ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПФ-79-сон "Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.05.2024 й.

N ПФ-79



ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ,

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ

ҲАМДА АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАЛАРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини назорат қилишда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бунда саноат тармоқларини модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш билан бир қаторда ушбу соҳаларда давлат бошқаруви ва назорати тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳаларни тартибга солишнинг илғор механизмларини жорий этиш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг:

а) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини (кейинги ўринларда - Қўмита);

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини (кейинги ўринларда - Инспекция);

б) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Toғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўмита, Агентлик ва Инспекция фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қўмита ва Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат

қилиш инспекцияси функциялари ва штат

бирликларини тақсимлаш тартиби


Т/р

Функциялар


Штат бирлиги

(та)


Функциялар ва штат

бирликлари ўтказилаётган

ваколатли органлар


1.

Темир йўл транспортида хавфли юкларни ташиш ва сақлаш хавфсизлиги йўналиши


1

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш, нефть-газ соҳасида магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги йўналиши


14

АЁҚШ, АГҚШ, АГТКШ назорати йўналиши


9

Кимёвий-бактериологик қуролни тақиқлаш йўналиши


1

Кимё, нефть-кимё хавфсизлиги ва технологик хавфсизлик йўналиши


10

Радиация ва ядро хавфсизлиги йўналиши


17

Истироҳат боғлари фаолиятини назорат қилиш йўналиши


9

Донни сақлашда саноат хавфсизлиги назорати йўналиши


6

Кўтариш иншоотлари, кран назорати йўналиши


13

Лифтлардан фойдаланишни назорат қилиш йўналиши


10

Буғ қозонлари, босим остида ишловчи сиғимларни путур етказмаган ҳолда назорат қилиш йўналиши


10

Марказий аппарат


10

Жами бошқарув ходимлари сони


110

2.

Тоғ-кон ва геология йўналиши


35

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси


Нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш йўналиши


7

Кончилик ва кон портлатиш ишлари хавфсизлиги йўналиши


20

Металлургия йўналиши


4

Ер ости сувлари назорати йўналиши


1

Марказий аппарат


9

Жами бошқарув ходимлари сони


76





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5484-сон Фармонида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Атом энергияси агентлиги" сўзларига алмаштирилсин;


б) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Ўзатом" агентлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар таркибига киритилган Илмий-техник ва эксперт кенгаши ташкил этилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-иловада:


6-позициянинг "Назорат қилувчи орган" устунидаги "Саноатгеоконтехназорат" ДИ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позициянинг "Назорат қилувчи орган" устунидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


27, 28 ва 29-позицияларидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5646-сон Фармонида:


а) 3-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6240-сон Фармони 14-бандининг бешинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. Гулямов" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6252-сон Фармонида:


3-илованинг 12-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг 51-позицияси "Маълумотларни тақдим этадиган ташкилотлар" устунидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 1-иловада:

"8. Энергетика вазирлиги" бўлимида:

"шу жумладан вазир ўринбосарлари сони" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "4" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;


1-позиция чиқариб ташлансин;


2-позиция 1-позиция деб ҳисоблансин;


"9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" бўлимининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳас ини назорат қилиш инспекцияси


76

76



шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


2

2


";


қуйидаги мазмундаги "26. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" бўлими билан тўлдирилсин:

"

26. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси




Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


110

110



шу жумладан раис ўринбосарлари сони


2

2


";


қуйидаги мазмундаги "27. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" бўлими билан тўлдирилсин:

"

27. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги




Атом энергияси агентлиги


49

49



шу жумладан директор ўринбосарлари сони


2

2


";


"Изоҳлар" қисмида:


7-банд чиқариб ташлансин;


8-банд 7-банд деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


8-банднинг 8.1.-кичик банди чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 29-банд билан тўлдирилсин:

"29. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси";


қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:

"30. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги";


изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жами - 70 та, шундан:

вазирликлар - 21 та;

қўмиталар - 13 та, шу жумладан алоҳида мақомга эга мустақил қўмиталар - 3 та;

агентликлар - 25 та, шу жумладан алоҳида мақомга эга мустақил агентликлар - 5 та;

инспекциялар - 11 та.

*) Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-116-сон Фармонида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, геология-қидирув ишлари бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда фойдали қазилмалар хом ашё базасини кенгайтириш ихтисослашувидан келиб чиқиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар, шунингдек, "Янги кон" масъулияти чекланган жамияти билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) оид ўзаро шартномалар, қийматидан қатъи назар, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри тузилади.

Бунда:

"Ўзбек геология қидирув" АЖ - фойдали қазилмаларнинг комплекс геология-қидирув ишлари (хизматлари);

"Ўзбекгеофизика" АЖ - углеводород хом ашёсининг комплекс геология-қидирув ва сейсмоқидирув ишлари (хизматлари);

"Китоб геология табиат миллий боғи" ДМ - комплекс геологик тадқиқотлар ва стратиграфия ишлари (хизматлари);

"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ - геологик маълумотлар фонди, фойдали қазилмалар баланси, кон ва истиқболли майдонлар кадастри тематик ишлари (хизматлари), геологик лойиҳалар экспертизаси ишлари (хизматлари) бўйича ягона етказиб берувчи ҳисобланади ҳамда ушбу тизим ташкилотлари томонидан геология-қидирув ишларининг (хизматларининг) айрим турлари бўйича аутсорсинг асосида пудрат ташкилотлари жалб қилинади".


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











  

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

  



























































































"Ўзбекгидрогеология" ДМ



"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ


Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси



"Навоийуран" ДК






































"Ўзбек геология қидирув" АЖ



"Геология фанлар университети" ДМ


"Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" ДМ



"Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси" ДМ




















































"Минерал ресурслар институти" ДМ

"Геология ва геофизика институти" ДМ

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ

"Нефть ва газ конлари геологияси ва қидирув институти" ДМ

"Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти" ДМ

"Геология музейи" ДМ

"Китоб геология табиат миллий боғи" ДМ


Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий тадқиқот технологик университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали*



"Навоий КМК" АЖ*


"Ўзбекгеофизика" АЖ






























"Олмалиқ КМК" АЖ*























































"Ўзметкомбинат" АЖ*





























"Ўзбеккўмир" АЖ*





















"Тошкент металлургия заводи" МЧЖ ҚК*





























"Шарғункўмир" АЖ*






















*) Ушбу ташкилотлар фаолияти Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштирилиб борилади";


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "2018 - 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2912-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда маҳаллий қозонхоналар, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимлари ўрнатилиши ва фойдаланишга қабул қилиниши устидан доимий назоратни таъминласин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2924-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Определить Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров Республики Узбекистан уполномоченным органом, ответственным за реализацию указанного международного договора".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3078-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-бандидаги "Государственную инспекцию по надзору за геологическим изучением недр, безопасным ведением работ в промышленности, горном деле и коммунально-бытовом секторе" сўзлари "Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3286-сон қарорида:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг ушбу қарор талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин";


б) 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими";


12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3368-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уларга тааллуқли қисмида юқорида кўрсатилган халқаро шартноманинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3870-сон қарорида:


а) номи, 1-банд ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 3-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 14-банддаги тегишли келишикдаги "бош директор" сўзлари тегишли келишикдаги "директор" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банддаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг" сўзларига алмаштирилсин;


г) 1-илованинг номидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги "Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3875-сон қарорида:


а) 9-банднинг "б" кичик бандидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд "г" кичик бандининг иккинчи хатбошиси, 11-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги ПҚ-3951-сон қарорининг 2-бандидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4078-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисидаги "80 фоизи" сўзлари "50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташкилий тузилмасидан "Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" блоки чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги "2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикада атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4165-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


5-бобнинг 9-бандидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бобнинг биринчи параграфи 13-банди "д" кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4492-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" ва "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари тегишлича "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" ҳамда "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банддаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзатом" агентлигининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг 3-боби иккинчи параграфининг "а" кичик бандидаги "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзатом" атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 24-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

24.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик




Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти




Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция


".

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарори билан тасдиқланган Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 2-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (О. Насритдинходжаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 майдаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-260-сон қарорининг 2-бандидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" ва "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишлича "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" ва "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сон қарори билан тасдиқланган "Навоийуран" давлат корхонасини ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 20-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш. Алимов)" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (О. Насритдинходжаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 ноябрдаги "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорида:


а) 5-банд, 9-банднинг "а" кичик банди ва "е" кичик бандининг биринчи хатбошиси ҳамда 12-банддаги тегишли келишикдаги "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари тегишли келишикдаги "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:

"ТГСХНҚИ" ва "ТГСХНҚИ ҲБ" қисқартмалари тегишлича "СРЯХҚ" ва "СРЯХҚ ҲБ" қисқартмалари билан алмаштирилсин;

"Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" ва "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси" сўзлари тегишлича "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" ва "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-8-сон қарорига 2-илова қуйидаги мазмундаги 98-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

98-1.

Фойдали қазилмаларни қазиб олишда фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот


Ер қаъридан фойдаланувчилар


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ


Чораклик


".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПФ-79-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5594-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илова 25-бандининг иккинчи хатбошиси, 56-бандининг учинчи хатбошиси, 71-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 72 ва 100-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6146-сон Фармонига илованинг 62-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3-сон Фармонига илованинг 42-банди "а" кичик банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги ПФ-53-сон Фармони.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4058-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май























































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск