ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2025 й. / Банк қонунчилиги /Марказий банк Бошқарувининг 17.06.2025 й. 12/9-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 07.07.2025 й. 3645-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.07.2025 й.
N 3645
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
17.06.2025 й.
N 12/9
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки Раиси Т.А. Ишметов
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/1-сон "Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2330, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 90-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/6-сон "Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2330-1, 2019 йил 20 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2330-1/3314-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 майдаги 5/24-сон "Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2330-2, 2022 йил 7 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 10/22/2330-2/0499-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/2-сон "Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2331, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 91-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/7-сон "Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2331-1, 2019 йил 20 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2331-1/3313-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/3-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2332-1, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 277-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/3-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2332-2, 2018 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2332-2/0909-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/8-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2332-3, 2019 йил 20 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2332-3/3312-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 8 июль