ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2019 й. ПФ-5690-сон "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.03.2019 й.

N ПФ-5690



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлимини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек прокуратура органларига хос бўлмаган вазифа ва функцияларни чиқариб ташлаш йўли билан уларнинг фаолиятини оптималлаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 апрелдан:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) томонидан амалга оширилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятини таъминлашда иштирок этади.


2. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг ишлаш имкониятини таъминловчи ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг беғараз ўтказилишини;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.


3. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида:

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;

назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўриб чиқади ва уларнинг асослилигини ўрганади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишга розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини узайтириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳисоб ва ҳисобот юритилишини, шунингдек ушбу соҳада назорат қилувчи органларнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлайди;

назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасидаги қонунчилик нормалари қўлланилиши юзасидан маслаҳат ёрдамини кўрсатади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги норматив базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади.


4. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими тугатилсин.

5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси - Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини;

470 таси - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларини тўлдириш учун йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда:

зиммаларига юклатилган хизмат мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажаришга қодир юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, юқори интеллектуал қобилият ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимларни танлаб олишда рақобат муҳитини таъминловчи кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқлаш учун киритсин;

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва прокуратура органлари ходими деган юксак номга нолойиқ шахсларни аниқлаш, уларни зудлик билан прокуратура органлари тизимидан бўшатиш механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда прокуратура органларининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқсин;

прокуратура органларига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни улар фаолиятига ҳар томонлама ва тўлиқ жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, заруратга кўра, ўз девонининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур молиявий, моддий-техник ва транспорт масалалари ҳал этилишини таъминласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти қонунийлиги кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом амал қилади.


9. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситаларининг, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер техникаларини белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ўтказилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг қўшимча жорий этилаётган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        











     

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

      
















































































Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари - девон раҳбари


      

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари  ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

      



















































Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

6




Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шўъбаси

5


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг худудий шўъбалари

70

































Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш шўъбаси

3




Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шўъбаси

5
















































Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш ва коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

3




Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси

2























































Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор

1




Биринчи бўлим

1























































Молия шўъбаси

2








































Бошқарув ходимларининг умумий сони - 101 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг умумий сони - 40 нафар, шундан мурожаатлар билан ишлайдиган операторлар сони - 15 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларива қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

   

Т/р

       

Лавозимнинг номланиши

      

Бирликлар

сони

       

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари - девон раҳбари


1

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари


1

    

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари

билан ишлаш шўъбаси

       

4.

Бош инспектор


1

5.

Етакчи инспектор

     

5

      

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси

устидан назорат қилиш шўъбаси

         

6.

Бош инспектор


1

7.

Етакчи инспектор


2

     

Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш

ва коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

        

8.

Бош инспектор


1

9.

Етакчи инспектор


2

       

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шўъбаси

          

10.

Бош инспектор


1

11.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини

мувофиқлаштириш шўъбаси

          

12.

Бош инспектор


1

13.

Етакчи инспектор


4

        

Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси

         

14.

Бош инспектор


1

15.

Етакчи инспектор


1

     

Биринчи бўлим

         

16.

Етакчи инспектор


1

     

Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор

        

17.

Бош инспектор


1

    

Молия шўъбаси

         

18.

Бухгалтер


1

19.

Моддий бухгалтер (кассир)


1

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси

          

20.

Бош инспектор


1

21.

Етакчи инспектор


4

         

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Андижон вилоятидаги шўъбаси

       

22.

Бош инспектор


1

23.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Бухоро вилоятидаги шўъбаси

         

24.

Бош инспектор


1

25.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Жиззах вилоятидаги шўъбаси

         

26.

Бош инспектор


1

27.

Етакчи инспектор


4

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси

         

28.

Бош инспектор


1

29.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Навоий вилоятидаги шўъбаси

          

30.

Бош инспектор


1

31.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Наманган вилоятидаги шўъбаси

         

32.

Бош инспектор


1

33.

Етакчи инспектор


4

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Самарқанд вилоятидаги шўъбаси

         

34.

Бош инспектор


1

35.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Сурхондарё вилоятидаги шўъбаси

         

36.

Бош инспектор


1

37.

Етакчи инспектор


4

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Сирдарё вилоятидаги шўъбаси

          

38.

Бош инспектор


1

39.

Етакчи инспектор


3

       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Тошкент вилоятидаги шўъбаси

         

40.

Бош инспектор


1

41.

Етакчи инспектор


5

        

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Фарғона вилоятидаги шўъбаси

         

42.

Бош инспектор


1

43.

Етакчи инспектор


4

      

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Хоразм вилоятидаги шўъбаси

         

44.

Бош инспектор


1

45.

Етакчи инспектор


3

         

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Тошкент шаҳридаги шўъбаси

        

46.

Бош инспектор


1

47.

Етакчи инспектор


5


Жами


101





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокуратура органлари бошқарув ходимларининг умумий сони 4 165 нафар (Ҳарбий прокуратурадан ташқари), шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарув ходимларининг умумий сони 1 071 нафар этиб белгилансин";


в) 5-банднинг иккинчи хатбошисидан "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

 

Бош прокурор

Бош прокурор ёрдамчиси

 

 

 

 

Бош прокурорнинг

биринчи ўринбосари

 

Бош прокурор

ўринбосари

 

Бош прокурор

ўринбосари

Бош прокурор

ўринбосари

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш

бошқармаси

6

Жиноий суд ишларини

юритишда прокурор

ваколатини таъминлаш

бошқармаси

12

Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

14

Қуролли Кучлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

5

Ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси

10

 

 

 

 

Кадрлар бошқармаси

10

 

 

 

Фуқароларнинг ҳуқуқ

ва эркинликларини

ҳимоя қилиш бўлими

2

 

 

 

 

 

Прокуратура органлари

тергов тармоқлари фаолияти

устидан назорат

бошқармаси

12

Фуқаролик суд ишларини

юритишда прокурор

ваколатини таъминлаш бошқармаси

10

 

Халқаро-ҳуқуқий бошқарма

8

Ички хавфсизликни

таъминлаш бошқармаси

10

 

 

 

 

 

 

 

 

Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

14

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

қонунчилик ижроси устидан

назорат бошқармаси

10

Қонунийлик ва ҳуқуқ-

тартиботни таъминлаш

муаммоларини таҳлил

қилиш бошқармаси

15

 

 

Навбатчи қисм

3

 

Иқтисодий суд ишларини

юритишда прокурор

ваколатини таъминлаш бошқармаси

6

 

Вояга етмаганлар

ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат

бошқармаси

6

Мурожаатлар билан

ишлаш бошқармаси

10

Биринчи бўлим

2

Ички ишлар органларида

қонунчилик ижроси устидан

назорат бошқармаси

13

 

 

 

 

 

 

Маъмурий суд ишларини

юритишда прокурор

ваколатини таъминлаш бошқармаси

6

 

 

Жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот бўлими

4

 

Ишлар бошқармаси

8

 

 

Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий

этиш ва ахборот

хавфсизлигини

таъминлаш бошқармаси

14

Ахборот-таҳлил

бўлими

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош прокуратура Академияси

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

9

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

6

 

 

 



Ўта оғир жиноятларни

тергов қилиш бошқармаси

10

 


 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

"Ҳуқуқ" газетаси

 

 

 

 

 

 

Уюшган жиноятчилик

ва коррупцияга қарши

курашиш бошқармаси

10

 

 

 

Мажбурий ижро бюроси

 

 

 

 

Жиноий-ҳуқуқий

статистика бошқармаси

6

 

 

        

Жами прокурор-тергов ходимлари - 252 штат бирлиги";


д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Бошлиқ ёрдамчиси





  


Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари - Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи
























Кадрлар бўлими

4


Ҳужжатли текширишлар

бўлими

8


Ахборот-таҳлил бўлими


5

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси

24










Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси

19






Ички хавфсизликни таъминлаш бўлими

3













Ташкилий-назорат бўлими

3


Биринчи бўлим

7



Суриштирув бўлими

5





















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2



Иккинчи бўлим

7

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

8


Махсус бўлим

1



Навбатчи қисм




















Учинчи бўлим

7



Молия-хўжалик бўлими

3


Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4








Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими

3




Мурожаатлар билан

ишлаш бўлими

2





Криминалистика лабораторияси

2





Халқаро алоқалар бўлими

3


Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

3


  

  










Методология, хавфларни баҳолаш ва типологиялар бўлими

4






























Ахборотни тўплаш ва унга

ишлов бериш бўлими

3


Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар













     

Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони 1071 штат бирлиги

шундан марказий аппаратда 92 штат бирлиги.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида"ги ПФ-5037-сон Фармонида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 5-бандда:

бешинчи хатбошидаги "кўриб чиқилиши" сўзлари "ижро этилиши" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тадбиркорлик субъектларига нисбатан қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш.

Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эгадирлар";


в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 1-иловада:


10-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11-банднинг 1-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонида:


а) 5-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан амалга оширилади";


б) 11-бандда "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига" сўзлари "ваколатли органга" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 1-илованинг рус тилидаги матни изоҳи иккинчи хатбошисидаги "Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан" сўзлари "Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илованинг рус тилидаги матнида:


5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"

5.

Проверки по вопросам, входящим в компетенцию Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан.

Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан

не более 30 дней

";

15-позициянинг "Проверки (контрольные функции)" устунидаги "органами прокуратуры" сўзлари "Уполномоченным при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства" сўзлари билан алмаштирилсин;

изоҳда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан" сўзлари "Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарорида:


а) 15-банднинг биринчи хатбошидаги "11 410" ва "257" рақамлари тегишинча "11 880" ва "369" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 26 июндаги

ПҚ-3802-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

     

Раис

Котибият

4

 

 

 

 

 

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари


Раис ўринбосари

 

Раис ўринбосари

 

Раис ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

Стратегик ривожлантириш бошқармаси

30

Юридик шахсларга ҳизмат кўрсатиш бошқармаси

15

Камерал назорат бошқармаси

17

 

Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг қилиш бошқармаси

10

Ўз хавфсизлиги бошқармаси

7

Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш бошқармаси

40

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси

12

Жисмоний шахсларга ҳизмат кўрсатиш бошқармаси

15

Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-

ўрганишлар бошқармаси

23

Ахборот-

коммуникация технологиялари бошқармаси

19

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси

10

 

Ташқи  манбани шакллан-

тириш ва маълу-

мотларни қайта ишлаш бўлими

20

 

 

 

 

 

 

Статистика ва таҳлил бўлими

6

Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси

7

Солиқ соҳасида ҳуқуқбузар-

ликлар профилактикаси бошқармаси

17

Интерактив хизматлар ва ахборот-

коммуникация технология-

ларига хизмат кўрсатиш бўлими

12

 

Мехнат муҳофазаси ва сафарбарлик иши бўлими

3

 

 

 

 

Таҳлил ва сегмент-

лаш бўлими

19

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси

5

 

Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси

20

 

 

  

 

 

 

Солиққа оид ҳуқуқбузар-

ликлар билан ишлаш бошқармаси

6

 

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш

13

 

 

 

 

Халқаро солиқ муносабатлар бошқармаси

5

 

 

 


 

 

 

 

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларда ишларни мониторинг қилиш бошқармаси

4

Бевосита солиқлар бўлими

5

 

 

Техник таъминот ва ахборот хавфсизлиги бўлими

6

 

 

 

 

Ташкилий ишлар ва назорат бошқармаси

13

 

 

Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси

10

 

Ички аудит бошқармаси

30

Билвосита солиқлар бўлими

5

 

 

 

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

3

Юридик бўлим

4

 

"Солиқ-сервис" ДУК

 

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси

 

 

Ресурс солиқлари ва бошқа тушумлар бўлими

6

 

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси

10

  

 

 

  

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи бўлим

2

 

Ҳалқаро солиқ солиш бўлими

3

 

 

Тошкент, Бухоро ва Фарғона солиқ коллежлари

Молия ва моддий-

техника таъминоти бошқармаси

15

  

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони - 369 штат бирлиги.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПФ-5690-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5343-сон Фармонининг 1-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5499-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2749-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 198-модда







































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск