ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2024 й. 405-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2024 й.

N 405



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда товар ёки молия бозорларида рақобат чекланишига, рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни назорат қилиш ҳамда уларга чек қўйиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.

Рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари;

рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун монополияга қарши орган томонидан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

монополияга қарши орган табиий монополия субъектлари товарларининг нархларини (тарифларини) тартибга солишда иштирок этмаслиги;

монополияга қарши комплаенс тизими республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ягона етказиб берувчи ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, юридик шахслар ва юридик шахсларнинг бирлашмаларида мажбурий тартибда жорий этилиши.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 10 июлдаги

405-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорида:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"РАҚОБАТ, ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА";


б) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 12 октябрдаги

225-сон қарорига

ИЛОВА



Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш

қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Реклама тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги (кейинги ўринларда - қонунчилик бузилганлиги) тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.

2. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларига лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар), юридик шахсларнинг бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатади ва уларни кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

3. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги масалалар қуйидаги ҳолларда ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма берилади:

товарларнинг (иш, хизматларнинг) назорат хариди доирасида уларнинг экспертиза қилиш ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланганда;

товарларнинг (иш, хизматларнинг) сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан савдога чиқарилганлиги натижасида сифати ўзгарганлиги тасдиқланганда;

товарларнинг (иш, хизматларнинг) истеъмол қилиниши, фойдаланилиши натижасида истеъмолчиларнинг соғлиғи, мол-мулкига зарар етказилганлиги аниқланган ёки зарар етказиш хавфи туғилган ҳолатларда;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳолатларида;

яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда, реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик ҳолатларида;

қонунчилик бузилиши ўз тасдиғини топган ва чора кўриш учун асослар етарли бўлган ҳолатларда;

ҳуқуқбузар хўжалик юритувчи субъект ёки жисмоний шахс қонунчилик талабларини бузганлигига иқрор бўлган ва (ёки) ихтиёрий тартибда бартараф этган ҳолатларда;

ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисида, шунингдек, товарлар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумот тақдим этмаганда;

Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 19 ва 21-моддаларидан ташқари бошқа талаблари бузилганда;

реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳуқуқбузарнинг эътирози мавжуд бўлмаганда;

савдо объекти томонидан сотувга қўйилган товарга нархнома қўйилмаганда, сотувга қўйилган товарнинг нархи касса чекидаги нархдан фарқ қилганда.

4. Хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаларининг мансабдор шахслари ҳамда жисмоний шахслар томонидан қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни тегишли судлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ кўриб чиқади.



2-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДА ИШ ҚЎЗҒАТИШ ТАРТИБИ


5. Қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга, юридик шахслар бирлашмаларига нисбатан улар жойлашган жой бўйича тегишли ваколатли давлат органи томонидан қўзғатилади.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг марказий аппарати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг қарори асосида:

ҳудудий органлар ваколатларига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқиши учун қабул қилишга;

ўзининг текшириш ва ўрганиш материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юборишга ҳақлидир.

6. Қуйидагилар қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш учун асос ҳисобланади:

ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек, ўрганиш давомида қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари (белгилари) мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг аниқланиши;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан келиб тушган ахборот ёки тақдимномалар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари (белгилари) мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлган хабарлар (кейинги ўринларда - ариза).

7. Жисмоний ва юридик шахснинг аризаси ваколатли давлат органига қонунчилик бузилганлиги ҳолатларидан (белгиларидан) далолат берувчи ҳужжатлар ва аризанинг нусхаси иш қўзғатилиши талаб қилинаётган шахсга юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинган ҳолда берилади.

Жисмоний ва юридик шахснинг аризасида ариза берувчи ва унга нисбатан ариза берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, қонунчилик бузилиши ҳолатлари (белгилари) тавсифланиши зарур.

8. Ваколатли давлат органи мазкур Низомга риоя қилган ҳолда берилган аризани олдиндан кўриб чиқади ҳамда ариза билан бирга берилган ҳужжатлар ва материалларни ўрганади.

Қуйидагилар ваколатли давлат органи томонидан аризани олдиндан кўриб чиқишда ҳамда бошқа ҳужжатлар ва материалларни ўрганишда аниқланади:

мазкур масалани ҳал этиш бўйича ваколатли давлат органининг ваколати;

қонунчилик бузилиши белгилари мавжудлиги;

иш қўзғатиш учун материаллар етарли эканлиги;

ишда иштирок этиш учун жалб этилиши керак бўлган шахслар доираси;

ишнинг тўғри ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун зарур бўлган бошқа масалалар.

9. Ваколатли давлат органи ариза ва материалларни олдиндан кўриб чиқиш давомида:

хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга, улардан нусха кўчиришга ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйишга;

ариза берувчи, шунингдек, жисмоний шахс уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;

ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга;

ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўришга;

аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этишга ҳақлидир.

Ваколатли давлат органининг ариза ва материалларни олдиндан кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳаракатлари текшириш ҳисобланмайди.

10. Қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органида қонунчилик бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича ваколатли давлат органининг масъул ходимларидан иборат махсус комиссиялар (кейинги ўринларда - комиссия) ташкил этилади.

Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш соҳасидаги бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Комиссия раиси ва унинг таркиби ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Агар аниқ бир ишни кўриб чиқишда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, раис қатнашаётган бўлса, Комиссия ваколатли (кворумга эга) бўлади.

11. Ваколатли давлат органи томонидан назорат функцияларининг амалга оширилиши натижасида тўпланган ёки аризани олдиндан кўриб чиқиш натижалари бўйича тақдим этилган материаллар асосида комиссия раиси:

қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш;

жисмоний ва юридик шахснинг аризаси бўйича мурожаатда кўрсатилган масалалар, ваколатли давлат органининг ваколатига тегишли эмаслиги ёхуд қонунчилик бузилганлиги белгилари йўқлиги муносабати билан иш қўзғатиш рад этилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади.

12. Қонунчилик бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғатиш ёки иш қўзғатиш рад этилиши тўғрисида комиссия раиси томонидан ажрим чиқарилади.

Ажрим топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда буюртма хат орқали ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. Ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашувчиларга ажрим, шунингдек, тилхат бўйича ваколатли давлат органида ёки улар жойлашган жой бўйича топширилиши мумкин.

Зарур бўлганда, қонунчилик бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим хабардор қилинганлиги қайд этилишини таъминлайдиган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда юборилиши мумкин.

13. Иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим кириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Ажримнинг кириш ва хулоса қисмида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) кириш қисмида:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи;

ишнинг тартиб рақами, ажримнинг чиқарилган санаси ва жойи;

ўзига нисбатан иш қўзғатилаётган шахс;

бузилиш аломатлари мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжат номи ва реквизитлари;

б) хулоса қисмида:

бузилиш аломатлари мавжуд бўлган қонунчиликни кўрсатган ҳолда иш қўзғатиш тўғрисида қабул қилинган қарор баёни;

ишни кўриб чиқишга қатнашувчиларни жалб қилиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор баёни;

комиссия мажлиси санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги маълумот;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш истагини билдирган тақдирда, камида уч кун олдин ваколатли давлат органи ёки видеоконференцалоқа режимидаги мажлисни ўтказишга кўмаклашадиган ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчилар иштирок этиши мумкин бўлган видеоконференцалоқа режимидаги мажлисни ўтказишга кўмаклашадиган ваколатли давлат органи манзили ҳақида маълумот;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва материаллар ҳақида маълумот;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчилар адвокат ёки бошқа ишончли вакил хизматларидан, шунингдек, таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари тўғрисида тушунтириш;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг узрли сабабларсиз келмаслиги ёки улар томонидан иш кўриб чиқишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома берилмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўрилишига ва тегишли қарор қабул қилинишига асос бўлиши тўғрисида тушунтириш.

Ажримда заруратга кўра бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

14. Иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ажрим кириш, асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Ажримнинг кириш, асослантириш ва хулоса қисмларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) кириш қисмида:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи;

ажримнинг тартиб рақами, чиқарилган санаси ва жойи;

ўзига нисбатан иш қўзғатилиши талаб қилинган шахс;

бузилганлиги иш қўзғатиш ҳақидаги талабга асос сифатида кўрсатилган қонунчилик ҳужжати;

б) асослантириш қисмида:

аризани дастлабки тарзда кўриб чиқишда аниқланган ҳолатлар, ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар;

иш қўзғатишни рад этиш учун асос бўлган қонунчилик нормалари;

у ёки бу далилларни рад этиш юзасидан важлар;

в) хулоса қисмида:

бузилганлиги иш қўзғатиш ҳақидаги талабга асос сифатида кўрсатилган қонунчилик ҳужжатини кўрсатган ҳолда, иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор баёни;

ажрим устидан шикоят билдириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Ажримда заруратга кўра бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.



3-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


15. Қуйидагилар қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар ҳисобланади:

ваколатли давлат органи;

қонунчилик бузилганлиги тўғрисида ўзига нисбатан иш кўриб чиқилаётган шахс;

рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш кўриб чиқилиши муносабати билан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилинаётган манфаатдор шахслар;

гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа кўмаклашувчи шахслар.

Ваколатли давлат органининг ишни тўғри ҳал этиши учун аҳамиятга эга маълумотлар ва ҳолатлардан хабардор ҳар қандай шахс гувоҳ бўлиши мумкин.

Фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида хулоса бериш учун зарур бўлган махсус билимларга эга жисмоний шахс эксперт сифатида жалб этилиши мумкин.

Маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс ваколатли давлат органи томонидан мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин.

Таржима қилиш учун зарур тилларни биладиган ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан жалб этиладиган шахс таржимон бўлиши мумкин.

Қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги ишда тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар иштироки чекланиши мумкин.

16. Қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар (ваколатли давлат органидан ташқари) иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги иш бўйича материаллар билан танишиш (давлат сири ҳисобланган ва қонун билан қўриқланадиган бошқа махфий маълумотлардан ташқари) ва улардан кўчирма олиш;

оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;

далиллар тақдим этиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги иш бўйича далилларни ўрганишда қатнашиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги иш бўйича ишда иштирок этувчи шахсларга саволлар бериш;

илтимоснома бериш;

ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далил-исботларига эътироз билдириш;

мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

17. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳолатларда ишни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин эмас ва рад этилиши лозим, агар у:

ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки уларнинг вакилларининг қариндоши бўлса;

ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, комиссия аъзолари ўзини ўзи рад этиш ҳақида арз қилиши шарт.

Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад этиш ҳақида арз қилиниши мумкин.

Комиссия аъзосини рад этиш тўғрисидаги масала рад этилиши талаб этилаётган комиссия аъзосининг иштирокисиз комиссия таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад этишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.

Рад этиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

18. Комиссия мажлисида қўзғатилган иш раис томонидан ишнинг ҳолатлари энг тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилиши ва унга баҳо берилишини таъминлайдиган, қонунчилик бузилишини бартараф этадиган ва унинг олдини оладиган, қонунчилик бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш олиб борилаётган шахслар, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланадиган тарзда кўриб чиқилади.

19. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳақидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари амалга оширилиши ва ўрганишлар натижаларига кўра иш қўзғатилган пайтдан бошлаб, бир ой муддатда кўриб чиқилади. Истисно ҳолатларда, кўрсатилган муддат узайтирилиши мумкин, бироқ ушбу муддат бир ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисидаги иш комиссия томонидан иш бўйича якуний қарор қабул қилиш учун далиллар етарли деб топиш учун зарур бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ишнинг кўриб чиқилиши вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари, ишда қатнашиш учун жалб этиладиган бошқа шахслар хабардор қилинади.

Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш тўғрисида камида уч кун олдин ваколатли давлат органи ёки видеоконференцалоқа режимидаги мажлисни ўтказишга кўмаклашадиган ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилинган тақдирда, ушбу шахслар мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этади, бошқа ҳолатларда мажлис ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг шахсан иштирокида ўтказилади.

Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан комиссияга ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.

Комиссия мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган иштирок этувчи шахслар мажлисга келмаса, иш уларнинг йўқлигида кўриб чиқилиши мумкин.

Ишлар ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Иш юритилаётган тилни билмайдиган қатнашувчиларнинг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги иш бўйича), комиссия ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда ваколатли давлат органида ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Комиссия муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган ҳужжатлар комиссия мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, шу тилда тузилади.

Иш юритиладиган тилни билмайдиган қатнашувчилар ўз ҳисобидан таржимон ёллашга ҳақли.

Ишни кўриб чиқишда қатнашувчилар иш юритиладиган тилни билмасликлари ва ўз ҳисобидан таржимон ёлламасликлари ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қила олмайди, комиссиянинг биринчи мажлисида ўз ҳисобидан таржимон ёллаш ҳақида илтимоснома киритган ҳолатлар бундан мустасно.

20. Ишни кўриб чиқиш комиссия таркибини эълон қилишдан бошланади. Комиссия мажлисида раислик қилувчи қандай иш кўриб чиқилиши кераклигини эълон қилади ва ўзига нисбатан иш кўрилаётган шахснинг номини айтади.

Ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилади.

21. Ишни кўриб чиқишда комиссия иш бўйича далилларни бевосита ўрганади, шу жумладан:

ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг тушунтиришларини, мутахассисларнинг ва бошқа манфаатдор шахсларнинг хулосаларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитади;

ёзма далиллар билан танишади ва уларни эълон қилади.

Қонунчилик бузилганлиги мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд бўлмаганда, ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча материаллар талаб қилиниши мумкин.

Иш бўйича далиллар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар бўлиб, улар асосида комиссия ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек, низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши мумкин.

Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини тақиқлашга доир қонунчилик бузилиши тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда исботлаш мажбурияти мазкур шахслар зиммасига юкланади.

Муайян саволга аниқлик киритиш учун эксперт жалб этиш зарурати бўлса ва бундай жалб этиш харажат талаб этса, экспертни жалб этиш ва уни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни ваколатли давлат органига қоплаб бериш ишда иштирок этувчи манфаатдор шахс зиммасига юкланади.

22. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда комиссия томонидан кейинга қолдирилиши мумкин:

вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш кечиктирилиши тўғрисида субъектнинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;

ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг қонунчилик бузилишини кўрсатмасиз ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги илтимосномаси муносабати билан;

қўшимча далиллар олиш зарурати муносабати билан;

ишда иштирок этувчи шахслардан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;

комиссия фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки албатта зарурлиги муносабати билан;

мажлис видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда, видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;

ишга дахлдор бўлмаган ўзига нисбатан қонунчиликни бузганлик тўғрисида иш қўзғатилган шахсни ишга дахлдор бўлган шахс билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

комиссия раиси ёки кворум мавжуд эмаслиги муносабати билан;

комиссиянинг биринчи мажлисида иш юритиладиган тилни билмайдиган ишни кўриб чиқишда қатнашувчилар ўз ҳисобидан таржимон ёллаш ҳақида илтимоснома киритган тақдирда;

ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.

23. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилиши мумкин:

судда хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;

экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда.

материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда;

табиий офатлар, эпидемиялар ва ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилувчи бошқа объектив сабаблар пайдо бўлганда;

ўзига нисбатан иш юритилаётган якка тартибдаги тадбиркор бўлган фуқаро давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда;

тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда.

Ишни кўриб чиқиш тўхтатиб турилганда, ишни кўриб чиқиш муддати ҳам тўхтатиб турилади.

Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.

24. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолатларда тўлиқ ёки қисман тугатилади:

қонунчилик бузилиши ҳолатлари тасдиқланмаганда;

қонунчилик бузилиши тўғрисида иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда;

иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмалари ва жисмоний шахс қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;

ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилаётган қонунчилик бузилиши тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.

25. Ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, у мажлисда иштирок этган комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, унинг нусхаси ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларга ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тартибда жўнатилади.

26. Комиссия ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта ишни, агар бу тўғри қарор қабул қилишга кўмаклашса, битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.

Ишларни бирлаштиришга комиссиянинг ишни кўриш якуни бўйича ҳужжати қабул қилингунига қадар йўл қўйилади. Ишлар бирлаштирилганда улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.

Комиссия ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта масалалар бўйича бир ишни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, у иш бўйича бир ёки бир нечта масалани алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.

Алоҳида иш юритишга ажратишга ишни кўриш якуни бўйича комиссия ҳужжати қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда йўл қўйилади.

27. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия:

қонунчилик бузилганлиги аниқланганлиги ва тегишли ҳуқуқий таъсир чораларининг кўрилиши ҳақида қарор;

иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим қабул қилади.

28. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқилаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.

Агар комиссия раиси ёки аъзоси қарорга рози бўлмаса, у уни имзолаши шарт ва ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидир

Алоҳида фикр ишга қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар алоҳида фикр билан таништирилмайди.

29. Комиссиянинг қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш юзасидан қарори ишни кўриб чиқиш тугаллангач, мажлис ўтказилган санада дарҳол эълон қилинади. Бунда унинг фақат кўрсатма қисми маълум қилинади, матни эса ишга қўшиб қўйилади.

Комиссиянинг қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш юзасидан қарори шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мумкин.

30. Қарор комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Комиссия томонидан қарорнинг хулоса қисми эълон қилинган сана қарорнинг қабул қилинган санаси ҳисобланади.

31. Комиссия мажлисида баённома юритилади, у комиссия аъзоларининг биттаси томонидан ёки комиссия раиси баённомани тузиш учун махсус жалб этган ваколатли давлат органи мутахассиси томонидан тузилади.

Комиссия мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

ишни кўриб чиқаётган ваколатли давлат органининг номи;

ишнинг номи ва тартиб рақами;

мажлиснинг ўтказилган йили, ойи, куни ва жойи;

комиссия таркиби;

ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлиги ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки илтимосномалари;

ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далилларига қарши эътирозлари;

ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, мутахассисларнинг изоҳлари, ёзма далилларни эълон қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

гувоҳларнинг кўрсатмалари;

комиссия қабул қилган қарор;

бошқа маълумотлар.

Мажлис баённомаси комиссия раиси, аъзолари ва комиссия мажлиси котиби томонидан имзоланади.



4-БОБ. КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Комиссиянинг қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш юзасидан қарорига асосан ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахсга кўрсатма берилади.

Кўрсатма комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Иш қўзғатмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган тақдирда, қонунчиликни бузган шахсга ваколатли давлат органи томонидан тўғридан-тўғри кўрсатма берилади. Бунда кўрсатма ваколатли давлат органининг раҳбари ёки ўринбосари томонидан имзоланади.

Кўрсатмани бажариш учун бир ой муддат берилади. Қонунчилик бузилишини тезкорлик билан бартараф этиш зарурати бўлганда кўрсатмада белгиланган талабларни бажариш учун бир ойдан кам бўлган муддат берилиши мумкин.

33. Кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши лозим.

Кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Қарор ва кўрсатманинг жўнатилганлигини билдирувчи почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.

Кўрсатманинг бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёхуд қонунчилик бузилиши бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланади, ушбу ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.

Иш кўрсатма бажарилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.

Агар текшириш чогида қонунчилик бузилишлари тугатилмаганлиги, бартараф этилмаганлиги, дастлабки ҳолат тикланмаганлиги ёки тугатиш, бартараф этиш, дастлабки ҳолатни тиклаш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги, шунингдек, кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаш ёки қисман бажариш ёхуд ўз вақтида бажармаслик ҳолатлари аниқланса, қарор ва кўрсатма бажарилмаган ҳисобланади.

Кўрсатма қуйидаги ҳолатларда қисман бажарилмаган ҳисобланади:

кўрсатмага мувофиқ тугатилиши, бартараф этилиши ёки дастлабки ҳолат тикланиши керак бўлган барча қонунчилик бузилишлари тугатилмаганда, бартараф этилмаганда ёки дастлабки ҳолат тикланмаганда;

кўрсатмада назарда тутилган барча жисмоний шахсларга ёки хўжалик юритувчи субъектларга ёхуд республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга нисбатан қонунчилик бузилиши тугатилмаганда, бартараф этилмаганда ёки дастлабки ҳолат тикланмаганда.

Кўрсатма ўз вақтида бажарилмаган деганда, кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади.

34. Кўрсатма берилган шахслар кўрсатмани бажариш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома бериши мумкин.

Илтимосномада кўрсатилган ҳолатлар узрли деб топилган тақдирда, кўрсатмани бажариш муддати кўпи билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Қўзғатилган иш якуни бўйича берилган кўрсатма бажариш муддатини узайтириш тўғрисида ажрим чиқарилади, у комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, унинг нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Иш қўзғатмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича берилган кўрсатма муддати узайтирилганлиги ҳақида хат илтимоснома киритган шахсга юборилади. Бунда хат ваколатли давлат органининг раҳбари ёки ўринбосари томонидан имзоланади.

35. Ваколатли давлат органи ўз кўрсатмалари бажарилиши устидан назорат қилади, қабул қилинган қарорлар ва берилган кўрсатмалар ҳисобини юритади.

36. Комиссия ажримлар, қарорлар, кўрсатмалар қабул қилади.

Комиссиянинг ишни мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади.

Комиссиянинг ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлари ишни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор шаклида чиқарилади.

Комиссиянинг қарори асосида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишини тўхтатиш, бартараф этиш, кейинчалик қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик юзасидан ўзига нисбатан кўрсатма берилаётган шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар кўрсатилган ҳужжатлари кўрсатма шаклида чиқарилади.

37. Комиссия ажримни алоҳида ҳужжат шаклида чиқаради.

Комиссия ажрими кириш, асослантириш ҳамда хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Ажримнинг кириш, асослантириш ва хулоса қисмларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) кириш қисмида:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, ажрим чиқарилган сана, комиссия таркиби, кўриб чиқиш предмети;

ўзига нисбатан иш қўзғатилган (кўрсатма берилган) шахс (шахслар) тўғрисидаги маълумотлар;

ажрим чиқариладиган масала;

б) асослантириш қисмида комиссиянинг қонунчиликка асосланган ҳолда, ўз хулосасини чиқаришига асос бўлган сабаблар;

в) хулоса қисмида кўриб чиқилаётган масала бўйича қарор.

Ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ажримнинг хулоса қисмида қуйидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади:

комиссия мажлиси санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги маълумот;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш;

ишда иштирок этувчи шахслар мажлисда видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш истагини билдирган тақдирда, камида уч кун олдин ваколатли давлат органи ёки видеоконференцалоқа режимидаги мажлисни ўтказишга кўмаклашадиган ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш;

ишда иштирок этувчи шахслар иштирок этиши мумкин бўлган видеоконференцалоқа режимидаги мажлисни ўтказишга кўмаклашадиган ваколатли давлат органи манзили ҳақида маълумот;

ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва материаллар ҳақида маълумот, агар бунга зарурат бўлса;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг узрли сабабларсиз келмаслиги ёки улар томонидан ишни кўриб чиқишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома берилмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилишига ва тегишли қарор қабул қилинишига асос бўлиши ҳақида тушунтириш.

38. Комиссия қарори кириш, асослантириш ҳамда хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Комиссия қарорининг кириш, асослантириш ҳамда хулоса қисмларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) кириш қисмида:

қарор қабул қилган ваколатли давлат органининг номи;

лавозимлари кўрсатилган ҳолда комиссия таркиби;

ишнинг тартиб рақами;

қарорнинг қабул қилинган санаси ва жойи;

ишни кўриб чиқиш предмети;

ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахс, шунингдек, ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашувчилари тўғрисидаги маълумотлар;

б) асослантириш қисмида:

ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатлар;

комиссиянинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар;

комиссия асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари;

содир этилган қонунчилик бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчиликка асосланишнинг баёни;

в) хулоса қисмида:

комиссиянинг ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахс томонидан бузилган қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда, қонунчилик бузилган деб топиш тўғрисидаги хулосаси, реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши учун назарда тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби ҳақидаги тушунтириш;

бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда қонунчилик бузилишини тўхтатиш, бартараф этиш, шу жумладан, асоссиз олинган даромаднинг миқдори аниқ кўрсатилиб, якуний истеъмолчиларга қайтариш, якуний истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ихтиёрий равишда давлатга тўлаш, бундан кейин қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик, дастлабки ҳолатни тиклаш, рақобатни тиклаш ва бошқаларга оид бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатларни бажариш ҳақида кўрсатма бериш тўғрисидаги хулоса;

қарор юзасидан шикоят билдириш мумкинлиги тўғрисидаги тушунтириш;

бошқа маълумотлар.

Қарорда ишни кўриб чиқиш давомида аниқланган жиноят белгилари бўйича материалларни ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга жўнатиш ҳақида тавсиялар берилиши мумкин.

39. Қўзғатилган иш якуни бўйича берилган кўрсатма кириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Иш қўзғатмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича берилган кўрсатма кириш, асослантириш ҳамда хулоса қисмларидан иборат бўлади.

Кўрсатманинг кириш, асослантириш (иш қўзғатмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича берилган кўрсатма бўйича) ҳамда хулоса қисмларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) кириш қисмида:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, кўрсатма берилган сана ва жой;

кўрсатма берилишига асос бўлган қарор тўғрисидаги маълумотлар (қўзғатилган иш якуни бўйича берилган кўрсатма бўйича);

ўзига нисбатан кўрсатма берилаётган шахснинг номи;

қонун бузилишига йўл қўйган шахсга нисбатан қўлланилган қонунчилик ҳужжати;

б) асослантириш (иш қўзғатмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича берилган кўрсатма бўйича) қисмида:

аниқланган ҳолатларнинг, ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларга асос бўлган далилларнинг, асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларининг қонунчилик бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчиликка асосланиш баёни;

ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахс томонидан бузилган қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги хулосаси;

в) хулоса қисмида:

шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (қонунчилик бузилишини тўхтатиш, бартараф этиш, шу жумладан, асоссиз олинган даромаднинг миқдори аниқ кўрсатилган ҳолда, якуний истеъмолчиларга қайтариш, якуний истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ихтиёрий равишда давлатга тўлашни тавсия этиш, бундан кейин қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик, дастлабки ҳолатни тиклаш, рақобатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари;

реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишида назарда тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунтириш;

кўрсатмани бажармаганлик учун қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда жавобгарлик тўғрисида тушунтириш;

кўрсатма юзасидан шикоят билдириш тартиби тўғрисида тушунтириш.

40. Йўл қўйилган хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишлар ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки комиссия ёхуд ваколатли давлат органи раҳбари ёки ўринбосари ташаббуси асосида тузатилиши мумкин.

Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кун муддатда кўриб чиқилади.

Қўзғатилган иш бўйича чиқарилган қарор, ажрим ва кўрсатмалардаги ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларни хабардор қилган ҳолда, комиссия томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.

Қўзғатилган иш бўйича чиқарилган қарор, ажрим ва кўрсатмалардаги ёзувдаги хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.

Иш қўзғатилмасдан кўриб чиқилган масалалар бўйича чиқарилган кўрсатмалардаги ёзувдаги хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида хат юборилади.

Қарор, ажрим ва кўрсатмалардаги ёзувдаги хатоларни, имловий (орфографик) хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ёки тузатишни рад этиш ҳақидаги ажрим ёки хат устидан шикоят қилиниши мумкин.

41. Ажримлар, қарорлар ва кўрсатмалар намуналари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан буюртма хат орқали жўнатилади ёхуд қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларга ёки уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилади.

42. Молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор ёки кўрсатма чиқарилган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс ваколатли давлат органи белгилаган муддат мобайнида қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақлидир.

Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, унинг тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов вақтидан бошлаб икки иш куни мобайнида ваколатли давлат органига тақдим этилиши керак.

43. Агар реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ваколатли давлат органи молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилади, мазкур банднинг учинчи - ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.

Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузганлигининг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида истеъмолчилар, рақобатчилар ёки бошқа манфаатдор субъектларга кескин зарар етказилмаган, шу жумладан, рақобатни чеклашга, бозордаги рақобат муҳитига таъсир қилмаган ҳолатлар иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар ҳисобланади.

Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузганлигининг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўлиши мумкин:

а) товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда монополияга қарши органга унинг сўровига асосан маълумотларни тақдим этмаслик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик;

б) савдолар ўтказилишида уларни ўтказиш тартибининг бузилиши:

савдолар бўйича якуний натижаларнинг эълон қилиниши ёки савдолар натижалари бўйича шартномалар тузилгунга қадар аниқланганда;

савдоларни ўтказиш тартибини бузиш савдолар натижасига таъсир этмаганда;

в) рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита молиявий зарар келтириб чиқармаганда;

г) устун мавқега ёки устун музокара кучига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг контрагентлари ёки истеъмолчилари билан тузилган шартномаларга рақобатни чекловчи ёки камситувчи шартларни киритганлик ҳолатлари амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилгунга қадар аниқланганда.

Агар реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкциялар ундириладиган суммани тўловчига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда ундирилади.

Молиявий санкцияларни тўлаш ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.



5-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ

ҚАРОРЛАРИ, АЖРИМЛАРИ, КЎРСАТМАЛАРИ ВА

ХАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


44. Қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар комиссиянинг қарорлари, иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ажрими, кўрсатмаси, ваколатли давлат органи раҳбари ёки ўринбосарининг кўрсатмаси ёки хати устидан қарор, ажрим, кўрсатма ёки хат қабул қилинган ёхуд чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддатда бевосита судга ёхуд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг берилган шикоятлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, узрли сабабларга кўра шикоят қилиш муддати ўтказиб юборилган ҳолатлар бундан мустасно.

45. Комиссиянинг қарорлари (кўрсатмалари), ваколатли давлат органи раҳбари ёки ўринбосарининг кўрсатмаси устидан шикоят қилиниши уларнинг бажарилишини тегишлича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига, юқори турувчи органнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб туради, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган қарорлар (кўрсатмалар) бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида" 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида:


а) муқаддимадаги "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, табиий монополиялар" сўзлари "Табиий монополиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


1-банддаги "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ," сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банддаги "монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни оладиган корхоналар ва ташкилотлар" сўзлари "монополия субъектидан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган юридик шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддан "табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Табиий монополиялар" сўзлари "Рақобат" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида" 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарорида:


а) муқаддимадаги "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


1-банддаги "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

иккинчи хатбошидан "ва табиий монополиялар" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "табиий монополиялар" сўзлари "рақобат" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорининг муқаддимасидаги "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги" сўзлари "Рақобат тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандидаги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва" сўзлари "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


30-банддаги "манипуляция" сўзи "ҳийла-найранг" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31-1. Биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;

савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан, эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш;

савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш;

савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;

савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш;

савдоларда савдо шартларини бир неча марта бажармаслик натижасида товар нархларини рақобат мавжуд бўлганда шаклланган нархлардан (талаб, таклиф ёки ишлар ҳажмидан) анча ошириш;

буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши;

биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган, шу жумладан, ҳийла-найранг ҳисобланадиган ҳаракатлар, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

биржада сотилаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотнинг нархига, талабига, таклифига ва уни етказиб бериш шартларига сунъий равишда таъсир этиш, шу жумладан, олдиндан келишиш ва тил бириктиришлар орқали асоссиз фойда олиш, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш орқали бошқа иштирокчиларга маҳсулотни сотиб олиш имкониятини чеклаш, биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилиши, қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;

савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш;

биржа шартномаси бўйича барча харидорларга савдоларда тенг иштирок этиш имкониятини чеклайдиган лотларни белгилаш;

тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек, ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш;

биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш;

товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик;

маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларида уларнинг ҳажмларини форвард ва спот шартномалари бўйича асоссиз равишда номувофиқ қўйиш;

форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш;

юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни савдога қўйиш жадвалларида назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;

биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш;

нархи қонунчилик билан тартибга солинадиган маҳсулотнинг бошланғич нархини шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик;

бошланғич нархларни асоссиз ошириш;

биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш;

биржа савдоларида реализация қилинмаган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг бир қисмини такроран савдоларга қўймаслик;

фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;

маҳсулотни транспортнинг муқобил тури билан жўнатиш имкони бўлгани ҳолда, уни транспортнинг муайян тури билан асоссиз равишда жўнатишни назарда тутувчи шартномалар бўйича савдоларга қўйиш;

биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш, бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳолатлар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар бундан мустасно;

товарни юклаб жўнатиш навбатининг изчиллигига риоя этмаслик;

биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш;

савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш;

савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш;

сотувчи ва харидор ўртасида айни бир шахсий ҳисобварақда битим тузиш;

товарнинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида баҳоси рақобат муҳитида таркиб топган даражадан жиддий фарқ қиладиган бир нечта битимни бир кунда бир иштирокчи томонидан ёки бир иштирокчининг манфаати учун тузиш";


32-банддаги "манипуляция" сўзи "ҳийла-найранг" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржа савдолари иштирокчилари томонидан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар натижасида, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар аниқланганда, олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи билан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар натижасида шаклланган маҳсулот сотилиш нархи ўртасидаги фарқ суммасини рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилган савдоларда сотилган маҳсулот ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағ олиб қўйилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорида:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда - Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

а) монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини ўз ичига олади;

б) қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хатарларини бошқариш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш";


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ички мувофиқликни таъминлашни назарда тутувчи Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 1-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар,

юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга

қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг

ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом қуйидагиларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида";


2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"монополияга қарши комплаенс - фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими";

бешинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"масъул шахс (бўлинма) - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаси раҳбарига, хўжалик юритувчи субъектлар, ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига бевосита бўйсунадиган ва монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар - товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахслар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар";


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар;

хўжалик юритувчи субъектлар;

юридик шахсларнинг бирлашмалари.

4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши хатарларини бошқариш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш";


5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ масъул шахс (бўлинма) тайинланади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда раҳбар томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш масъул шахс (бўлинма) томонидан амалга оширилади";


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ваколатли шахс" сўзлари "Масъул шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "хавфларини" сўзи "хатарларини" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлайди, хатарлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради";

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади";

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади";


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ваколатли" сўзи "Масъул" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "давлат бошқаруви" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "давлат бошқарув" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллий давлат ҳокимият органларида - вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимият органи раҳбари томонидан"

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахслар бирлашмаларида - раҳбар томонидан";

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "давлат бошқаруви" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Масъул шахс (бўлинма) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, юридик шахслар бирлашмаларида раҳбарга, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади";


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ваколатли" сўзи "Масъул" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "давлат бошқаруви" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "хавфларни" сўзи "хатарларни" сўзи билан алмаштирилсин;


10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган "йўл харитаси"нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади";

учинчи хатбошидаги "хавфларини" сўзи "хатарларини" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларига тегишли огоҳлантиришлар беради";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизими самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларига етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради";


11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш мақсадида масъул шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади";

тўртинчи хатбошидаги "тендер ва биржа савдоларига" сўзлари "энг яхши таклифларни танлаш, тендер, аукцион, биржа ва бошқа савдоларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "хавфларини" сўзи "хатарларини" сўзи билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "савдолар ва биржа савдоларини" сўзлари "энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хатарларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хатарлар харитаси кўринишида тузиш";

ўн иккинчи хатбошидаги "хавфларини" сўзи "хатарларини" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ижро этувчи органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади";


12-банддаги "хавфлар ваколатли" сўзлари "хатарлар масъул" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида масъул шахс (бўлинма) томонидан хатарлар тавсифи тузилади, унга хатарларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади";


14-банддаги "хавфларини" сўзи "хатарларини" сўзи билан алмаштирилсин;


15 - 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Масъул шахс республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.

16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши орган томонидан ишлаб чиқилади.

17. Масъул шахс (бўлим) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).

18. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.";


19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "хавфлари" сўзи "хатарлари" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши органга юборилади";


г) 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларда

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарори 6-бандининг олтинчи хатбошисидан "Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомга 32-илованинг 9-позицияси "з" кичик банди ўн еттинчи хатбошисидаги "манипуляцияси" сўзи "ҳийла-найранги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 30 ноябрдаги 687-сон қарорида:


а) 1-банд "б" кичик бандининг биринчи - учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "манипуляцияси" сўзи тегишли келишикдаги "ҳийла-найранги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


номи ва 1-банддаги "манипуляцияси" сўзи "ҳийла-найранги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳийла-найранг - биржа савдолари иштирокчиларининг қўшимча даромад олиш мақсадида нархларни сунъий ўзгартиришга, бир даражада ушлаб туришга ва бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир этишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш";


2-бобнинг номи, 3 - 5-бандлар, 3-бобнинг номи, 6 - 8-бандлар, 9-банднинг иккинчи хатбошиси, 10-банднинг биринчи хатбошиси ва 4-бобнинг номидаги тегишли келишикдаги "манипуляция" сўзи тегишли келишикдаги "ҳийла-найранг" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Биржа иштирокчиларининг қуйидаги қасддан қилинган ҳар қандай ҳаракатлари ҳийла-найранг ҳисобланади ва уларни амалга ошириш тақиқланади:

савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг ва ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш;

биржада сотилаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотнинг нархига, талабига, таклифига ва уни етказиб бериш шартларига сунъий равишда таъсир этиш, шу жумладан, олдиндан келишиш ва тил бириктиришлар орқали асоссиз фойда олиш, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилиши, қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;

савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш;

биржа шартномаси бўйича йирик, яъни барча харидорларга савдоларда тенг қатнашиш имкониятини чеклайдиган лотлар белгилаш;

тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек, ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш;

биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш;

маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларида уларнинг ҳажмларини форвард ва спот шартномалари бўйича асоссиз равишда номувофиқ қўйиш;

биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш;

бошланғич нархларни белгилашда монопол юқори нарх қўллаш;

биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш;

юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;

биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш, бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳолатлар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар бундан мустасно;

буюртмаларни бирлаштириш ва биржа савдолари ғолибини аниқлаш жараёнида, жумладан, рухсат берилмаган биржа дастури таъминотидан фойдаланиш;

фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;

биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш;

савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш";


12, 14 ва 15-бандлардаги "манипуляция" сўзи "ҳийла-найранг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

биринчи хатбошидаги "Давлат муассасаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ваколатини бериш кўзда тутилган давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "орган томонидан" сўзларидан кейин "тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ваколатини бериш кўзда тутилган" сўзлари билан тўлдирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарорига 4-илованинг 7-банди чиқариб ташлансин.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 июль

















































































Время: 0.1345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск