ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 722-сон "Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 722




НАРХЛАРИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

ТОВАРЛАР НАРХЛАРИНИНГ (ТАРИФЛАРИНИНГ)

ШАКЛЛАНИШИ ҲАМДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда товар ва молия бозорида рақобат муҳитини таъминлаш, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турларини тубдан қисқартириш, устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектларининг фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мувофиқлаштирилиши лозим бўлган айрим қарорлари мавжуд.

Шу муносабат билан, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳалардаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, нархларни давлат томонидан тартибга солиш:

ушбу қарорга 2-иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга);

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларга);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

722-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нархлари (тарифлари) давлат томонидан

тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар

(хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари

РЎЙХАТИ


1. Турмушда истеъмол қилинадиган суюлтирилган газ, "UzGasTrade" АЖ ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмалари орқали сотиладиган табиий газ.


2. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аҳолига, бюджет ташкилотларига ва Иссиқлик электр станцияларига сотиладиган кўмир.


3. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари.


4. Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш хизматлари (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари).


5. Телевизион, радиоэшиттириш дастурларини узатиш, йўлдош алоқа орқали теле ва радиодастурларни қабул қилиб, қайта узатиш хизматлари, радиоалоқа хизматлари.


6. Грифланган пакетларни (жўнатмалар, посилкаларни) жўнатиш.


7. Маълумотларни халқаро етказиш хизматлари ва халқаро каналларнинг ижараси.


8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги "Таъминот ва логистика хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар.


9. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар (қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга ва ҳисобга олиш, савдо натижалари бўйича қимматли қоғозларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш (етказиб бериш), рўйхатга олинган битим бўйича қимматли қоғозларни ўтказиш, Қимматли қоғозлар эгалари реестрларини юритиш, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш).

          

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

722-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори)" 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)" 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига илованинг 12-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 7 мартдаги 64-сон қарорининг 6-банди ва унга 2-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига илованинг 20-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 77-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)" 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 32-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 102-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 49-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)" 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва унга 1 ва 2-иловалар ҳамда 3-илованинг 1-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 8 декабрдаги 996-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 17-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 28 ва 59-бандлари.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 98-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 244-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.

          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 январь









































































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск