Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2021 й. ПФ-6258-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.2021 й.

N ПФ-6258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш, Давлат бюджетининг даромадлар қисмини кўпайтириш, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларининг хусусийлаштиришдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Белгилансинки:

мазкур Фармонга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларига асосан хусусийлаштиришдан тушган, бошқа ташкилотларга йўналтирилиши белгиланган ва тақсимланмаган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ихтиёрида қоладиган маблағлар бундан мустасно;

ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон Фармонида белгиланган хусусийлаштиришдан тушган маблағларни тақсимлашга татбиқ этилмайди.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июлдаги

ПФ-6258-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4933-сон Фармони 1-бандида:


а) иккинчи хатбошидан ", шу жумладан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда "ноль" харид қиймати бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда йўналтирилади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно;".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизиминива капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони 6-бандида:


а) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг (ушбу банднинг "в" кичик банди бундан мустасно):

87 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

10 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - маблағларни мақсадли равишда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига (Жамғарманинг ҳар йилги даромадлари ва харажатлари параметрларида белгиланадиган суммадан ошган қисми республика бюджетига йўналтирилади);";


б) қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг:

87 фоизи - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;

10 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - маблағларни мақсадли равишда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига (Жамғарманинг ҳар йилги даромадлари ва харажатлари параметрларида белгиланадиган суммадан ошган қисми республика бюджетига йўналтирилади).".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармони 3-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "давлат мулки объектлари" сўзлари "давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонида:


а) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат активларини "ноль" харид қийматида сотиш ва инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида "1 сўм" бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш амалиёти бекор қилинади;";


б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "2021 йил 1 июлга" сўзлари "2021 йил 1 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "2021 йил 1 июнга" сўзлари "2021 йил 1 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПҚ-4249-сон қарорида:


а) 9-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 12-банддаги "Жамғарманинг" сўзи "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)нинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4265-сон қарори 4-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4388-сон қарори 13-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарори 5-бандида:


" в" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисми" сўзлари "50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


" г" кичик банддаги "мулкий комплексларни" сўзлари "мулкий комплексларни сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сон қарори 15-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги "Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора тадбирлари тўғрисида"ги 661-сон қарори 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки, объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади.".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 45-сон қарори 10-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-бандда:


" а" кичик банддаги "73" рақами "87" рақами билан алмаштирилсин;


" б" кичик банддаги "24" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


" в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) 3 фоизи - маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига (Жамғарманинг ҳар йилги даромадлари ва харажатлари параметрларида белгиланадиган суммадан ошган қисми республика бюджетига йўналтирилади).";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар:

87 фоизи - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;

10 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - маблағларни мақсадли равишда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига йўналтирилади (Жамғарманинг ҳар йилги даромадлари ва харажатлари параметрларида белгиланадиган суммадан ошган қисми республика бюджетига йўналтирилади).";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, Агентлик томонидан умумий тартибда тақсимланади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 433-сон қарорида:


а) 1-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги "маблағларининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисми" сўзлари "маблағларнинг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 16-илованинг номланишидаги "маблағларининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисми" сўзлари "маблағларнинг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги "Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 560-сон қарори 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур қарорга 1 ва 3-иловаларга киритилган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи, шунингдек бўш турган ер майдонларига бўлган ҳуқуқни сотишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари) тўлиқлигича Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 170-сон қарорига 1-илованинг изоҳи 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилаётган активлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ оммавий савдоларга чиқарилади".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июлдаги

ПФ-6258-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1015-сонли қарорига 2-илованинг 4-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 июлдаги 540-Ф-сон фармойиши 2-бандининг учинчи хатбошиси ва 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 июль












































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск