ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2022 й. ПФ-52-сон "Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.01.2022 й.

N ПФ-52



ТУРИЗМ, МАДАНИЯТ, МАДАНИЙ МЕРОС ВА

СПОРТ СОҲАЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт йўналишларида инфратузилмани жадал ривожлантириш, объектлардан самарали фойдаланиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5054-сон қарорига мувофиқ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


2. Белгилансинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади. Бунда:

грант маблағлари онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратишга, хорижий мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;

грант маблағлари белгиланган тартибда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов 2022 йил 1 мартга қадар ёш тадбиркорларга грант ажратиш тартибини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5232-сон қарорига мувофиқ, Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий молиявий манбаи ҳисобланган туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йил 1 сентябрдан тўхтатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йил 1 февралдан 2023 йил 1 январга қадар Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар ойда 2,5 млрд сўм миқдоридаги қўшимча трансфертлар Давлат бюджетидан ажратилишини таъминлансин.


4. Туризм ва спорт вазирлиги (А.А. Абдухакимов):

а) мазкур Фармоннинг 3-бандига мувофиқ ажратилаётган маблағларни Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибида белгиланган мақсадлар, шу жумладан ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш, хорижий туризм ва спорт ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирсин ҳамда улардан тўғри ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Бунда, Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча рағбатлантириш улар фаолиятининг натижадорлиги (KPI) ва эришилган ютуқларга қараб амалга оширилади;

б) Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этиб борсин.

Туризм ва спорт вазири ўринбосари З.О. Казаков Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин;

в) Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 15 январдаги

ПФ-52-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон Фармони 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Эркин туристик зона маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш) зиммасига эркин туристик-рекреацион зона бўйича маъмуриятчилик функциялари юклансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонида:


а) 8-банд "в" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8703 10) ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона божини тўлашдан озод этилсин";


б) 16-банддаги "Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг 16-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи - тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда туманлар туризм ва спорт бўлимлари";


б) 1-илова "Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ҳоким ўринбосари" блокидан кейин қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:

Ҳокимнинг туризм, спорт маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи

Котибият






Туризм ва спорт бош бошқармаси

Маданият бош бошқармаси









Маданий мерос бошқармаси

"





5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида Туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига асосан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 4-боби биринчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-илованинг 28-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари";


г) 8-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

"а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилади. Бунда, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисобласин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 37-бандидаги "2020 йил февраль" сўзларидан кейин "томонлар келишувига мувофиқ" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 7-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5787-сон Фармонининг 6-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармонида:


а) 4-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар шахслар томонидан букмекерлик фаолиятини амалга оширишни бузиш, шунингдек, тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар ўтказиш, уларда иштирок этиш юзасидан жавобгарликни белгилаш бўйича Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин";


б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва уларда шу жумладан қуйидагиларни:

букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилишини;

букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет тармоғи провайдерларида хизматлар кўрсатилишини тартибга солишни;

букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан футболни ривожлантириш учун йўналтиришни;

махсус тендер комиссияси ташкил қилган ҳолда тендер савдолари орқали пул тикишни ҳисобга олувчи Ягона интеграциялашган платформани ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларини танлаб олишни, тендер савдоларида тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш мезонлари ҳамда уларга қўйиладиган талабларни;

букмекерлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилишини назарда тутсин";


д) 1-илованинг иккинчи блокидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 2-илованинг 3-боби ўн олтинчи ва ўттизинчи хатбошиларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 5-илова изоҳининг 1-қисмидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармонида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1-иловада:


5.4.-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.7.-банднинг "б" кичик бандида:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин;


6-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002-сон Фармони 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармонида:


а) 2-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани (кейинги ўринларда - туман) ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Бунда, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири";


б) 3-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "туманнинг" сўзи "туристик-рекреацион зоналарнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Дирекцияга" сўзи "Жамғармага" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш";

"б" кичик банддаги "Бош вазир ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Бош вазир ўринбосари -туризм ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

"д" кичик бандидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" ва "Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари тегишинча "Туризм ва спорт вазирлиги" ва "Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алшмаштирилсин;


г) 20-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) 2022 йил 1 февралга қадар "Чимён" ҚФЙ ҳудудида жойлашган:

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси балансида бўлган "Осиё Чимён" меҳмонхонасини;

Туризм ва спорт вазирлиги балансида бўлган осма дор йўли ва "Пахтакор" спорт базасини;

Автомобиль йўллари қўмитаси балансида бўлган автотураргоҳни;

"Ўзсувтаъминот" АЖ балансида бўлган ишламаётган Оқова сувлар узатиш иншооти (СП-2), ишламаётган Оқова сувлар тозалаш иншоотининг (КУ-200) бино ва иншоотлари, уларга бириктирилган ер майдонлари беғараз асосда оператив бошқариш ҳуқуқи билан "Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси балансига ўтказилишини таъминласин".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармони 4-иловасининг 195-позицияси чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонида:


а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ютуқли ўйинлар тизими жорий этилади;

ҳар ой якуни билан ютуқли купонлар ўртасида қимматбаҳо совринлар учун ўйинлар ўтказилади";


б) 1-илова 1 позициянинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2-иловаси 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонида:


а) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021 йилда ажратилмаган маблағлар, шунингдек, молиялаштирилмасдан қолган (ўзлаштирилмаган) маблағлар 2022 йилда ажратилиши таъминлансин.

Дастурда имзоланган шартномалар бўйича 2021 йилда бажарилмаган ишлар ва молиялаштирилмаган маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида 2022 йилда ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳамда дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади";


б) 5-иловада:


4-6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


11-банднинг тўртинчи - саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармонида:


а) 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, шунингдек, Туризм ва спорт вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилсин";


б) 11-банддаги "2021 йил якунига" сўзлари "2022 йил 1 июнга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-бандда:

"в" кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) 2022 йил 1 апрелга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маданий мерос, шу жумладан археология мероси объектлари, маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш, номоддий мерос соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар нормаларини умумлаштириб, тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин";


г) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига Бош прокуратура тузилмасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган Маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бош прокуратура ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг:

Бош прокуратуранинг Маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими негизида 7 та штат бирлигидан иборат бўлган Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳамда катта ёрдамчиларнинг штат бирликларини шакллантириш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.

Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларида, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига ажратилган Давлат бюджети маблағларидан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.

Бош прокуратура (Н.Йўлдошев):

а) бир ой муддатда:

Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда катта ёрдамчилари фаолиятини ташкил қилиш бўйича зарур ишларни амалга оширсин;

Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда катта ёрдамчилари лавозимларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин;

б) 2022 йил 1 апрелга қадар спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик аҳволи, шу жумладан ушбу йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ахборот ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сон Фармонининг 1-иловасида:


а) "Устамалар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан)" қатори "Устамалар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баробарида)" қатори билан алмаштирилсин;


б) изоҳдаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан ўттиз ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6269-сон Фармони 2-иловасининг 3-позицияси чиқариб ташлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 ноябрдаги "Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2438-сон қарорида:


а) 5-банд иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд учинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2602-сон қарорида:


а) 5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказнинг маҳаллий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади";


б) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "2022 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари "2025 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2654-сон қарорида:


а) 1-банд иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг номидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарори қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари котибиятининг бир нафар штат бирлигини ўтказиш, шунингдек, қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш ҳисобига ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарининг икки нафар штат бирлигидан иборат бўлган котибиятини ташкил қилсин.

Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари котибиятининг бир нафар штат бирлигини ўтказиш ҳисобига ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарининг икки нафар штат бирлигидан иборат бўлган котибиятини ташкил қилсин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарларининг котибиятига қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПҚ-3196-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд учинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банд биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3197-сон қарорида:


а) 7-банд биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3217-сон қарорида:


а) 2-3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар - масъул ижрочилар билан биргаликда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин, ҳар чоракда Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига ахборот тақдим этсин";


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан" сўзлари "Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг" сўзлари "Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон қарорида:


а) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг 16-бандидаги "Туризм соҳасини бюджетдан ташқари қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарори 3-бандида:


а) бешинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Университет ректори Университетнинг Васийлик кенгаши талабларига асосан ташкил этиладиган халқаро танлов асосида тузиладиган муддатли шартномага мувофиқ Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тайинланади";


б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Университетнинг Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан Университет ректори билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ваколати берилади";


в) олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3836-сон қарорида:


а) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан" сўзлари "бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 9, 39, 41, 44 ва 63-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон қарорининг 1-иловаси 14-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорининг иловаси 30-2-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3955-сон қарори 1-бандида:


а) ўн олтинчи хатбошисидаги "моддий рағбатлантиришга" сўзлари "моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларни жиҳозлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга".


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги "Тошкент вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3987-сон қарори иловаси блокидаги "Ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари "Ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4061-сон қарорида:


а) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 17-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимовга:

юкланган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши бўйича вазирлик ва идораларни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу қарорнинг бажарилишини мунтазам кўриб чиқиш;

спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этишини таъминлаш, спорт ускуналари ва анжомларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбановга - чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш марказлари фаолиятини лозим даражада ташкил этиш ва мамлакатда парашют спортини ривожлантириш юзасидан;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига - ушбу "Йўл харитаси" ва Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига - спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иншоотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва лозим даражада жиҳозлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин".


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарорида:


а) 14-бандда:

"2022" рақамлари "2024" рақамларига алмаштирилсин;

"шунингдек" сўзидан кейин "спорт мажмуалари" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-илова изоҳининг 2-бандидаги "Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4194-сон қарорининг 3-бандида:


а) учинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) олтинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) саккизинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4229-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги "Самарқанд шаҳрида "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4311-сон қарорида:


а) 3-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

"а" кичик бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4375-сон қарорининг 3-иловаси 53-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4500-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4583-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов:

қишки спорт турлари бўйича замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва инфратузилмани ривожлантириш чораларни кўрсин (шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида), ушбу қарорда белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин, спортнинг мазкур турлари бўйича фаолият олиб бораётган нодавлат ташкилотлар (федерациялар, ассоциациялар ва бошқалар) билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйсин, Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин".


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4653-сон қарори 3-иловасида:


а) 11-банд "б" кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банд 2-кичик бандининг ўн учинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги "Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4671-сон қарорининг 2-иловасида:


а) 13-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) "193" рақамлари "191" рақамларига алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4730-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари "Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Департамент" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилсин.

Белгилансинки, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Маданият вазирлиги 2022 йил 15 февралга қадар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;


д) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилсин:

Маданият вазирлиги марказий аппарати ходимларига кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 1 йилдан 5 йилгача - 0,3; 5 йилдан 10 йилгача - 0,6; 10 йилдан 15 йилгача - 0,9; 15 йилдан ортиқ - 1,2;

ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларига кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 1 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан ортиқ - 0,4;

2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Маданият вазирлиги марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти - 1,4 бараварга, ҳудудий маданият бошқармаларида - 1,2 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Бунда Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларини Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш улар фаолиятининг натижадорлиги (KPI) ва эришилган ютуқларга қараб амалга оширилади";


ж) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 5-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорида:


а) 1-банд "в" кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми уларни 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиш шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Бюджетдан ташқари жамғарма) ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади. Белгилансинки, бунда йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар харажатларининг бир қисми қопланади";


б) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2022 йил 1 январга қадар Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Хавфсиз туризм жамғармасига ажратилган маблағларнинг қолдиқ миқдори Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади ҳамда Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибида белгиланган мақсадлар учун йўналтирилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2020 йилда коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг салбий таъсирини камайтириш ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи туризм, спорт салоҳиятини тарғиб қилиш, китоблар харид қилиш, туризм элчилари фаолиятини молиялаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бюджетдан ташқари жамғармага камида 10 миллиард сўм маблағ ажратсин";


г) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 2-иловада:


1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сон қарори 5-иловасининг 9-позицияси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Туризм ва спорт вазирлиги 1".


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4877-сон қарорида:


а) 4-бандда:

"г" кичик бандидаги "жисмоний тарбия ва спорт вазири" сўзлари "туризм ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банди билан тўлдирилсин:

"д) Илмий-тадқиқотлар институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади";


б) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 14-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов:

мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда уларнинг раҳбарларидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Филиал ҳамда Илмий тадқиқотлар институтининг самарали фаолият юритишини таъминласин, Университетда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин".


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023-2025 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлик марказий аппарати тузилмасида курашни ривожлантириш ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни бажариш учун 1 нафар масъул ходим бириктирилсин";


в) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 1-илованинг 4-боби 1-параграфининг "б" кичик банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:


қуйидаги мазмундаги 8-1-позиция билан тўлдирилсин:

8-1.

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани марказида 18х42 метр ўлчамдаги енгил конструкцияли спорт зал қурилиш

Давлат бюджети маблағлари

2024 йил давомида

Туризм ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги

20-позициясининг "Бажариш муддати" устунидаги "2020-2021 йиллар" сўзлари "2023 йил январь" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023-2025 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва

Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ўзбекистон

Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги

кураш маҳорат спорт мактабларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Кураш марказининг манзили

Муддати

Жами республика бўйича: (14 та объект)

2023-2025 йиллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тахиатош гузари

2024 йил

2.

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Юсуф Отабеков кўчаси

2023 йил

3.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси

2023 йил

4.

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Обод" МФЙ

2023 йил

5.

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси

2024 йил

6.

Навоий вилояти, Кармана тумани, "Ёшлик" МФЙ

2024 йил

7.

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, "Юксалиш" МФЙ

2025 йил

8.

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, "Қорасув" массиви

2024 йил

9.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, "Боғи шамол" МФЙ

2025 йил

10.

Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, "Зарбдор" сув истеъмолчилари уюшмаси

2025 йил

11.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, "Бирлик" МФЙ

2025 йил

12.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Марғилон кўчаси, 1-уй

2024 йил

13.

Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, "Дўстлик" МФЙ (реконструкция қилиш ҳисобига)

2023 йил

14.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, "Олмос" МФЙ

2024 йил

Изоҳ: Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда мазкур объектлар киритилиши таъминланади".


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4954-сон қарорида:


а) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 14-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 20-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 22-бандда:

"б" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Туризм ва спорт вазирлиги (У.А.Азамов):";

"в" кичик бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 1-илова 2-боб 3-параграф "г" кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси" сўзлари "Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 2-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3.

Юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш.

1. Уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда:

ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш;

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш ва ғолиб, совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги халқаро турнирларни мунтазам ташкил этиш:

а) Тошкент шаҳрида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ташкил этиш, бунда вилоят раҳбари кубоги ғолибларининг ушбу турнирда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мусобақада халқаро миқёсда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро гроссмейстерларнинг иштирокини таъминлаш;

б) Самарқанд шаҳрида ҳар йили "Соҳибқирон кубоги" халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш;

в) Хива шаҳрида ҳар йили "Ал-Беруний" халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада энг кучли маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда турнир нуфузини ошириб бориш;

г) Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда халқаро турнир ташкил этиш ва ушбу турнирда юқори рейтингли шахматчилар иштирокини таъминлаш.

2. Шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов халқаро турнирини ташкил этиш ва юқори рейтингли жаҳон шахматчилари иштирокини таъминлаш.


3. Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янада кенг намоён этиш ҳамда шахматнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳар йили Бухоро, Термиз, Хива шаҳарларида "Туризм ва шахмат ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ушбу ҳафталик доирасида кенг сайёҳлар оқимини жалб қилган ҳолда кучли шахматчилар ва сайёҳлар ўртасида блиц турнирлар, маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, туристик салоҳият акс этган сайиллар ташкил этиш.


4. Жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш.


Ҳар йили апрель



Ҳар йили

май










2022 йилдан бошлаб

ҳар йили август






Ҳар йили апрель






2022 йилдан бошлаб

ҳар йили август




Ҳар йили апрель




2022 йилдан бошлаб

ҳар йили август






Ҳар йили баҳор ва куз ойларида










2021 йил

август


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган маблағлар доирасида





Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида





Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари








Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари






Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар










Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


Ўзбекистон шахмат федерацияси, Туризм ва спорт вазирлиги











Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар





Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

л) 7-иловада:


15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари";

м) 8-иловада:


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари - туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосарлари";

3-позиция чиқариб ташлансин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 январдаги "Самарқанд вилоятининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4957-сон қарорининг 1-бандида:


а) тўртинчи хатбошисидаги "тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Имом ал-Бухорий мажмуасида "SAG AL BUKHARI" МЧЖ томонидан юқори тоифадаги ҳалол стандартлари асосида меҳмонхона қуриш учун 0,624 га ер майдонини ушбу жамиятга ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин".


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5024-сон қарори 14-бандининг "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5054-сон қарорида:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин";


б) 5-бандда:

учинчи хатбошисидаги "тегишлича туризм ва спорт бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Маданий мерос агентлиги директори" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Туризм ва спорт вазирлиги "Миллий PR-маркази" ДУКга Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматлари, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича хизматлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади;

Туризм ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги илмий ва таълим муассасаларининг кутубхона фондини тўлдириш мақсадида хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган китоб ва қўлланмалар "Uzbekistan Airways" АЖ орқали беғараз олиб келинади ва божхона божини тўлашдан озод этилади";

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган барча турдаги хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт (авиа, темирйўл, авто ва бошқалар) учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (чипталарни ва жойларни банд қилиш, сотиб олиш ва етказиб бериш, бошқалар) фақатгина Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки:

харид қилувчилар хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУКга тегишли тадбир ўтказишдан камида 3 ой олдин мурожаат қилади;

харид қилувчилар томонидан таклиф қилинаётган мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган хизматлар нархи "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан тақдим этилаётган нархларга нисбатан арзон бўлган тақдирда ушбу харидлар тегишли харид қилувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан мазкур бандда кўрсатилган хизматлар бўйича белгиланган устама миқдори Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади";


г) 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар";

ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Туризм ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда спорт соҳасида букмекерлик фаолиятини ташкил этиш орқали спортни қўшимча молиялаштириш тизимини кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини 2022 йил 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин";


е) 14-банддаги "2021" рақамлари "2022" рақамларига алмаштирилсин;


ж) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги ""Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси"га" сўзлари ""Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси", Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд археология институтига" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 16-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маданий мерос агентлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни тегишли йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади".


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5073-сон қарори 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "букмекерлик ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги "Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5099-сон қарорида:


а) 11-банддаги "2029" рақамлари "2039" рақамларига алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


22-позициянинг "Амалга ошириш муддати" устунидаги "сентябрдан" сўзи "декабрдан" сўзи билан алмаштирилсин;


26-позициянинг "Амалга ошириш механизми" устунидаги "2029" рақамлари "2039" рақамларига алмаштирилсин;


33-позициянинг "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2021 йил август" сўзлари "доимий" сўзи билан алмаштирилсин.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5114-сон қарори 3-иловасининг 2-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2021 йил декабрь" сўзлари "2022 йил июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5149-сон қарорида:


а) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "2021 йил 1 сентябрга" сўзлари "2021 йил 1 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 18-позициясида:

"Ижро муддати" устунидаги "2021 йил декабрь" сўзлари "2022 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5150-сон қарорининг 4-иловасида:


а) 4-банди "Бажариш муддатлари" устунидаги "2021 йил 1 декабрь" сўзлари "2022 йил 1 июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 6-банди "Бажариш муддатлари" устунидаги "2021 йил декабрь" сўзлари "2022 йил июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5200-сон қарорининг 4-иловасида:


а) 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7

Янги яратилаётган ўзбек миллий виночилик бренди маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида энотуризм йўналишларини йўлга қўйиш.

Соҳа корхоналари томонидан сифатли, саноатбоп узум хом ашёсидан ўзбек миллий виночилик бренди маҳсулотларини яратиш ҳамда туристик йўналишларига киритиш ва ОАВда тарғибот ишларини амалга ошириш.

2022 йил давомида

Туризм ва спорт вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

б) қуйидаги мазмундаги 7-1-позицияси билан тўлдирилсин:

7-1

Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида жойлашган ертўлаларни Агентлик балансига ўтказиш чораларини кўриш.

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзилида, Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 18-уй манзилида, Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган ертўлаларни Агентлик балансига ўтказиш ва уларни Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан реконструкция қилиш.

2021-2022 йиллар

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳар хокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тадбиркорлик субъектлари

59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-5211-сон қарорида:


а) 2-бандининг еттинчи хатбошисидаги "сентябрга" сўзи "декабрга" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "икки ой муддатда" сўзлари "2021 йил 31 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги "Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5232-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "2023 йил 1 сентябрга" сўзлари "2023 йил 1 январга" сўзлари билан алмаштирилсин.


61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги "Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5251-сон қарорида:


а) 12-бандидаги "Спорт-таълим муассасалари" сўзлари "Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон велоспорт миллий терма жамоаси, спорт-таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-5280-сон қарорида:


а) 4-банднинг "в" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "2022" рақамлари "2023" рақамларига алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "2021" рақамлари "2022" рақамларига алмаштирилсин;


б) 5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шарахметов) билан биргаликда охирги 3 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан".


63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-5281-сон қарорининг 1-иловаси 17-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 15 январдаги

ПФ-52-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сонли қарори)"ги ПФ-5399-сон Фармони иловасининг 20-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5428-сон Фармони 1-иловасининг 19-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5447-сон Фармонининг 1-иловаси 21, 38 ва 39-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5454-сон Фармонининг иловаси 5-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5456-сон Фармони 1-иловасининг 59 ва 67-бандлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3646-сон қарори)"ги ПФ-5483-сон Фармонининг 1-иловаси 62-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонининг 3-иловаси 2-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5787-сон Фармонининг 5, 6, 7-бандлари, 1-илованинг 4-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6146-сон Фармон иловасининг 26-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2666-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3074-сон қарори.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги "Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3129-сон қарори.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПҚ-3374-сон қарори 2-иловасининг 2-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3510-сон қарори.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3583-сон қарори.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарори 34-иловасининг 14-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 январь


"Халқ сўзи", 2022 йил 18 январь









































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск