язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодексининг

олдинги таҳрири



ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунидан олдинги таҳри ри

ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.01.2019 й. ЎРҚ-513-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги т аҳрири

ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.09.2012 й. ЎРҚ-329-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-322-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.09.2009 й. ЎРҚ-217-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонунидан олдинги таҳрири




ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунидан олдинги таҳрири



172-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар. (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



180-модда иккинчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



275-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик кўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



96-модда иккинчи-тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.

(ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Солиқ тўловчи бўлган юридик шахсларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлари тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер ресурсларини ҳисобга олувчи ва (ёки) баҳоловчи органлар ер участкасига нисбатан ҳуқуқи юзага келган (тугатилган) шахсларни кўрсатган ҳолда ер участкасига нисбатан ҳуқуқ берилганлиги (тугатилганлиги) ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати тўғрисида ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига маълум қилиши шарт.




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



172-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



180-модда иккинчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



217-модда матнининг олдинги таҳрири


Сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



275-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик кўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан, йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, шунингдек турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки давлат солиқ хизмати органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уч иш куни ичида маълум қилиши шарт. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



96-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган, шунингдек ушбу модданинг учинчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.01.2019 й. ЎРҚ-513-сон Қонунидан олдинги таҳрири



328-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) судларга бериладиган даъво аризаларидан, органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлардан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, судларнинг қарорлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва аризаларидан, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги шикоятлар ва аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун;



328-модда 2) бандининг олдинги таҳрири


2) даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги апелляция ва кассация шикоятларидан, ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд)



329-модданинг олдинги таҳрири


329-модда. Умумий юрисдикция судларида

давлат божини тўлашдан озод қилиш


Умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар - иш ҳақини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар - муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлардан, шунингдек ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номига, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқдан келиб чиқадиган даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар - алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар - меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

5) даъвогарлар - ноқонуний ҳукм этиш, жиноий жавобгарликка тортиш, маъмурий жазо бериш туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

6) даъвогарлар - жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

7) жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ундириб олиниши тўғри ёки нотўғри эканлиги низолашилаётган жиноят ишлари бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар;

8) никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги мол-мулкни бўлиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар;

9) юридик ва жисмоний шахслар - жиноят ишлари ва алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

10) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

11) юридик ва жисмоний шахслар:

суднинг ишни тугатиш ёки уни кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш тўғрисидаги ариза бўйича;

суднинг ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза бўйича;

даъвони таъминлаш ёки даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги ариза бўйича;

суднинг янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажримини ёки қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бўйича;

суд томонидан белгиланган жаримани бекор қилиш ёки камайтириш тўғрисидаги, суднинг ҳал қилув қарори ижросини ўзгартириш тўғрисидаги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича;

12) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан, суднинг жаримани бекор қилиш ёки камайтиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоятлар ҳамда суд ажрими устидан бошқа хусусий шикоятлар юзасидан; (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги банд)

13) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

14) истеъмолчилар - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан; товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари; истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари - истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатилган даъволар юзасидан;

15) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

16) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан; (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

17) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонуни таҳриридаги банд)

18) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

18-1) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

19) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар юзасидан;

20) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари - мажбурий бадалларни киритиш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

21) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек фуқаролар - тузилган шартномалар шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

22) туманлар, шаҳарлар (шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари - коммунал хизматлар кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни киритиш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги тақдимномасига мувофиқ киритиладиган даъволар юзасидан;

23) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий тузилмалари - пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан. (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

24) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан; (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

25) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларнинг муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд)

26) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

27) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органлари - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан;

28) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

29) давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари - барча ишлар ва ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

30) ички ишлар органлари - алиментлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш учун қилинган харажатларни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

31) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

32) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

33) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги ишлар юзасидан; (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги банд)

34) Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги - интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан; (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

35) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

36) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан; (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

37) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан; (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

38) якка тартибдаги қурувчи билан тузилган шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш чоғида буюртмачининг вазифаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси юридик шахснинг зиммасига юклатилган бўлса, ўша юридик шахс - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

39) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

40) хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

41) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда. (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



330-модданинг олдинги таҳрири


330-модда. Иқтисодий судларда давлат

божини тўлашдан озод қилиш

(ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ 1-банд ўз кучини йўқотган


1) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар - пул маблағлари бўлмаганда, бу банк муассасаси томонидан тасдиқланган тақдирда, хўжалик судининг ажрими бўйича;


2) қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар - тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

3) тадбиркорлик субъектлари - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

4) аризачи ва жавобгар - қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича;

5) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;

6) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар бўйича; (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонуни таҳриридаги банд)

7) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

7-1) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

8) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари - мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

9) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари - тузилган шартномалар шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;

10) туманлар, шаҳарлар (шаҳар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари - коммунал хизматлар кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги тақдимномасига мувофиқ киритиладиган даъволар юзасидан;

11) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар бўйича;

12) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий тузилмалари - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан. (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

13) даъвогарлар ва жавобгарлар - суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органлари - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ барча ишлар бўйича;

14) "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлинмалари - қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банк кредитларини тўламаслик хавфини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, шунингдек фьючерс контрактлар бўйича ишларни амалга ошириш учун олдиндан бериладиган маблағларнинг қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта товони учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича; (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги банд)

15) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

16) туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар бўйича;

17) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд)

18) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - стандартларни, техник шартларни жорий этиш ва уларга риоя этилиши ҳамда маҳсулотлар сифати устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ёки шундай ваколатга эга бўлган бошқа органлар жўнатишни ман этган маҳсулотларни етказиб берган юридик шахслардан бюджет даромадига жарималар ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

19) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан; (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

20) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар бўйича; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

21) давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари - барча ишлар ва ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

22) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

23) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

24) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги банд)

25) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари бўйича; (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

26) халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари - субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

27) давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари - етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

28) Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги - интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

29) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

30) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан; (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

31) аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича; (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

32) хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

33) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда. (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



337-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, ҳуқуқий ворисдан ундирилади.



337-модда йигирма иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аризани (илтимосномани) қабул қилишни рад этишга ёки иш юритишни тугатишга асос бўлган шароитлар бартараф этилганидан сўнг такроран бериладиган аризаларга, давлат божи такроран тўланишининг олдини олиш учун, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат илова қилиниши мумкин.



342-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) суд аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этганида, шунингдек давлат нотариал идоралари нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда; (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги банд)



342-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) аризаси (шикоят) ҳаракатсиз қолдирилганлиги муносабати билан даъвогарга қайтариб берилганда;




ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда йигирма олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


соф тушум - товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаларини киритмаган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-модда учинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;



23-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда иккинчи қисмининг 1-6-бандларида, учинчи қисмининг 1-3-бандларида, бешинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 7-10-бандларида, учинчи қисмининг 4-бандида, бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



30-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади.



31-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;



45-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Йирик солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этади. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



52-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вафот этган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қатъий белгиланган солиқни ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



56-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч иш куни ичида молия органларига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



56-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун ичида ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза бермаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи тегишли молия органларига ушбу модда иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида мустақил равишда хулоса тақдим этиши мумкин. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



57-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш давлат солиқ хизмати органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан ўн беш иш куни ичида тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



67-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;

бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш;

камерал назорат;

нақд пул тушумлари келиб тушишининг хронометражи;

хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг; (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ еттинчи-ўн биринчи хатбошилари саккизинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


солиқ текширувлари;

фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш;

давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан тушадиган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;

бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширадиган давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш;

солиқ мониторинги. (ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



71-модданинг олдинги таҳрири


71-модда. Нақд пул тушуми келиб

тушишининг хронометражи


Солиқ тўловчининг нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи хронометраж ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари албатта кўрсатилади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи келиб тушаётган пул тушумини давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади. Хронометражни ўтказишга бошқа шахсларни, шу жумладан экспертларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.

Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижалари юзасидан маълумотнома тузади. Маълумотноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига топширилади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.



80-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида тақдим этиши шарт. Аризага унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



86-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

режали солиқ текшируви;

режадан ташқари солиқ текшируви.

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) - текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.

Режадан ташқари солиқ текшируви - юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви (тафтиши), шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир.

(ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



88-модда матнининг олдинги таҳрири


Режали солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

текширувларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан олинган, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган кўчирма. Бунда кўчирма унинг аслига тўғри эканлиги кўрсатилган ҳолда тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим;

текширувларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режаси асосида давлат солиқ хизмати органининг текширувни мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр ва текширув ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.

Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, режадан ташқари солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади: (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори; (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори асосида чиқарган текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи. (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига тааллуқли қисқа муддатли текширувлар ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

(ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм чиқариб ташланган


Муқобил текширув ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари, шунингдек ўзаро муносабатларнинг текширилиши лозим бўлган предмети кўрсатилган ҳолдаги муқобил текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори;

давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори асосида чиқарган текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин


Тугатилаётган юридик шахсни режадан ташқари солиқ текширувидан ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши; (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

давлат солиқ хизмати органининг текширув мақсадлари, текширув ўтказиладиган муддатлар ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи.



89-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори билан узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари - кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас. (ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқ текшируви муддатларини узайтириш давлат солиқ хизмати органининг қўшимча буйруғи билан расмийлаштирилиб, унда олдинги буйруқнинг рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда санаси, текширув ўтказишга илгари жалб қилинган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Қисқа муддатли текширув ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак.

Қисқа муддатли текширув ўтказиш муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.

Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ижроси суд томонидан тўхтатилган тақдирда, солиқ текширувини ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



96-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган, шунингдек ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



120-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Бунда бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммага тенг бўлган қарз суммасига пеня ҳисобланмайди. Пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Юридик шахс - тадбиркорлик субъекти ихтиёрий тугатилган тақдирда, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилади. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта бошланган тақдирда, пеня белгиланган тартибда қўшиб ҳисобланади ҳамда ҳисоблашлар тўхтатиб турилган бутун давр учун ундирилади. (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



128-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади. (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



130-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан ёрдамчи хизматлар томонидан реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ чегириб ташланган ҳолда олинган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромаддир. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



144-модда жадвали "Бинолар, иморатлар ва иншоотлар" бўлимининг олдинги таҳрири

I


Бинолар, иморатлар ва иншоотлар




1

Бинолар, иморатлар


5


2

Нефть ва газ қудуқлари



3

Нефть-газ омборлари



4

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари



5

Кўприклар



6

Дамбалар, тўғонлар



7

Дарё ва денгиз причал иншоотлари



8

Корхоналарнинг темир йўллари



9

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар



10

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар



11

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи



12

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи



13

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари



14

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари



15

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари



16

Иссиқхоналар ва парниклар



17

Бошқа иншоотлар


145-модда 11) бандининг олдинги таҳрири


11) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини киритган ҳолда маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш тушуми ҳажмининг бир фоизи доирасида вакиллик харажатлари. Вакиллик харажатларига солиқ тўловчининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ёки уни сақлаб туриш, шунингдек солиқ тўловчининг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадларида қиладиган харажатлари киради. Бу харажатлар мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, транспорт таъминоти, овқатланиши ва турар жойи, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатларидир; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



145-модда 14) банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Ўзбекистон Республикаси доирасида тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жойни ижарага олиш учун ҳақиқатда қилинган харажатлар, шу жумладан жойни банд қилиб қўйиш харажатлари. Яшаганликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, мазкур харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида чегириб ташланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқилганда жойни ижарага олиш учун қилинган харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида чегирилади;



145-модда 14) банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) хизмат сафарида бўлинган вақт учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);



145-модда 15) бандининг олдинги таҳрири


15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган компенсация тўловлари, ушбу Кодекснинг 143-моддасида кўрсатилганлари бундан мустасно; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд)



145-модда 30) бандининг олдинги таҳрири


30) тиббий ёрдам пунктини сақлаб туриш харажатлари, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказганлик ва профилактика тадбирлари учун тиббиёт муассасаларига тўланадиган ҳақ, шунингдек соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги банд)



145-модда 32) бандининг олдинги таҳрири


32) ихтиёрий суғурта учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2 фоизи доирасидаги суғурта мукофотлари (бадаллари), юридик шахс томонидан жисмоний шахслар фойдасига тўланадиган суғурта мукофотлари (бадаллари), агар ушбу модданинг 33-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан мустасно; (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



145-модда 55) бандининг олдинги таҳрири


55) меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар:

жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловлар;

жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг эллик фоизи миқдоридаги тўловлар;

ходимнинг соғлиғига шикаст етганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



145-модда 61), 62), 63) бандларининг олдинги таҳрири


61) шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишларини бажариш харажатлари; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

62) ишлатиб келинаётган, тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

63) ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



147-модданинг олдинги таҳрири


147-модда. Чегирилмайдиган харажатлар


Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга қуйидагилар киради:

1) моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 2) банд чиқариб ташланган


2) ходимларга бериладиган ёки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар);


3) ушбу Кодекс 145-моддасининг 11, 14 ва 32-бандларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар (хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари)); (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги банд)


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 4) банд чиқариб ташланган


4) нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 5) банд чиқариб ташланган


5) хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар;


6) умумий овқатланиш корхоналари ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 7) банд чиқариб ташланган


7) йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 8) банд чиқариб ташланган


8) солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари;


9) ушбу Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 10-банд ўз кучини йўқотган


10) ходимларга таътил учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган ҳақ ва улар бўйича пуллик компенсациялар, бундан ушбу Кодекснинг 143-моддасида кўрсатилганлари мустасно; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


11) дала таъминоти, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

12) пенсияларга устамалар; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

13) ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, ушбу Кодекснинг 143 ва 145-моддаларида назарда тутилган моддий ёрдам бундан мустасно; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги банд)

14) меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши сабабли ходимларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган тўловлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

15) экология, соғломлаштириш ва ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бадаллар, ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 16) банд чиқариб ташланган


16) ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 17) банд чиқариб ташланган


17) маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар) бажаришга сарфланган харажатлар;


18) атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча бўлганлиги учун компенсация тўловлари;

19) кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар;

20) лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари, ушбу харажатларни камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ўрнини қоплаш мумкин бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар;


ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 21-банд ўз кучини йўқотган


21) байрам саналари ва муҳим саналар, жамоат фаолиятидаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир йўла мукофотлар ва таътилга қўшимча тўланадиган ҳақлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд)


22) суд чиқимлари;

23) айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомаддан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарлар;

24) солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг (активларининг) чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар, ушбу Кодекс 145-моддаси 40-бандининг "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган зарарлар бундан мустасно;

25) хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа турдаги санкциялар;


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 26) банд чиқариб ташланган


26) инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар, давлат ишончли бошқарувчилари ва давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини ҳамда уларга мукофотлар тўлашга доир харажатлар; (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 26-1) банд чиқариб ташланган


26-1) ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ; (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)


27) бошқа харажатлар, ушбу Кодекснинг 142-145-моддаларида кўрсатилганлари бундан мустасно.



1 56-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилинади. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



163-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари доимий муассаса жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятининг хусусияти ҳақидаги ҳисоботни (эркин шаклда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этади. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида бюджетга тўланадиган соф фойдадан олинадиган солиқ суммаси алоҳида сатрда кўрсатилади. Фаолият календарь йил тугашидан аввал тугатилган тақдирда, бу ҳужжатлар фаолият тугатилганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт.



174-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар); (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



181-модданинг олдинги таҳрири


181-модда. Даромадларнинг алоҳида турларига

солинадиган солиқ ставкалари


Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадларга. Бунда чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун юридик шахслар ходимларининг иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси ҳисоблаш пайтидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадларига бундан ушбу Кодекснинг 179-моддаси 33-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг даромадлари мустасно; (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга; (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга; (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадларга. (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм чиқариб ташланган


Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслиги лозим. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



186-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолати инобатга олинади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



186-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



186-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади. Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ўттиз кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



187-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:

солиқ тўловчининг - жисмоний шахснинг идентификация рақами;

солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи манзили;

ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси;

солиқ агентининг идентификация рақами;

солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили).

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича, уларнинг олинган жойидан қатъи назар, маълумотнома тақдим этилмайди:

дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар;

ушбу Кодекснинг 181-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар;

(ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



187-модда 2) бандининг олдинги таҳрири


2) йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклда тақдим этиши шарт. Йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



188-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



189-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.



192-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддат ичида тўлов хабарномасини топширишга ҳақли. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



193-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар оладиган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тақдим этилган дастлабки декларация асосида ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўлайдилар. Йил тугагач, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бу сумма билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши керак. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



204-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган базага акциз солиғининг суммаси киритилади.



204-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Асосий воситалар ва номоддий активлар реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.



204-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулк молиявий ижарага, шу жумладан лизингга берилганда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади, солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган товарлар молиявий ижарага (лизингга) берилганда эса, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган активнинг қиймати солиқ солинадиган базадир. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган, молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив сифатида  эътироф этиладиган сумма тарзида белгиланади.



204-модда ўн еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Гаровга қўювчи гаров мол-мулкини гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш ҳисобига топширган тақдирда, гаровга қўювчининг солиқ солинадиган обороти миқдори гаровга олувчи томонидан реализация қилинган мол-мулк қийматидан келиб чиққан, бироқ қўшилган қиймат солиғини қўшмаган ҳолда мазкур гаровга қўйилган мол-мулкка олинган заём маблағлари суммасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Гаровга топширилган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича гаровга қўювчининг солиқ солинадиган базаси қўшилган қиймат солиғини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



204-модда йигирманчи қисмининг олдинги таҳрири


Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ киритилмаган ҳолда аниқланади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



208-модда 28) бандининг олдинги таҳрири


28) ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти;



37-боб номининг олдинги таҳрири


37-БОБ. ИМТИЁЗЛАР



218-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда, қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



219-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) олинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича, шунингдек молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун олинаётган мол-мулк бўйича; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



222-модда 10) бандининг олдинги таҳрири


10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган қиймати. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



223-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳисобот даври қуйидагилардир:

қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой.



225-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:

қўшилган қиймат солиғи тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

(ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



226-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўшилган қиймат солиғини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

(ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



231-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Акциз тўланадиган товарлар олувчига жўнатилган (топширилган) кун, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир.



235-модданинг олдинги таҳрири


235-модда. Акциз тўланадиган товарлар

рўйхати ва акциз солиғи ставкалари


Акциз тўланадиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Акциз солиғи ставкалари товарнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор) ва (ёки) натурада ифодаланган ўлчов бирлигига мутлақ суммада (қатъий) белгиланади.



239-модда матнининг олдинги таҳрири


Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



247-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан - ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

(ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



250-модда матнининг олдинги таҳрири


Қўшимча фойда суммаси билан қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисоблаб чиқарилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



257-модда учинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.



259-модда модда матнининг олдинги таҳрири


Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган базадир.



265-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.



266-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) тугалланмаган қурилиш объектлари. Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига муайян қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради; (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



272-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчидир.



276-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланган ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



279-модда тўртинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар, агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса.



283-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаганда ер солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда ушбу тартиб мазкур қисмда кўрсатилган объектларни олган эгаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Объектлар қурилишининг бошланиш ва тугалланиш муддатларини ҳисоблаб чиқариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



286-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер солиғини тўлаш юридик шахслар томонидан ҳар ойнинг 10-кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-боб номининг олдинги таҳрири


51-БОБ. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ

ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ



305-модда матнининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўловни тўловчилар қуйидагилардир:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари.

Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини (бундан буён матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир. (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади, бундан ушбу Кодекснинг 311-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ суғурта бадаллари тўловчи айрим тоифадаги жисмоний шахслар мустасно. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



306-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



307-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, ушбу Кодекснинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно.



308-модда матнининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари қуйидаги тўловларга нисбатан ҳисобланмайди:

1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар; (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 2-банд ўз кучини йўқотган


2) ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ёки ҳайрия жамғармаларга (шанбаликлар, якшанбаликлар ва шу кабилар учун) ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар;


ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ 3-банд ўз кучини йўқотган


3) ходимнинг муҳим санаси, узоқ йиллик хизмати, жамоат фаолиятида эришган ютуқлари муносабати билан унга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;


ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонунига мувофиқ 4-банд ўз кучини йўқотган


4) ходимга табиий офат, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланадиган тўловлар;


ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонунига мувофиқ 5-банд ўз кучини йўқотган


5) ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар;


ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 6-банд ўз кучини йўқотган


6) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)


7) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:

давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари.

(ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисоблаб чиқарилмайди:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминотига, пул мукофотларига ва бошқа тўловларга;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига; (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

(ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



310-модда номининг олдинги таҳрири


310-модда. Ягона ижтимоий тўловни ва

суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш

ҳамда тўлаш тартиби



310-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.



310-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади, суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ва солиқ агентлари томонидан ўтказилади.



310-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йил якунлари бўйича ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларига доир ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



310-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда, ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Суғурта бадаллари солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, мажбурий тартибда қуйидагича тўланади:



311-модда биринчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) "Уста-шогирд" мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида - йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



311-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Бунда деҳқон хўжалигининг бошлиғи суғурта бадалларини мажбурий тартибда, бошқа аъзолари эса, ихтиёрийлик асосида тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари суғурта бадалини тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



54-боб номининг олдинги таҳрири


54-БОБ. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ

ЖАМҒАРМАСИГА ЙИҒИМЛАР



320-модда номининг олдинги таҳрири


320-модда. Республика йўл жамғармасига

йиғимларнинг турлари



320-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Республика йўл жамғармаси йиғимларига қуйидагилар киради:



349-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, агар ушбу Кодекснинг 373-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:

ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;

ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;

қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи; (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи-ўн иккинчи хатбошилари бешинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи;

агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида белгиланган чегаравий миқдордан ортиқ майдони бўлган ер участкаларига эга ягона солиқ тўлови тўловчилари учун ер солиғи; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи-ўн учинчи хатбошилари тўққизинчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


божхона тўловлари;

ягона ижтимоий тўлов;

давлат божлари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар (ягона солиқ тўловини ва ягона ер солиғини тўловчилар бундан мустасно); (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ушбу Кодекс 271-моддасининг иккинчи қисмида ва 283-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳам тўлайдилар. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



350-модда матнининг олдинги таҳрири


Ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагилардир:

1) микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно;

2) ходимларнинг сонидан қатъи назар:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;


ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ учинчи хатбоши чиқариб ташланган


хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;


ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин


лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар;

3) оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - якка тартибдаги тадбиркор. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Ягона солиқ тўлови қуйидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:

акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга, бундан махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

ушбу Кодекснинг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи ва ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга;

маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:

ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади; (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Солиқ солиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари жумласига савдо фаолияти, умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради.

Қуйидагиларга савдо фаолияти сифатида қаралмайди:

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш;

воситачи, ишончли вакил томонидан воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш;

тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан товарларни реализация қилиш. (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.



351-модданинг олдинги таҳрири


351-модда. Микрофирмалар ва кичик корхоналар

томонидан ягона солиқ тўловини қўллашнинг

ўзига хос хусусиятлари


Микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу Кодекснинг 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилганлар ҳамда оилавий корхона мустасно, ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда қуйидаги муддатларда хабардор этади:

янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай;

ўтган йил якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар - ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай.

(ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.

Ҳисобот йили тугаши билан ушбу Кодекснинг 350-моддаси учинчи қисмига мувофиқ белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ягона солиқ тўловини тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ягона солиқ тўловини тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга оширади. Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тўловчилар томонидан, агар улар ҳисобот йили тугаши билан ушбу Кодекснинг 350-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган, белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмаган бўлса, ягона солиқ тўловини тўлаган ҳисобот даври учун амалга оширилади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш учун ягона солиқ тўловини тўловчилар йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:

ушбу Кодексда назарда тутилган шаклда ва тартибда умумбелгиланган солиқларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисоб-китобларни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ҳисоблаб чиқарилган умумбелгиланган солиқлар суммаси тўғрисидаги маълумотномани.

Умумбелгиланган солиқлар суммаси ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасидан ошиб кетган тақдирда ошган сумма бюджетга тўланиши лозим.

Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси умумбелгиланган солиқлар суммасидан ошиб кетган тақдирда, бюджет билан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди.

Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчилар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларсиз амалга оширилади.

Агар ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисоб-китоблар ва маълумотнома:

йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этилса, молиявий санкциялар қўлланилмайди;

йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктириб тақдим этилса, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.



353-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўловини тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак. Бунда ушбу Кодекс 355-моддасининг иккинчи қисми 2-бандида кўрсатилган даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.



354-модда матнининг олдинги таҳрири


Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар, агар ушбу Кодекс 352-моддасининг биринчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, камида ўн икки ойдан сўнг ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир.

Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган


Ягона солиқ тўловини тўловчилар ягона солиқ тўлови тўлаш муддатини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил муддатга кечиктириш ҳуқуқига эга, кечиктирилган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда имтиёзли давр тугаганидан сўнг ўн икки ой ичида тенг улушлар билан тўланади, ушбу Кодекснинг 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилганлар бундан мустасно.


ЎзР 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи-саккизинчи қисмлари учинчи-еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни амалга оширсалар, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлашлари мумкин. Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса, ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этади.

Ушбу Кодекс 352-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этмаган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлашга ўтишга ҳисобот йили бошланишидан эътиборан ҳақлидир. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-еттинчи қисмлари олтинчи-саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ягона солиқ тўловини тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашни рад этиш кейинги солиқ даври бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида фақат навбатдаги солиқ даврининг бошидан амалга оширилиши мумкин.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар - юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бўйича ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади, умумбелгиланган солиқлар тўланадиган фаолият турларида фойдаланилаётган ер участкалари бундан мустасно. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



355-модда иккинчи қисм 1) банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



363-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



370-модда матнининг олдинги таҳрири


Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар қуйидагилардир:

фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбиркорлар мустасно. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширишда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатьий белгиланган солиқни тўловчи бўлади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



373-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар:



373-модда биринчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;



373-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.



374-1-модда матнининг олдинги таҳрири


Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи, I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар бўйича эса энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг тегишли турлари учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқнинг энг юқори ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш мазкур фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ битта физик кўрсаткич учун ойига ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлаш учун белгиланган муддатларда, меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтиш жойи бўйича амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркор якка тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқни ўзи рўйхатдан ўтказилган жой ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жой бўйича белгиланган ставкалар ўртасидаги юқори ставканинг 30 фоизи миқдорида ўзи рўйхатдан ўтказилган жойга тўлайди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун ҳар бир ёлланган ходимга қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлади.

Агар ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органига якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ходими учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ушбу ходим коллежни тамомлаганидан эътиборан ўн икки ой мобайнида озод этилади.

Агар якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни тўлашдан қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча озод этилса, мазкур имтиёз якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ тўлашга ҳам татбиқ этилади.

(ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)



376-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар. (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



380-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш оборотлари бўйича ушбу Кодексда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи (акциз тўланадиган товар реализация қилинган тақдирда) ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлайди.



380-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташланган ҳолдаги соф тушум билан реализация қилинган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўғри келадиган биргаликдаги фаолиятга киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



382-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият фақат якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тақдирда, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс мазкур маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушумдан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўлови, шунингдек, агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот акциз тўланадиган маҳсулот бўлса, акциз солиғи тўлайди.



383-модда иккинчи қисм 6) бандининг олдинги таҳрири


6) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.



387-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.



387-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан, бозорлар даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади. (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



389-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар зиммасида қуйидагиларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади:



389-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим;



389-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланганларида солиқ тўловчи фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт. Бошқа фаолият турлари бўйича ушбу Кодекс 350-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақланиб қоладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар корхоналарнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини ёки умумбелгиланган солиқларни тўлаши мумкин. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



390-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.



390-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 311-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайди. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



391-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим;




ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири



329-модда 35) бандининг олдинги таҳрири


35) Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари - фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



330-модда 29) бандининг олдинги таҳрири


29) Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари - фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан, йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, шунингдек турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уч иш куни ичида маълум қилиши шарт. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.



ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



144-модда иккинчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) кутубхона фонди;



144-модда иккинчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) музей қимматликлари (музей ашёлари); (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



144-модда иккинчи қисм 6) бандининг олдинги таҳрири


6) архитектура ёдгорликлари;



158-модда иккинчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси;



282-модда иккинчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) - тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, сағаналар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар;



329-модда 16) бандининг олдинги таҳрири


16) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, бадиий қимматга ёки жамият учун бошқа қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;



338-модданинг олдинги таҳрири


338-модда. Нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги

учун давлат божи ундиришнинг

ўзига хос хусусиятлари


Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идоралари томонидан бажарилганлиги учун давлат божи нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда ундирилади, нотариал идоралардаги ишларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг дубликатини, ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун эса улар берилаётганда ундирилади. (ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлат божи тўлашдан бир тараф озод этиладиган битимлар бўйича давлат божини бошқа тараф тўлиқ тўлайди.

Давлат нотариал идораси депозитига қабул қилиш учун пул суммалари почта орқали ёки банкдан келиб тушган ҳолларда давлат божининг тегишли суммалари келиб тушган пулдан ушлаб қолинади, уларнинг қолдиғи эса депозитга қабул қилинади. Ушлаб қолинган давлат божи суммалари давлат нотариал идораси депозит суммаларини банкка навбатдаги топшириш чоғида бюджетга ўтказилиб, банк квитанцияси нотариал идора ишларида сақланади.

Давлат нотариал идораси биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш бундан мустасно.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун давлат божи мерос очилган кунда (мерос қолдирувчи вафот этган кунда) ворислик тартибида ўтаётган бутун мол-мулкнинг қийматидан ундирилади.

Бир нечта меросхўр (шу жумладан қонун бўйича, васиятнома бўйича ва меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга меросхўрлар) бўлган ҳолларда давлат божи ҳар бир меросхўрга тегишли мерос улушидан ҳисоблаб чиқарилади.

Вояга етмаган меросхўрлар бўлган (шу жумладан мерос қолдирувчиларнинг болалари бўлмаган) тақдирда ҳам давлат божи бутун мерос мол-мулк қийматидан ҳисоблаб чиқарилади, лекин фақат вояга етган меросхўрлардан уларнинг меросдаги улушига тегишли суммадан ундирилади.

Агар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросхўрларнинг аризаси бўйича мерос мол-мулкнинг бир қисмига берилаётган бўлса, давлат божи берилаётган гувоҳномада кўрсатилган мол-мулк қисмининг қиймати учун белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Кейинчалик мол-мулкнинг қолган қисмига гувоҳнома берилганида давлат божи мол-мулкнинг умумий қийматидан ҳисоблаб чиқарилади, тўлашга эса ҳисоблаб чиқарилган сумма билан биринчи гувоҳнома берилганлиги учун тўланган сумма ўртасидаги фарқ тақдим этилади.

Қонун бўйича бир вақтнинг ўзида бошқа меросхўрлар мавжуд бўлган тақдирда, мерос мол-мулкнинг бир қисми меросхўрларга васиятнома бўйича ўтган ҳолларда давлат божи васиятнома бўйича мол-мулк қийматидан алоҳида ҳисоблаб чиқарилади, қолган мол-мулк қийматидан эса умумий тартибда ҳисоблаб чиқарилади.

Қонун бўйича ва васиятнома бўйича мерос қилиб олинаётган мол-мулкдан мероснинг мажбурий улуши ажратилган ҳолларда давлат божи қонунга биноан ворислик ҳуқуқи бўйича ўтаётган бутун мол-мулк қийматидан, шу жумладан мажбурий улуш билан бирга ҳисоблаб чиқарилади.

Судларнинг илгари берилган гувоҳномалар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари асосида бериладиган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар учун давлат божи умумий асосларда ундирилади. Бунда бирламчи гувоҳнома учун тўланган давлат божи суммаси қайтарилиши ёки солиқ тўловчининг аризасига кўра янги гувоҳнома берганлик учун бериладиган сумма ҳисобига, агар суммалар бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган даъво муддати тугамаган бўлса, ўтказилиши лозим. Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳар қандай шартнома такроран тасдиқланган тақдирда, масала худди шундай тартибда ҳал қилинади.

Давлат нотариал идораси реестрида такрорий гувоҳномалар ва шартномаларни қайд қилишда тегишли катакчада давлат божи қачон ва қанча суммада ундирилганлиги ҳамда ундириш тўғрисидаги ёзув қаерда борлиги кўрсатилади. Бунда нотариал идора ишларида қоладиган асосий ҳужжатларга суднинг тегишли гувоҳномалар ва шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари илова қилиниши керак.

Кредит ташкилотлари томонидан бериладиган сертификатлар ва аккредитивларга доир меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Эр-хотиннинг биргаликда яшаганда олинган ва эр-хотиндан бирининг вафотидан кейин қолган мол-мулкка доир меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун давлат божи мерос бўйича ҳақиқатда ўтаётган мол-мулк қисмининг қийматидан ундирилади.

Давлат божи мутаносиб равишда ундириладиган нотариал ҳаракатлар бажарилганда уни ҳисоблаб чиқариш тарафлар кўрсатган суммадан ушбу моддада белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли уйлар, квартиралар, дала ҳовлилари, гаражлар, бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи суммаси уларнинг турар жойи ёки умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мол-мулкнинг алоҳида тоифаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат божини ҳисоблаб чиқаришнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Тўловлар вақти-вақти билан амалга ошириладиган шартномаларни тасдиқлашда давлат божи шартнома бўйича у амал қилган бутун вақт учун тўловларнинг умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади. Агар шартнома унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда тузилган бўлса, давлат божи шартнома бўйича уч йил учун тўловлар суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.

Энг кам ва энг кўп сумма кўрсатилган шартномаларни тасдиқлашда давлат божи энг кўп суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.

Талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш ва қарзни ўтказиш тўғрисидаги, илгари тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки шартноманинг дастлабки суммасини кўпайтириш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашда давлат божи амалга оширилмаган ҳуқуқларни ҳамда ижро этилмаган мажбуриятларни баҳолашдан ёхуд илгари тузилган шартнома суммаси кўпаяётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.

Айирбошлаш шартномалари бўйича давлат божи қиймати юқори бўлган мол-мулкдан ҳисоблаб чиқарилади.

Шартларига кўра тўловлар суммасида ижарага олувчи томонидан қуриладиган иморатлар ва бошқа иншоотлар, хоналарни жиҳозлаш қиймати, шунингдек ижарага олувчи томонидан амалга ошириладиган капитал таъмирлаш ва бошқа шу кабиларнинг қиймати ҳисобга олинадиган мулк ижараси шартномасини тасдиқлашда ҳисоблаб чиқариладиган ва ундириладиган давлат божининг суммаси амалга ошириладиган харажатларнинг қиймати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ижро ёзувлари бўйича ёзувни амалга оширганлик учун тегишли давлат божи суммаси ундирувчи уни тўлашдан озод қилинган тақдирда ёзув бўйича қарз ундирилаётганда қарздордан ундирилади.




ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири



130-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади. (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



204-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ тўловчига ўз эҳтиёжлари учун ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ товарлар берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади. (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



329-модда 24) бандининг олдинги таҳрири


24) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



329-модда 36) бандининг олдинги таҳрири


36) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



330-модда 19) бандининг олдинги таҳрири


19) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



331-модда 12) бандининг олдинги таҳрири


12) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - ходимларни ташкилий йўсинда ишга қабул қилиш тартибида тузиладиган меҳнат шартномаларини тасдиқлаганлик учун; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



355-модда иккинчи қисм 1) банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун - товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текин бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди; (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модданинг олдинги таҳрири


54-модда. Солиқ қарзини тўлашни кечиктиришнинг

ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг умумий шартлари


Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш вақтинчалик молиявий қийинчиликка эга бўлган корхоналарга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида тўлаш муддатини солиқ тўловчи қарз суммасини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда кейинроқ муддатга кўчиришдан иборатдир.

Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қарзининг ҳаммасига ёки унинг бир қисмига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиш даври бошланишидан эътиборан тўхтатиб турилади.

Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу модданинг қоидалари божхона тўловларини ва давлат божини тўлашга татбиқ этилмайди. Божхона тўловларини ва давлат божини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва асосларда амалга оширилади.



55-модданинг олдинги таҳрири


55-модда. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки)

бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш


Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши у (улар)берилган муддат ўтганидан кейин тугайди.

Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши солиқ тўловчи кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ қарзининг жами суммасини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ўтгунига қадар тўлаган ёки солиқ тўловчи кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини бузган ҳолларда муддатидан илгари тугатилади.



56-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олиш давлат солиқ хизмати органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг аризасисиз амалга оширилади, солиқ тўловчи бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор этилади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



56-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч кунлик муддатда молия органларига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



57-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш давлат солиқ хизмати органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



58-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммаларини қайтариш ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида, зиммасига мажбурий тўловларни ундириб олиш мажбурияти юклатилган органларга тегишли ариза берилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида амалга оширилади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



62-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарзини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган барча чоралар кўрилганидан кейин узмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи уни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда йигирма тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


соф тушум - товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаларини киритмаган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум; (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



23-модда иккинчи қисм 10) бандининг олдинги таҳрири


10) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;

2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;


2-1) бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар; (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)


3) давлат божи;


4) божхона тўловлари;


5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.



30-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



80-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида тақдим этиши шарт. Аризага унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



130-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан ёрдамчи хизматлар томонидан реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ чегириб ташланган ҳолда олинган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромаддир. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



145-модда 17) бандининг олдинги таҳрири


17) агар ушбу Кодекс 147-моддасининг 7-бандида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, аудиторлик текширувлари бўйича харажатлар;



145-модда 20) бандининг олдинги таҳрири


20) солиқ тўловчининг фаолиятида зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини ошириш харажатлари; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



145-модда 50) бандининг олдинги таҳрири


50) ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



146-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу моддада келтирилган харажатлар улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Бундай харажатларга қуйидагилар киради: (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



147-модда 12) бандининг олдинги таҳрири


12) пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бирйўла тўланадиган нафақалар;



154-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



176-модда 4) бандининг олдинги таҳрири


4) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади; (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



179-модда 2) банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг ўн олти ёшга тўлмаган (ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;



179-модда 18) бандининг олдинги таҳрири


18) халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахс грант берувчидан ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича органнинг хулосаси бўлган тақдирда, юридик шахсдан - грант олувчидан олган грант суммаси;



204-модда йигирманчи қисмининг олдинги таҳрири


Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ киритилмаган ҳолда аниқланади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



208-модда 19) бандининг олдинги таҳрири


19) босма маҳсулотлар, шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари). Ушбу бандни қўллаш мақсадида:

босма маҳсулотлар жумласига китоблар, газеталар, журналлар, маълумотномалар, рисолалар, альбомлар, плакатлар, буклетлар, откриткалар, дафтарлар, расм ва чизмачилик альбомлари, бланкалар ҳамда бошқа босма маҳсулотлар киради;

таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари) жумласига макет тайёрлаш, компьютер графикаси, саҳифалаш, оригинал макетлар тайёрлаш, муқовалаш, ададларни тайёрлаш, реклама мурожаатларини қабул қилиб олиш, расмийлаштириш ва нашрларда жойлаштириш, ранг бериш, юридик ва жисмоний шахсларни ахборот билан таъминлаш, ахборот тўплаш ҳамда уни қайта ишлаш, матнларни таржима қилиш ишлари, магнит ва қоғоз нусхаларда почта алоқаси ҳамда Интернет орқали реализация қилиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турдаги таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари киради. Алоҳида ва узил-кесил ишлар (хизматлар) тарзида амалга ошириладиган, матбаа маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳамда уни реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган таҳририй, матбаа ва ноширлик ишларига (хизматларига) қўшилган қиймат солиғи солинади;



211-модда 11) бандининг олдинги таҳрири


11) қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



222-модда биринчи қисм 9-1) бандининг олдинги таҳрири


9-1) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ва суммаси; (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



222-модда биринчи қисм 10) бандининг олдинги таҳрири


10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган қиймати. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги банд)



265-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг норезидентларидир. Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, шу шахс солиқ тўловчидир. Ўзбекистон Республикаси норезидентининг фаолияти ушбу Кодекснинг 20-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса орқали амалга ошириладиган фаолият деб эътироф этилади.



266-модда биринчи қисм 1) банднинг олдинги таҳрири


1) асосий воситалар, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;



266-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширмайдиган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк солиқ солиш объектидир. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан мулк қилиб олинган (реализация қилинган) кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни ушбу объектлар жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига рўйхатдан ўтказилганидан кейин ўн кун ичида маълум қилиши шарт.



267-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


асосий воситалар бўйича - асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади; (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



267-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ушбу Кодекснинг 266-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ва учинчи қисмида кўрсатилган кўчмас мулк объектларига нисбатан ушбу мол-мулкнинг ўртача йиллик қиймати солиқ солинадиган базадир.



268-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ушбу Кодекснинг 266-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ва учинчи қисмида кўрсатилган кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ солинадиган база мазкур объектларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган қиймат асосида аниқланади.



271-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини ўн кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради;

Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентларига кўчмас мулк жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради.



286-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер солиғини тўлаш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, юридик шахслар томонидан йилнинг ҳар чорагида, йил чораги иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушларда амалга оширилади.



XIV бўлим номининг олдинги таҳрири


ХIV БЎЛИМ.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН,

ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК

УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

(ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



301-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



302-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш солиқ солиш объектидир.



304-модда матнининг олдинги таҳрири


Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси транспорт воситалари учун реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг нархида ҳисобга олинади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилганда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси солиқ тўловчининг харажатларига киритилади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар чоракда, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ҳисоб-китоб бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахс жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш ҳоллари мустасно. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлаш транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кундан кечиктирмай, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ерда ҳар ўн кунда амалга оширилади. (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади.



313-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, соф тушум бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базасидир.



313-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база қуйидагилардир:

1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун - маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;

2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун - ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд)

3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун - кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги ҳақ суммаси; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд)

4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун - товар обороти;

5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун - агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад; (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.



313-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўлган ҳолларда, улар солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлардан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



315-модданинг олдинги таҳрири


315-модда. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш, уларнинг

ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва уларни тўлаш тартиби


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар қуйидагича тўланади:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

(ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



354-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



355-модда иккинчи қисм 1) банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



363-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ягона ер солиғини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун ушбу Кодексда назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



374-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади.



375-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



376-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар.




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



62-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари жисмоний шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ҳужжатлари асосида суд ижрочилари томонидан қўлланилади ва уларга ушбу Кодекс 63-65-моддаларининг қоидалари татбиқ этилмайди, бундан тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно. (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



65-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ундирувни суд ҳужжатлари асосида солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



65-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ қарзини ундириш учун суд ижрочилари томонидан инкассо топшириқномалари қўйилаётганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзининг шунга ўхшаш суммасига қўйилган инкассо топшириқномаларининг ижроси бекор қилинади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



330-модда 25) бандининг олдинги таҳрири


25) юридик ва жисмоний шахслар - суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари бўйича; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



50-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган тақдирда, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



50-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблашни тўхтатиш учун асос бўлади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



50-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс банкротлиги тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган ва унинг тўлов қобилияти тикланган тақдирда, хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан, ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади. (ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



180-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари - уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



269-модда биринчи қисм 8) бандининг олдинги таҳрири


8) табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг. Объектларни табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларга киритиш тегишли табиатни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



337-модда йигирма олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга умумий юрисдикция судининг, хўжалик судининг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида умумий юрисдикция судига, хўжалик судига мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши лозим. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



337-модда йигирма еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



54-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



56-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи ёзма ариза берган санадан эътиборан уч кунлик муддатда ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисидаги хулосани молия органларига тақдим этиши шарт. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



58-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммаларини қайтариш ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида, зиммасига мажбурий тўловларни ундириб олиш мажбурияти юклатилган органларга тегишли ариза берилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида амалга оширилади. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



60-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим.



64-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг дебитори ёзма билдириш олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаш ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарзнинг мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини тақдим этиши шарт. Агар солиқ тўловчининг дебитори томонидан тан олинган қарз суммаси солиштирма далолатномада кўрсатилганидан фарқ қилса, дебитор худди шу муддатда давлат солиқ хизмати органига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт. (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



65-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси солиқ тўловчи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади. Даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий карточкаларидан кўчирма;

солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларида пул маблағлари йўқлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси;

солиқ текшируви натижалари бўйича (бундай текширув ўтказилган тақдирда) солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ тўловчининг охирги ҳисобот даврига доир бухгалтерия балансининг кўчирма нусхаси, бундан молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати ҳали келмаган, янги ташкил этилган юридик шахслар мустасно.



70-модда матнининг олдинги таҳрири


Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир.

Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда амалга оширилади.

Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги ва давлат солиқ хизмати органларидаги маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда хабар қилинади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этиши шарт.




ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири



86-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

режали солиқ текшируви;

режадан ташқари солиқ текшируви;

муқобил текширув.

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) - текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши) қуйидаги ҳолларда ўтказиладиган текширувдир:

юридик шахс тугатилаётганда;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқувчи текширувларни ўтказиш зарур бўлганда;

давлат солиқ хизмати органига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчи томонидан бузилганлиги ҳоллари ҳақида қўшимча маълумотлар тушганда.

Муқобил текширув - операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғланган ва турли солиқ тўловчиларда бўлган ҳужжатларни таққослашдан иборат текширувдир.

Муқобил текширув учинчи шахсларга нисбатан, агар солиқ текширувлари ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органида мазкур шахслар билан боғлиқ бўлган, солиқ тўловчи ўтказган операциялар солиқ бўйича ҳисобга олишда тўғри акс эттирилганлиги ҳақида қўшимча маълумот олиш зарурияти келиб чиқса, ўтказилади.

Қисқа муддатли текширувлар режадан ташқари солиқ текшируви тарзида ўтказилади.



88-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, режадан ташқари солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади: (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



88-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текшириладиган давр (тафтиш учун), текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори; (ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



88-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади. Давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органни ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмасини ўтказилган қисқа муддатли текширув тўғрисида текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилади. (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



90-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчилар молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) бир йилда кўпи билан бир марта, белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда риоя этаётган солиқ тўловчилар молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари эса, икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади, ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



92-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви ёки муқобил текширув (ушбу Кодекс 88-моддасининг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган асосларга кўра режадан ташқари ўтказиладиган текширув бундан мустасно) ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт. (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


дивидендлар - акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон