Внимание!

NB! Мазкур Карор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2024 й. 337-сон "Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2024 й.

N 337




ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДА ТАРИФ

СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-166-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобга олинган ҳолда, жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган ҳисоб-китоб тарифини назарда тутувчи ҳамда тармоққа хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида электр энергияси ва табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби 4-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 июндаги

337-сон қарорига

1-ИЛОВА



2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси

ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг

асосий йўналишлари


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур ҳужжат 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг (кейинги ўринларда - тариф сиёсати) асосий йўналишлари электр энергияси ва табиий газ учун нархни шакллантиришни тартибга солишнинг давлат сиёсатини амалга оширишнинг амалий механизмини белгилайди.


2. Қуйидагилар тариф сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;

тарифларни белгилашда такрорий субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш;

республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш.


3. Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидаги принципларга асосланади:

электр энергияси ҳамда табиий газ учун тарифлар операцион ва капитал харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олинган ҳолда, уни ишлаб чиқариш, узатиш ва бошқа тизим хизматлари, тақсимлаш ва сотиш бўйича асосланган харажатлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади;

электр энергиясининг ягона ва табиий газнинг марказий харидори электр энергияси ва табиий газни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (кейинги ўринларда - тартибга солувчи орган) томонидан белгиланган тарифлар бўйича сотиб олади ҳамда сотади;

аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.



2-БОБ. ТАРИФ СИЁСАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар тариф сиёсатининг вазифалари ҳисобланади:

ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатларини мувозанатлаш;

инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;

рақобатни ривожлантириш ва ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаш самарадорлигини ошириш, электр ва табиий газ таъминоти сифатини ошириш ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари учун тарифни белгилашда мавжуд такрорий субсидиялашдан босқичма-босқич воз кечиш ҳамда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларига тарифлар ошишининг таъсирини камайтириш;

тарифли тартибга солишнинг шаффофлиги, изчиллиги ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини таъминлаш ҳамда тартибга солиш таваккалчиликларининг таъсирини камайтириш;

қулай инвестиция муҳитини яратиш (инвесторларга узоқ муддатли режалаштириш имконини бериш) мақсадида электр энергияси ва табиий газ учун тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини жорий қилиш;

истеъмолчиларга маслаҳатлар беришга кўмаклашиш ва уларни тариф бўйича қабул қилинадиган қарорлар ҳақида хабардор қилиш.



3-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДА НАРХНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


5. Тарифларни шакллантириш қуйидаги принципларга асосланади:

оммабоплик - тариф самарали ва оқилона фойдалиликни назарда тутиши лозим, яъни тариф энг кам харажатли вариантларга асосланиши ва самарасизликни истисно қилиш даркор;

ахборотнинг очиқлиги - тарифлар ва тарифларни асословчи харажатлар тўғрисидаги ахборот манфаатдор тарафлар учун очиқ бўлиши лозим;

тариф белгилашнинг изчиллиги ва олдиндан тахмин қилиш имконияти - тарифлар изчил (календаръ йилига ёки узоқ муддатга) белгиланиши лозим ва уларнинг оширилиши ёки пасайтирилиши асослантирилган ва энергетика тизими ташкилотлари ҳамда электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари учун тушунарли бўлиши лозим;

камситмайдиган ёндашув - тарифлар объектив ва адолатли бўлиши лозим;

шаффофлик ва алоҳидалик - тарифларни шакллантиришда харажатларни тўлиқ ёритиш. Харажатлар ҳар бир тартибга солинадиган фаолият бўйича алоҳида-алоҳида ажратилиши лозим. Тарифлар тушуниш ва қўллаш учун содда бўлиши зарур;

тарифларнинг ўзгарувчанлиги - тарифлар тасдиқлашда умум қабул қилинган макроиқтисодий кўрсаткичлар (инфляция, истеъмол нархлари индекси даражаси) ҳисобга олинган ҳолда тузатилиши лозим;

мустақиллик - тарифлар тартибга солувчи орган томонидан белгиланади ва асосланмаган сиёсий таъсирга дучор бўлмайди;

самарадорлик ва натижадорлик - тарифлар ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини доимий оширишга қаратилади;

ҳисобдорлик - нархни шакллантириш соҳасида содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида хабардор қилиш ва қабул қилинган қарорларни муҳокама қилиш мақсадида ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотлари ва тартибга солувчи органи томонидан тегишли ҳисоботларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим қилиш;

харажатларни тушум билан қоплаш - тарифлардан тушум электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш бўйича тўлиқ қийматни (шу жумладан таваккалчилик ёки фойда билан боғлиқ мантиқий тузатишлар) ўзида акс эттириши ва қисқа, ўрта ва узоқ муддатли келажакда тармоқнинг иқтисодий ривожланишини, барқарорлигини таъминлаши лозим;

самарали фойдаланиш - тарифлар иқтисодий самарадорлик нуқтаи назардан умумий талаб ва таклифни қўллаб қувватлаши ҳамда электр энергияси ва табиий газдан барқарор, самарали ва амалда фойдаланишни рағбатлантириши учун шакллантирилиши зарур;

татбиқ қилишнинг паст қиймати - капитал харажатлар ва операцион харажатлар камайтирилиши керак;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш - тарифлар даражаси ва тузилмаси республика ижтимоий сиёсатини ҳисобга олиши зарур;

экологик жавобгарлик - электр энергияси ва табиий газни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш барқарор асосда амалга оширилиши ва атроф-муҳитга таъсирни ҳисобга олиш лозим;

ишлаб чиқариш қувватларининг етарлилиги - миллий ресурсларни режалаштиришга мувофиқ кам харажатлар билан ресурсларни ишлаб чиқиш ҳисобига кенгайтириш;

давлат субсидиясидан воз кечиш - саноат доимий давлат субсидияларисиз молиявий барқарорликка эришиши ва уни сақлаши лозим.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 июндаги

337-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро

тариф комиссиясининг

ТАРКИБИ

       

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, комиссия раиси


2. Ш.Х. Ходжаев

-

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раҳбари, комиссия раиси ўринбосари


3. Б.Р. Маматкаримов

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


4. Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


5. И.А. Абдугафаров

-

транспорт вазири ўринбосари


6. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


7. Лавозимига кўра

-

рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси


8. Х.Б. Мустафаев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 июндаги

337-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 декабрдаги 964-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 57-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 600 ва 741-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон ва "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорлари)" 2022 йил 7 июлдаги 372-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорининг 5-иловаси.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сон қарори иловасининг 3-банди.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 июнь


















































































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск