўлланилишининг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари" деган сўзлар "Иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги, 6-бандининг биринчи хатбошисидаги, 9 ва 12-бандларидаги, 13-бандининг биринчи хатбошисидаги, 15-бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандидаги "ХПК 24-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра хўжалик суди" деган сўзлар "ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Агар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш жараёнида мулк ҳуқуқини тан олиш жисмоний шахснинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатига таъсир этиши мумкинлиги аниқланса, ушбу даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, суд иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатади";


7-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш билан боғлиқ ишларни кўришда аризачида мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг илгари мавжуд бўлганлиги, бироқ у йўқолган ва тиклаш мумкин бўлмаганлиги тегишли далиллар билан исботланган тақдирда мулкка эгалик ҳуқуқини эмас, балки мулкни аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганлик факти тасдиқланишига қаратилсин";


9-бандидаги "ХПК 112-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 149-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12.4-бандининг учинчи хатбошисидаги "ХПКда" деган сўз "ИПКда" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Молия-хўжалик фаолиятини амалга

оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган

муддатларда ўзларининг устав фондларини

шакллантирмаган корхоналарни тугатишга

оид ишлар бўйича суд амалиётининг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги, 1 ва 4-бандларидаги, 7-бандининг биринчи хатбошисидаги, 8-бандининг иккинчи ва учинчи бандларидаги, 9, 10, 14 ва 19-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ФК 53-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1.3-бандига мувофиқ корхоналарни тугатиш учун корхона муассислари (иштирокчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш) ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асос ҳисобланади, ёхуд оилавий корхонада ягона иштирокчи қолган бўлса.

ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди";


4-бандидаги "банк ҳисобварақлари" деган сўзлар "талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Низом 3.1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаат қилишга ҳақли";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 70-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари юридик шахс ҳисобланмайди.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда махсус комиссия деб юритилади) ҳокимликнинг доимий иш олиб борувчи, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи органи ҳисобланади ва у юридик шахс мақомига эга эмас. Шу муносабат билан, судга корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки махсус комиссия мурожаат қилса, бундай аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.

Агар корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари агентлигининг тегишли ҳудуддаги бошқармаси ёки унинг номидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ишончнома асосида мурожаат қилса, ариза иш юритишга қабул қилинади";


7-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 114-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 151-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ундаги талаб ХПК 88-моддасининг 5-бандига" деган сўзлар "ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "ХПК 118-моддаси" деган сўзлар "ИПК 155-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартибга риоя қилинмаганда, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида аниқланса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади";


9-бандидаги "ХПКда" деган сўз "ИПКда" деган сўз билан алмаштирилсин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ишни кўриш жараёнида корхона фаолияти тикланганлиги ҳолатининг аниқланиши аризадаги талабни қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, агар аризачи корхона фаолиятини давом эттиришига эътирози йўқлигини билдириб, ИПКнинг 157-моддасига мувофиқ аризадаги талабдан воз кечиш ҳақида иқтисодий судга ариза тақдим қилса, воз кечиш қабул қилиниши ва иш юритиш ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ тугатилиши мумкин";


12 ва 13-бандларидаги "ХПК 86-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 110-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Низом 3.1-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ иқтисодий суд томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра, махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

Судларга тушунтирилсинки, иқтисодий суднинг корхонани тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори, қарорининг ижроси юзасидан ижро варақаси берилмайди";


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Агар иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан тугатилган корхона ягона давлат реестридан чиқарилган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган шикоят (протест)ни қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ рад этилади, агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 4-бандига мувофиқ тугатилади".


18. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мулк ижараси шартномасига оид

фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини

иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг

айрим масалалари тўғрисида";


9-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди";

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бундай ҳолатда, агар мулк ижарага олувчига шундай шартномага асосан берилган бўлса, ижарага берувчи мулкни қайтаришни ва ФКнинг 1023-моддасига асосан мулкдан фойдаланганлик ҳақини талаб қилишга ҳақли".


19. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан ҳакамлик

муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда

қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим

масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги, 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги, 4-бандининг биринчи, учинчи хатбошиларидаги, 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 8 ва 10-бандларидаги, 11-бандининг биринчи хатбошисидаги, 12-бандининг биринчи хатбошисидаги, 15.2 ва 15.5-бандларидаги, 15.6-бандининг биринчи хатбошисидаги, 18-бандининг учинчи хатбошисидаги, 25-бандининг биринчи хатбошисидаги, 26-бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари лозим.

Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида ИПКнинг 28 ва 29-бобларида белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади";


3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар низо кўрсатилган органлар томонидан ташкил қилинган ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда иқтисодий суд томонидан бекор қилинади, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризани қаноатлантириш эса ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади";


4-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 25-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 29-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 20-1 ва 20-2-боблари" деган сўзлар "ИПКнинг 28 ва 29-боблари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 156-моддасига мос ҳолда" деган сўзлар "ИПК 223-моддасининг иккинчи қисмига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5.1-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 20-2-бобида" деган сўзлар "ИПКнинг 29-бобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги иқтисодий судга, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза эса ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд, агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.

Бундай тоифадаги ишлар бўйича ИПКнинг 38-моддасида белгиланган шартнома бўйича судловга тегишлилик тўғрисидаги қоида қўлланилмайди";


8-бандидаги "ХПКнинг 125-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 164-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига мувофиқ ундирилади.

Бунда иқтисодий судлар шуни инобатга олишлари лозимки, тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда давлат божи тўловидан озод этилган. Бундай ҳолатда давлат божи аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ариза қаноатлантирилганда қарздордан, қаноатлантириш рад этилганда аризачидан ундирилади";


11-бандидаги "ХПКда" деган сўз "ИПКда" деган сўз билан алмаштирилсин;


12-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 155-1-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 223-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган ёки белгиланган муддатнинг ўтказилиши сабаблари суд томонидан узрли деб топилмаган бўлса, аризани қабул қилиш ИПК 224-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ИПК 154-моддасининг қоидалари бўйича рад этилади";

бешинчи - еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлиб, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий суднинг иш юритувида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш мавжуд бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги иқтисодий судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза келиб тушса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ИПК 101-моддасининг 1-бандига асосан тўхтатиб турилиши ёки ишни кўриш ИПК 230-моддасининг олтинчи қисмига асосан қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдирилиши мумкин.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 229-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 229-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, у ИПКнинг 155-моддасига мос ҳолда қайтарилади.

Агар иқтисодий суднинг иш юритувида ИПК 223-моддасининг иккинчи қисми ва 228-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, бу ишлар ИПК 158-моддасининг иккинчи қисмига асосан битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин";


13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни ИПКнинг 224-моддаси талабларига мос келиши ва унга ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар, шу жумладан почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 155-моддасига мос ҳолда қайтарилади. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилгандан кейин иқтисодий судга умумий тартибда бундай ариза билан қайтадан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди";


14-бандидаги "ХПКнинг 20-2-боби" деган сўзлар "ИПКнинг 29-боби" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилинади. Бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, агар ИПКнинг 226-моддасида кўрсатилган асослар иқтисодий суд томонидан аниқланган тақдирда ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинади";


15.2-15.5-бандларидаги, 15.7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ХПК 155-4-моддаси" деган сўзлар "ИПК 226-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15.6-бандининг иккинчи хатбоши "юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги" деган сўзлардан кейин "ер билан боғлиқ низолар; мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги низолар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. ИПК 227-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.

Бунда судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бекор қилинган бўлса, ҳакамлик судига мурожаат қилиш учун асос бўлган ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ИПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига (Қонун 47-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси) асосан ҳамда ушбу қарорнинг 3 ва 15.6-бандларида кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган бўлса ҳам, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ИПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.

Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинган ва ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқотилмаган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишга ҳақли.

Шу муносабат билан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларига асосан бекор қилинганидан кейин ҳакамлик муҳокамаси тарафлари мазкур низо бўйича иқтисодий судга мурожаат қилганда, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади";


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори у бекор қилинган пайтда ижро этилган бўлса, иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисидаги ажримида ИПК 227-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва кўрсатмалардан ташқари, Қонуннинг 54-моддасига асосан ҳакамлик судининг тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга қайтариб берилиши ҳақидаги масала ҳал қилиниши ва ижро варақаси берилиши лозим. Агар бу масала иқтисодий суднинг ажримида ҳал этилмаган бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала ИПКнинг 344-моддасига мос ҳолда ҳал этилади";


18-бандининг учинчи хатбошисидаги "ХПК 155-9-моддаси" деган сўзлар "ИПК 231-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 155-7-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 229-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПК 155-7-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ушбу Кодекснинг 118-моддаси" деган сўзлар "ИПК 229-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ ушбу Кодекснинг 155-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда берилганда, унинг шакли ва мазмунига қўйилган талабларга риоя этилмаганда ёки унга қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаганда, у ИПКнинг 155-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қайтарилади. Ишни кўриш вақтида аризанинг судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, иш ИПКнинг 39-моддасига асосан тегишли иқтисодий судга ўтказилади";


21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Иқтисодий судлар назарда тутишлари лозимки, агар ҳакамлик судида юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал ёки ваколатхонага нисбатан ёхуд жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида низо кўриб чиқилган бўлиб, бундай ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иқтисодий судга ариза берилганда, ИПКнинг 25-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда бундай аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади";


22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Иқтисодий судлар ИПК 230 "Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби", 231 "Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари", 232 "Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими" - моддаларини амалиётда қўллашда мазкур қарорнинг 2-4, 7-11, 15 ва 16-бандларида берилган тушунтиришларга асосланиши лозим";


26-банди:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса қарздорнинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади ва ИПКнинг 93-100-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади";

учинчи хатбошисидаги "ХПК 80-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 99-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

тартибга солувчи қонун ҳужжатларини

қўллаш бўйича суд амалиётининг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари" деган сўзлар "судлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


3-банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан берилган шикоят маъмурий судларга тааллуқлидир";

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 67-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасига юклатилади";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 31-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 23-моддаси мазмунидан келиб чиқиб судлар шуни назарда тутишлари керакки, якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган фуқаро иштирокидаги низолар, фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли. Қонун бўйича бундай низоларни ҳал этиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти даъво тақдим этилгунга қадар тугатилган ва тегишли талаблар унинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, шунингдек унинг мақоми даъво тақдим этилгандан сўнг йўқотилган тақдирда ҳам, улар иштирокидаги низолар иқтисодий судга тааллуқлидир.

Тадбиркорлик фаолиятининг тўхтатилиши иқтисодий судда иш бўйича иш юритишни тугатиш учун асос бўлмайди.

Агар фуқаро қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган бўлиб, аммо низо унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан эмас, балки уй-жой, оила-никоҳ ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан бўлса, бундай низо фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади. Қонун бўйича бундай низоларни ҳал этиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилган ҳоллар бундан мустасно";


7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми, ИПК 66-моддасининг иккинчи қисми ва МСИЮтК 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди";


8-банди чиқариб ташлансин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлардан ташқари тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб туриш юклатилган.

Судлар инобатга олишлари керакки, давлат солиқ хизмати органлари бундай текшириш натижаси бўйича аниқланган қонун бузилишлар юзасидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли".


21. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Суд буйруғи бериш тўғрисидаги

ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан

процессуал қонун нормаларини қўллашнинг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик процессуал" деган сўзлар "Иқтисодий процессуал" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иқтисодий судларнинг эътибори суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), "Лизинг тўғрисида"ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўрилишига қаратилсин";


2-бандидаги "ХПКнинг 103-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 135-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.1. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ИПК 135-моддасининг 1-бандида кўрсатилган талаб қўйилган бўлса, солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаслиги, шунингдек талабда қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш сўралган бўлиши лозим.

Агар солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса (Солиқ кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно), шунингдек аризада қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилиши лозим.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан қўйилган бўлса, қарздор томонидан солиқ қарзининг тан олиниши талаб этилмайди";


2.2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "ХПК 103-моддасининг 11-бандига" деган сўзлар "ИПК 135-моддасининг 2-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.3. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан тақдим этилган суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада дебиторлик қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин эмас. Бундай талаб билдирилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилади.

ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида талаб қўйилганда, дебиторлик қарзини қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши лозим";


2.4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 135-моддасининг 4-бандига асосан берилган аризада фақатгина лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин. Агар аризада лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги талабдан ташқари лизинг тўловларини ундириш тўғрисидаги талаб ҳам билдирилган бўлса, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади";


3-бандидаги "ХПКнинг 23, 26-28, 32-моддаларида" деган сўзлар "ИПКнинг 25, 32-34, 38-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3.1-бандидаги "ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда" деган сўзлар "ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 136-моддасининг биринчи қисми талабларига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга ёзма шаклда берилади";


5-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг мазмуни ИПК 136-моддасининг иккинчи қисми талабларига мос келиши лозим, акс ҳолда аризани қабул қилиш ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади";


7.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.1. Солиқлар бўйича қарздорликни ундиришни юридик шахслар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий карточкасидан кўчирма;

тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.

ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак";


7.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.2. Коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ИПКнинг 138-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим";


7.5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "уни қабул қилиш ХПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан рад этилади" деган сўзлар "ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтарилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7.6-бандидаги "ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мос ҳолда" деган сўзлар "ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "ХПК 109-моддаси" деган сўзлар "ИПК 144-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. ИПКнинг 137-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт. Қарздор - юридик шахсга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки штамп билан тасдиқланган имзоси, қарздор - фуқарога эса унинг шахсий имзоси ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилинмаган тақдирда, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачи (кредитор)га қайтарилади";


10-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 106-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 139-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "хўжалик судларида" деган сўзлар "иқтисодий судларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.1-бандидаги "ХПК 106-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 139-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10.4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилганда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларига асосан қайтарилганда, шунингдек суд буйруғини бериш ИПК 144-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилганда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қарздорга нисбатан умумий тартибда кредитор томонидан даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади";


11-бандидаги "ХПК 118-моддаси" деган сўзлар "ИПК 141-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 118-моддасининг 9-бандига мос ҳолда" деган сўзлар "ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. ИПК 142-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда судга кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

ИПКнинг 142-моддасида қарздор эътирозининг шакли ва мазмунига нисбатан муайян талаблар белгиланмаганлиги сабабли у эркин шаклда баён этилиши мумкин. Бироқ эътирозда аризадаги талабга муносабат билдирилган бўлиши керак. Эътироз судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.

Судлар инобатга олиши лозимки, ИПК 142-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.

ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.

Судларга тушунтирилсинки, агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма фикрни тақдим этиш учун берилган ўн кунлик муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган бўлса, суд буйруғи ариза судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.

Судларнинг эътибори ИПК 142-моддасининг иккинчи қисми мазмунига мувофиқ суд буйруғи, агар қарздор аризадаги талаб билан рози бўлса, ариза нусхаси қарздорга берилган кундан ўн кунлик муддат ўтмасдан ҳам берилиши мумкинлигига қаратилсин. Бундай ҳолатда суд буйруғи қарздорнинг аризадаги талабга ёзма розилиги келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан берилади";


15-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 109-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 143-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15.1. ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса, судья суд буйруғини беришни рад этади. Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.

Судлар суд буйруғи беришни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириши лозим.

Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПКнинг 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, суд буйруғининг мазмуни ИПК 145-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келиши, шунингдек унда қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган суд харажатларининг суммаси ҳам кўрсатилиши керак.

ИПКнинг 143-моддасига мувофиқ суд буйруғи иккита асл нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва ундирувчига берилади (юборилади). Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхаси юборилади.

Қарздор ва ундирувчининг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, суд буйруғи электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин";


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Суд буйруғи апелляция, кассация, назорат инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу боис суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация ёки назорат шикоятини қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ва 314-моддасининг 3-бандига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан назорат шикояти бўйича иш юритиш ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади";


18-бандидаги "ХПКнинг 215-220-моддаларига" деган сўзлар "ИПКнинг 340-344-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандидаги "ХПК 103-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 135-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. ИПК 147-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.

Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ИПКда муайян талаблар белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, ариза эркин шаклда баён этилиши мумкин, аммо унда суд буйруғини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган, шунингдек унга ушбу сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.

Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.

Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, бу ҳолат уни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.

Агар ариза ИПК 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган бўлса ва муддат ўтказилишининг сабаблари илтимоснома асосида узрли деб топилса, судья муддатни тиклаб, суд буйруғини бекор қилишга ҳақли.

ИПКда ўтказилган муддатни тиклашнинг узрли сабаблари рўйхати кўрсатилмаганлиги боис, судлар муддатни тиклаш масаласини ҳал этишда илтимосномада келтирилган сабабларни ўрганиб, уларга ўз ички ишончлари асосида баҳо бериши лозим.

ИПК 147-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.

Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторга даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин";


21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Судлар эътиборга олишлари керакки, ИПК 140-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-6-бандлари бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, шунингдек ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги масала ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ажрим чиқарилади.

ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан суд буйруғи беришни рад этиш тегишинча суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида" 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан экспертизага

оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги, 1-бандидаги, 8.1-бандининг 1-кичик бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспертиза ишда иштирок этувчи шахснинг ёзма ёки оғзаки илтимосига кўра ёки розилиги билан тайинланиши мумкин. Агар экспертиза тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин";


5-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 47-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 55-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, биринчи инстанция суди нафақат иқтисодий ишни кўришда, балки ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг илтимоси бўлган тақдирда, экспертиза тайинлаш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолда экспертиза тайинлаш масаласи даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ҳал этилиши лозим";


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Судларга тушунтирилсинки, апелляция ҳамда кассация инстанцияси судлари ишни мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далиллар бўйича қайта кўриши сабабли, ушбу инстанция судлари ҳам мазкур қарор 3-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда экспертиза тайинлашга ҳақли";


8-бандидаги "ХПКнинг 67, 68-1, 68-4-моддалари" деган сўзлар "ИПКнинг 80, 82 ва 85-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8.3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 80-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ишда иштирок этувчи шахслар судга эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган саволларни тақдим этишга ва ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб этиш ёки экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган саволлар рад этилган тақдирда, суд рад этиш сабабларини ажримда асослантириб бериши шарт";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. ИПК 102-моддасининг 1-бандига мувофиқ экспертиза тайинланган ҳолларда иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли. Бу ҳақда алоҳида чиқарилган ажримда ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши мумкин.

ИПКда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) назарда тутилмаганлиги боис, судлар инобатга олишлари лозимки, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳам кўрсатилган бўлиб, ушбу ажрим устидан шикоят берилган (протест келтирилган) бўлса, шикоят (протест)нинг фақат иш юритишни тўхтатиб туришга оид қисми кўриб чиқилади. Агар шикоят (протест) ажримнинг экспертизани тайинлашга оид қисми устидан берилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 314-моддасининг 3-бандига асосан рад этилади. Агар ариза (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, назорат шикояти (протести) бўйича эса 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда шикоят (протест) кўриб чиқилаётган инстанцияда тугатилади.

Агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли";


14-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 56-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 69-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банди:

биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ХПК 68-1-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 82-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 69-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 86-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Агар эксперт хулосасини баҳолашда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари (имзо ёки ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши ва ҳ.к.) мавжудлиги аниқланса, суд ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хусусий ажрим юбориши керак. Хусусий ажримга экспертиза хулосасининг асл нусхаси илова қилинади, хулосанинг кўчирма нусхаси эса иқтисодий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. ИПК 56-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. Шу муносабат билан суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади ва бу ҳақда суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида кўрсатилади.

Ушбу модда тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, эксперт хулосаси тушунарли бўлмаган тақдирда, ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши, ўзи берган хулосани тушунтириши, қўшимча саволларга жавоб бериши учун суд экспертни суд мажлисига чақиришга ҳақли";


20-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 61-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 94-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 117-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 95-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 118-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан корпоратив

низоларни ҳал этишнинг айрим

масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги, 7-бандининг биринчи хатбошисидаги, 18 ва 23-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар акциядор айни вақтда жамиятнинг ходими бўлиб, меҳнатга оид низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилиши, агар ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши лозим";


8-бандидаги "ХПКнинг 77-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 94-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13.1-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 86-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 110-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-бандидаги "ХПК 118-моддаси" деган сўзлар "ИПК 155-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 38-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 45-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-бандидаги "ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига" деган сўзлар "ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-бандидаги "ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида" деган сўзлар "ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ИПКнинг келишув битими институтини тартибга солувчи нормалари ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган низолар бўйича ишларга ҳам татбиқ этилади. Келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаса, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, у суд томонидан тасдиқланиши мумкин".


24. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан битимларни

ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик

қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг

айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари" деган сўзлар "Иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиши лозим";


4-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 24-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 26-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг биринчи хатбошисидаги ", ХПК 38-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвогар алмаштирилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25-бандидаги "ХПК 112-моддаси" деган сўзлар "ИПК 149-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-бандидаги "ХПКнинг 139-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 180-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа

режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал

қонун нормаларини қўллашнинг айрим

масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судларининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисини ўтказишда судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси" деган сўзлар "Иқтисодий судларнинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисини ўтказишда иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Судларга тушунтирилсинки, улар суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нормаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги РN 83-сонли қарори билан тасдиқланган "Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амал қилишлари лозим";


2-бандининг иккинчи хатбошисидаги, ўзбек тилидаги матни 5-бандининг учинчи хатбошисидаги, 6-6.4, 7-бандининг биринчи хатбошисидаги, 7.1-7.4, 10 ва 12-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "хўжалик суди" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишда иш ИПКнинг умумий қоидаларига мувофиқ, ИПКнинг 11, 112, 165, 166, 171 ва 261-моддаларида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади";


4-бандидаги "апелляция ва кассация" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг" деган сўз "ИПКнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 48-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 59-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 126-1-моддасига" деган сўзлар "ИПК 166-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6.1-банди "Тошкент шаҳри" деган сўзлардан кейин ", туман" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6.2-бандидаги "ХПК 126-1-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 166-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6.6-бандидаги "ХПК 8-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 11-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 126-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 165-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 126-моддаси" деган сўзлар "ИПКнинг 165-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7.4-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 128-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 168-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "ХПК 8-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 11-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди чиқариб ташлансин;


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 131-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 171-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандидаги "ХПКнинг 18 ва 19-боблари" деган сўзлар "ИПКнинг 21 ва 22-боблари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


рус тилидаги матни 12.1-бандидаги "ХПК" деган сўз "ЭПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


13-бандининг учинчи хатбошисидаги "ХПКнинг 127-моддасида" деган сўзлар "ИПКнинг 167-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ИПК 201-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига киради ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозим. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ушбу харажатларнинг тўланмаганлиги даъво аризасини қайтариш учун асос бўлмайди. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан тақсимланади".


26. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори:


номидаги, муқаддимасидаги ва 1-бандидаги "Хўжалик судлари" деган сўзлар "Иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандидаги "Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация инстанцияси судида ва назорат тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Инобатга олиш лозимки, суд томонидан даъво аризасини қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 154-моддаси), даъво аризаси қайтарилганда (ИПКнинг 155-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 140-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза қайтарилганда (ИПКнинг 141-моддаси), шунингдек суд буйруғини бериш рад этилганда (ИПКнинг 144-моддаси) даъво муддатининг ўтиши узилмайди. Даъво аризаси (ариза) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилганда ва у суд томонидан қабул қилингандагина даъво муддатининг ўтиши узилади.

Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси (ариза) дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. ФК 158-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, ИПКнинг 107-моддасига асосан даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади.

ФКда даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган, яъни ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган бирорта ҳолатда, ҳатто даъво ИПК талабларига риоя этилган ҳолда берилган бўлса ҳам (ИПК 107-моддасининг 6-9-бандлари), даъво муддатининг узилиши назарда тутилмаган. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, даъво кўрмасдан қолдирилганда, ФКнинг 157-моддаси қоидалари қўлланилмайди, яъни кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси бўйича даъво муддатининг ўтиши у берилган пайтдан узилмайди.

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси судга дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади";


16.1-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция, кассация инстанцияси судида ҳамда иш назорат тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ҳамда назорат инстанцияси судида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16.2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан процессуал

муддатларга оид қонун нормаларини

қўллашнинг айрим масалалари

тўғрисида";


муқаддимасидаги "Хўжалик судлари томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодий судлар томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Хўжалик судларининг" деган сўзлар "Иқтисодий судларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозим.

ИПКда ёки бошқа қонунларда процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда улар суд томонидан белгиланиши ва узайтирилиши мумкин";


3-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 96-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар "ИПК 119-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХПК 155-18-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 222-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин;


5-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 97-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 120-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун муддат белгиланганда, улар ушбу муддат охирги куни соат йигирма тўртга қадар бажарилиши лозим. Ушбу қоида электрон шаклда берилган ҳужжатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда, агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига ёки ваколатли шахсга берилган бўлса, агар процессуал ҳаракатлар иқтисодий судда ёки бошқа ташкилотда бажарилиши лозим бўлиб, улар суд ёки бошқа ташкилотда иш куни тугаган ёки тегишли операциялар тугатилган соатга қадар амалга оширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди";


8-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 99-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 123-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 124-моддасининг биринчи қисмига кўра суд томонидан белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши мумкин. Бунда назарда тутиш керакки, судлар ИПК ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга эмаслар. Қонун ҳужжатларида процессуал муддатларни суд томонидан узайтириш назарда тутилган ҳоллар (масалан, ИПК 164-моддасининг иккинчи қисми) бундан мустасно";


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 143-моддасининг иккинчи қисми), даъво аризаси (ариза) (ИПК 164-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), суд қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 190-моддасининг учинчи қисми), ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза (ИПК 191-моддасининг учинчи қисми), апелляция шикояти (протести) (ИПК 277-моддасининг биринчи - учинчи қисмлари), кассация шикояти (протести) (ИПК 300-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 312-моддасининг учинчи қисми), қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза (ИПКнинг 332-моддаси), ундирувчининг ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси (ИПК 340-моддасининг учинчи қисми), ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 341-моддасининг учинчи қисми), суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза (ИПК 342-моддасининг тўртинчи қисми), суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза (ИПК 344-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза (ИПК 345-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза (ИПК 346-моддасининг иккинчи қисми) ИПКда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим";


12-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан ИПКнинг 163-моддасида назарда тутилган тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириши лозим";

учинчи хатбошисидаги "ХПК 122-моддасининг" деган сўзлар "ИПК 163-моддасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш эса ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак, ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно. Бунда ишни биринчи инстанция судида кўриш муддати ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб кейинги ойнинг тегишли кунигача ҳисобланади.

Судлар шуни инобатга олиши керакки, иш ИПКнинг 164 ва 221-моддаларида белгиланган муддатларда кўрилиши ҳамда иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тайёрланиши ва ишда иштирок этувчи шахсларга юборилиши лозим.

Янгидан кўришга юборилган иш тегишинча ИПКнинг 164, 221, 277 ва 300-моддаларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. ИПК 164-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ишни кўриш муддатини узайтириш ҳақидаги билдирги судья томонидан суд раисига ИПК 164-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар тугагунига қадар берилиши керак.

ИПКда ишни кўриш муддатини узайтириш учун асослар мавжуд бўлганда, уни бир неча маротаба узайтиришни тақиқловчи норма мавжуд эмас. Бироқ бунда ишни кўришнинг умумий муддати икки ойдан ошиши мумкин эмас";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. ИПК 17-моддасининг тўртинчи қисми, 24-моддаси, 45-моддасининг тўртинчи қисми, 47 ва 48-моддалари, 158-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 160-моддасининг биринчи қисми, 171-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни кўриш янгидан бошланади.

Судларга тушунтирилсинки, юқорида қайд этилган асосларга кўра ишни кўриш янгидан бошланиши ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган ишни кўриш муддатининг янгидан бошланишига олиб келмайди";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. ИПК 158-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча иш битта иш юритишга бирлаштирилган тақдирда, улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.

ИПК 159-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлаштирилган талаб алоҳида иш юритишга ажратилган тақдирда, ажратилган талаб бўйича ишни кўриш муддати талабларнинг бир қисмини ажратиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади";


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. ИПК 94-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза, ишни кўраётган судья томонидан ИПК 96-моддасининг биринчи-учинчи қисмларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Ҳакамлик судида кўрилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза у иқтисодий судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмаган ҳолда кўриб чиқилади.

Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асослар мавжуд бўлганда ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, суд мажлиси ишни кўришга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган оқилона муддатга қолдирилиши лозим, бироқ ишни кўриш муддати, қолдиришларни ҳисобга олган ҳолда ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги керак";


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. ИПК 203-моддасининг биринчи қисмига кўра иқтисодий судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари баённома имзоланганидан кейин беш кунлик муддатда суд мажлисининг ёки процессуал ҳаракатнинг баённомаси билан танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бериш ҳуқуқига эга.

Судлар шуни инобатга олиши керакки, беш кунлик муддат баённома раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан имзоланган кундан эътиборан бошланади. Бунда, баённома суд мажлиси тугаганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан имзоланиши керак";


21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Суд мажлисида эълон қилинадиган танаффуснинг муддати ИПКнинг 164 ва 221-моддаларида назарда тутилган ишни кўриш муддатига киради.

Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш учун ИПК 186-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш учун ИПК 188-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган беш кунлик муддат ҳисобига киради";


21.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21.1. ИПКнинг 17 ва 128-моддаларига кўра ҳар бир иш бўйича муҳокама узлуксиз давом этади. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра, суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, мажлисда танаффус бир неча маротаба эълон қилиниши мумкин, бироқ узлуксиз танаффусларнинг умумий давомийлиги уч кундан ошмаслиги лозим, бу муддатга иш куни бўлмаган кунлар кирмайди";


21.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21.2. ИПКнинг 188-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

ИПК 222-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ИПКнинг 188-моддасида ҳамда 222-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган муддатларни ҳисоблаш суд ҳужжати эълон қилинган кундан бошланади.

Тарафларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлса, суд ҳужжати уларга мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган муддатда юборилади";


21.3-бандидаги "ХПКнинг 153-моддасига" деган сўзлар "ИПКнинг 197-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22-бандининг биринчи хатбошисидаги "ХПК 149-моддаси" деган сўзлар "ИПК 189-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Қонуний кучга кирмаган суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ичида, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан эса ўн кун ичида берилади.

Судлар шуни инобатга олиши керакки, ўн кунлик муддатга ҳал қилув қарори қабул қилинган кун кирмайди.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт. Шуни инобатга олиш лозимки, беш кунлик муддат апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори (ажрим)ни қабул қилган биринчи инстанция судига топширилган кундан ҳисобланади";


23.1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23.1. ИПК 266-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест)иш билан бирга судга келиб тушган кунидан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади";


23.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23.2. ИПКнинг 277-моддасига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) эса у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади";


24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ажрими) қонуний кучга кирганидан кейин бир ой давомида берилади. Бунда кассация шикояти (протести) бериш учун белгиланган бир ойлик муддатга биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ажрими) қонуний кучга кирган кун қўшилмайди";


24.1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига" деган сўзлар "кассация инстанцияси судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24.2. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан берилган кассация шикояти (протести) у иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда кўрилади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун белгиланган бир ойлик муддат кассация шикояти (протести)ни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги ажрим чиқарилган кундан бошланади ва кейинги ойнинг тегишли кунида тугайди";


25-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 285-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин";


25.1-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПКнинг 158 ва 176-моддаларида" деган сўзлар "ИПКнинг 262 ва 285-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми ва 285-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги аризани бериш учун белгиланган муддат қатъий ҳисобланади";


25.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25.2. Суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсга шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг юборилмаганлиги ёки ўз вақтида юборилмаганлиги оқибатида шикоятни бериш муддати ўтказиб юборилган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддати, агар апелляция ва кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги ариза ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми ва 285-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда берилган бўлса, тикланади";


26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, назорат шикояти (протести)ни тақдим этиш мумкин бўлган, ИПК 310-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бир йиллик процессуал муддат қатъий бўлиб, у тикланмайди. Белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган назорат шикояти (протести)ни қабул қилиш ИПК 314-моддасининг 2-бандига асосан рад қилинади";


27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. ИПК 312-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси назорат шикоятини қайтариш тўғрисида ва қабул қилишни рад этиш ҳақида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ва назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида эса шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ажрим чиқаради";


28-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 338-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилиши белгиланган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин";


29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. ИПК 341-моддасининг иккинчи қисмига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Судлар шуни инобатга олиши керакки, бундай ариза ижро варақаси берилган кундан бошлаб уч йил давомида ҳам, агар суд томонидан ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ҳақидаги ажрим чиқарилган бўлса, ушбу муддат ўтгандан кейин ҳам берилиши мумкин";


30-бандидаги "ХПК" деган сўз "ИПК" деган сўз билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори:


номи ва муқаддимасидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Муддатни ҳисоблашда судлар инобатга олишлари керакки, шартномани амал қилиш муддати жорий йил муайян ойининг тегишли санасидан кейинги йил шу ойининг шу санасигача белгиланганда 12 ойга тенглаштирилган деб тан олинади (масалан, 2017 йил 5 февралдан 2018 йилнинг 4 февралгача)";


6-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво аризасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўлови бўйича вужудга келган асосий қарз ва неустойка ундириш, ҳам лизинг объектини қайтариб олган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолларда ҳам қўлланилади";


6.4-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди:

биринчи хатбошисидаги "ХПК 103-моддасининг 4-бандига" деган сўзлар "ИПК 135-моддасининг 5-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ХПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига" деган сўзлар "ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 8.1-банд билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади".


29. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 27 ноябрдаги 290-сонли қарори:


8.2-бандининг биринчи-иккинчи хатбошиларидаги "биржа котировкаси варағига" деган сўзлар "листингига" деган сўз билан алмаштирилсин;


9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "хўжалик судига" деган сўзлар "иқтисодий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий судлар томонидан қурилиш

пудрати шартномасидан келиб чиқадиган

низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини

қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида";


муқаддимасидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қўллаши лозим";


2.2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни эътиборга олиши керакки, шартнома тузилмаганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмайди, фақат бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади. Шунга кўра, шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилинса, бундай даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади";


9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни эътиборга олиши керакки, бир томонлама топшириш ёки ишлар натижасини қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмайди, фақат ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида бу ҳақда кўрсатилади. Шунга кўра, пудрат шартномасининг тарафларидан бири судга бир томонлама далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилса, бундай даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади".


31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Судлар томонидан суғурта шартномасидан

келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун

ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари

тўғрисида";


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22-банди:

учинчи хатбошисидаги "5-бандига" деган сўзлар "3-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матни тўртинчи хатбошисидаги "суғурта қилдирувчига" деган сўзлар "суғурталовчига" деган сўз билан алмаштирилсин.



II. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этиш амалиёти тўғрисида" 1993 йил 3 июндаги 17-сонли қарори;


2) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ва темир йўл орқали ташиш чоғидаги камомади ва бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш амалиёти тўғрисида" 1994 йил 5 январдаги 22-сонли қарори;


3) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги 72-сонли қарори;


4) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарори;


5) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарори;


6) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори;


7) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарори;


8) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2013 йил 24 майдаги 248-сонли қарори;


9) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ишларнинг тааллуқлилиги билан боғлиқ процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 13 ноябрдаги 16/287-сонли қарори;


10) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2016 йил 17 июндаги 298-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

























































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск