ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2024 й. 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2024 й.

N 370



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ ВА

УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ЙЎЛГА

ҚЎЙИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш ва уларни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 27 февралдаги ПФ-41-сон Фармони билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги ва "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари қабул қилиниши муносабати билан соҳа фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларни мазкур қонунларга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини самарали ташкил этишни таъминлаш ҳамда ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги ва "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқлаштириш ва комплекс тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) тузилмаси, Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг вазифа ва функциялари;

Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби;

Агентлик фаолиятини ташкил этиш, унинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби;

Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) асосий вазифалари ва функциялари;

Инспекция ва давлат инспекторларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;

Инспекция фаолиятини ташкил этиш, унинг бошқа органлар билан ўзаро хамкорлиги;

Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларига оид ҳужжатларида қўлланилган тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича давлат назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш;

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларига оид қонуности ҳужжатларни тизимлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 июлдаги

370-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:


а) 1-бандда:

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти" сўзлари "агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда "стандартлар ва ўлчов" сўзлари "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) иловада:


номидаги "стандартлар ва ўлчов" сўзлари "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштириш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Техник тартибга солиш агентлиги), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар";


2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, давлат корхоналари ва бошқа ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар дейилади), шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан стандартлар ва метрологик қоидаларнинг, ўлчаш бирлигининг ўз вақтида жорий этилишини ҳамда уларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчаш воситаларининг илмий-техник даражаларини таҳлил қилишдан ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотнинг техник даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ҳамда техника ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади."

учинчи хатбошидаги "хизматлар ва, шунингдек" сўзлари "хизматлар, шунингдек" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эталонлар, ўлчаш воситалари, модда ва материалларнинг таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчаш тизимлари, ўлчашларни бажариш услубиётлари, ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ҳамда сотиш чоғидаги миқдори ҳамда метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати объектлари ҳисобланади";

олтинчи хатбошидаги "мажбурий" сўзи чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори, унинг биринчи ўринбосари ва Техник тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти лавозимларига кўра айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса - тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, мансабдор шахслар лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари ҳисобланадилар.";

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги "ўлчов" сўзи "ўлчаш" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошидаги "Қурилиш вазирлиги" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўлчов" сўзи "ўлчаш" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) белгиланган катталиклар бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчаш воситаларининг ҳолатини, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, текшириш ва қўллаш шароитларини, ўз вақтида эскирган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш ва янгисига алмаштиришни текширадилар";

"з", "о" ва "р" кичик бандлардаги "ўлчов" сўзи "ўлчаш" сўзи билан алмаштирилсин;

"л" кичик банддаги "ўлчовларни бажариш услубларининг" сўзлари "ўлчашларни бажариш услубиётларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"н" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), уни сақлаш, транспортда ташиш ва утилизация қилиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

хўжалик фаолияти субъекти текширишдан бўйин товлаган тақдирда, маҳсулотни реализация қилишни тақиқлаш";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;

давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни хўжалик фаолияти субъектидан олиш;

давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларини жалб этиш;

маҳсулот намуналарини ва нусхаларини уларнинг стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун олишни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш, бунда сарфланган намуналарнинг қиймати ҳамда синашни (таҳлилларни, ўлчашни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимлари жумласига киритилади;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу банднинг биринчи - еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга";

ўн тўртинчи хатбошидаги "ўлчов" сўзи "ўлчаш" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;

стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва мазкур юридик шахслар томонидан жарима бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш;

текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни сотишни тақиқлаш;

ўн бешинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


5-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати органлари амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишга ва уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юкланган функцияларни амалга оширишда, стандартларга ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда идоравий манфаатларнинг ҳар қандай кўринишлари олдини олишга даъват этилгандир.

Давлат инспекторлари қонунчилик билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, давлат ёки тижорат сирини ошкор этганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Стандарт ва ўлчаш воситалари устидан назорат органлари ўз ишини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширади, бунда Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолияти субъектларини текширишда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади";


қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

"10. Стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун жарима суммасининг эллик фоизи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

"

15.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма


Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандарт-лаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималар


50

";

      

б) 2-илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорида:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида";


б) муқаддимадаги "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банднинг биринчи хатбошиси "институти" сўзидан кейин "(кейинги ўринларда - Институт )" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 1-банднинг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Институтнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг сони 10 нафар этиб, хўжалик фаолиятидан молиялаштириладиган ходимлар сони эса ўрнатилган тартибда белгилансин";


е) 1-иловада:


1-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Институт стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади;


3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда "Ўзбекистон илмий - синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг ялпи фойдасидан тўланадиган 20 фоиз маблағлар Институт ходимларининг ойлик иш ҳақи, унга тенглаштирилган ва рағбатлантириш тўловларига, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар ва устамаларга йўналтирилади.

Институт ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 1,8 баравари миқдоридаги коэффициентни қўлланган ҳолда белгиланади.

Бунда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 0,8 баравари миқдоридан оширилган қисми Стандартлар институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади";


6-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

тўлиқ номи - "O`zbekiston standartlar instituti" davlat muassasasi";

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

тўлиқ номи - "State institution "Uzbek Institute of Standards";

"в" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

тўлиқ номи - "Государственное учреждение "Узбекский институт стандартов";


8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш";

қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалаш;

хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини амалга ошириш";


9-бандда:

"а" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида";

бешинчи хатбошидаги "давлат стандартларини" сўзлари "миллий стандартларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш соҳасида:

хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида ишлаб чиқади, экспертизадан ўтказади ва реализация қилади;

миллий стандартларни тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади, уларни бекор қилиш ҳақида, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;

маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;

техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;

стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичи (каталог)ни тайёрлайди;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиши имкониятини беради;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;

маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ каталоглаштирилган рўйхат асосида маҳсулотларни каталоглаштиради;

халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини республикада тарқатиш;

стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талабларининг бажарилишини таъминлайди;

стандартлаштириш тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратади;

халқаро стандартлаштириш ташкилоти ҳамда чет давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан тузилган шартнома ва келишувлар асосида стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш тизимини такомиллаштиради, уларнинг талаблари ва тавсияларига мувофиқ стандартлаштириш тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

штрихли кодлаш тизимини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритади;

стандартларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобидан молиявий имкониятдан келиб чиқиб жалб қилади;

халқаро тажрибадан келиб чиқиб, стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартириш киритиш, келишиш, бекор қилиш ва стандартларга оид асос бўлувчи стандартлар рўйхатини, тартибини ва низомини тасдиқлайди";


ж) 3-иловада:


5-банд, 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 7-банддаги "давлат стандартлари" сўзлари "миллий стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 ва 10-бандлардаги "давлат стандарти" сўзлари "миллий стандарт" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат стандартини" сўзлари "миллий стандартни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Масалан: O`z MSt ISO 5524:2017 (ISO 5524:1991, IDT)";


12-бандда:

биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги "давлат" сўзи "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин

қўлланиладиган халқаро стандарт матнида айнан ўхшаш ёки модификацияланган миллий стандартлари сифатида қабул қилинган бошқа халқаро стандартларга ҳаволалар бўлса - ўзгартирилган стандарт лойиҳасини тайёрлашда халқаро стандартларга ҳаволалар ўрнига улар билан уйғунлаштирилган миллий стандартларига ҳаволалардан фойдаланади.

олтинчи хатбошидаги "давлат стандартига" сўзлари "миллий стандартга" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат" сўзи "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Масалан: "O`z MSt 3220:2019" (ISO 9227:2012, MOD)";


14-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат" сўзи "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат" сўзи "миллий" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Масалан: O`z MSt 3722:2014 (ISO 3290-1:2008, NEQ)";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Институтга стандартларни қабул қилиш бўйича ариза тушгандан сўнг беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу Стандартларни қабул қилган ваколатли органларга уларни қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун сўров юборади.

Стандартлаштириш режаларига киритилган халқаро стандартлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилмасдан қабул қилинади";


28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Келишиш натижаларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар беш кун муддатда Институтга ушбу Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади";


29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат стандарти" сўзлари "миллий стандарт" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга иловада:


2-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-босқичда:

"Субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "ёки Институтга" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-босқичда:

"Субъектлар" устунидан ", Институт" сўзи чиқариб ташлансин;

"Тадбирлар" устунидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари "Институтга" сўзлари билан алмаштирилсин;


7 ва 8-босқичларнинг "Субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин.


з) 4-иловада:


3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти - Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги низомга амал қилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. ТҚ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш Институт томонидан амалга оширилади";


21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Институт Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмитасини ташкил этиш, унинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида 10 кун муддатда қарор қабул қилади, унда ТҚнинг номи, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.

22. Институт қарор нусхасини бир кун муддатда ТҚ котибиятига юборади ва қарор нусхасини белгиланган тартибда очиқ ахборот тизимига жойлаштиради";


23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ТҚ фаолиятининг тўхтатилиши ТҚ йиғилиши баённомасини тақдим этилганда Институтнинг қарори билан расмийлаштирилади;


37-банднинг олтинчи хатбошисидаги "давлат стандартларини" сўзлари "миллий стандартларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


41 ва 50-бандлардаги "Агентлик" сўзи "Институт" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан стандарт лойиҳа тўғрисида хулоса тайёрлаш";


54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"54. Стандарт лойиҳалар бўйича овоз бериш учун унда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисми онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиши етарли ҳисобланади.

Муҳокамада иштирокчиларнинг мавжуд масалалар бўйича эътирозлари ва фикрларини инобатга олинган ҳолда, стандарт лойиҳаси учун овоз бериш натижасида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени ва баённома кўринишида муҳокама хулосаси расмийлаштирилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади.

Хулоса ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач, бир ой муддат мобайнида юборилади";


57-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" сўзлари "миллий стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


65-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"65. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар уни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққан субъектларнинг, шунингдек, стандартларнинг қабул қилинишидан ва қўлланилишидан манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Стандартларни қабул қилишдан ҳамда қўллашдан манфаатдор бўлган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ёки ўз маблағлари ҳисобидан ТҚ аъзоларини лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда қўшимча устамалар берилади";


Низомга 1-иловада:


"Тасдиқлайман" белгисидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон стандартлар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-банддаги "Ўзстандарт" агентлигининг буйруғи" сўзлари "Ўзбекистон стандартлар институтининг қарори" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорида:


а) 6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сертификатлаштириш органига маҳсулоти сертификатлаштирилган импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан келиб тушаётган мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов солиқ тўловлари тўлангандан сўнг қуйидагича тақсимланади: 10 фоизи - сертификатлаштириш органининг тасарруфида қолади; 90 фоизи - хар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Махсус жамғармага йўналтирилади. Бунда мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов ўз вақтида тўғри тақсимланишига сертификатлаштириш органлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади ва ҳар чорак якуни билан Агентликка маълумот тақдим этади. Ушбу тартибга амал қилмаган сертификатлаштириш органлари Сертификатларни рўйхатдан ўтказиш дастуридан фойдаланиши вақтинча чекланади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималарнинг 50 фоизи Махсус жамғармага ўтказилади";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасасининг ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар ҳар чорак якуни билан Махсус жамғармага ўтказилади";


б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 июлдаги

370-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 21-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори) 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари) 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 11-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 51-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига 9-илованинг 4-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 3-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)" 2016 йил 8 сентябрдаги 289-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)" 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорининг 1-банди, қарорга 1 ва 2-иловалар ҳамда қарорга 3-илова 22-бандининг "в" кичик банди.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 июль




















































































Время: 0.1358
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск