язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2019 й. ПФ-5863-сон "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.10.2019 й.

N ПФ-5863



2030 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш органининг ваколатлари етарли эмаслигидан далолат беради.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилсин:

атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилма-хиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудлар) антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини таъминлаш;

экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллардан, маҳсулотлардан, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор даражада фойдаланиш;

қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш;

заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;

аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш;

б) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йил муддатга алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган "Йўл хариталари" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси):

2021 йил 1 декабргача бўлган муддатда "Йўл харитаси"ни амалга ошириш якунларини пухта ўрганиш асосида кейинги даврга мўлжалланган "Йўл харитаси" лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;

"Йўл хариталари" амалга оширилиши бўйича таъсирчан мониторинг юритсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига - Концепция ва "Йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига - Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий (кейинги ўринларда - мораторий) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

а) мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади;

б) мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади, ушбу бандда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

в) мораторий:

табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга;

ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;

плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

Вазирлик ва идоралар, шунингдек, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, шунингдек, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари ва бошқалар) барпо этишда, шу жумладан, дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини қатъий таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси дарахтлар ва буталарни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, уларга зарар етказиш ёки йўқ қилиш учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни икки ҳафта муддатда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат экология қўмитаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳунармандларни ёғоч, шу жумладан, дарахтларнинг қимматбаҳо навларидан олинган ёғоч билан таъминлаш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Давлат экология қўмитаси 2020 йил 1 ноябргача бўлган муддатда дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, мораторийнинг амал қилишини узайтириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритсин.


6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Давлат экология қўмитаси билан биргаликда ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комиссиялари томонидан яшил дов-дарахтларни санитар қирқиш ва кесишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларини утилизация қилиш, шу жумладан, ёғочлардан тижорат мақсадида фойдаланишда экология талабларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишини таъминласин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Экологик партияси билан биргаликда ёшларда атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантириш, табиатни сақлаш, ҳаво, сув ва тупроқ ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зиён етказилишига йўл қўймасликка қаратилган экологик акцияларни ташкил этиш;

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан йилига камида бир марта ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


8. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳар йили ҳудудда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг бошлиқлари ҳар йили туманда (шаҳарда) атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.


9. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида ваколатли органни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга оширади:

ёнувчи моддалар ва қурилиш материалларини бир жойга тўплаш ёки очиқ оловда ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этмаслик;

далалар ва аҳоли пунктларида махсус техник воситаларни қўлламасдан битумни эритиш, анғизни, тўкилган баргларни ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;

оқава сувларни жой рельефига ёки очиқ ҳавзаларга, шунингдек, коммунал канализация тизимига нормадан ортиқча ёки рухсатсиз оқизиш;

табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатномасиз сув олиш;

дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, балиқни) овлаш ёки қўлга киритиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик.


10. Қуйидагилар:

2020 йил 1 январдан бошлаб "Евро-4"дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб "Евро-3"дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса "Евро-4"дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини "вақтинча олиб кириш" ва "эркин муомала (импорт) учун чиқариш" божхона режимига жойлаштириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси "Евро-4" экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган "М" ва "N" тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида "вақтинча олиб кириш" ва "эркин муомала (импорт) учун чиқариш" божхона режимига жойлаштириш ман этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартибини икки ой муддатда тасдиқласин.


11. Давлат экология қўмитасининг ёввойи ҳайвонларни овлашга ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар бериш бўйича ўз ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


12. Давлат экология қўмитаси:

а) уч ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб (юқори ва ўртача хавф-хатар) фаолиятнинг мўлжалланаётган турлари бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларининг мажбурий жамоат муҳокамалари ва эшитишларини ўтказиш тартибини;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб (юқори ва ўртача хавф-хатар) фаолият турлари билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларни тозалаш иншоотлари билан таъминланганлиги, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни мажбурий ўрнатиш чора-тадбирлари амалга оширилганлиги юзасидан хатловдан ўтказиш тўғрисидаги таклифларни;

б) ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда "Евро-4"дан паст бўлмаган талабларни бажариш бўйича ғилдиракли транспорт воситаларини экспорт қилувчи давлатларнинг қонун ҳужжатларини идентификациялаш ёки мурожаатчилар томонидан тақдим этилган, мазкур ғилдиракли транспорт воситаларининг заҳарли моддалар чиқариш даражаси бўйича "Евро-4"дан паст бўлмаган экологик тоифа талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган, газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган "М" ва "N" тоифалардаги янги ғилдиракли транспорт воситалари учун экологик сертификатлар бериш ташкил этилишини таъминласин;

"Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги "Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" ДУК негизида ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

в) аҳолининг экологик маданиятини ошириш, шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг кўламли тарғибот фаолиятини ташкил этиш ишларини кучайтирсин;

г) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Чиқиндилар тўғрисида" янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек, кончилик ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни иқтисодий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин:

Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларининг текшириш ўтказишига тўсқинлик қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечиришга қўймаслик ёхуд улар томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришга бошқача тарзда тўсқинлик қилганлик, шунингдек, жисмоний ёки юридик шахсларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлиги учун жавобгарликни кучайтириш;

экологик экспертиза органларини қайта ташкил этиш ва оптималлаштириш, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб (маҳаллий таъсир) фаолият турлари бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини соддалаштирилган шаклда тақдим этиш, ҳужжатларни топшириш ва қабул қилишнинг электрон тизимини жорий этиш, атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш мақсадида Давлат экология қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича таҳлил лабораториялари ва инспекцияларни биттадан махсус автотранспорт билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 184 та автотранспорт воситаларини сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, Концепция ва "Йўл харитаси" амалга оширилишини ёритишга оид мақолалар ва мавзуга оид телекўрсатувларни ташкил этсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 октябрдаги

ПФ-5863-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача

мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

концепциясини 2019-2021 йилларда

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Кутилаётган

натижалар

I. ОРОЛ ФОЖИАСИ ОҚИБАТЛАРИНИ ЮМШАТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш.

Орол денгизи қуриган туби Ўзбекистондаги ҳудудининг 30 фоизида маҳаллий дарахт ва бута ўсимликлари билан ўрмонзорлар барпо этиш чораларини кўриш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаётган қум ҳажмининг камайиши, биохилма-хилликнинг қайта тикланиши, туризм салоҳиятининг ошиши.

2.

Республиканинг вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари атрофида "яшил белбоғ"лар яратиш.

Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий дарахт ва бута ўсимликларидан "яшил белбоғ" лар яратиш.

2021 йил

1 декабрь

Маҳаллий бюджетлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФВВ, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Ҳудуднинг йирик шаҳарларида атмосфера ҳавосини яхшилаш ва қулай экологик вазият ҳосил қилиниши.

II. ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

3.

Ер ресурсларининг ифлосланиш даражасини камайтириш.

Ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

1 январь


Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Фанлар академияси

Ер ресурсларининг сифат бўйича ҳолати яхшиланиши.


2018 йилда қўлланилган минерал ўғитлар ҳажмининг камида 10 фоизини 2021 йилгача босқичма-босқич органик ўғитлар билан алмаштириш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг биологик усулларини кенг жорий этиш чораларини кўриш.

2021 йил

1 декабрь



Органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2020 йил

1 декабрь

Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон экологик партияси

4.

Ер ресурслари деградация суръатларини камайтириш бўйича олдини олувчи чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс ўрмон-мелиоратив, агротехник ва мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

- қирғоқни мустаҳкамловчи ва иҳота дарахтзорлари тизимини барпо этиш;

- тоғ ёнбағирларида супа олиш ҳамда ўрмон ва мевали дарахтзорлар ҳосил қилиш;

- тупроқнинг унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш мақсадида қисқа-ротацион ва пахта-беда алмашлаб экишнинг кенг қўлланилишини таъминлаш;

- бузилган ерларни қайта тиклаш ва рекультивация қилиш ҳамда уларнинг камида 5 фоизи тикланишини таъминлаш;

- ерларни мелиоратив яхшилаш мақсадида коллектор-дренаж тармоқларининг камида 20 фоизи реконструкция қилиниши ва қайта тикланишини, шунингдек, янги сув омборлари қурилишини таъминлаш.

2020 йил

1 март

Давлат (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

Давергеодезкадастр, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси

Агротехник комплекснинг атроф табиий муҳитга салбий таъсири камайиши.

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

5.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

- сувни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;

- сув ресурсларини йўқотишни 2 фоизга камайтириш;

- энг аввало қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни томчилаб суғоришга ўтказиш ва уларнинг майдонини 4 фоизга етказиш ҳисобига қишлоқ хўжалигидаги сув истеъмолини 2 фоизга камайтириш;

- саноат корхоналарини тозалаш иншоотлари билан жиҳозлашни рағбатлантириш;

- республикадаги канализация тозалаш иншоотларини тубдан модернизация қилиш чораларини кўриш;

- саноатда сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва унинг умумий сув истеъмоли ҳажмини 10 фоизгача етказиш;

- республика аҳолисининг 20 фоизини канализация тизими билан қамраб олинишини таъминлаш.

2021 йил

1 декабрь

-

Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Сув йўқотишни камайтириш ҳисобига сув ресурсларидан оқилона фойдаланилиши.

IV. АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

6.

Жойларда Концепциянинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир қисми бажарилишини таъминлаш.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги идоравий уч йиллик ҳаракат режаларига тузатишлар киритиш, янгиларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- стационар ифлосланиш манбаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқиндиларни 2018 йилдагига нисбатан 3 фоизга камайтириш;

- янгидан фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда камида 99,5 фоизлик самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланилишини таъминлаш;

- фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларнинг камида 30 фоизида 95 фоиздан паст бўлмаган самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланилишини таъминлаш.


2020 йил

1 январь

Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари


Манфаатдор вазирликлар, идоралар, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Атмосфера ҳавосига стационар ва ҳаракатдаги манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқиш ҳажмларининг камайиши.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сонини камайтириш, магистраллардаги юклама даражасини пасайтириш, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини, тартибга солиш циклини оптималлаштириш, йўловчи ташиш транспорти учун алоҳида йўл қатори очиш, алоҳида велосипед йўлакчаларини ташкил қилиш ҳисобига йўл ҳаракатини тўғри ташкил этишни таъминлаш;

- жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш.

2020 йил

1 январь

Маҳаллий бюджет, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари, халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг грантлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни ташлаш бўйича солиштирма меъёрларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Халқаро меъёрлар ва стандартларни ўрганиш.

2019 йил

1 декабрь


Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари

Энергетика вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича солиштирма меъёрларнинг халқаро стандартларга мувофиқлаштири-лиши.

Техник тартибга солиш соҳасида тегишли таҳлилий материаллар ва меъёрий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

1 июнь

Техник тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатни келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 декабрь

Техник тартибга солиш соҳасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатни ҳисобга олган ҳолда энергетика комплекси корхоналарини модернизация қилиш дастурларига тузатишлар киритиш.

2021 йил

1 июнь

V. БИОЛОГИК РЕСУРСЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА

ҚАЙТА ТИКЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

8.

Ўрмон дарахтлари майдони ва зичлигини ошириш, шунингдек, уларнинг сифатини яхшилаш.

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

- қурғоқ (арид иқлимли) минтақаларда ўрмонларни қайта тиклаш ва ўрмонзорлар барпо этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

- республиканинг ўрмонлари атласини яратиш мақсадида ўрмон фондини хатловдан ўтказиш;

- ўрмон дарахтзорларини, шу жумладан ноқонуний кесиш, ёнғинлар ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишни яхшилаш;

- дарахтзорлар билан қопланган ўрмон фонди майдонини 3,3 миллион гектарга етказиш ва бунда мажбурий равишда ўтказилган дарахтлар сифати ҳамда турлар хилма-хиллигини маҳаллий дарахт ва бута навлари ёрдамида ошириш;

- асосан биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда зараркунандалар ва касалликларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

- масофавий усуллар асосида ўрмонларни мониторинг қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш;

- ўрмон фондининг сифат таркибини яхшилаш ҳамда унинг ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши чидамлилигини ошириш мақсадида илмий ва селекция ишларини такомиллаштириш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

Республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини камайтириш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш ва қайта тиклаш.

9.

Қўриқланадиган табиий ҳудудлар (кейинги ўринларда - ҚТҲ) тармоғини кенгайтириш ва ривожлантириш.

I-V тоифадаги ҚТҲ майдонларини республика ҳудудининг 7 фоизигача етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари.

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция тавсияларининг республика томонидан бажарилиши, ҚТҲларни бошқариш самарадорлигининг ошиши.

10.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲнинг давлат кадастрини юритиш ва уларни мониторинг қилиш жараёнига ахборот технологиялари-ни жорий қилиш.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲни муҳофаза қилиш ва тўғри фойдаланиш мақсадида уларнинг давлат кадастри ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда замонавий ахборот технологиялари асосида мониторинг қилишни таъминлаш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари.

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲнинг давлат кадастрини юритиш ва уларни мониторинг қилишнинг такомиллаштирилиши.

11.

Биологик хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Халқаро тажрибани ўрганиш.


2020 йил

1 январь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Аутентик (асл) биохилма-хилликни, шу жумладан ҳайвонот ва набототнинг индемик турларини сақлаш ва қайта тиклаш, шунингдек, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг таъминланиши.

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг ягона тизимини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг "Биологик хавфсизлик тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш;

- биологик хавфсизликни кучайтириш;

- табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш;

- таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш.

2020 йил

1 июнь

Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2020 йил

1 сентябрь

Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 март

12.

Биологик хилма-хилликни сақлашнинг қонуний асосларини такомиллашти-риш.

Қуйидагилар бўйича қонуний чоралар кўриш:

- ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек, улардан фойдаланишни назорат қилиш;

- питомникларда ўстирилган биологик хилма-хиллик объектларидан фойдаланишни рағбатлантирувчи солиқ ва божлар тизимини яратиш ҳамда уларни табиий муҳитдан тортиб олиш ҳажмларини қисқартириш.

2021 йил

1 декабрь

-

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Табиий муҳитдан тортиб олишни камайтириш ҳисобига биохилма-хилликни сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш.

13.

Ўсимлик дунёси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш чора-тадбирлари.

Доривор, озуқа ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари табиий захираларини хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 июнь


Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси


Доривор, озуқа ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари захираларини аниқлаш, ўсимликлар дунёсининг айрим объектларини ёввойи табиатдан тортиб олиш ҳажмларини камайтириш.

Қизилмия, каврак, қовул ҳамда бошқа турдаги доривор, озуқа ва техник ўсимликларни етиштириш бўйича плантациялар ташкил қилиш ва шу йўл билан ушбу турларни табиатдан тортиб олиш даражасини 2018 йилдагига нисбатан 20 фоизга камайтириш.

2021 йил

1 декабрь

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси

14.

Ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш чора-тадбирлари.

Ҳайвонот дунёсининг йўқолиб кетиш арафасида турган объектларини кўпайтириш бўйича мавжуд питомникларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил қилиш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси

Ҳайвонот дунёси объектларининг табиатда кўпайишини ошириш ва ёввойи табиатдан тортиб олиш ҳажмларини камайтириш.

Питомникларда етиштирилган, Қизил китобга киритилган тувалоқларни табиатга қўйиб юбориш миқдорини йилига 2000 тагача кўпайтириш.


2021 йил

1 декабрь

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Бухородаги "Жайрон" ихтисослаштирилган питомнигидаги жайронлар бош сонини 850 тага етказиш чораларини кўриш.

2021 йил

1 декабрь

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

VI. ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАР ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

15.

Ўзбекистон Республикаси-нинг "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Халқаро тажрибани ўрганиш.


2020 йил

1 январь


Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси алоқадор вазирликлар ва идоралар

Барча турдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг самарали ишлаши учун ҳуқуқий асослар яратиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонуни янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш:

- чиқиндиларни таснифлашнинг бешта хавфлилик синфи ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик хоссалари асосида таснифлаш тизимини жорий қилиш;

- имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш;

- тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

- саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва уларни кўмиш ҳажмларини камайтириш учун табиатдан фойдаланишдаги иқтисодий механизмларнинг рағбатлантирувчи ролини такомиллаштириш;

- саноат объектларидаги хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

- ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, симобли лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

- тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил қилиш.

2020 йил

1 июнь


Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2020 йил

1 сентябрь


Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 октябрь

16.

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллашти-риш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини ижро этиш.

белгиланган муддатларда

-

Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг самарали тизимини яратиш.

17.

Хавфли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш.

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясининг талабларини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2020 йил

1 декабрь

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, ИТСВ, ТИВ

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ва қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда фойдаланишга яроқсиз бўлган кимёвий воситаларни йўқ қилиш ёки хавфсиз равишда чиқариб ташлаш ҳисобига атроф табиий муҳитга ва аҳоли саломатлигига хавф-хатарларни камайтириш.

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясининг талабларини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш.

Белгиланган муддатларда


Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

Давлат экология қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, ИТСВ, ТИВ, Молия вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда фойдаланишга яроқсиз бўлган кимёвий воситаларни босқичма-босқич йўқ қилиш ёки экологик жиҳатдан хавфсиз равишда чиқариб ташлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ИТСВ, ТИВ, Молия вазирлиги

Заҳарли кимёвий маҳсулотлар ва бошқа токсик моддаларни кўмишга мўлжалланган махсус полигонларни консервация қилиш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш.


2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида)

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги

"Чоркесар" объектини тўлиқ рекультивация ва экологик реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида)

Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги


"Янгиобод" объектини тўлиқ рекультивация ва экологик реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил

1 декабрь

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, ИТСВ

VII. ИҚТИСОДИЁТНИ ЭКОЛОГИЯЛАШТИРИШ ВА ТАБИАТДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

18.

Иқтисодиётнинг барча секторларида экологик жиҳатлар ҳисобга олинишини таъминлаш.

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурий ҳужжатлари, концепциялари ва стратегияларини, шу жумладан уларни стратегик жиҳатдан экологик баҳолаш, шунингдек, экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш орқали қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

1 декабрь

-

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Иқтисодиёт секторларини экологик таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш.

19.

Иқтисодиётни жадаллик билан экологиялашти-риш воситаларини яратиш.

Қуйидагилар бўйича чоралар кўриш:

- экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

2020 йил

1 июнь


Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Иқтисодиёт секторларини ривожлантиришни режалаштиришда экологик таркибий қисмни ҳисобга олиш орқали ифлосланиш ҳажмларини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш.

- хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экологик суғурталаш ва экологик аудитдан ўтказиш тизимини жорий этиш;

2020 йил

1 декабрь



- атроф-муҳитнинг сифатини белгилаб берувчи устувор йўналишлар бўйича халқаро стандартларга (БМТнинг ЕИК, ЕИ ва бошқалар) ўтиш.

2021 йил

1 декабрь

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

20.

Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллашти-риш.

Халқаро тажрибани ўрганиш.


2020 йил

1 январь

-

Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига инвестициялар ортиши учун шарт-шароитлар яратиш ва экологик тоза технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш.

Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 март

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш:

- "ифлослантирувчи тўлайди" тамойилини тўлиқ рўёбга чиқариб, ташланган чиқиндилар ва ташламалар учун тўлов миқдорларини уларнинг ҳажми ҳамда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун хавфига боғлиқ бўлишини таъминлаш;

- назорат остидаги ифлослантирувчи моддалар сонини ЕИ стандартлари асосида оптималлаштирган ҳолда чиқинди ва ташламалар устидан самарали назорат механизмини жорий этиш;

- иқтисодиётни хомашё экспорт қилишдан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлашга ўтказишни рағбатлантирувчи солиқ ва тариф сиёсатини шакллантириш ҳамда олиб бориш;

- экологик нейтрал технологиялар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш ва олиб киришни рағбатлантирувчи солиқлар ва божлар тизимини яратиш;

- хўжалик фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарни ҳисоблашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр энергиясини тармоққа етказиб бериш бўйича махсус харид тарифини ("яшил тариф") жорий этиш;

- саноат чиқиндиларини такрорий ишлатиш ва иккиламчи қайта ишлашни рағбатлантирувчи бозор механизмларини жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил

1 апрель

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 июнь

VIII. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ

СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

21.

Ишлаб чиқариш устидан экологик назорат тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- ишлаб чиқариш устидан экологик назоратни амалга оширишда мақсадлар, вазифалар, фаолиятнинг асосий йўналишлари ва жавобгарлик чораларининг долзарблигини таъминлаш;

- ишлаб чиқариш устидан экологик назоратнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисликлар, ўқув режалари ва мутахассислар тайёрлаш дастурларининг долзарблигини таъминлаш, шу жумладан илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

- атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этилиши амалиётини жорий этиш ва бунда мажбурий равишда мутахассисларнинг малакасини мунтазам ошириш.

2020 йил

1 сентябрь

-

Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Ишлаб чиқариш устидан экологик назорат бўйича самарали ишловчи замонавий тизимнинг яратилиши.

22.

Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи фаолият турини амалга оширувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда экологик талаблар ва меъёрларни бажариш, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш, тегишли объектларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш.

Ташкилий чоралар

Ҳар йили

25 январга

қадар

-

Хўжалик юритувчи субъектлар, Давлат экология қўмитаси

Хўжалик фаолиятининг экологик талаблар ва меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш.

23.

Экологик экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллашти-риш.

Халқаро тажрибани ўрганиш.


2020 йил

1 декабрь

-

Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Экологик экспертизадан ўтказишнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.

Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 сентябрь

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳрири ҳамда экологик экспертиза ўтказишни тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик хавфлилик тоифасини халқаро стандартлар асосида белгилашнинг шаффоф тизимини яратиш;

- "энг яхши арзон технологиялардан фойдаланиш" тамойилига ўтиш, экспертиза объектларининг таъсирини моделлаштириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш натижаларини кўришнинг замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

- экологик меъёрларни якка тартибда белгилаш усулидан тармоқ бўйича белгилаш усулига ўтиш;

- ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, чиқариш, шунингдек, экологик-хўжалик районларининг чиқитларини жойлаштиришни квоталашнинг аниқ мезонларини белгилаш;

- "қувурдан чиқинди чиқиш жойи"ни назорат қилиш эмас, балки ифлослантиришни бартараф этиш ва камайтиришнинг устуворлиги;

- экспертлардан кейинги назоратнинг самарали механизми;

- сув, хомашё истеъмоли ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобга олинадиган назоратнинг самарали, арзон техник усулларидан фойдаланиш механизми.

2021 йил

1 март

Қонун ва тегишли қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил

1 август

Қонун ва тегишли қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 ноябрь

24.

Экологик сертификатлаш ва стандартлашти-риш тизимини такомиллашти-риш.

Халқаро тажрибани ўрганиш.

2020 йил

1 январь

-

Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Экологик сертификатлашнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.

Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 июнь

Шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

- экологик менежмент тизимини яратишнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

- МДҲ, ЕИ мамлакатлари ва бошқа давлатлар билан экологик сертификатлаштириш бўйича ишларни ўзаро тан олиш механизмини жорий этиш;

- экологик сертификатлаштириш тизимини, шу жумладан ғилдиракли транспорт воситаларини сертификатлаштиришни такомиллаштириш;

- амалдаги стандартларни ИСО ва ХЭК халқаро стандартлари билан уйғунлаштириш.

2020 йил

1 декабрь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил

1 март

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 июнь

25.

Атроф табиий муҳитни экологик мониторинг қилиш тизимини такомиллашти-риш.

Атроф табиий муҳит устидан давлат мониторингини олиб борувчи вазирлик ва идоралар лабораторияларининг моддий-техник ва методик таъминотини тубдан яхшилаш.


2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, ИТСВ, ТИВ, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Атроф табиий муҳитни экологик мониторинг қилишнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.

Республика ичида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини автоматик равишда ўлчовчи постлар тизимини яратиш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

"Ўзгидромет" маркази, Молия вазирлиги, ИТСВ, ТИВ, Давлат экология қўмитаси

Атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 20 фоизини атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш.

2021 йил

1 декабрь

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Хўжалик юритувчи субъектлар

Атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 20 фоизини сув объектлари ва ер рельефига устувор ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш.

2021 йил

1 декабрь

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Хўжалик юритувчи субъектлар

26.

Давлат экология қўмитаси ва унинг таркибий тузилмаларига белгиланган тартибда фуқаро авиациясининг, шу жумладан видеорегистратор билан таъминланган, учувчисиз учиш аппаратларини, олиб кириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси агентлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Давлат экология қўмитаси ва унинг тузилмавий бўлинмаларига фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса берилишини таъминласин.

Ташкилий чоралар

Белгиланган муддатларда

-

Транспорт вазирлиги, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Атроф-муҳитни мониторинг қилиш сифатини ошириш.

IX. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ

ТАЪМИНОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

27.

Фундаментал илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

Қуйидаги йўналишлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича чоралар кўриш:



Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси

Экологик муаммоларни ҳал этишга илмий асосланган ёндашувни таъминлаш.

- биологик хилма-хилликни сақлаш муаммоларини ва биологик хавфсизликнинг илмий асосларини ўрганиш;


2020 йил

1 январь


- табиий тизимлар ва хўжалик фаолияти секторларининг эҳтимолий глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришларига таъсирчанлигини тадқиқ қилиш;


2020 йил

1 декабрь


- экологик хавф-хатарларни аниқлашнинг илмий асослари;

2021 йил

1 декабрь


- атроф-муҳит ҳолатидаги ўзгаришларнинг аҳоли саломатлигига таъсири.

2021 йил

1 декабрь

28.

Амалий илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

Қуйидаги йўналишлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича чоралар кўриш:


Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги

Амалий аҳамият касб этувчи экологик муаммоларни ҳал қилишга илмий асосланган ёндашувни таъминлаш.

- сув истеъмолининг янги меъёрлари, сув таъминоти ва ичимлик суви манбаларининг сифат меъёрларини илмий-методик асослаш;

2020 йил

1 декабрь


- экологик тоза ва ресурс тежамкор технологиялар, ишлаб чиқаришлар, хомашё, материал, маҳсулот ва ускуналар турларини ишлаб чиқиш;

2021 йил

1 декабрь


- ҳудудларни экологик районлаштириш методологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, саломатлик учун энг хавфли ҳудудларни аниқлаш учун сув ҳавзалари ва ичимлик сувининг ифлосланиш даражасини баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

1 декабрь

29.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминоти билан боғлиқ амалий ва ташкилий масалаларни ҳал этиш.

Илмий ғоялар трансформациясини табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги саноат ускуналари намуналарига айлантириш ва уларни технологик жараёнга жорий этишни таъминловчи механизмни яратиш.

2020 йил

1 декабрь


Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни илмий таъминлашнинг самарали тизимини яратиш.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тўпланган билимларнинг тизимлаштирилиши ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирилишини ташкиллаштириш.

2021 йил

1 декабрь

X. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ВА УЗЛУКСИЗ

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

30.

Аҳолининг атроф-муҳит ҳолати тўғрисида хабардорлигини ошириш.

Атроф-муҳит ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати тўғрисида миллий маърузаларни мунтазам равишда тайёрлаш ва эълон қилиш.

2021 йилдан бошлаб

ҳар йили

Вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси

Аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.

31.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш.

Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- экологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда жамоатчилик иштироки шартлигини таъминловчи самарали механизмни яратиш;

- атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) қайд қилинган фаолият турларида давлат экологик экспертизасини ўтказишдан олдин уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳалари бўйича жамоатчилик эшитишларини ва жамоат экологик экспертизасини ўтказиш механизмини яратиш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамоат инспекторлари институтини такомиллаштиришни таъминлаш.

2021 йил

1 декабрь

-

Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга фуқаролик жамиятининг жалб этилишини таъминлаш.

32.

Экологик таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллашти-риш.

Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

- экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш масалаларини таълимнинг барча босқичидаги ўқув дастурларига жорий этиш;

- экологик муаммоларни ва табиатдан тўғри фойдаланиш заруратини янада чуқур англаб етишга ёрдам берувчи экология бўйича янги умумтаълим ва махсус ўқув режалари (дастурлари)ни жорий этиш ва мавжудларини яхшилаш;

- таълим тизимининг барча босқичлари учун экология соҳасида мутахассислар тайёрлашни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги узлуксиз таълим жараёнида иштирок этувчи педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил

1 декабрь

Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар

Аҳолининг экологик таълимини, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар салоҳиятини яхшилаш.

XI. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

33.

Хорижий давлатлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллашти-риш ва кенгайтириш.

Хорижий давлатлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама шартномаларни хатловдан ўтказиш.


2019 йил

1 декабрь


-

Давлат экология қўмитаси, ТИВ

Хорижий давлатларнинг кенг доираси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун замонавий шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш.

Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ўрганиш.

2020 йил

1 март


Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда хорижий давлатлар билан икки томонлама битимларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда киритиш:

- трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудлар ташкил қилиш;

- трансчегаравий дарёлар ҳавзаларини бошқариш, биохилма-хилликни сақлаш ва тартибга солиш;

- трансчегаравий ифлосланишни мониторинг қилиш ва атроф-муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахборот алмашиш.

2020 йил

1 декабрь


Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш.

2020 йил

1 декабрь

34.

Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллашти-риш ва кенгайтириш.

Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.

2019 йил

1 декабрь


-

Давлат экология қўмитаси, ИТСВ, ТИВ

Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг кенг доираси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун замонавий шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш.

Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани ўрганиб чиқиш.

2020 йил

1 март


Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда киритиш, шунингдек, Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш.

2020 йил

1 декабрь

35.

Миллий қонунчиликни Ўзбекистон Республикасининг "Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳолатга келтириш мақсадида уни такомиллаштириш).

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 декабрь

-

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг самарали механизмини яратиш.

36.

Минамата конвенциясига (Кумамото шаҳри, Япония, 2013 йил 10 октябрь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.

2019 йил

1 декабрь

-

Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Минамата конвенциясига қўшилиши орқали ривожланган давлатларнинг халқаро тажрибаси асосида симоб ҳамда таркибида симоб бўлган моддалар ва товарлар айланмасини бошқариш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.

37.

Монреаль протоколи талабларига риоя қилиш мақсадида Озон қатламини бузувчи жисмлардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастурнинг янги таҳририни ҳамда уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.

"Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 май

Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Монреаль протоколи доирасидаги Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг самарали механизмини яратиш.

38.

Париж битимини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш.

Париж битимини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 июнь

-

"Ўзгидромет" маркази, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Париж битими доирасида Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг асосий йўлларини белгилаш.

39.

Халқаро савдода алоҳида хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан асослантирилган дастлабки келишув тартиб-таомили тўғрисидаги Роттердам конвенциясига (Роттердам шаҳри, Нидерландия, 1998 йил 10 сентябрь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.

2021 йил

1 июнь

-

Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Роттердам конвенциясига қўшилиши орқали ривожланган давлатларнинг халқаро тажрибаси асосида алоҳида кимёвий моддалар ва пестицидларни бошқариш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.

40.

Ўзбекистон Республикаси-нинг Монреаль протоколига Кигали тузатишларига (Кигали шаҳри, Руанда, 2016 йил 15 октябрь) қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.

2020 йил

1 декабрь

Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ,

Ўзбекистон экологик партияси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколига Кигали тузатишларига қўшилиши орқали гидрофторуглеродлар-ни босқичма-босқич муомаладан чиқариш имкониятини кўриб чиқиш.


41.

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликни-нг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.

2021 йил

1 декабрь

Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Олий суд, Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон экологик партияси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Орхус конвенциясига қўшилиши орқали инсоннинг ўз саломатлиги ва фаровонлиги учун қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш, иштирок этиш ва одил судловга эришиш ҳуқуқини таъминлаш тизимини такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 октябрдаги

ПФ-5863-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан

тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш

ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли

органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган

текширувлар рўйхатининг рус тилидаги матнига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

Мониторинг источников загрязнения атмосферного воздуха, почв, сточных и поверхностных вод, а также объектов размещения отходов на объектах, утвержденных Государственным комитетом Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды.

Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды, Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора при Кабинете Министров Республики Узбекистан

1 день

"

2. 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"

21.

Проведение оперативных контрольных мероприятий при выявлении и пресечении случаев:

несоблюдения требований по охране атмосферного воздуха при складировании или сжигании в открытом пламени горючих веществ и строительных материалов;

плавления битума без применения специальных технических устройств, сжигания стерни, опавших листьев и веток деревьев либо других растительных остатков на полях и в населенных пунктах;

сверхнормативного или несанкционированного сброса сточных вод на рельеф местности или в открытые водоемы, а также в систему коммунальной канализации;

забора воды из природных (естественных) водных объектов без разрешения на специальное водопользование или водопотребление;

незаконной рубки деревьев, сбора и заготовки или уничтожения дикорастущих растений, охоты или добывания диких животных (в том числе рыбы);

несоблюдения требований законодательства в области обращения с отходами;

несоблюдения требований законодательства при проведении работ по расчистке русел и водоохранных зон рек, саев, ручьев и озер, а также укреплению их берегов.

Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды

1 день

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 октябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 31 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 828-модда