ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 й. ПФ-27-сон "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.11.2021 й.

N ПФ-27



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни "Халқ манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини "Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун" деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида:


1. Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган:

Ўзбекистон Республикасижамоат хавфсизлиги концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 2-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Концепция, Стратегия ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан масъулият жамоат хавфсизлигини таъминловчи давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилсин.


2. Концепция ва Стратегияни босқичма-босқич амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) - 2023-2025 йилларда ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ҳамда ижросини қатъий назоратга олсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши (В.В. Махмудов) - ҳар ярим йилда давлат органлари раҳбарларининг "Йўл харитаси" ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли чора-тадбирлар дастурлари ижроси, шу жумладан, мазкур дастурларнинг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйсин.


3. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.

Миллий гвардия (Р.М. Жўраев):

Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) билан биргаликда бир ой муддатда жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Миллий гвардияга берилиши бўйича қонун лойиҳасини киритсин;

бир ой муддатда ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йилда Наманган, Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.

Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов, Б.Т. Абдуллаев):

Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларнинг криминоген вазияти ва аҳоли зичлигидан келиб чиққан ҳолда туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 майга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этсин.


4. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;

ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Т. Абдуллаев зиммасига жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги жорий этилаётган бошқарув тизимини самарали йўлга қўйиш ҳамда Департаментнинг асосий вазифалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Департамент Стратегия, "Йўл харитаси" ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастурларининг амалга оширилиши доирасида:

мунтазам мониторинг олиб бориб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли давлат органларига киритади;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида эришилган натижалар ва аниқ кўрсаткичлар акс эттирилган батафсил ахборотни доимий равишда кенг жамоатчиликка етказиб боради;

ҳар чоракда умумлаштирилган ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига тақдим қилади.


6. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мажлисларида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари томонидан ҳар чоракда жамоат хавфсизлиги юзасидан ҳисобот бериш, шунингдек, мазкур йўналишда кўрилаётган чораларнинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш амалиёти жорий этилади;

республикада жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда ваколатли идораларнинг ҳаракатларини умумий мувофиқлаштириш вазифаси Департамент зиммасига юклатилади ҳамда унинг қошида ягона идоралараро бошқарув штаби ташкил этилади;

Департамент бошлиғи ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирларининг ягона мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади;

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва пробация хизматлари киритилади.

Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов, Б.Т. Абдуллаев):

ваколатли давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда алоҳида шароитларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд куч ва воситаларни тезкор ва ягона идоралараро бошқариш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

ички ишлар органлари профилактика ва пробация инспекторлари, патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолаш тартибини танқидий қайта кўриб чиқсин ва самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизимини жорий этсин.


7. Маҳаллада жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар мақбуллаштирилсин ва уларнинг ягона рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади;

2024 йил 1 сентябрдан эътиборан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар тайинланади;

профилактика инспекторлари учун Ички ишлар вазирлиги Академияси сиртқи таълимига қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, фаолиятида юқори натижаларга эришган Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларидан иккитадан, қолган ҳудудий ички ишлар органларидан биттадан профилактика инспектори Департамент бошлиғи тақдимномасига асосан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимига имтиҳонларсиз қабул қилинади ҳамда бепул ўқитилади.

Ички ишлар вазирлиги (Б.Т. Абдуллаев, А.И. Икрамов) икки ой муддатда профилактика инспекторларининг ҳудудда, хусусан шаҳар ва қишлоқ шароитида фаолият олиб бориши бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи моделларни амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин ва улар бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўйсин.


8. Белгилансинки:

пробация инспекторларининг фаолияти ҳудудий профилактика инспекторлари билан кунлик узлуксиз ҳамкорликда ташкил этилади;

пробация инспекторлари зиммасига профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдагиларнинг шахсини ўрганиш ва уларни ижтимоий мослаштириш ишларида профилактика инспекторларига амалий-услубий кўмаклашиш бўйича қўшимча вазифалар юкланади.


9. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг пробация тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар доирасини, чекловларга риоя этишни таъминлаш ва назорат қилишнинг механизмларини аниқ белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан юритиладиган ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби ва асосларини белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий-психологик ёрдам бериш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш ва ишга жойлашишда кўмаклашиш тадбирларини, мутасадди органларнинг вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда, якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастури асосида амалга ошириш;

пробация назоратидаги шахслар ижтимоий-психологик портретининг ягона шаклини, уларни тоифаларга ажратиш мезонларини, янги жиноят содир этишнинг олдини олиш тартибини белгилаш.

Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) икки ой муддатда мазкур фармонни инобатга олган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида "Пробация тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.


10. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Миллий гвардия (Р.М. Жўраев) икки ой муддатда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг шахсий таркиб ва унинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир барча қонун ва қонуности ҳужжатларнинг нормаларини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирувчи ҳамда ижтимоий ҳимоя чораларини қўллашнинг аниқ ва тўлиқ механизмларини белгиловчи Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ички ишлар органларининг ҳудудий патруль-пост хизмати таркибида ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич отлиқ отрядларни ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Жўраев белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 ноябрдаги

ПФ-27-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида

жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини

ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро

муддати

Масъул

ижрочилар

I. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Миллий гвардия жамоат тартибини сақлашга масъул бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

Миллий гвардия (Жўраев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий суд (Камилов)

2.

Қурол айланмаси устидан назоратни кучайтириш мақсадида:

қуролга эгалик қилишнинг энг кам ёшини ошириш;

қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини тиббий чекловлар бўйича даврий текшириш тартибини белгилаш;

қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ стволли ярим автоматик ўқотар ов қуроли мавқеини сойли стволли қуролга тенглаштириш;

ғайриқонуний мақсадларда маълум техник шароитлар ва кўникмалар ёрдамида қайта жанговар ҳолатга келтирилиши мумкин бўлган "паҳтавон" ("охолощенное"), ўқув ва вазн-габаритли ("массо-габаритное") қуроллар муомаласини тақиқлаш;

пневматик қуролга эгалик қилишни рухсатнома асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қуроллар сонини аниқ белгилаш;

фуқаровий қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда улар юзага келганда қуролни зудлик билан олиб қўйиш механизмини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Қуйидагиларни инобатга олиб ва илғор хорижий тажриба асосида пробация фаолияти самарадорлигини ошириш:

пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар доирасини, чекловларга риоя этишни таъминлаш ва назорат қилишнинг механизмларини аниқ белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан юритиладиган ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

мажбурий жамоат ишлари жазосини қўллашга доир нормаларни, ушбу жазони ижро этиш механизмларини такомиллаштириш;

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини банд бўлмаган шахсларга тайинламаслик;

озодликни чеклаш жазосини қўллашда сутканинг вақтини белгилаш мезонини жорий қилиш;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини жорий этиш, интизомий жазо чораларини қўллаш асосларини аниқ белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга жамоат таъсирини кўрсатиш, ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдам бериш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш ва ишга жойлашишда кўмаклашиш ишларини якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастури асосида амалга ошириш;

пробация назоратидаги шахслар ижтимоий-психологик портретининг ягона шаклини, уларни тоифаларга ажратиш мезонларини, янги жиноят содир этишнинг олдини олиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч ва воситаларнинг марказлашган бошқаруви тартибини жорий этиш. Бунда:

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳузурида ягона мувофиқлаштирилган идоралараро бошқарув тизимини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солувчи аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;

Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган жамоат тартибини сақлаш бўйича фаолиятнинг механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ҳамда "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш;

алоҳида шароитларда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича куч ва воситаларини тезкор ва ягона мувофиқлаштирилган идоралараро бошқаришни амалиётга татбиқ этиш.

Қўшма қарор

2022 йил февраль

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

ФВВ (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидагиларни инобатга олиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш:

профилактик ҳисоб, маъмурий ва пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар доирасини ва уларга риоя этилишини таъминлаш механизмларини аниқ белгилаш;

маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтлари негизида, шу жумладан такроран содир этилган тақдирда жиноятни келтириб чиқарадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактик назорат институтини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашда республика овчилик жамиятларининг ролини ошириш ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Абдуллаев),

Миллий гвардия (Жўраев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

"Йўлда безорилик" ҳолатлари билан ифодаланадиган, қасддан содир этилган хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йўлдошев), Олий суд (Камилов)

II. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ УСЛУБИЙ

АСОСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

8.

Қуйидагиларни инобатга олиб, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш:

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлаш механизмларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил март

ИИВ (Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш вақтида шахсий таркиб томонидан фойдаланиладиган махсус техник воситаларни, шунингдек, тезкор ахборот алмашиш, қуйи тизимдаги бўлинмаларни оқилона бошқариш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

Қўшма қарор

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев),

Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та "Ҳудуд методикаси"ни ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2022 йил апрель

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия жамоат хавфсизлиги бўлинмалари учун хизмат отларини етиштириш мақсадида қорабайир зотли отларнинг наслини кўпайтиришга ихтисослашган корхонани ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил

июль

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев), Миллий гвардия (Жўраев)

12.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасида қуйидагиларни назарда тутувчи "Ҳаракатлар протоколлари"ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш:

назоратдаги шахсларга тарбиявий ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш;

уларнинг ўрнатилган чекловларга риоя этишини ва зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришини таъминлаш, текшириш ва назорат қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

ИИВ (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда пробация хизмати фаолиятига янги иш услубларини татбиқ этиш:

бир нафар пробация инспектори учун пробация назоратидаги шахслар меъёрларини белгилаш;

пробация инспектори фаолиятини профилактика инспектори билан кунлик узлуксиз ҳамкорликда ташкил этиш;

профилактика инспекторларига амалий ва услубий кўмаклашиш.

Идоравий норматив ҳужжат


2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев)

14.

Алкоголли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд, заҳарванд, тажовузкор руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор


2022 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

ИИВ (Бобожонов)

15.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришда шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни ва унга нисбатан процессуал ҳаракатларни марказнинг ўзида амалга ошириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

ИИВ (Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Бош прокуратура (Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИЛМИЙ

АСОСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


16.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини илмий ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш:

ўқув жараёнида "Жамоат хавфсизлиги асослари" фанини жорий этиш, шу жумладан "Жамоат хавфсизлиги асослари" дарслигини тайёрлаш;

жамоат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш, илмий тадқиқ қилиш борасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университетини таянч методик базага айлантириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш.

Қўшма қарор


2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов, Хатамов),

Миллий гвардия (Жўраев, Рустамбаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдураҳмонов)

17.

Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳудудда иш фаолиятини олиб бориши бўйича тўлиқ механизмларни назарда тутувчи "шаҳар инспектори" ва "қишлоқ инспектори" моделларини яратиш ва уларни ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш амалиётига жорий этиш чораларини кўриш.

Идоравий норматив ҳужжат

2022 йил январь

ИИВ (Абдуллаев)

18.

Профилактика инспекторларини тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига "шаҳар инспектори" ва "қишлоқ инспектори" моделларига мувофиқ ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил февраль

ИИВ (Икрамов)

IV. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ

АСОСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлаш механизмларини белгилаш.

Қўшма қарор


2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Миллий гвардиянинг умумий раҳбарлиги остида ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди давлат органлари ходимларининг махсус тайёргарлик даражасини ошириш, алоҳида шароитларда биргаликда ҳаракат қилишига доир амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув-машқларини тизимли равишда ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил мобайнида

Миллий гвардия (Жўраев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

ИИВ (Бобожонов),

АОКА (Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Ички ишлар органлари профилактика ва пробация инспекторлари, патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолаш тартибига самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев)

V. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ШАКЛ ВА

УСУЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

23.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш борасида қуйидаги замонавий ёндашувни амалиётга татбиқ этиш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгилаш;

шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакчаларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни ўрнатиш;

умумтаълим муассасаларида "Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари"ни, маҳаллаларда "Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари"ни ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизимини жорий этиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил февраль

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Саидов),

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Маҳаллалар кесимида уюшмаган ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича ўзаро боғланган тўлиқ механизмларни жорий этиш, шунингдек, бу борадаги иш юритишни "Ёшлар дафтари" ахборот-таҳлил тизими орқали амалга ошириш.

Қўшма қарор


2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Ёшлар иттифоқи, Маҳалла вазирлиги (Маматов)

25.

Ҳудудларнинг ўзига хос ва географик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан патруль хизмати босқичма-босқич фақат авто- ва мототранспорт воситаларида олиб борилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев), Молия вазирлиги (Хайдаров)

26.

"Жамоат хавфсизлиги фидойиси" идоралараро кўкрак нишонини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

ФВВ (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ёшлар орасидан "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳларини ташкил этиш, уларни жамоат хавфсизлиги тизимига жалб этиш ҳамда гуруҳ аъзоларига ҳуқуқ-тартибот идораларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тегишли имтиёзларни бериш (алоҳида квота ажратиш ва бошқа).

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Абдуллаев),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Ёшлар иттифоқи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Ота-онаси назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган вояга етмаганлар билан ишлашнинг янгича тизимни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь-сентябрь

ИИВ (Абдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ

29.

Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев), Мудофаа саноати қўмитаси (Исмоилов)

30.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг жамоат хавфсизлиги хизматига келиб рўйхатдан ўтишини таъминлашда бармоқ изини таниб олиш тизимидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил август

ИИВ (Тураходжаев, Абдуллаев)

  

1. Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.


3. 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясининг мазкур "Йўл харитаси"да белгиланмаган бошқа тадбирлари 2022 йилда масъул идоралар томонидан амалга оширилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 ноябрдаги

ПФ-27-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари

зиммасига юклатилган вазифалар

РЎЙХАТИ


1. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида ваколатли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолияти натижаларини умумлаштириш ва ягона ахборот-таҳлил тизимига киритилишини таъминлаш.


2. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудидаги криминоген вазиятни мунтазам равишда ўрганиб бориш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус ва виктимологик профилактикасини амалга ошириш.


4. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни белгиланган тартибда профилактик ҳисобга ва маъмурий назоратга олиш, улар билан якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий мослаштириш ишларини индивидуал дастур тузган ҳолда ташкил этиш.


5. Ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.


6. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга кўмаклашиш.


7. Вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, терроризм, экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ишларни бевосита амалга ошириш.


8. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳимоя ордерини бериш ва ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш.


9. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тегишли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.


10. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.


11. Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида ҳар бир оилани бевосита жойида ўрганган ҳолда, фуқароларнинг жамоат хавфсизлигига оид ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммолари ва норозиликларини аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш.


12. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.


13. Тажовузкор руҳий касаллар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларига кўмаклашиш.


14. Пробация назоратидагиларнинг хулқ-атворини назорат қилишда, ўрнатилган чекловларга риоя этишини текширишда, шунингдек, янги жиноят содир этишининг олдини олишда пробация инспекторларига кўмаклашиш.


15. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида жамоат тартибини сақлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш. Фуқароларни, уларнинг розилиги билан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чораларини амалга оширишда кўмаклашишга жалб этиш.


16. Давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш ҳамда маҳалладаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этмаганлик юзасидан тақдимномалар киритиш.


17. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида фуқаролар ва юридик шахслар томонидан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашиш.


18. Бириктирилган маҳалла (қишлоқ, овул) ҳудудида тақиқланган ташкилотлар ҳамда террорчилик, экстремистик ва бошқа ғайриқонуний ва бузғунчилик йўналишидаги гуруҳлар фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлашга кўмаклашиш.


19. ОИВ/ОИТСнинг тарқалишини барвақт олдини олиш, ахлоқсизлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда фоҳишахоналарнинг сақланишига чек қўйишга кўмаклашиш.


20. Доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб бориш, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга ошириш.


21. Жиноятларни аниқлаш ва фош этиш ҳамда суриштирув, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган, жазодан бўйин товлаётган, бедарак йўқолган шахсларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда бошқа шахсларни қидириш, шунингдек, шахси номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш.


22. Шахсни мажбурий келтириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримини белгиланган тартибда ижро этиш.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 ноябрдаги

ПФ-27-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонида:


а) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 20-банднинг бешинчи-саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тавсиясига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

профилактика инспекторларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаларининг маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишлича уларнинг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, бошқармаси) бошлиқлари таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади";


в) қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиқиб тоифаларга ажратишда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалла кесимидаги хонадонлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи аҳоли сони ҳақидаги маълумотни "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин";


г) 21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6035-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси "санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун" сўзларидан кейин "Санитария-эпидемиология хизмати томонидан" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2883-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази, "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси, шунингдек, даволаш-профилактика ва тиббиёт муассасалари томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2896-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 7-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2022 йилдан бошлаб, Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган доимий аҳоли сони тўғрисидаги ҳар йилги якуний маълумотларга асосан ҳамда ҳудуд (маҳаллалар)даги криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшимча равишда ажратиладиган ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари штат бирликлари сони тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 2-иловада:


2-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Профилактика инспектори штат бирликларининг сони таянч пункти томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудуд (маҳаллалар)нинг криминоген вазияти, аҳоли сони ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомга иловадаги меъёрлар асосида белгиланади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади";


6-10 бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Таянч пунктларига юклатилган вазифаларни бажариш учун профилактика инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган вазифаларни амалга оширади.

Профилактика инспекторлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширишлари мумкин";


қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:


"Ички ишлар органлари таянч

пункти тўғрисида низомга

ИЛОВА



Ички ишлар органлари профилактика (катта)

инспекторлари штат бирликларини киритиш

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Тошкент шаҳри ҳудудида*

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида

Жами

шундан

Жами

Шундан

профилактика катта инспектори

профилактика инспектори

профилактика катта инспектори

профилактика инспектори

1.

Аҳоли сони 7 минг нафаргача

2

1

1

1

-

1

2.

Аҳоли сони 7 мингдан 10 минг нафаргача

2

1

1

2

1

1

3.

Аҳоли сони 10 минг нафар ва ундан ортиқ

3

1

2

2

1

1

Қўшимча равишда криминоген вазиятдан келиб чиқиб

ажратиладиган штат бирликлари

4.

Сўнгги бир йил давомида маҳаллада содир этилган жиноятлар сони ҳар 1000 нафар аҳолига нисбатан 10 та ва ундан юқори бўлганда

1

-

1

1

-

1

     

*) Пойтахт ҳудудида аҳолининг зичлиги, криминоген вазият, шаҳар ҳудудига фуқароларнинг кириб-чиқиши ҳамда чет эл фуқароларининг кириб келишини инобатга олиб, Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллага камида икки нафар профилактика инспекторлари бириктирилиши мумкин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2940-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4 ва 6-бандлар ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3127-сон қарорида:


а) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд, 17-банднинг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3182-сон қарорида:


а) 3-банднинг олтинчи хатбошиси "таъсирчан ишларни ташкил этиш" сўзларидан кейин ", ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-иловада:


қуйидаги мазмундаги 4-1-боб билан тўлдирилсин:


"4-1-БОБ. СЕКТОРЛАР ҲУДУДИДА ЖИНОЯТЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ


13-1. Секторлар ҳудудидаги барча маҳаллалар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 13-2-бандида белгиланган тартибда ҳар йили январь ойида "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади. Бунда:

"яшил" тоифадаги маҳалла - ҳудудида жиноят содир этилмаган маҳалла;

"сариқ" тоифадаги маҳалла - ҳисобот даврида ҳудудида содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичи билан баробар ёки ундан паст бўлган маҳалла;

"қизил" тоифадаги маҳалла - ҳудудида, шу жумладан алоҳида тоифадаги шахслар, яъни вояга етмаганлар, аёллар, ишсизлар, илгари судланганлар, маст ҳолатдаги, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳисобланади.

13-2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан республиканинг барча маҳаллалари ҳар йили январь ойида ҳисобот даврида ҳудудда содир этилган жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича жиноятлар статистикаси маҳаллабай таҳлил қилиниб, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар маҳаллалар кесимида ҳисоблаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) бўйича мазкур тоифа жиноятларнинг умумий салмоғи ҳар ўн минг аҳолига нисбатан шакллантирилади.

Секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 98, 99, 103, 104, 105, 106, 109, 110, 112, 115, 118, 119, 122, 123 125, 126, 128, 129, 132, 134, 136, 137, 138, 139, 140, 141, 141-1, 142, 164, 165, 166, 169, 170, 173, 215, 217, 219, 225, 229, 244, 245, 249, 263, 263-1, 267, 269 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятлар ҳисобланади.

13-3. Секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар статистикаси ички ишлар органлари томонидан ҳар ой якуни бўйича "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизими орқали маҳаллалар кесимида таҳлил қилинади ҳамда тегишли идораларга тақдим этилади.

Ички ишлар органлари томонидан секторлар раҳбарларига бириктирилган ҳудудлардаги "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифадаги маҳаллалар тўғрисидаги асослантирилган таҳлилий маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича сектор раҳбарларига киритиб борилади.

13-4. Сектор раҳбарлари "яшил" тоифадаги маҳаллаларда секторлар штаби таркибига киритилган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни бевосита ўрганиб чиқади ҳамда ушбу тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий иш услублари, амалга оширган тадбирларини секторнинг "сариқ" ва "қизил" тоифадаги маҳаллаларида оммалаштириш чораларини кўради.

Сектор раҳбарлари томонидан "яшил" тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий тажрибаларни бошқа тоифадаги маҳаллаларга оммалаштиришда қуйидагилар самарали ташкил этилганлигига эътибор қаратилади:

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;

аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар;

ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган ёҳуд соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобига олинган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар";


17-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қўшган ҳиссаси.

Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолашда уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қўшган ҳиссаси натижасида ҳудудидаги "яшил" тоифадаги маҳаллалар салмоғи юқорилигига эътибор қаратилади";

саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3216-сон қарори 6-бандининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотасининг 90 фоизи бўйича қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан амалга оширилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 8-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи ҳар йили хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли йўналтиришни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади";


б) 1-иловада:


6-банднинг учинчи хатбошисидаги "амалий иш стажига" сўзлари, 65-банддаги "амалий иш тажрибасини" сўзлари, 159-банднинг иккинчи хатбошисидаги "амалий иш стажи" сўзлари тегишинча "амалий хизмат стажига", "амалий хизмат стажини" ва "амалий хизмат стажи" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошисидаги "дастлабки ва якуний танловлар" сўзлари "танлов" сўзи билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

дастлабки ўрганиш (ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш);

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш;

якуний суҳбат.

Якуний суҳбат давомида номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек, ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади.

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний суҳбатда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши лозим.

Якуний суҳбат натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда танловсиз хизматга қабул қилиниши мумкин.

Танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар ва ваколатли раҳбарлар томонидан ўтказилади.

Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда танлаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади";


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Дастлабки танловлардан" сўзлари "Танловлардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


14-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


15-18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади:

илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;

профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;

иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар.

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади.

Ушбу банд асосида хизматга қабул қилиш жараёнида якуний суҳбатдаги номзодларнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги талаб этилмайди.

16. Хизматга танлаб олиш тадбирлари босқичларининг биридан ўта олмаган номзод уни такроран топширишига, шунингдек, хизматга танлаб олиш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

17. Якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади.

18. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади";


58-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ходим ички ишлар органларининг штат жадвали асосида доимий шахсий таркиб сирасига кирувчи лавозимда хизмат қилган давр унинг ички ишлар органларида амалий хизмат стажи бўлиб ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида ўқиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври ички ишлар органларида амалий хизмат стажига киритилмайди (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш даври бундан мустасно)";

"е" кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини 2001-2004 йилларда бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклини тамомлаган ички ишлар органлари ходимларига, истисно тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ишини тайёрлаш ва белгиланган тартибда ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади";


127-банднинг биринчи хатбошисидаги "илмий унвони" сўзлари "илмий даражаси ва илмий унвони" сўзлари билан алмаштирилсин;


132-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи-ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми ҳисобидан ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда ходимларни қуйидаги шаклларда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари таъминланади:

бетоб ходимлар даволаниши учун - пул таъминотининг беш бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;

ходимларнинг бетоб яқин қариндошларини (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;

санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш учун - пул таъминотининг икки баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;

уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун - беш йилдан ошмайдиган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;

тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш учун - пул таъминотининг икки бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;

пул мукофоти ёки қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи раҳбарлигида ташкил этиладиган марказий ва ҳудудий комиссияларнинг хулосалари асосида мақсадли сарфланади.

Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ходимлар кесимида махсус ахборот тизимига киритиб борилади".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-3528-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи - профилактика инспекторлари ва пробация хизматининг, энг аввало, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги самарали фаолиятини ташкил этиш, ушбу йўналишда барча соҳавий хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлаш учун жавобгар";


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 9-банднинг биринчи хатбошиси "қайта ташкил этилсин," сўзларидан кейин "унга ахборот хизмати мақоми берилсин ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3786-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозими Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилсин ҳамда унинг зиммасига қуйидагилар юклансин:".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3919-сон қарорида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4006-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибларида тегишлича Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - пробация бўлинмалари) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси "туман (шаҳар)" сўзларидан кейин "ички ишлар органлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 4 ва 5-бандлар ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тегишлича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари (бундан буён - жамғармалар) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

а) жамғармаларни шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан тегишлилигига кўра уларга тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган (қайси орган томонидан ундирилишидан қатъи назар) маъмурий жарималар маблағлари;

жамғармаларнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси ҳудудий ички ишлар органлари жамғармаларига тушадиган маъмурий жарималар маблағларининг 10 фоизи ҳисобидан шакллантирилади;

в) жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишлича уларнинг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, бошқармаси) бошлиқлари таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорларига мувофиқ фақат қуйидагилар учун сарфланади:

ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқароларни бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш ёки қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш";


в) 7-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "ўн беш фоизи миқдорида" сўзлари "камида йигирма беш фоизи миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4229-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда содир этилган жиноятлар билан боғлиқ баҳсли материалларни кўриб чиқишга доир қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг соҳавий ва минтақавий назоратни таъминлаш юзасидан бириктирилган ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан келишилган ҳолда амалга оширилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5016-сон қарорида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбоши "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши," сўзларидан кейин "Тошкент шаҳар ҳокимлиги," сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги А.Қодирий кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси балансидаги Автохўжалик ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув марказини ташкил этиш";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жиззах минтақавий ўқув марказининг" сўзлари "Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-бандда:

"а" кичик банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмаларининг мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув маркази - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув маркази - Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун";

қуйидаги мазмундаги "г" ва "д" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув марказида ўқиш 2022 йилнинг 1 мартидан ташкиллаштирилади;

д) вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган, қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш пуллик-шартнома асосда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланадиган ставкалар (тарифлар) бўйича амалга оширилади";


г) 6-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети минтақавий ўқув марказларининг раҳбарлари ва педагогларининг ҳарбий-илмий ва илмий-педагогик фаолиятини умумий мувофиқлаштиради";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослашган ўқув маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчилар ва ходимларни тайёрлаш бўйича таянч бўлинма ҳисобланади;

минтақавий ўқув марказлари филиал сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослашган ўқув марказига бириктирилади, унга минтақавий ўқув марказларининг ўқув-услубий таъминоти ҳамда ўқув-тарбиявий жараёнга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилади;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Ихтисослашган ўқув маркази минтақавий ўқув марказларининг ўқув-тарбия жараёнларини биргаликдаги доимий (узлуксиз) мониторингини ташкил этади, унинг натижаларига кўра ҳар ярим йилда камида икки маротаба ўқув марказларининг шахсий таркиби билан ўқув-услубий мажлислар ўтказиш, мутахассисларни тайёрлашга бўлган замонавий талаблар ва илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурларига тегишли ўзгартишлар киритишни амалга оширади";


д) 7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"минтақавий ўқув марказларида таълим жараёнининг сифатини ошириш, ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан шартнома асосида республиканинг етакчи олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертлари, шунингдек, захирадаги ҳарбий хизматчи ва ходимларни жалб қилинишини";


е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки:

2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказининг қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш бўйича ишлари ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий сектори, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

қурилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази вақтинча Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Шохидонтепа кўчаси, 126-уй манзилида жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасига моддий-техник ва ўқув-машқ базаларини мустаҳкамлаш, такомиллаштириш учун республиканинг давлат ва тижорат банкларидан кредит олишга рухсат берилади";


ж) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Таркибида қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига кейинги йил учун ушбу бўлинмалар мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режасини тақдим этиб борсин ва уларнинг қатъий ижросини таъминласин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ҳар ойлик моддий рағбатлантиришга" сўзлари "Академия ходим ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга" деган сўзлари билан алмаштирилсин.



"Халқ сўзи", 2021 йил 30 ноябрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь














































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск