Внимание!

NB! Мазкур Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 14.02.2024 й. ЎРҚ-907-сон "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 05.09.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.11.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.02.2024 й.

N ЎРҚ-907



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 5 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 24 ноябрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси


Ушбу Қонуннинг мақсади давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Давлат мулкини суд ҳужжатлари асосида реализация қилиш, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш (бундан давлат мулкий мажмуаларини (корхоналарни), бинолар ва иншоотларни, қурилиши тугалланмаган объектларни ер участкалари билан бирга хусусийлаштириш мустасно) Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунлари билан тартибга солинади.



2-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

тўғрисидаги қонунчилик


Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат мулкини хусусийлаштириш ушбу Қонун ва мулк жойлашган давлатнинг қонунчилиги инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.



3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат кўчмас мулк объектлари - давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуалар (корхоналар), бинолар ва иншоотлар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;


давлат мулкини хусусийлаштириш - давлат мулкини ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга реализация қилиш;


иштирокчи - оммавий савдоларда иштирок этувчи талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


профессионал маслаҳатчи - хусусийлаштириладиган давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига тайёрлашни ва сотишни, шунингдек у билан боғлиқ битимлар тузишни ташкил этиш мақсадида жалб қилинадиган, турли йўналишдаги маслаҳат хизматлари, шу жумладан молиявий, инвестициявий, иқтисодий ва (ёки) юридик масалалар бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик ёки жисмоний шахс (шу жумладан чет эл юридик ёки жисмоний шахси);


талабгор - хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича оммавий савдоларда иштирок этиш учун ариза берган жисмоний ёки нодавлат юридик шахс (шу жумладан чет эл юридик ёки жисмоний шахси);


харидор - ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари ёхуд унинг ваколатли шахси билан ушбу Қонунга мувофиқ давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномасини ёки биржа битимини тузган шахс ёки унинг вакили;


хўжалик жамияти - акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият.



4-модда. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг

асосий принциплари


Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

очиқлик ва шаффофлик;

ҳисобдорлик;

тенг рақобат муҳитини таъминлаш;

коррупцияга йўл қўймаслик.



5-модда. Қонунийлик принципи


Давлат мулкини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.



6-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи


Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан хусусийлаштирилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф бўлиши керак.

Давлат органлари хусусийлаштирилаётган давлат мулки ҳақидаги маълумотлардан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган усулларда эркин фойдаланиш имкониятини яратиши шарт.



7-модда. Ҳисобдорлик принципи


Ваколатли давлат органи давлат мулкини хусусийлаштириш ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир йилда камида бир марта, сўровлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот беради.

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудда муниципал мулкни хусусийлаштириш ҳолати тўғрисида бир йилда камида бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот беради.



8-модда. Тенг рақобат муҳитини таъминлаш принципи


Давлат мулкини хусусийлаштириш истагини билдирган талабгор ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштириш жараёнида бошқа талабгорлар билан тенг равишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари талабгорларга соғлом рақобат, тенглик ва уларга нисбатан холисликни таъминловчи шарт-шароитлар яратади.



9-модда. Коррупцияга йўл қўймаслик принципи


Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик қуйидагиларни таъминлаш орқали амалга оширилади:

манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган асосларни бартараф этиш;

давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида давлат органлари, жисмоний ва нодавлат юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;

давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида талабгорлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш;

давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бажариш.



10-модда. Хусусийлаштириладиган давлат

мулки объектлари


Хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари қуйидагилардан иборат:

давлат кўчмас мулк объектлари;

давлат улушлари (акциялари, улушлари);

давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари.

Давлат мулки, бундан давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки мустасно, тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилиши мумкин.



11-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш субъектлари


Ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда харидорлар давлат мулкини хусусийлаштириш субъектларидир.

Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиши қонунчиликка мувофиқ тақиқланган шахслар, шунингдек иштирок этиши инсофсиз рақобатга олиб келиши мумкин бўлган талабгорлар ва уларга нисбатан аффилланган шахслар давлат мулки хусусийлаштирилаётганда талабгор бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


12-модда. Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг давлат мулкини

хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат мулкини хусусийлаштириш чоғида давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

республика мулкини хусусийлаштириш дастурини белгиланган тартибда тасдиқлайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган давлат мулки мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан рўйхати тасдиқланадиган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида комиссия, ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.



13-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги

ваколатли давлат органининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).

Ваколатли давлат органи:

давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади;

давлат мулкини хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат мулкини хусусийлаштириш ишларини ташкил этади;

республика мулкини сотувчиси сифатида иш юритади, бунда унинг ҳудудий бошқармалари муниципал мулкнинг сотувчиси вазифаларини ҳам бажаради, шунингдек тегишинча хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаларини имзолайди;

республика мулкини хусусийлаштириш дастурини шакллантиради ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

хусусийлаштириш дастурининг ижро этилишини ташкил этади;

давлат мулкини хусусийлаштириш муддатлари ва усулларини белгилайди, зарур ҳолларда тегишли ахборотни эълон қилиш орқали уларга ўзгартиришлар киритади;

савдога қўйиладиган давлат мулкининг бошланғич нархини белгилайди, бундан сотиш усулларига асосан бошланғич нархни эълон қилмаган ҳолда уни савдога қўйиш мустасно;

қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун бошқа баҳоловчи ташкилотни жалб этади;

иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ва мезонларни давлат мулкини хусусийлаштириш усулларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди;

хусусийлаштириладиган давлат мулкининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ давлат мулкини реализация қилиш жараёнини ташкил этади, шу жумладан хусусийлаштиришнинг танланган усулидан келиб чиққан ҳолда электрон савдо майдончасининг операторини (бундан буён матнда оператор деб юритилади) жалб этади;

хусусийлаштириш жараёнларининг мониторингини тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширади;

давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиш учун профессионал маслаҳатчилар билан белгиланган тартибда шартнома тузади.

Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



14-модда. Махсус ваколатли давлат органларининг

давлат мулкини хусусийлаштириш

соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан давлат иштирокидаги алоҳида йирик корхоналарни ислоҳ қилиш вазифалари юкланган махсус ваколатли давлат органлари:

ўз фаолиятини давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликка асосан амалга оширади;

ўзларига ислоҳ қилиш учун берилган давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини хусусийлаштириш ёки ўзгача тарзда тасарруф этиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади.



3-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


15-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

дастурларини ишлаб чиқиш


Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурлари ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек жисмоний ва нодавлат юридик шахсларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурлари қуйидагилар томонидан шакллантирилади:

ваколатли давлат органи томонидан - республика мулкини хусусийлаштириш дастурлари;

ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан - муниципал мулкни хусусийлаштириш дастурлари.

Давлат мулки, шу жумладан халқаро келишувларга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳаларга кўра реализация қилинадиган давлат мулки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатли давлат органи таклифига кўра қабул қилинган ҳужжатларига асосан тўғридан-тўғри бозор қиймати бўйича хусусийлаштирилиши мумкин.

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари муниципал мулкка нисбатан қуйидагиларни шакллантиради:

ваколатли давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган давлат унитар корхоналарини, давлат муассасаларини ва хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини хусусийлаштириш дастурларини;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш дастурларини.

Тижорат банкларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акцияларини сотиш банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талаблари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурида давлат мулкини хусусийлаштиришнинг асосий мақсадлари ва вазифалари, шунингдек хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат мулкининг рўйхати назарда тутилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурига бир ёки бир нечта давлат мулки объекти киритилиши мумкин.

Ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг сўровларига асосан тегишли ташкилотлар давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш доирасида қуйидагиларни тақдим этади:

кадастр органларининг хусусийлаштириладиган давлат мулкининг тасарруф этилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тақиқлар ва чекловлар тўғрисидаги маълумотларини, шунингдек давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ўн кунлик муддатда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосасини ўн кунлик муддатда;

объект моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосасини бир ҳафталик муддатда;

аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктларининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланишнинг келгусидаги истиқболлари тўғрисида ва мазкур объектлар банд этган ҳамда улар фойдаланишидаги ер участкаларини савдога қўйишда мулк ҳуқуқи ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосасини бир ҳафталик муддатда.

Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш доирасида ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг сўровлари асосида тегишли ташкилотлар давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.



16-модда. Давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлаш


Ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари давлат мулкини хусусийлаштириш дастури асосида давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва унга тузатишлар киритади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси" давлат мулкини хусусийлаштириш шартларини, босқичларини, хусусийлаштириладиган давлат мулкини баҳолаш жараёнларини, давлат мулкини хусусийлаштириш муддатларини, давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларни ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши масъул ижрочилар учун мажбурийдир. Бунда ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"ни масъул ижрочиларга у тасдиқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборади.

Хусусийлаштирилиши тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига кўра амалга ошириладиган муниципал мулк бўйича "йўл хариталари" ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлаш ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилади.

Давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлаш давлат мулкининг таркибини аниқлашни, уни инвентаризациядан ўтказишни, баҳолашни (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишни), шу жумладан унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик жамиятини, давлат унитар корхонасини ва давлат муассасасини хусусийлаштиришга тайёрлаш мақсадида, жозибадорликни ошириш ва муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун ваколатли давлат органи ҳузурида юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда тузилган бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармасининг (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) маблағлари йўналтирилиши мумкин.

Давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлашда юридик шахснинг (давлат кўчмас мулк объектини балансда сақловчининг) раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, юридик шахснинг (давлат кўчмас мулк объектини балансда сақловчининг) раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;

кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

юридик шахснинг (давлат кўчмас мулк объектини балансда сақловчининг) раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;

корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;

хусусийлаштириладиган устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятининг, шунингдек давлат унитар корхонасининг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;

давлат мулкини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва асослилиги учун юридик шахснинг (давлат кўчмас мулк объектини балансда сақловчининг) раҳбари масъул бўлади.

Давлат кўчмас мулк объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида хусусийлаштирилганда шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг хулосаси тақдим этилади.

Ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлилигини, бошқариш самарадорлигини, активлардан оқилона фойдаланишини таҳлил қилиш асосида корхонанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширади.

Ваколатли давлат органи давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича экспертлар гуруҳини тузиши, шунингдек шартнома асосида профессионал маслаҳатчиларни жалб этиши мумкин.



17-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

дастурига киритилган давлат мулкини тасарруф

этишга нисбатан чекловлар


Хусусийлаштириладиган давлат мулкини бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш давлат мулкини хусусийлаштириш дастури қабул қилинган кундан эътиборан тақиқланади, бундан давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"да назарда тутилган ҳоллар мустасно.



18-модда. Хусусийлаштириладиган давлат

мулкини баҳолашдан ўтказиш ва унинг

бошланғич нархини белгилаш


Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархи ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади. Давлат мулкини хусусийлаштириш мустақил баҳоловчи ташкилотнинг, шу жумладан халқаро нуфузга эга бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботига асосан амалга оширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан ушбу Қонунда белгиланган давлат мулкини хусусийлаштириш усуллари доирасида мўлжал сифатида фойдаланилади. Ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари:

баҳоловчи ташкилотларни шартномага мувофиқ жалб этади;

хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархини оммавий савдоларда амалдаги бозор конъюнктурасини ва ушбу давлат мулкининг қийматига таъсир кўрсатувчи омиллар жамланмасини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан баҳолаш қийматидан фарқли бўлган, қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлар миқдорига мутаносиб қийматини белгилашга ҳақли.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказади. Бунда давлат мулкини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган шўъба корхоналари томонидан амалга оширилганда, шунингдек давлат мулки аукционга ва биржа савдоларига қўйилганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилмайди.



4-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ


19-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

усуллари ва уларни танлаш тартиби


Давлат мулкини хусусийлаштириш қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, бундан ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно:

аукцион;

танлов савдолари;

музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш;

рақобатга асосланган мулоқот;

биржа савдолари;

давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;

давлат улушларини ва давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;

давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан ижарага бериш.

Давлат мулкини хусусийлаштириш усулини танлаш ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, шу жумладан жалб этилган профессионал маслаҳатчининг тавсиясига асосан амалга оширилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш усулини танлаш давлат кўчмас мулк объектининг, давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг ёки давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятининг ўзига хос (индивидуал, тармоққа оид, ҳудудий ва бошқа) хусусиятлари, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда хусусийлаштириш мақсадлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"га давлат мулкини хусусийлаштириш усулини ўзгартириш юзасидан тегишли ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритишга ҳақли.

Давлат мулкини хусусийлаштиришда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ушбу Қонунда назарда тутилган усулларидан бири ёки бир нечтаси қўлланилиши мумкин.



20-модда. Давлат мулкини аукционда хусусийлаштириш


Аукционга давлат мулкига нисбатан муайян шартларни бажариш талаб қилинмайдиган давлат мулки (бундан давлат акциялари мустасно) қўйилади, бундан шаҳарсозлик нормалари асосидаги лойиҳа бўйича қуриш шарти билан аукционда сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари мустасно.

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ эълон қилинади.

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг матнига аукцион предметига тааллуқли бўлмаган талабни ва (ёки) иштирокчилар ўртасидаги рақобатни чекловчи талабни киритиш тақиқланади.

Аукцион ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан тузилган шартномага асосан оператор томонидан ўтказилади.

Оператор аукцион жараёнида иштирокчиларга нисбатан камситувчи ёндашувни қўллашга, хусусан, иштирокчилардан олинган махфий ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича аукцион бошланғич нархни ошириб бориш шаклида электрон онлайн-аукцион тарзида ўтказилади.

Савдога қўйилган давлат мулки учун энг юқори сотиб олиш нархини таклиф қилган савдо иштирокчиси ғолиб деб топилади. Бунда давлат мулки учун ғолиб таклиф қилган нархдан бир поғона паст нархни таклиф қилган савдо иштирокчиси захирадаги ғолиб деб топилади.

Аукционда иштирок этиш учун талабгор томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат мулкининг қуйидаги бошланғич нархларига боғлиқ равишда:

базавий ҳисоблаш миқдорининг (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) юз бараваригача - бошланғич нархнинг ўн беш фоизига тенг;

БҲМнинг юз бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан минг бараваригача - бошланғич нархнинг ўн фоизига тенг;

БҲМнинг минг бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан ўн минг бараваригача - бошланғич нархнинг беш фоизига тенг;

БҲМнинг ўн минг бараваридан юқори - бошланғич нархнинг уч фоизига тенг миқдорда иштирокчи томонидан аукционда иштирок этиш учун кафолат таъминоти сифатида закалат пули киритилиши керак.

Хабарнома эълон қилинган санадан эътиборан аукцион якунлангунига қадар иштирокчи давлат мулкини сотиб олиш бўйича аукционнинг қадамига боғланмаган ва аукцион бошлангунига қадар бошқа иштирокчиларга ошкор этилмайдиган нархга оид ўз таклифини киритиши мумкин. Бу ҳолда савдо иштирокчиси томонидан киритиладиган закалат пули у таклиф этаётган нархга нисбатан белгиланади.

Ғолиб киритган закалат пули сотиб олиш нархига киритилади, қолган савдо иштирокчилари киритган закалат пули аукцион натижалари эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида оператор томонидан қайтарилади. Захирадаги ғолибнинг закалат пули аукцион ғолиби билан олди-сотди шартномаси тузилганидан кейин уч иш куни ичида қайтарилади.

Агар аукцион ғолиби олди-сотди шартномасини аукцион натижалари бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, ғолиб киритган закалат пули қайтарилмайди ва оператор захирадаги ғолибга олди-сотди шартномасини тузишни таклиф қилади. Агар захирадаги ғолиб ҳам олди-сотди шартномасини ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, унинг закалат пули қайтарилмайди. Бу ҳолда давлат мулкини сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки такрорий аукционга қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда:

агар аукцион бошлангунига қадар аукционда иштирок этишга доир битта ҳам ариза келиб тушмаган бўлса;

агар аукционда иштирок этиш учун фақат бир нафар талабгордан ариза олинган бўлса;

савдо ғолиблари аукцион натижалари бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида давлат мулкининг олди-сотди шартномасини имзолашни рад этган тақдирда аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.

Такрорий аукцион давлат мулкининг нархини ошириб бориш шаклида ҳар ўн кунда бир марта ўтказилади.

Аукцион натижалари юзасидан баённома ғолиб томонидан операторнинг хизмат ҳақи тўланганидан кейинги иш кунидан кечиктирмай расмийлаштирилади.

Хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси аукцион натижалари бўйича баённома асосида тузилади ва электрон шаклда расмийлаштирилади.

Агар давлат мулки уч ой ичида аукционда сотилмаса, у ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ белгиланадиган янги бошланғич нарх билан такрорий аукционга қўйилиши мумкин.

Аукцион олти ой ичида бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг қарорига кўра давлат мулкини хусусийлаштиришнинг бошқа усулидан фойдаланилиши мумкин.

Аукционни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



21-модда. Давлат мулкини танлов

савдоларида хусусийлаштириш


Харидор зиммасига муайян шартлар юклатилган тақдирда, мазкур давлат мулки танлов савдоларида хусусийлаштирилади.

Танлов савдолари давлат мулкининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда савдо иштирокчилари учун ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан олдиндан белгиланган малакавий мезонларга асосан ўтказилиши мумкин.

Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан тузилган шартномага мувофиқ оператор томонидан амалга оширилади. Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича танлов савдолари электрон онлайн савдолар тарзида ўтказилади.

Танлов шартлари ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ эълон қилинади.

Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг матнига танлов предметига тааллуқли бўлмаган талабларни ва (ёки) иштирокчилар ўртасидаги рақобатни чекловчи талабларни киритиш тақиқланади.

Талабгор танлов савдоларида иштирок этиши ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича битим тузиш учун танлов шартлари ва мезонларига мувофиқ ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Талабгорнинг танловда иштирок этиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида закалат пули ушбу Қонун 20-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган миқдорларда белгиланади.

Бунда ғолиб киритган закалат пули сотиб олиш нархининг суммасига киритилади, қолган иштирокчиларга эса киритилган закалат пули танлов савдоларининг натижалари эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида оператор томонидан қайтариб берилади.

Ғолибни аниқлаш мезонлари молиявий ёки номолиявий бўлиши мумкин. Баҳолаш 100 балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Танловга оид таклифларни баҳолашда ва танлов ғолибини аниқлашда давлат мулкини сотиб олиш бўйича нарх таклифига 80 баллгача ҳамда молиявий ва номолиявий шартлар суммаси тўғрисидаги таклифга 20 баллгача берилади.

Ўзининг танловга оид таклифи энг кўп балл тўплаган иштирокчи танлов савдоларининг ғолиби деб топилади.

Икки ва ундан ортиқ талабгорга берилган баллар тенг бўлган тақдирда, сотиб олиш нархининг энг кўп суммасини таклиф этган иштирокчи танлов савдоларининг ғолиби деб эълон қилинади. Сотиб олиш нархининг суммаси ва муайян шартлар бўйича бир хил таклифлар берилган тақдирда, танлов савдоларининг шартлари ва мезонларига мувофиқ ҳужжатларни биринчи бўлиб тақдим этган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Оператор баённома расмийлаштирилган санадан эътиборан уч иш куни ичида танлов савдоларининг натижалари ва якунлари ҳақида иштирокчиларни хабардор қилади.

Қуйидаги ҳолларда давлат мулкини сотиш бўйича танлов савдолари бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва давлат мулки такрорий танлов савдоларига қўйилади:

агар танлов савдолари бошлангунига қадар танлов савдоларида иштирок этишга доир ариза келиб тушмаган бўлса;

агар танлов савдоларида иштирок этиш учун бир нафар талабгордан ариза олинган бўлса;

савдо ғолиби танлов савдоларининг натижалари бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида давлат мулкининг олди-сотди шартномасини имзолашни рад этган тақдирда.

Агар танлов ғолиби олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, у тўлаган закалат пули қайтарилмайди.

Такрорий танлов савдолари ҳар ўн кунда бир марта ўтказилади.

Агар давлат мулки уч ой ичида танлов савдоларида сотилмаса, у ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ белгиланадиган янги бошланғич нарх билан танлов савдоларига қўйилиши мумкин.

Олти ой ичида танлов савдолари бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг қарорига кўра давлат мулкини хусусийлаштиришнинг бошқа усулидан фойдаланилиши мумкин.

Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



22-модда. Музокараларга оммавий равишда таклиф

қилиш йўли билан давлат мулкини хусусийлаштириш


Музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан давлат мулкини хусусийлаштириш унинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ваколатли давлат органи томонидан ёки ваколатли давлат органининг рухсатига асосан профессионал маслаҳатчи томонидан бир неча босқичда амалга оширилади.

Ваколатли давлат органи барча манфаатдор тарафларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ иштирок этиши учун давлат мулкини сотиб олишга доир аризалар талабгорлардан қабул қилиниши тўғрисида эълон беради.

Музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш тўғрисидаги хабарнома ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ эълон қилинади. Бунда давлат мулкининг бошланғич нархи ошкор қилинмайди.

Эълонга мувофиқ келиб тушган, давлат мулкини сотиб олишга оид қизиқиш ифодаланган давлат мулкини сотиб олишга доир аризалар талабгорлардан қабул қилинади.

Ваколатли давлат органи ёки у жалб этган профессионал маслаҳатчи томонидан талабгорларга давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни тўғрисида ахборот тақдим этилади. Унда давлат мулкини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган нархга доир таклифларни бериш муддатлари, шунингдек ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган тартиб ва шартлар кўрсатилади.

Давлат мулкини сотиб олишга доир ариза берган талабгорлар билан ахборотни ошкор этмаслик тўғрисида битим имзоланади.

Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни имзолаган талабгорларга давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар билан танишиш имконияти берилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган, давлат мулкини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган нархга доир таклифлар, шунингдек талабгорнинг эълон қилинган мезонларга мувофиқлиги ваколатли давлат органи ва (ёки) профессионал маслаҳатчи томонидан ўрганилади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича талабгорларнинг кейинги босқичга ўтиши-ўтмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

Кейинги босқичга ўтган иштирокчиларга давлат мулкини хусусийлаштиришнинг мазкур жараёнига кўра давлат мулкини сотиб олиш учун мажбурий бўлган нархга доир таклифларни тақдим этиш муддатлари, тартиби ва тегишли шартлари тўғрисида ахборот ваколатли давлат органи ёки профессионал маслаҳатчи томонидан электрон ёки қоғоз шаклида юборилади.

Мазкур босқичга ўтган иштирокчиларга хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича солиққа оид, молиявий, ҳуқуқий ва экологик таҳлиллар билан танишиш имконияти берилади.

Қўшимча равишда иштирокчиларга хусусийлаштириладиган давлат мулкини кўздан кечириш, ваколатли давлат орган ва (ёки) профессионал маслаҳатчи билан, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши хусусийлаштирилаётган хўжалик жамиятининг бошқарув органи ёки давлат кўчмас мулк объектининг балансда сақловчиси билан суҳбатлар ўтказиш, шунингдек олди-сотди шартномасининг лойиҳаси билан танишиш имконияти берилади.

Мазкур босқичда иштирокчилар давлат мулкини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлган нархга доир таклифларини тақдим этади, шунингдек олди-сотди шартномасининг лойиҳаси юзасидан фикрини билдиради.

Давлат мулкини сотиб олиш юзасидан тақдим этилган мажбурий бўлган нархга доир таклифларни, шунингдек олди-сотди шартномасининг лойиҳаси бўйича таклифлар ва эътирозларни кўриб чиқиш якунлари юзасидан ваколатли давлат органи кейинги музокараларга таклиф қилинадиган иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Ваколатли давлат органи ва (ёки) профессионал маслаҳатчи музокара жараёнида иштирокчиларга нисбатан камситувчи ёндашувни қўллашга, хусусан, иштирокчилардан олинган ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас.

Музокаралар натижаларига кўра, савдо ғолиби таклиф этилган давлат мулкини сотиб олиш нархи бўйича олди-сотди шартномасининг энг мақбул шартлари асосида аниқланади.

Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ҳар бир босқичи ваколатли давлат органи ёки профессионал маслаҳатчи томонидан баённома билан расмийлаштирилади.

Давлат мулкини музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан сотиш бўйича савдолар қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб топилади:

агар музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан сотиш бошлангунига қадар иштирок этишга доир битта ҳам ариза келиб тушмаган бўлса;

фақат бир нафар иштирокчи мавжуд бўлса;

иштирокчи хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномасини ўн иш куни ичида имзолашни рад этган тақдирда.

Давлат мулкини музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан сотиш бўйича савдолар икки маротаба бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органининг қарорига кўра давлат мулкини хусусийлаштиришнинг бошқа усули қўлланилиши мумкин.

Ушбу моддада белгиланган босқичлар хусусийлаштириладиган давлат мулкининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилиши, давлат мулкини сотиш жараёнининг кетма-кетлиги ва муддатлари ўзгартирилиши ёки музокаралар тўхтатилиши мумкин.



23-модда. Давлат мулкини рақобатга асосланган

мулоқот йўли билан хусусийлаштириш


Давлат мулкини хусусийлаштиришда мазкур мулкни сотишнинг энг мақбул усулини аниқлаш учун сотиш шартлари, товар ва молия бозорларининг талаблари, инвестиция лойиҳаларининг мақсадли кўрсаткичлари аниқ бўлмаган ҳолларда, давлат мулкини сотиш рақобатга асосланган мулоқот йўли билан амалга оширилади.

Рақобатга асосланган мулоқотга таклиф қилиш тўғрисидаги хабарнома ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ эълон қилинади. Бунда давлат мулкининг бошланғич нархи ошкор қилинмайди.

Рақобатга асосланган мулоқотга таклиф қилиш тўғрисидаги хабарноманинг матнида рақобатга асосланган мулоқот предметига тааллуқли бўлмаган талаблар, шунингдек хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича талабгорларга нисбатан шартлар, мезонлар ва талаблар назарда тутилмайди.

Ваколатли давлат органи ўз таклифларини берган рақобатга асосланган мулоқот иштирокчиларининг ҳар бири билан алоҳида музокаралар ўтказади, шунингдек қўшимча равишда рақобатга асосланган мулоқотнинг барча иштирокчилари билан давлат мулкини хусусийлаштиришнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилиши мумкин.

Ваколатли давлат органи давлат мулкини рақобатга асосланган мулоқот йўли билан хусусийлаштиришнинг барча босқичларида профессионал маслаҳатчиларни жалб қилишга ҳақли.

Музокаралар жараёни ва натижалари баённома билан расмийлаштирилади.

Музокаралар жараёнида берилган таклифлар ва уларнинг натижалари асосида савдога қўйиш шартлари ва мезонлари, талабгорлар учун савдода иштирок этишга доир йўриқнома, хусусийлаштирилаётган давлат мулки олди-сотди шартномасининг лойиҳаси тайёрланади.

Ваколатли давлат органи таклифлар берган иштирокчиларга давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича мажбурий бўлган нархга доир таклифини, шунингдек, мавжуд бўлган тақдирда, давлат мулкидан фойдаланиш бўйича муайян шартларини тақдим этиш тўғрисида хабарнома юборади.

Иштирокчилар томонидан таклифларни бериш муддати рақобатга асосланган мулоқотни ўтказиш тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

Иштирокчиларга хусусийлаштириладиган давлат мулкининг солиққа оид, молиявий, ҳуқуқий ва экологик таҳлиллари билан танишиш имконияти берилади. Бу ҳолда иштирокчилар билан ахборотни ошкор этмаслик тўғрисида битим имзоланади.

Таклифларни бериш муддати тугагунига қадар иштирокчи ўзининг таклифлар мавжуд бўлган ҳужжатларида кўрсатилган шартларга асосан аввалги таклифини ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли.

Иштирокчиларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли давлат органи ва (ёки) профессионал маслаҳатчи энг яхши таклиф берган иштирокчини олдиндан белгиланган йўриқномалар ҳамда мезонларга асосан танлайди. Бунда иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади.

Ваколатли давлат органи ва (ёки) профессионал маслаҳатчи энг яхши таклифни берган иштирокчи билан музокаралар олиб боради. Музокаралар натижалари баённома билан расмийлаштирилади.

Таклифи, шу жумладан сотиб олиш нархига доир таклифи энг яхши деб топилган иштирокчи ғолиб деб топилади ва у билан хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича рақобатга асосланган мулоқот қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади:

агар рақобатга асосланган мулоқот йўли билан сотиш бошлангунига қадар иштирок этишга доир битта ҳам ариза келиб тушмаган бўлса;

фақат бир нафар иштирокчи мавжуд бўлса;

ғолиб хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномасини ўн иш куни ичида имзолашни рад этган тақдирда.

Рақобатга асосланган мулоқот икки маротаба бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, давлат мулкини хусусийлаштиришнинг бошқа усули ваколатли давлат органининг қарори билан қўлланилиши мумкин.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ваколатли давлат органи сотиш жараёнининг ушбу моддада белгиланган кетма-кетлигини ва муддатларини ўзгартириши ёки музокараларни тўхтатиши мумкин.



24-модда. Давлат акцияларини биржа савдолари

орқали хусусийлаштириш


Давлат акцияларини биржа савдолари орқали хусусийлаштириш "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ҳамда "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат акцияларини хусусийлаштиришда ваколатли давлат органи томонидан давлат акцияларини хусусийлаштиришнинг бошқа усулидан фойдаланилиши мумкин.



25-модда. Давлат улушларини ва давлат кўчмас мулк

объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига

(устав капиталларига) киритиш орқали хусусийлаштириш


Давлат улушларини ва кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига (устав капиталларига) киритиш орқали хусусийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

давлат улуши иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамиятлари таъсис этилганда;

хўжалик жамиятларининг устав фондлари (устав капиталлари) давлат улуши ҳисобидан оширилганда.

Давлат улушларини ва кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига (устав капиталларига) киритиш давлат мулкини хусусийлаштириш дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат улушларини ва кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига (устав капиталларига) киритиш баҳоловчи ташкилотнинг давлат улушлари ва давлат кўчмас мулк объектларининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида белгиланган миқдорда ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг буйруқлари билан амалга оширилади.



5-БОБ. ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИ ВА ДАВЛАТ

МУАССАСАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


26-модда. Давлат унитар корхонасини ва давлат

муассасасини хусусийлаштиришнинг умумий тартиби


Давлат унитар корхонасини ва давлат муассасасини хусусийлаштириш қуйидаги усуллардан биридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

хўжалик жамияти этиб ўзгартириш орқали давлат улушларини реализация қилиш;

мулкий мажмуа сифатида сотиш;

мулкий мажмуани хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида киритиш;

давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини келгусида хусусийлаштириш шарти билан ижарага бериш.

Давлат унитар корхонаси ва давлат муассасаси давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ хўжалик жамияти этиб ўзгартирилади.

Хўжалик жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши ушбу Қонунда белгиланган усуллардан бири билан реализация қилинади.

Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси танлов савдоларида ёки музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан мулкий мажмуа сифатида сотилади.

Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини хусусийлаштириш тўғрисидаги хабарнома ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ эълон қилинади.

Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси хусусийлаштирилганда уни ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида давлат унитар корхонасининг ёки давлат муассасасининг меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий ворислиги қонунчиликда белгиланган тартибда харидорга ўтади.

Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини хусусийлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилмаган тақдирда, ваколатли давлат органи уни қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида ташаббус билан чиқиши мумкин.

Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан хўжалик жамиятига ижарага бериш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Бунда давлат унитар корхонасининг ёки давлат муассасасининг давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнидаги келгуси фаолиятини назорат қилиш мақсадида чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, ижара муддати, фаолият соҳаси, ходимлар сони, ишлаб чиқариш (хизматлар) ҳажми ва бошқалар) синовдан ўтказиш учун "тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими жорий этилиши мумкин.

"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.



27-модда. Давлат унитар корхонасини ёки давлат

муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик

жамиятининг устав фондига (устав капиталига)

давлат улуши сифатида киритиш


Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш хўжалик жамияти бошқарув органларининг мазкур мулкни жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинганидан кейин белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ваколатли давлат органи ҳар йили мазкур хўжалик жамияти иштирокчиларига (акциядорларига) давлат акцияларининг (улушларининг) бир қисмини бозор қийматида сотиб олиш тўғрисида таклиф беради. Бунда давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин 5 йил ичида бошқа иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) улуши 51 фоиздан ортиқни ташкил этиши керак.

Иштирокчилар (акциядорлар) томонидан таклиф этилган давлат улушларини (акцияларини) сотиб олиш рад этилган тақдирда, мазкур улушлар (акциялар) давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ушбу Қонунда белгиланган усулларидан фойдаланган ҳолда хусусийлаштирилиши лозим.



6-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА

ТАЛАБЛАР


28-модда. Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг

харидорига нисбатан талаблар


Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг харидорига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилиши мумкин:

табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириш объектини тегишли ҳолатда сақлашга қаратилган муайян ишларни амалга ошириш шартлари;

фуқаро муҳофазаси, ижтимоий, табиатни муҳофаза қилиш объектларининг ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг, давлат мулкини хусусийлаштириш объекти таркибига кирмайдиган, лекин техник тавсифларига ва жойлашган ерига (кўчмас мулк объектлари) кўра, хусусийлаштириладиган давлат мулкининг ажралмас қисми ҳисобланадиган объектларнинг таъминоти;

ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (ўтиш, транспортда ташиш, чегаравий, геодезик белгиларни ва бошқа белгиларни жойлаштириш имконияти, электр узатиш, алоқа линияларини ва қувурларни, сув таъминоти, канализация ва мелиорация тизимларини таъминлашга доир мажбурият, шунингдек улардан фойдаланиш имконияти) ва қонунчиликка мувофиқ бошқа талаблар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусийлаштирилган давлат мулкини бошқа шахсларга ўтказиш кўрсатилган талабларнинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди ва ушбу талаблар кейинги харидорга ўтказилади.



29-модда. Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг

харидорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш


Давлат мулкининг харидорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш ёки уларнинг шартларини ўзгартириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

белгиланган талабларга зарурат мавжуд бўлмаганда ёки улар бекор қилинганда;

давлат мулки объектидан белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмаса.

Давлат мулкининг харидорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш ёки уларнинг шартларини ўзгартириш ушбу талабларни белгилаш ҳақида қарор қабул қилган органнинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади.



7-БОБ. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ

МУЛКИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


30-модда. Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг

олди-сотди шартномасини расмийлаштириш


Хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича:

давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномаси ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари, харидор ҳамда балансда сақловчи иштирокида, шу жумладан электрон шаклда тузилади;

давлат муассасаларининг, давлат унитар корхоналарининг, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушининг олди-сотди шартномаси ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари ва харидор ўртасида, шу жумладан электрон шаклда тузилади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаларида қуйидаги маълумотлар ва шартлар бўлиши керак:

тарафларнинг номи ва манзили;

шартномани тузиш учун асос;

сотиб олиш тўловини амалга ошириш миқдори, тартиби ва муддатлари;

тарафларнинг мажбуриятлари, шу билан бирга сотилаётган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқини сотувчидан харидорга ўтказиш, шу жумладан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни бериш шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги;

шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ва ўз вақтида бажарилмаганлиги юзасидан тарафларнинг жавобгарлиги, неустойка миқдори ҳамда уларни тўлаш шартлари;

давлат мулкини хусусийлаштиришнинг шартлари бажарилмаган ёки ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, харидор тўлаши лозим бўлган неустойка суммаси;

низоларни ҳал қилиш тартиби, шартномани бекор қилиш шартлари, қўлланиладиган ҳуқуқ, форс-мажор вазиятлар юзага келган тақдирда ҳаракатларни белгилаш ва уларни бажариш тартиби, шартноманинг тили, нусхаларнинг сони, шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш шартлари, шартноманинг кучга кириш санаси;

тарафларнинг иловалар тарзидаги кафолатлари.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида зарур бўлганда қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

тўловларни кечиктириш ва шартнома шартларини бажариш даврида харидорнинг хусусийлаштириладиган давлат мулкига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шартлари;

шартномада кўрсатилган шартлар бажарилишини тасдиқлаш тартиби ва мезонлари.

Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномаси имзоланган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармаси иштирокида қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиради ва мазкур давлат кўчмас мулк объектини харидорга топширади.

Биржа савдоларида давлат акциялари бўйича битимлар амалга оширилганда хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-шартномаси расмийлаштирилмайди, биржа битими эса олди-сотди шартномасига тенглаштирилади.



31-модда. Хусусийлаштириладиган давлат мулки учун

тўловларни амалга ошириш тартиби ва шартлари


Харидор томонидан сотиб олинаётган давлат мулки учун тўлов бир ой ичида амалга оширилади, бундан ушбу модда иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қонунчилик ҳужжатларида сотиб олинаётган давлат мулки учун узоқроқ бўлган тўлов муддати назарда тутилган бўлиши мумкин, қоида тариқасида, у хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида кўрсатилган санадан эътиборан уч йилдан кўп бўлмаслиги керак. Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида биринчи тўлов киритилгандан кейин қолган суммани тўлаш шарти ҳам назарда тутилиши керак. Бунда, агар бир ой давомида киритилган биринчи тўлов суммаси харидор томонидан сотиб олинган давлат мулки нархининг ўттиз беш фоизидан камини ташкил этса, қолган суммага Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Тўлов муддатлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, савдо санасидаги белгиланган БҲМдан келиб чиққан ҳолда сотиб олиш тўловларининг суммасига қараб қуйидаги тарзда белгиланади:

БҲМнинг уч минг бараваригача - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг уч минг бараваридан юқори, бироқ БҲМнинг олти минг бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг олти минг бараваридан юқори, бироқ БҲМнинг ўн икки минг бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан ўн икки ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг ўн икки минг бараваридан юқори, бироқ БҲМнинг ўн беш минг бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан ўн саккиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг ўн беш минг бараваридан юқори, бироқ БҲМнинг ўн саккиз минг бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан йигирма тўрт ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг ўн саккиз минг бараваридан юқори, бироқ БҲМнинг йигирма минг бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан ўттиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг йигирма минг бараваридан юқори бўлганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан эътиборан ўттиз олти ойдан кўп бўлмаган муддатда.

Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилаётган давлат мулки қийматининг камида ўттиз беш фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни бир ой ичида амалга оширган харидор қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ушбу давлат мулкини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини олади. Бунда харидор тўловларнинг қолган қисми учун тегишли суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмасликка оид суғурта полисини ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи банк кафолатини келгуси тўловлар таъминоти сифатида тақдим этади. Бошқа ҳолларда давлат мулкини мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар кредит бўйича таъминот сифатида гаровга қўйишга йўл қўйилмайди.



32-модда. Хусусийлаштирилган давлат мулкига

бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби


Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан кейин, шу жумладан пенянинг (мавжуд бўлганда) бутун суммаси тўланганда тўлов тўлиқ ҳажмда келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида харидорга давлат хизматлари марказлари орқали ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали воситасида QR-код қўйилган ҳолда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

давлат кўчмас мулк объектларини, давлат муассасаларини, давлат унитар корхоналарини ва давлат улушларини хусусийлаштириш чоғида ушбу Қонуннинг иловасига биноан белгиланган шакл бўйича ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган давлат ордери;

давлатга тегишли акциялар сотилганда "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" акциядорлик жамияти томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма.

Хусусийлаштирилган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи ушбу Қонуннинг иловасига мувофиқ шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ёки депо ҳисобварағидан кўчирма олинганидан кейин харидорга ўтади. Бунда мазкур объект билан бирга харидорга объект эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ўтади, бундан "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат мулкини хусусийлаштириш субъектлари бўлмаган шахслар мустасно.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар давлат мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисида қайдлар киритилади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.



33-модда. Давлат мулкини хусусийлаштиришдан

тушадиган маблағлар


Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармада жамланади.

Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг асосий параметрлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун билан тасдиқланади. Жорий молия йилининг якуни бўйича маблағлар қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.

Жамғармага келиб тушадиган маблағларнинг манбалари, уларни бошқариш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади.



34-модда. Хусусийлаштириладиган давлат

мулкининг олди-сотди шартномаси шартларини

харидор томонидан бажармаслик ва лозим

даражада бажармаслик оқибатлари


Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, тарафлар қонунчиликка ва хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ жавобгар бўлади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар харидор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари харидорга сотиб олиш тўловларини тўлаш муддатларига риоя этилмаётганлиги ва (ёки) давлат мулкини хусусийлаштиришнинг шартларини белгиланган муддатларда бажариш ҳамда хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ ахборот тақдим этиш тўғрисида ёзма талаб (хабарнома) юбориши шарт.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиация тартиб-таомилларини ўтказиш чораларини кўришга ҳақли.

Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси шартларининг харидор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар бўйича даъво муддати уч йилни ташкил этади.

Харидор хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, ваколатли давлат органига хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида белгиланган миқдорда неустойка тўлаши шарт.



8-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

СОҲАСИДА ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


35-модда. Давлат мулкини хусусийлаштиришда очиқлик


Давлат мулкини хусусийлаштириш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаларининг, жалб қилинган савдолар ташкилотчисининг ҳамда инвестиция воситачисининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ваколатли давлат органи давлат мулкини хусусийлаштириш дастури тўғрисидаги ахборотни ушбу дастур тасдиқланган ёки унга ўзгартиришлар киритилганидан кейин ўн кун ичида ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиши шарт. Хусусийлаштириладиган давлат мулки тўғрисидаги ахборот (хабарнома) савдолар бошланадиган санага ёки кўрсатилган давлат мулкига оид аризаларни қабул қилиш санаси тугашига қадар камида ўттиз кун олдин ваколатли давлат органининг, савдолар ташкилотчисининг, инвестиция воситачисининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Хусусийлаштириладиган давлат мулки тўғрисидаги ахборот (хабарнома) марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши мумкин.

Давлат мулкини сотишга тайёрлаш ва сотишни ташкил этиш жараёнига жалб этилган профессионал маслаҳатчилар тўғрисидаги ахборот уч иш куни ичида ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак.

Савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланадиган, хусусийлаштириладиган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар (давлат мулкининг турига, ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланадиган фаолият йўналишига, шунингдек соҳаларига, корхонанинг молиявий кўрсаткичларига, ер участкасининг майдонига, бинолар ва иншоотларнинг майдонига, техник ҳолатига, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлигига қараб ва ҳоказо), савдолар ўтказиладиган сана, савдоларнинг предмети ва уларни ўтказиш тартиби, савдоларда иштирок этиш учун аризани расмийлаштириш тартиби, давлат мулки хусусийлаштирилишида талабгорлар учун белгиланган мезонлар, шунингдек, агар назарда тутилган бўлса, бошланғич нарх ҳақидаги маълумотлар ҳамда бошқа шартлар бўлиши керак.

Савдоларнинг натижалари тўғрисидаги ахборот (шу жумладан харидор тўғрисидаги ахборот: жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахс учун - номи, давлат мулкини сотиб олиш нархи ва битимнинг бошқа муҳим шартлари) ваколатли давлат органи, савдолар ташкилотчиси ва инвестиция воситачиси томонидан битим тузилган санадан эътиборан уч иш куни ичида оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабар аввал эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида, шунингдек расмий веб-сайтларда эълон қилиниши керак.

Бунда харидор ва хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишда харидор билан тузилган ахборотни ошкор қилмаслик ҳақидаги шартнома шартларига риоя этилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш дастури бажарилишининг бориши, шу жумладан давлат мулкини сотиш усуллари, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган пул маблағлари, битимларнинг муҳим шартлари ҳақидаги ҳисоботлар ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар чоракда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш натижалари ҳамда ҳар бир давлат мулки бўйича сотиш жараёнларининг бориши тўғрисидаги ҳисобот ваколатли давлат органининг ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаларининг расмий веб-сайтида ўн кунлик муддатда эълон қилиниши керак.



36-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

тўғрисидаги ҳисоботни ошкор қилиш


Ваколатли давлат органи ҳар йили 1 апрелга қадар ўтган йил учун давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги йиғма ҳисоботни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади. Унда ўтган йил учун давлат мулкини хусусийлаштириш натижалари, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган пул маблағлари, шунингдек жорий йилдаги, шу жумладан яқин келажакка мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар, давлат мулкини хусусийлаштириш соҳалари ва йўналишлари тўғрисидаги ахборот акс эттирилиши керак.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37-модда. Хусусийлаштириш жараёнларининг

мониторингини ўтказиш


Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, сотиб олиш нархининг тўлови, хусусийлаштириладиган давлат мулки олди-сотди шартномасининг шартлари харидор томонидан бажарилиши устидан назорат олди-сотди шартномасига мувофиқ ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Мажбуриятларнинг харидор томонидан бажарилиши юзасидан мониторинг харидор шартларни тўлиқ бажаргунига қадар амалга оширилади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан мониторинг ўтказиш мақсадида ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари:

давлат мулкини хусусийлаштириш шартлари хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда бажарилиши мониторингини амалга оширади;

хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномалари бажарилмаганлиги сабаблари ҳақидаги ахборотни харидордан сўраб олади;

хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаларида кўрсатилган шартлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ушбу шартномаларда назарда тутилган чораларни кўради.



38-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш

соҳасидаги халқаро ҳамкорлик


Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.



39-модда. Хусусийлаштирилган давлат мулкининг

кафолатлари ва ҳимоя қилиниши


Хусусийлаштириш жараёнида юзага келган хусусий мулк дахлсиздир.

Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Собиқ мулкдорларнинг ҳуқуқлари суд томонидан тикланган тақдирда, ушбу Қонун талабларига мувофиқ хусусийлаштирилган, суднинг ҳукмига, ҳал қилув қарорига (қарорига) асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда ўтказилган жисмоний ва юридик шахснинг мулкини натура шаклида қайтаришга йўл қўйилмайди, мазкур мулкнинг бозор қиймати эса жамғарманинг бошқа давлат мулкини сотишдан келиб тушган маблағлари ҳисобидан қопланади.



40-модда. Низоларни ҳал этиш


Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



41-модда. Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги

қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик


Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



42-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим

қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш,

шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини

йўқотган деб топиш


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги ЎРҚ-728-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 11, 1060-модда, N 6, 577-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:


19-модданинг иккинчи хатбошисидаги "электрон онлайн-аукционга" деган сўзлар "қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий савдоларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-модданинг иккинчи қисми "электрон онлайн-аукционга" деган сўзлардан кейин "ёки бошқа оммавий савдоларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартда қабул қилинган "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги ЎРҚ-821-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, N 3, 183-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги "(аукционлар, танловлар ёки музокараларга оммавий таклиф этиш йўли билан)" деган сўзлар "(аукционлар, танловлар, музокараларга оммавий таклиф этиш йўли билан ва бошқалар) ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 426-ХII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 44-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 852-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 236-модда);


4) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2022-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда) X бўлими;


5) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 118-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда) XI бўлими;


6) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 549-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда) III бўлими;


7) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 729-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 20-модда) I бўлими;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 8-модда) II бўлими;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 3 апрелда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги ЎРҚ-27-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда) 1-моддаси;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 337-модда) 1-моддаси;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-281-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 97-модда);


12) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-345-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 336-модда) 1-моддаси;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 1, 2-модда) 1-моддаси;


14) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 12, 383-модда) 3-моддаси;


15) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) 3-моддаси;


16) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган "Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 1, 1-модда) 2-моддаси;


17) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда) 3-моддаси;


18) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралда қабул қилинган "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-522-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 47-модда) 3-моддаси;


19) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-559-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 8, 470-модда) 1-моддаси;


20) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 880-модда) 1-моддаси;


21) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрда қабул қилинган "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-597-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 891-модда) 1-моддаси;


22) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда) 28-моддасининг 1-банди;


23) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 11-моддаси;


24) Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-770-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, N 5, 464-модда) 2-моддаси.



43-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



44-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши у кучга киргунига қадар давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги хабарномалар жойлаштирилган ёки хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳақидаги таклифлар (оферталар) юборилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси Қонунига

ИЛОВА



ТИТУЛ ВАРАҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

        

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ МУЛКИГА (КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИ, КОРХОНА,

МУАССАСА ВА ЮРИДИК ШАХСНИНГ УСТАВ ФОНДИДАГИ

(УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ) ДАВЛАТ УЛУШИ) МУЛК

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ

       

(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

_ _ _ _ _ _ _ _ _ __ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _



ОРДЕРНИНГ БИРИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ



МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N ______________


Мулкдорнинг номи



(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)

     


га

       

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


     

Паспорт серияси ____ рақами _________ ким томонидан ва қачон

        

берилган



(жисмоний шахслар учун)

        


       

ЖШШИР


СТИР



(жисмоний шахслар учун)


(нодавлат юридик шахслар учун)

        


(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

           


қийматидаги

        


(хусусийлаштирилган давлат мулки номи ва (ёки) улушнинг миқдори (фоизда))

     


га мулк ҳуқуқи берилди.

        

Ушбу ордер



(ушбу ордерни берган давлат органиниг номи)

        


га асосан берилди.

(ордерни бериш асоси)


         

Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана


         

Агентлик директори (директор ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиғи)


_________________________________________

_________________________________________


  




QR-код


(Ф.И.Ш.)








  

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _



ОРДЕРНИНГ ИККИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ



Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақидаги қайдлар

         


(фақат ордер берган давлат органи томонидан киритилади)

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 15 февраль



































































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск