ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2022 й. 551-сон "Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2022 й.

N 551




РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА

КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш, белгиланган сифат ҳамда миқдорларда ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, кўмир маҳсулотларининг ортиб юборишдан истеъмолчигача манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш, бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини ҳудудлардаги кўмир омборлари орқали етказиб бериш, бюджет ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, уларнинг омборларида кўмир маҳсулотларини сақлаш тартибини назарда тутувчи Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) 1-иловага мувофиқ;

аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш, ҳудудлардаги кўмир омборларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш, аҳоли билан кўмир маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) 2-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун масъуллар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Ўзбеккўмир" АЖ, "Кўмир таъминот" МЧЖ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 апрелга қадар юқоридаги Низомларда назарда тутилган вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив порталини (кейинги ўринларда - Портал) ишга тушириш, идоралараро интеграция қилиш чораларини кўрсин.

Бунда "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан онлайн тўлов имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, жамият маҳсулотини сотиш фаолиятини бошқариш бўйича жорий этилган ахборот тизими замирида ташкил этилади.


3. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (кейинги ўринларда - Идоралараро тариф комиссияси) томонидан ҳар йили камида бир марта (1 июнга қадар) ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилганда, кўмирнинг улгуржи ва чакана нархлари қайта кўриб чиқилиб тасдиқланади;

кўмир брикети маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмир брикети учун маҳаллий кўмир хом ашёсини биржа савдолари орқали сотиб олади ҳамда ишлаб чиқарилган кўмир брикетини бозор нархларида истеъмолчиларга етказиб беради.


4. "Ўзбеккўмир" АЖ, Республика товар-хом ашё биржаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ биржа савдоларида сотилган кўмирни ортиб юбориш босқичларини тўлиқ автоматлаштиришни (инсон омилини чеклаш) назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқсин.

Бунда биржа савдоларида сотиб олинган кўмир истеъмолчиларга кўмир ортиб юборишнинг онлайн-рўйхатини шакллантириш орқали истеъмолчиларга реал вақт давомида кўмир ортиб юбориш бўйича рўйхат билан танишиш имкониятини яратиш кўзда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси аҳолига етказиб берилаётган кўмир маҳсулотларининг сифати ва ҳажмлари мониторинги юритилишини ҳамда аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминласин.


6. Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ 4-иловага мувофиқ тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Б. Исламов) бюджет ташкилотлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида шакллантириш, уларга кўмир маҳсулотлари барқарор етказиб берилишини таъминлаш, Порталнинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда идоралараро интеграция қилинишини мувофиқлаштириб борсин ва қатъий назорат ўрнатсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 964-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низомга 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет

ташкилотларига кўмир маҳсулотларини

етказиб бериш учун масъуллар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Масъуллар

"Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборларига қадар

кўмир маҳсулотларини сақлаш, сифати ва сўнгги истеъмолчига ортиб юбориш учун

сўнгги истеъмолчига етказиб бериш учун


Республика бўйича

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

"Ўзбеккўмир" АЖ, "Кўмир таъминот" МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

"Қўнғирот" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

2.

Андижон вилояти

"Қўқон" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Андижон вилояти филиали раҳбари

Андижон вилояти ҳокими

3.

Бухоро вилояти

"Бухоро" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Бухоро вилояти филиали раҳбари

Бухоро вилояти ҳокими

4.

Жиззах вилояти

"Тошкент" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Жиззах вилояти филиали раҳбари

Жиззах вилояти ҳокими

5.

Қашқадарё вилояти

"Қарши" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали раҳбари

Қашқадарё вилояти ҳокими

6.

Навоий вилояти

"Бухоро" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Навоий вилояти филиали раҳбари

Навоий вилояти ҳокими

7.

Наманган вилояти

"Қўқон" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Наманган вилояти филиали раҳбари

Наманган вилояти ҳокими

8.

Самарқанд вилояти

"Бухоро" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Самарқанд вилояти филиали раҳбари

Самарқанд вилояти ҳокими

9.

Сурхондарё вилояти

"Термиз" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари

Сурхондарё вилояти ҳокими

10.

Сирдарё вилояти

"Тошкент" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари

Сирдарё вилояти ҳокими

11.

Тошкент вилояти

"Тошкент" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Тошкент вилояти филиали раҳбари

Тошкент вилояти ҳокими

12.

Фарғона вилояти

"Қўқон" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Фарғона вилояти филиали раҳбари

Фарғона вилояти ҳокими

13.

Хоразм вилояти

"Қўнғирот" ҳудудий темир йўл узели раҳбари

"Кўмир таъминот" МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари

Хоразм вилояти ҳокими




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини

етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш

бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

Ш.Х. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

У.У. Эгамбердиев

-

"Ўзэнергоинспекция" бошлиғи

Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси

В.В. Кузнецов

-

"Ўзбеккўмир" АЖ бош директори

Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.

С. Умаров

-

"Кўмир таъминот" МЧЖ директори

А.Р. Жуманазаров

-

Вазирлар Маҳкамаси департамент бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

       

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 964-сон

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф

комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"кўмирнинг улгуржи ва чакана нархлари";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 53-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорига 6-илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда) 1-илованинг 79-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 24 январдаги 52-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 45-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 13-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь





































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск