ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт вазирининг 20.02.2024 й. 2-мҳ-сон "Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.02.2024 й. 3499-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.02.2024 й.

N 3499




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

20.02.2024 й.

N 2-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Спорт

вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомнинг 13, 23 ва 28-бандларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 9 октябрдаги 11-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2939, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2939/0165-сон) билан тасдиқланган Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2942/0182-сон) билан тасдиқланган Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 12-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) илова изоҳининг тўртинчи хатбошисидаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2954/0389-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига (бундан буён матнда Спорт вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 11, 12, 14 ва 16-бандлардаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 13-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" ва "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Спорт вазирлигининг" ва "Спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/3065/1849-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги н изомнинг 2-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 сентябрдаги 14-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3084, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3084/2145-сон) билан тасдиқланган Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси" деган сўзлар "Спорт вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 24-банддаги "ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси" деган сўзлар "спорт бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3108, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3108/2394-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмининг изоҳ қисми бешинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 августдаги 5-мҳ-сон "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғида (рўйхат рақами 3454, 2023 йил 25 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/3454/0665-сон):


а) номи ва 1-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) иловада:


номидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


изоҳлар қисмининг 2-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғида (рўйхат рақами 3479, 2023 йил 4 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 10/23/3479/0921-сон):


а) номи ва 1-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) низомда:


номидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


муқаддимадаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спорт вазири" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


низомга иловада:


илова белгиcидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


номидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 февраль























































Время: 0.2426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск