ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 й. 777-сон "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2020 й.

N 777



ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ОИД

ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 декабрдаги

777-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди "а" кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларининг 3-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорида:


а) 1-иловада:


10-банднинг олтинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 7-9-позициялари "Ахборот қаерга тақдим этилади" устунидаги ҳамда 10-позицияси "Ахборот берувчи орган (субъект)" устунидаги "Иқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 3-банди олтинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банднинг биринчи-учинчи хатбошиларидаги, 11, 12, 14-бандларидаги, 15-банднинг учинчи хатбошидаги, 16-банднинг иккинчи хатбошидаги, 17-банднинг "б" кичик бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектлари қуриш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда тақдим этадилар.".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди иккинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди бешинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:


8-бандда:

учинчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг 1-кичик бандидагиқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 21 январдаги 14-сон қарори 6-банднинг иккинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


7-банднинг учинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаларининг;";


54-банднинг бешинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорининг 8-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорининг 3-бандидагиқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги 563-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда - Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чет давлатларнинг, халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.".


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 8, 9, 14, 21, 25-бандларидаги, 28-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 33-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги, 3-банднинг биринчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 7-банддагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг I, III-VI ва IX босқичлари "Чора-тадбирлар" ва "Масъул ижрочилар" устунларидаги "Иқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 25 ва 28-бандларидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида:


1-бўлимнинг 10-бандидагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бўлимнинг 17-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори билан тасдиқланган Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2018 йил 5 январдаги 9-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорининг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 февралдаги 133-сон қарорининг 7-бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 61-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидагиқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Энергетика вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорининг 3-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 июлдаги 564-сон қарорининг 4-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилоятида ўрмон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги 568-сон қарорининг 10-банди биринчи хатбошидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарорида:


а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари рейтинги ҳар йили 1 майгача оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ва уларга тегишли сертификатлар ҳамда пул мукофотлари топширилишини таъминласин";


б) илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Комиссия таркибига, одатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилади".


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомда:


а) 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Далат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий органлари (ёки ваколатлар улар томонидан туман (шаҳар) бўғинларига чегараланади), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари кирадиган танлов комиссияси камида икки иштирокчидан ариза тушганда танлов ўтказади."


б) 1-илованинг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лавозими бўйича - туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи".


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 20-банди иккинчи хатбошидаги ва 21-банддагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 10-банди 1-кичик банди иккинчи, учинчи, ўн саккизинчи, йигирманчи хатбошиларидаги, 9-кичик банди тўққизинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи хатбошиларидаги, 15-кичик банди саккизинчи хатбошидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг "Масъуллар" устунидаги 1 ва 2-босқичларидақтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги 16-сон қарорининг 5-бандидагиқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорида:


а) 14-банднинг тўртинчи хатбошидагиқтисодиёт ва саноат вазири Б. Хўжаев" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. А.Ж. Ортиков - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари".


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловани номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС

ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ

ГУВОҲНОМА";


в) 3-иловани номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС

ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ

СЕРТИФИКАТ".


48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги 855-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошидагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) рус тилидаги матнда берилган илованинг 3.1-позициясида "Мероприятия" устунидаги "Минэкономпром (Каримов У.)" сўзлари "Минэкономразвития (Абдиназаров Б.)" сўзлари билан ҳамда "ответственные за контроль" устунидаги "Минэкономпром (Ходжаев Б.)" сўзлари "Минэкономразвития (Ортиков А.)" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармалари рўйхатининг 12-бандидаги "Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-илова 17-позициясининг "Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб талансин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорида:


а) 1-илованинг "Масъул ижрочилар" устунидаги 4 ва 16-позициялардагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


5-банддагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:

"Тадбирлар" устунининг 1-позициясидаги ҳамда "Субъектлар" устунининг 2 ва 3-позицияларидагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 декабрдаги

777-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятининг Тошлоқ шаҳарчасида "ДЭУ Текстиль Компани" тўқимачилик комбинатини ишга тушириш тўғрисида" 1997 йил 18 июндаги 311-сон қарорининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 9 сентябрдаги 387-сон қарорининг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чиноз тўқимачи ЛТД" Ўзбекистон - Япония - Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 29 январдаги 44-сон қарорининг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ойим текстиль" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 7 мартдаги 114-сон қарорининг 8-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Бестекс" қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 6 сентябрдаги 363-сон қарорининг 3-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорининг 7-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ватанимизда ишлаб чиқарилган ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 25 мартдаги 155-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарори билан тасдиқланган Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 48-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 майдаги 450-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 20 январдаги 36-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 декабрь
















































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск